Масжиднинг нарсаларидан фойдаланиш


Мусофир учун масжиднинг тўшакларидан ва бошқа нарсаларидан фойдаланиш мумкин, лекин фойдаланмаслиги афзалроқ. Аммо масжиддан ташқарида бўлган ҳолатларда масжидга тегишли бўлган нарсаларни истеъмол қилиши мутлақо мумкин эмас.

Хусусан, масжидга вақф қилинган китобларни уйга олиб кетиб ўқиш мумкин эмас. Шунингдек, масжид электридан намозхонлар ўзларининг манфаатлари учун, мисол учун, қўл телефонларини электр қуввати билан озиқлантириш, намоз вақтларидан бошқа пайтларда совутгичлардан фойдаланиш кабилар. Мабодо фойдаланилган ҳолатларда ҳам ҳаққини тўлаб қўйиш керак бўлади.

إنْ أَرَادَ الْإِنْسَانُ أَنْ يَدْرُسَ الْكِتَابَ بِسِرَاجِ الْمَسْجِدِ إنْ كَانَ سِرَاجُ الْمَسْجِدِ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لِلصَّلَاةِ قِيلَ : لَا بَأْسَ بِهِ وَإِنْ كَانَ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لَا لِلصَّلَاةِ بِأَنْ فَرَغَ الْقَوْمُ مِنْ صَلَاتِهِمْ وَذَهَبُوا إلَى بُيُوتِهِمْ وَبَقِيَ السِّرَاجُ فِي الْمَسْجِدِ قَالُوا : لَا بَأْسَ بِأَنْ يَدْرُسَ بِهِ إلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ ، وَفِيمَا زَادَ عَلَى الثُّلُثِ لَا يَكُونُ لَهُ حَقُّ التَّدْرِيسِ ، كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ

«Бир киши масжид чироғи намоз учун ёқилган пайтда китоб ўқимоқчи бўлса, зарари йўқ. Агар қавм намозларини тугатиб уйларига кетган бўлсалар ва чироқ ёқиқ қолиб бир киши китоб ўқимоқчи бўлса, кечнинг учдан биригача ўқиса бўлади. кечанинг учдан биридан кейин масжиднинг чироғи ёрдамида дарс қилиши, дарс бериши жоиз эмас. Қозихонда шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).
Масжид Аллоҳнинг байтидир. Уни ҳурмат қилиб, одобларига риоя қилиш зарур бўлиб, амал қилмаслик улкан зарарга сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжид ичида дунёвий сўзларни гапириш худди олов ўтинни ёндириб юборганидек, яхшиликларни куйдириб юборади» дедилар».
Яна бошқа ҳадисларида:
«Бирор киши масжидда дунёвий сўзларни сўзлай бошласа, унга фаришталар: «Эй Аллоҳнинг дўсти, жим бўлинг», дейдилар. Агар у гапида давом этса, фаришталар унга қарата: «Эй Аллоҳнинг душмани, жим бўл», дейдилар. Агар у яна гапида давом этса, фаришталар унга: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, жим бўл», дейдилар», деганлар» (Мадхал).
Шунинг учун масжидни мусофирхона ёки гапхонага айлантириш мумкин эмас.


7 ой аввал 647 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар