Ёш болаларни шол бўлишига қарши эмлаш ҳақида


Бутун дунё мусулмон уламолар кенгашининг ёш болаларни шол бўлишига қарши эмлаш ҳақидаги баённомаси
Аллоҳга ҳамд, унинг росули, оиласи ҳамда саҳобаларига саловату дурудлари бўлсин.

Ислом оламидаги баъзи давлатларда болаларини шол бўлишига қарши эмлашишдан ман қилаётганлари хабари бутун дунё мусулмон уламоларининг бирлашмасига етиб келди. Ўша дорини болаларга оғиз орқали юбориб, хатарли касалликни олди олинар эди. Албатта бу қилинаётган тадбир Расулуллоҳ (с.а.в) қуйидаги ҳадисларида ўз аксини топган. Ким ўзини эҳтиёт қилса ўша киши муҳофаза қилинади". Имом Хатиб Хасан санад ила Абу Ҳурайрадан қилган ривоятлари. Бутун дунёдаги зикр аҳлидан бўлган докторлар ўн йилдан бери, инсон эмлашни хусусан ёш болаларни эмлашни аҳамиятли эканини таъкидлаб келишади. Ана шундай қилишлари ҳар турлик юқумли касалликларни олдини олади. Аллоҳни фазли инояти билан кўплаб кишилар эпидемия касалликларидан халос бўлишди.
Бутун дунё соғликни сақлаш бирлашмаси ҳам ўзига аъзо давлатлари билан қилган харакати натижасида йигирма йил олдинроқ чечак касалига курашиб уни иншааллоҳ қайтмайдиган даражада йўқ қилиб ташлади. Мана шу тажриба бутун дунёни ёш болаларда содир бўладиган шол касалига курашишга ундади.
Жамоат холатда ўша каслликни эмлашга киришилди. Ёш болаларни шол қилувчи вируслардан таркиб топган нарсани ваксина қилиш билан у кучсизланар ёки бутунлай қирилиб кетар эди. Ўша дори оғиз орқали ёки укол орқали юборилар эди. Бу икки услуб ўз фойдаси ҳамда фаолиятини намоён қилди.
Аллоҳнинг фазли мархамати билан бутун дунё курашган нарса муваффақият қозонди.

Натижа шу даражага бориб етдики, илгари ҳар куни бутун дунёда мингга яқин ана шу касллик ҳолати аниқланган бўлса охири бориб бутун бир йилда мингта ана шундай касаллик кузатиладиган бўлди. Ана шундай қилиб Ислом конференсияси ташкилотига аъзо бўлувчи 57 та давлатдан 52 таси бу талофатли касалдан халос бўлди. Шундай қилиб бу касаллик дунёнинг барча томонларида йўқ бўлганида минг афсуслар бўлсинки бешта исломий ва бунга қўшимча мусулмони камроқ бўлган олтинчи давлатда касаллик ҳанузгача давом этиб келмоқда. Албатта бунинг учун мусулмонлар ша каслликни таг-томири билан йўқ қилишмагани сабабдир. Шу сабабдан Ислом конференцияси ташкилоти 2003-йили ўзига аъзо бўлган барча давлатларни ушу касалликка қарши курашишга чақирди.

Бу йўлдаги тўсиқлардан бири, баъзи исломий ўлкалардаги шайхлар бу нарсани нотўғри тушуниб уларни гумонларича бу дори ўзида кимёвий, моддаларини мужассам қилиб зарарли асоратлар қолдирар эмиш. Ёки аёлларда бепуштлик ҳолатларини келтириб чиқара эмиш. Ёки сасиб эскиб қолган моддани ўзида жамлагани учун баданга киритиш жоиз эмас эмиш. Ёки шунга ўхшаш ҳар турлик сабаблар кўрсатишади.
Шунга биноан бутун дунё мусулмонлар уламолари кенгаши қуйидаги нарсаларни таъкидлайди.

1. Ҳар бир мусулмон ўз жонига келаётган зарарни имкони борича даф этмоғи вожиб. ўз қўли билан ҳалокатга олиб бормайди. Ёки ўз жонини ўлдирмайди. Чунки унинг жони Аллоҳ ҳузирида омонатдир.
У киши ҳаддан ошиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда ўзингизни ҳалокатга ташламанг". (Бақара-195) ўзларингизни ўлдирманг. Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир". (Нисо-29)
Амр ибн Ос шериклари билан ғазотга борганларида қиш ойини совуқ кечасида жуниб қолдилар. Ғусл қилмасдан таяммум билан кифояланиб қолдилар. Шериклари ана шу қилган ишларини Расулуллоҳ (с.а.в)га айтиб шикоят қилишганида, Амр ибн Осс: Эй Аллоҳнинг росули кеча жуда совуқ эди. Мен Аллоҳнинг қуйидаги ўзларингизни ўлдирманг.Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир", деб айтган с зини эсладим", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) бир жилмайдиларда у киши тушиниб амал қилган нарсасига иқрор бўлдилар. Мана шу нарсани Тақририй ", суннат деб номланади.
Мана шу нарсада шаръий ёки фиқҳий қоида қарор топган. У зарарни имкон қадар даф қилинади". Бу қоиданинг асли қуйидаги ҳадиси шарифдан олинган зарар бериш ҳам зара к риш ҳам й қ". Ибн Можа, Дори Қутний, Ҳокимлар ривояти. Бу нарсани бошқа қоида ҳам ўзида мужассам қилган. Фасод нарсани даф этиш, манфаатини жалб қилишдан олдин туради".

2. Энди оталарнинг вазифаси, бу офат касални олдини олиб болаларига барча ҳимоя бўлувчи воситаларни муҳайё қилмоғи даркор. Аллоҳ оталарни мана шундай масъулиятни кўтаришга масъул қилган. Бирор ақлли киши ёш болаларни шол бўлишидаги катта зарарга шубҳа қилмайди. Бу жуда ҳам ёмон касалликки, агар бола ўлмасдан шу касалда бардавом бўлса умр бўйи қийналиб, бошқаларга муҳтож бўлиб қаромоғида қолади. Бу эса жамиятга ҳам нафсий озор беради. Демак эмлаш орқали бу хатарли вабони олди олинар экан, оталар жигар гўшалари бўлмиш фарзандларига бу дориларни етказишга ҳаракат қилишсин. Агар ҳаракат қилишмайдиган бўлишса боласини соғлиги ёмонлашгандаги гуноҳни ва умр бўйи азобланишдаги масъулиятни ўз устига юклаб олади.
Чунки ота ҳаётда хомуш бўлиб қўл остидагиларга масъулдир.
Аллоҳ таоло бу ҳақида: ўз болаларини ақлсизлик қилиб жоҳиллик билан ўлдирган кимсалар муҳаққақки, ( зларига) зиён қилдилар". (Анъом-140)
Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин ". (Бақара-233), деб айтган. Расулуллох (с.а.в): Киши ўз қарамоғида кишиларни зое қилиши гуноҳкор эканига кифоя қилади", дедилар. Имом Аҳмад, абу Довуд, Ҳоким ва Байҳақийлар Абдуллоҳ ибн Амрдан Хасан санад билан қилишган ривоят. Бошқа бир хадисда: Аллоҳ таоло барча ҳомийларни қўл остидагиларни унга риоя қилганни ёки зое қилганми бу ҳақда сўроқ савол қилур", деб айтганлар.

3. Барча ўлкадаги мутасадди кишилардан илтимосимиз шуки, умуман одамларнинг сиҳатига, хусусан болаларни соғлигини сақлашга эътибор беришсин. Фақат муолажа жиҳатидан эмас балки олдини олиш жиҳатидан ҳам эътибор қаратишсин. Чунки касалликни олдини олишга ишлатилган тийин, муолажа учун сарф қилинган кўплаб сўмлардан яхшидир.
Имом Буҳорий ва Муслим ибн Умардан қилинган ривоятда: Барчаларингиз ҳомийсиз ва қўл остингиздагиларга масъулсиз. Имом Ҳомийдир ва қўл остидагиларга масъулдир. Эркак ўз аҳлига ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир", дейилган. Умар р.а: Агар фирот дарёси қирғоғида бирор эчки боласи
халок бўлса қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ўша ҳақида мени сўроқ қилинганимни кўрурсизлар".
Дунёдаги бошқа болалар қолиб мусулмон болалар нобуд бўлаётганига қандай қараб турасиз.
Мана шундай ҳолатда бошлиқларга тоат қилиш Қуръон оятлари ва суннатга биноан вожибдир.Чунки бу ҳам яхшилик учун тоатдир.
Расулуллоҳ (с.а.в): Мусулмон киши мадомики маъсиятга буюрилмас экан яхши кўрганига ҳам ёмон кўрганига ҳам тоат қилмоғи даркор", деб айтганлар.

4. Аллоҳ инсонлар учун яратган нарсаларнинг асли пок ва ҳалолдир. Масалан қуйидаги оятда: У шундай зотки, сиз учун ердаги барча нарсани яратди". (Бақара-29)
(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсиндириб қўйгани ва сизларга барча Ҳирий ва ботний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?!" (Луқмон-20) деб айтилган.
Нарсалар, поклик аслида фақатгина яқиний- ўта ишончли нарса бўлгандагина чиқади.
Энди шу усул қоидасини ишга соладиган б лсак, болаларни эмлашдаги истеъмол қилинадиган дорида харомни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи зарар, нажосат ёки бепушт бўладиган нарса йўқдир.
Зарар ёки нажосатни исботлалигидаги манба-мутахасислардир. Барча фанларда уларга муролжат қилинади. Аллоҳ таоло: (Ҳеч ким сизга) сизга хабардор зот каби хабар бера олмас" (Фотир-14) У зот ҳақида огоҳ-билимдон (кишилар) дан сўранг". (Фурқон-59)
Агар билмайдиган бўлсангизлар аҳли илмлардан сўранглар". (Нахл-43) деб айтган.
Мавзуимизга тегишли мутахасислар улар бутун дунё соғлиқни сақлаш бирлашмасидаги ишончли кишилар ҳамда Қоҳирадаги иқлимлар аро идорадаги ишончли илмли диндор омонатгўй мутахасислардир.
Улар: Бу эмлашда зарар ҳам нажосат ҳам, ифлослик ҳам йўқ. Ва бепуштлик асоратларини келтириб чиқармайди. Балки бу вакцина пок, фойдали тажрибадан ўтган бўлиб Алҳамдулиллаҳ барча ҳолатда мақтовли асоратлар қолдирмайди", деб айтилган.

5. Болаларда учрайдиган қарши эмлашни дунёни барчасида шарқда, ғарбда, шимолда, жанубда турли миллатда рангдаги, тилдаги , диндаги кишилар бажариб келишмоқда. Улардан Исломий конференция ташкилотига кирувчи 50 тадан кўпроқ давлатдаги мусулмонлар ҳам бажаришмоқда". Бу хатарли касалликдан ўзларини эҳтиёт қилишмоқда. Осиё ёки Африкадаги исломий ўлкалардаги бирор киши ана шу эмлаш исломга ақидасига шариатига хилоф деб айтмайди.
Азҳар дорулфунидаги ёки касбий ортидаги ёки Макка ва Мадинадаги ёки Даюбанддаги ёки мусулмон ўлкадаги унга қарши чиқмайди.

Қандай қилиб энди баъзи ўлкасидаги мусулмон уламоларига бу нарса махфий қолмоқда экан. Улар якка ўзлари туриб бу эмлашни харомга чиқаришмоқда. Аллоҳ уларни ислоҳ қилиб гуноҳларини кечирсин. Ана шу биродарларимиз агар ўз мавқифларида тураверса Аллоҳнинг олдида, ислом умматининг барчасини олдида бутун дунё олдида жавобгардирлар. Мусулмон болаларни ўлиб кетишидаги ва бу касалга мубтало бўлишдаги гуноҳни ўзларига юклашади.
Чунки чечак касалига барҳам берилганидек бу касални ҳам буткул томири билан йўқ қилишга киришилгандир.
Бундан ташқари хусусий ёмон бир нарсани ҳам бўйинларига юклашадики у ҳам бўлса исломни ёмон отлиқга чиқариши. Яъни гўё бу дин илмни тўхтатиб қўяди, дин тиббиётдаги ривожланишни тўхтатиб қўяди, деган уйдирмадир. Аллоҳ биладики, Албатта ислом бундай тухматдан йироқдир. Бу дин инсон жасадини ҳурмат қилади. Росулуллоҳ (с.а.в) Жасадингни сени устингда ҳаққи бордир", деганлар. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Амрдан қилган ривоят
Даволанишни барча кўринишини бу дин шариатга киритган. Ислом цивилизациясида тибни ўрни катта бўлган. Илм бу диндир худди дин илм бўлгани кабидир.
Ушбу уламо биродарларга илтимосимиз шуки, таёргарсизлик бошқа мусулмон уламолари билан бирга маслаҳатлашмай чиқарган фатволаридан қайтишсин. Ҳақга эргашиш ҳақлироқдир.Илмла буюклик йўқдир. Ҳар бир илм соҳибининг устида билимдон бордир". (Юсуф-76)
Умар р.а Абу Мусога Кечаги чиқарган ҳукмингдан бугун қайтиш ман қилмасин. Чунки ҳақ нарса эскидир. Албатта ҳаққа қайтиш ботилда қолишдан яхшидир"
Дунёдаги барча мусулмон биродарларимизни ислом оламидаги уламолари жумҳури чиқарган фатвога қулоқ осишга чақирамиз. Бу хатарли касални олдини олиб шол бўлишга қарши болаларимизни эмлатайлик. Бу ишимиз Аллоҳнинг қуйидаги сўзига жавоб бўлади иншааллоҳ.
Яхшиликларга шошилинг" (Бақара-142) Расулуллоҳ с.а.в Солиҳ амалларни бажаришга шошилинг", деганлар. (Абу Муслим Абу Ҳурайра р.а қилган ривоят.
Аллоҳ ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Профессор: Юсуф Қарозовий;
Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши раиси.....
Профессор: Муҳаммад Солим Авво;

Бутун дунё мусулмон уламолари кенгашининг бош котиби.


1 йил аввал 2641 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 3531 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
1 йил аввал 2296 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
1 йил аввал 4383 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 2031 Ҳамидуллоҳ Беруний