Эмульгаторлар ҳақида


Эмульгаторлар озиқ-овқатга қўшилувчи кимёвий моддалар бўлиб, уни ишлаб чиқарувчилар айрим маҳсулотларга турли мақсадларда қўшадилар. Эмульсиялар бир-бирига ҳамжинс бўлган икки суюқликдан иборат моддадир. Олимлар айтишича, икки модда бир-бирига бутунлай киришиб кетмайди, балки уларда ўндан йигирма микрометргача ҳажмда нуқталар қолиб кетади. Безаш моддалари, озуқа аралашмалари, ускуна ёғлари ва ранглар эмульгаторлар ҳисобланади.

Эмульгаторларнинг айримлари маҳсулотдан ҳам қимматроқ бўлади. Улар маҳсулот рангининг чиройли, таъмининг ёқимли ва шаклининг гўзал бўлишини ҳамда ўзининг айнимаслигини таъминлаб беради. Истеъмолда энг кўп қўшиладиган эмульгатор йод бўлиб, уни буқоқ касаллигига қарши ишлатилади. Нон маҳсулотларига қўшиладиган хамиртуриш номли эмульгаторлар уларнинг кўпчиб, юмшоқ бўлишини таъминлаб беради. Айрим эмульгаторлар бошқа озиқ-овқатлардан олинади, айримлари эса ихтиро қилинади. Айримлар мазкур қўшимчаларни инсоннинг саломатлигига зарарли деб ўйлайдилар, ваҳоланки ушбу кимёвий моддаларнинг кўпи инсонлар бир неча асрлардан бери истеъмол қилиб келаётган озуқаларнинг ичида табиий равишда пайдо бўлади.
Озиқ-овқатларга қўшиладиган қўшимчаларнинг тури юздан ортиқ бўлиб, уларни олти синфга бўлиш мумкин.
1. Сақловчи.
2. Мукаммаллаштирувчи.
3. Таъм берувчи.
4. Ранг берувчи.
5. Қуйуқлаштирувчи ва қотирувчи.
6. Эмульсия, стабилизатор ва қуйуқлаштирувчилар, ҳамда кислота ва алкоголлар.
•    Сақловчиларга мисол туз бўлиб, озиқ овқатларни айнитадиган бактерияларнинг пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Сақловчи моддалар антиоксидинларга қарши бўлиб, ёғ ва ёғ моддаларининг айнишини ҳамда озуқа рангининг бузилишини олдини олади.
•    Мукаммаллаштирувчиларга озуқалардаги “Б” витаминини кўпайтириш учун қўшиладиган темирлар, маъданлар ва витаминлар мисол бўла олади.  “Б” витамини унга ҳам қўшилади. Нархи эса уннинг нархидан қиммат туради. Ун ва бошқа маҳсулотларга бу витаминни қўшиш жуда ҳам фойдалидир. Сутга қўшиладиган “Д” витамини болаларда учрайдиган “рахит”, “суяк мўртлиги” касалликларининг олдини олади.
•    Таъм берувчи эмульгаторлар табиий мевалар ва зираворларни ўз ичига олади. Бундан ташқари уларнинг музқаймоққа қўшиладиган  “ванилин” га ўхшаш табиий бўлмаган кимёвийлари ҳам бор.  “mono натрий” каби айрим моддаларнинг ўзида таъм ва хид бўлмасада, табиий озуқаларнинг мазасини яхшилашга ёрдам беради.
•    Ранг берувчи эмульгаторлар кимёвий озуқаларни табиий озуқаларга ўхшатиш учун ишлатилади. Кимёвий маргарин ишлаб чиқарувчилар уни сарёғга ўхшатиш учун сариқ ранг қўшадилар. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларни консервалаш жараёнида табиий озуқа рангини тиклаш учун ҳам айрим маҳсулотларга керакли рангларни қўшадилар. Апелсинга ўхшаш айрим рангли эмульгаторларни маҳсулотни янада чиройли бўлиши учун ҳам қўшадилар.
•    Эмулсиялар, стабилизаторлар ва қуйуқлаштирувчилар эса маҳсулот ичидаги аралашмаларни бир бирига осонлик билан аралашиши учун ишлатилади. Музқаймоқларга қўшиладиган “Алжин” эмульгатори маҳсулот ичидаги аралашмаларни  бир- бирига қўшилиб, қотишини таъминлайди. Стабилизаторлар ичида сутли шоколадга энг кўп ишлатиладиган “крожинин” маҳсулотни қуйқумлашиб қолишдан сақлайди. Пектин ва желатинлар эса мева мурабболари ва коктейлларга солинади.
•    Кислота ва спиртлар айрим озуқаларда кимёвий мувозанатни ушлаб туришга хизмат қилади. Спирт зайтун ва нўхотга ўхшаш  озуқалардаги кучли кислоталар таъсирини йўқотади. Лимон кислотаси мева шарбатларида чучуклик таъмини пайдо қилганидек, айрим кислоталар таомларда ўзгача бир таъм пайдо қилади. Карбоник кислотаси эса шарбатларни газлаштириш учун қўлланилади.
Маълум ҳукуматлар озиқ овқатларга қўшиш мумкин бўлган моддалар учун қатъий чегаралар белгилайдилар. Қонунлар ҳам озуқаларга моддалар қўшиш жараёнини тартибга соладиган  махсус асосларни белгилаб беради. Лекин мамлакатларда бу қонунлар бир- биридан фарқ қилади. Ушбу қоидаларга кўра айрим озуқаларга  маълум моддаларнигина қўшиш мумкин. Масалан, Европа ҳамжамияти  умумий шаклда қўлланиладиган қўшимчаларнинг Европа ва умуман дунёда зарарсиз бўлганлари мундарижасини тайёрлаган. Озуқаларнинг умумий ҳолда зарарсиз бўлишлиги ҳайвонлар устида олиб борилган тажрибаларга асосланган. Ушбу тажрибаларга таяниб инсон учун кунда озуқаларга қўшиладиган моддалардан етарли миқдори билиб олингандир.  Бу борада энг кўп изланиш олиб бораётган ташкилот - “JECFA”дир.
Эмульгаторларнинг хусусиятлари:
•    Даволовчи моддаларни организмга яхши сингиши учун парчалаб бериш.
•    Ёғ ва ёғга ўхшаш ҳидли маҳсулотларда ёқимсиз таъм ва ҳидларни йўқ қилиш.
•    Дори таъсирини узайтириш ҳамда қобилиятига кўра функциясини орттириш.
•    Сув салоҳияти арзон ҳамда даволовчи моддаларни парчаланишида кучли таъсирга эга манба ҳисобланади.
Эмульгаторлар ўз таркибидаги суюқлик ҳолатига кўра иккига бўлинади:
•    Сувнинг ичида ёғ мавжуд бўлиши. Бунда зохирий ҳолат эгаси сув, ичкиси эса ёғдир. Бунга сут мисол бўла олади, бу шаклда моддалардан сувни жозибадорлиги қозонадиган гуммиарабикалар ишлатилади.
•    Ёғнинг ичида сув бўлиши. Бу юқоридагининг акси бўлиб, ёғнинг жозибалигини қаршилайдиган жун ёғи ва асал муми каби моддаларда қўлланилади. Бунга пишлоқ мисол бўла олади.
ТАОМ ВА ИЧИМЛИКЛАРГА ҚЎШИЛАДИГАН ЭМУЛЬГАТОРЛАР
Инсон истеъмол қилганда саломатлигига зарар келтирадиган, келиб чиқиши номаьлум бўлган,  озиқ -овқат саноатида қўшиладиган эмульгаторларнинг шаръий ҳукми қандай?
Бугунги кунда кўп учраётган муаммолардан бири озиқ-овқат  ва дори-дармонларда ишлатилаётган эмульгаторларнинг ҳукмидир. “WIKIPEDIA” номли энциклопедия эмульгаторни шундай тарифлайди: “Озуқага сифатини ўзгартириш учун, табиий рецептида бўлмаган ва мақсадли тайёрлов жараёнининг ҳар қандай босқичида аралашма ичига қўшиладиган моддадир”. Жумладан у маҳсулотни чиройли сақлаш, хиссий ва табиий сифатларини яхшилаш, яхши сақланмаслик натижасида соғлиққа зарар келтирадиган турли заҳарланишлардан ҳимоя қилиш мақсадларида қўшилади. Эмульгаторлар маҳсулотларнинг кўринишини чиройли килиш билан бирга мазасини ҳам яхшилашда катта рол ўйнайди. Эмульгаторлар қаторига жуда кўп модда турларини киритиш мумкин.
Лекин айрим бир эмульгаторларнинг углеводородлар, бензопирен ва айрим анилин ранглари афлатоксиниларга ўхшаб рак касаллигига олиб борувчи модда эканлиги хеч кимга сир эмас. Селфоксимин ва метионин, хлорид азоти каби айрим моддалар ўзаро қўшилиш натижасида заҳар пайдо қилиши бунга мисол бўлади. Мутахассис олимлар ушбу моддаларни кучукда тажрибадан ўтқазишганда колики касаллигини келтириб чиқарган. Бу касалликнинг келиб чиқишига селфоксимин ва метионин моддалари сабаб бўлган. Бу маълумотларнинг барчаси доктор Иброҳим Афананинг эмульгаторлар ҳақидаги марузаларида келтирилган. Бундан ташқари ушбу моддаларнинг бир қанча салбий томонлари мавжуд бўлиб, уларнинг айримларини қисқача келтирамиз:
1. Озуқадаги айрим айбларни беркитишга хизмат қилиши.
2.  Гоҳида маҳсулотнинг сифати зоҳирий кўринишни чиройли қилишга хизмат этиши.
3.    Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар эмульгаторларга суяниб, маҳсулотлардаги саломатликка риоя қилиш шартларига бепарво бўлишлари.
4.    Маҳсулотлардаги кимёвий жозибадорлик инсонларни, айниқса болаларни миқдордан кўп, зарар қиладиган даражада истеъмол қилишларига олиб бориши.
5.    Айрим эмульгаторлар узоқ муддатли заҳарли таъсирга эга эканлиги.
6.    Айрим бир ишлаб чиқарувчилар керакли меъёрга риоя қилмаслиги ва эмульгаторларнинг келиб чиқишига эътибор қилмаслиги. Масалан ҳайвон ёғидан олинган деб қайси ҳайвондан олинганлигига, желатинни ҳайвонданми ёки ўсимликдан олинганлигини эътибор қилиб аниқланмаслиги. Масаланинг асосий чигал томони ушбу эмульгаторларга ингилизча ҳарф билан “Е” ни қўйиб, ортидан узундан узун сон қўйилишидир. Ушбу моддаларни фақат тўрт асосий қисмга бўлиш мумкин.
I.              Е100 дан Е199 гача ранг моддалари.
II.    Е  200 Е 299 гача сақловчи моддалар.
III.    Е  300 Е 399 гача антиоксидантлар.
IV.    Е  400 Е 499 гача эмульсия ва стабилизаторлар.
Дори дармон ишлаб чиқаришга алоқадор ҳукмлар
Азҳар Университети қонунчилик ва шариат факультетининг фиқҳий масалаларни мувофиклаштириш қисми раиси, устоз доктор Абдулфаттоҳ Маҳмуд Идриснинг муқаддимаси
Баҳснинг хулосаси
Мусулмон давлатларга бошқа сохаларда бўлгани каби дори дармон саноатида ҳам шаръий ҳаром бўлган нарсалар кириб келди. Бу моддалар ишлаб чиқариш жараёнида бутунлай хусусиятини йуқотмасдан, балки ишлаб чиқарилувчи нарсалар билан аралашади холос. Улар гарчи кўринишини йўқотсада ўз хусусият ва моддаларини сақлаб қолади. Ҳолбуки шариатдаги истиҳола номли ҳукм нарсани нажасликдан покликка ва ҳаромликдан ҳалолликка айланишига айтилади. Бу масаланинг ўзида ҳам уламоларнинг қарашлари турлидир. Ушбу дори дармонларни ишлаб чиқариш ҳукми муолажадаги истеъмолга бевосита боғлиқдир. Барча фуқаҳолар ишлаб чиқаришда нажас ва ҳаром қўшилиб, уларнинг айни йўқ бўлиб кетадими йўқми, даволанишда унинг ўрнини босадиган ҳалоли мавжуд бўлса, уларга зарурат йўқлигидан айрим фармацевтик маҳсулотларнинг ҳаромлигига иттифоқ қилишди.
Зарурат бўлганда, ундан бошқа мубоҳ дорилар даволаш учун топилмаган пайтда уларни истеъмол этиш ҳукмида ихтилоф қилишди. Ушбу фикрларнинг ичида шундай ҳолатларда барча зарурат шартлари топилганда истеъмол қилишнинг жоизлигини баён қилган фикр кучлироқдир.  Шундан келиб чиқиб, даволаш учун ҳалол дори дармонлар топилганда ҳаром ва нажосатдан иборат дори дармон маҳсулотларни ишлаб чиқариш  мумкин эмас. Аммо ушбу ҳаром маҳсулотларни истеъмол қилишга зарурат ҳолати топилганда ва барча шартлари тўла бўлса,“заруратлар миқдори билан ўлчанади”, деган қоидага биноан ушбу ҳаром маҳсулотларни зарурат ҳолатини у билан тўлдирадиган миқдорда ишлаб чиқариш албатта жоиздир. Бугун ушбу ҳаром ва нажосатдан иборат маҳсулотлар ўрнини босадиган ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкинлиги хеч кимга махфий эмас. Ҳаром ё нажас аралашган маҳсулотларни ўрнини босадиган ҳалол маҳсулотлар етарли бўлиб, дори дармон мутахассислари ҳаром ё нажас аралашган маҳсулотлар ўрнини босадиган бир қанча ҳалол маҳсулотларни амалда кашф қилдилар.
Муқаддима
Албатта бугунги кунда замонавий илм ва фан ҳар соҳада бўлгани каби тиббиёт соҳасида ҳам жуда катта ютуқ ва ихтироларга эришди.  Айниқса дори-дармон соҳасида олдин маълум бўлмаган жуда кўп даволаш манбалари ва йўллари ихтиро қилинди. Ачинарлиси шундаки, ушбу кашфиётларнинг аксари мусулмон бўлмаган ўлкаларда, ислом ахлоқи ва қоида қонунларидан узоқ бўлган кишилар қўлларида кашф қилинмоқда. Мана шу сабабга кўра, ўз ихтиролари ва ишлаб чиқаришларида ҳеч қандай мусулмончилик маданиятига риоя қилмаган кишиларга қараб қолган мусулмонлар бугунги кунда жуда кўп масалаларда бир қанча муаммоларга тўқнашмоқдалар. Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳмати туфайли, У шариатда кишиларга машаққат бўлмайдиган енгил ҳукмларни жорий қилган. Чунки шариат инсонларнинг ҳаёт кечиришлари йўлини тўсиш учун эмас, балки уларга енгиллатиш, ҳамда улардан машаққатни кўтариш мақсадида, ва ҳам ҳар қандай шароитда турмуш тарзлари талаб қиладиган шаръий эҳтиёжларини қондириш учун келгандир. Ушбу баҳсимиз озуқа ва тиббиёт соҳасидаги замонавий маҳсулотлар туфайли айрим муаммоларни ўрганади ва айрим тавсияларни беради. Замонавий тиббиёт саноати борасидаги фиқҳий ижтиҳод самарасини кўрсатиш учун қуйида ушбу баҳсга тегишли бир қанча масалалар келтирилади.

1-боб: Замонавий айриб тиббий маҳсулотлардаги ҳаром ёки нопок моддаларнинг ҳақиқати.
1-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотлардаги нопок моддалар.
1-баҳс: Чўчқа аъзолари таркиби.
2-баҳс: Чўчқа аъзоларида поклик муаммолари.

2-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотлардаги маст қилувчи моддалар.
3-баҳс: Тиббий саноатда спирт қўлланиши.
2-баҳс: Мастлик пайдо қилишда спиртнинг таъсири.
3-баҳс: Тиббий саноатда спирт қўллашнинг зарарлари.
4-баҳс: Айнан спиртнинг ҳукми.
5-баҳс: Мажбур бўлмаган ҳолатда спирт аралашган маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ҳукми.

3-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотларда наркотик моддаларнинг қўллаш.
1-баҳс: Кокаин, кодеин, героин, морфин.
2-баҳс: Допинг ва қўзғатувчи моддаларнинг ҳақиқати ва истеъмол қилувчига таъсири.
3-баҳс: Гипнотистик(ухлатувчи)ва седатив(тинчлантирувчи)моддалар ҳақиқати ва истеъмол қилувчига таъсири.
4-баҳс: Гаплюциноген(ваҳмга солувчи)моддалар ҳақиқати ва истеъмол қилувчига тасири.
5-баҳс: Ихтиёрий равишда наркотик моддаларни тановул қилишнинг ҳукми.

2-боб: Саноатнинг нопок нарсаларни покизага, ҳаром нарсаларни мубоҳга айлантиришдаги ўрни ва таъсири.
1-фасл: Истиҳола (нарсаларнинг кўриниши, ҳамда таркибий моддалари алмашуви) ва моддаларнинг бир-бирига киришиб кетиши ёки шунчаки аралашиши орасидаги фарқи.
1-баҳс: Истиҳоланинг ҳақиқати.
2-баҳс: Истиҳола билан кимёвий аралашув ва бирикувнинг фарқи.

2-фасл: Ҳаром ёки нопок нарсаларнинг ўзида истиҳоланинг таъсири.
3-фасл: Ҳаром ёки нопок нарсаларда ишлаб чиқариш натижасидаги истиҳоланинг таъсири даражаси.
3-боб: Ҳаром ёки нопок нарсаларни ўз ичига олган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳукми

4-боб: Тиббий саноатда ҳаром ёки нопок нарсаларнинг нечоғли ўзини ўзгартираолиш имконияти
1-фасл: Тиббий саноатда чўчқа каби нопок нарсаларни ишлатиш ўрнини босадиган покиза нарсалар.
2-фасл: Тиббий саноатда спирт ишлатиш ўрнини босадиган жоиз нарсалар.

1- боб: Нопок ва ҳаром нарсаларнинг айрим замонавий тиббий маҳсулотлардаги ҳақиқати
Айрим тиббий маҳсулотлар таркиби Ислом шариатига кўра ҳаром саналган моддаларни ўз ичига олган бўлиб, шариат уларни нопоклиги ёки маст қилиши ва ё наркотик жиҳатидан ҳаром қилгандир.  Шунинг учун қуйида ҳозирги кундаги айрим озиқ-овқат ва дори-дармон ишлаб чиқариш саноатларида қўшиладиган ана шундай моддаларнинг ҳақиқати баён қилинади.
1- фасл: Айрим замонавий тиббий маҳсулотлардаги нопок моддалар
1- баҳс: Чўчқа аъзолари таркиби
Тиббий майдондаги саноат маҳсулотларининг бир қанчасига ишлаб чиқариш пайтида чўчқанинг айрим аъзолари қуйидаги шаклда қўшилади;
Биринчи: чўчқа териси ва суяклари
Ушбу суяк ва терилардан химиявий йўллар билан чўчқа желатини номли модда ишлаб чиқилади ва у икки навдан иборат:
Желатин(б)дори дармоларни қадоқлаш жараёнида қаттиқ  желатинли капсулаларда жуда кенг кўламда тиббий саноатда қўлланилади.
Желатин(а)аксари озиқ-овқат саноатида ва қуйидаги тиббий саноат маҳсулотларида ҳам ишлатилади:
    Пластмасли ёки қаттиқ медицина капсулаларини, микро дориворлик капсулаларни тайёрлаш.
    Қаттиқ ва юмшоқ, шунингдек ичига дармон тўлдирилган эмулция таблеткаларини тайёрлаш.
    Тиш пасталари, суспензий, маз суртмалари, помада ва кремлар ишлаб чиқариш.
    Тез эриб кетишнинг олдини олиш учун желатин билан усти ўралган фармацевтик таблеткалар ва айрим ашёлар ишлаб чиқариш.
    Баданда эриш хусусияти борлиги учунорқа ва олд жинсий аъзоларга тегишли тиббий свечалар тайёрлаш.
    Жарроҳликда ички қон кетишни ушлаб туришда, ҳамда теридаги куйиш ва ҳар қандай инфекцияларда қўллаш.
    Жарроҳлик амалиёт ёки жароҳатланиш сабабли йўқотилган қоннинг ўрнини тўлдириш мақсадида, алтернатив ва ё кенгайтирувчи плазма ўрнида қўллаш.
Иккинчи: чўчқа ёғлари
Айрим дори турларида, малҳамларда, кремларда,  косметик моддаларда, тиббий совунларда, тиш пасталарида чўчқа ёғи қўлланилади.
Учинчи: чўчқа инсулини
Замонавий илм чўчқанинг ошқозон ости безидан олинадиган инсулиннинг қанд диибети касаллигида қондаги қанд нормасини туширишда таъсир қилишини исботлади. Қондаги қанд нормасини туширувчи моддаларнинг аксари сигир ва чўчқа ошқозон ости безидан олинадиган инсулинда ёки иккаласини бир таркибга келтириб қўшгандаги аралашмада топилади. Чунки тиббиётда қанд диибетида энг кўзга кўринган даволаш усули инсулин билан ҳуқна қилиш бўлиб, бугун кунда энг кўп инсулин чўчқадан олинади.
Тўртинчи: чўчқа гепарини
Гепарин шакаргугурт занжирларига ўхшаш бир бирига ҳамжинс бўлмаган кимёвий моддалардан таркиб топган қон томирларига бой аъзолардан олинадиган ёпишқоқ моддадир. У жумладан сигир ўпкаси ва чўчқанинг ичаклари тўқималаридан, шунингдек бир қанча тирик аъзолардан ҳам олинади.  Масалан; ўпка, жигар, қораталоқ, биздон ва ичаклар ҳужайралари, оққон таначалари тўқималаридан олинади. Лекин сигир ўпкаси ва чўчқа ичаклари тиббий гепариннинг турли шаклларини ишлаб чиқаришда асос манба ҳисобланадилар. Ҳар бир гепарин(мг)100-300гача халқаро ме(IE)бирлигига тўғри келади. Гепарин турли фармацевтик шаклларга эгадир: мускулга ёки томирга  қилинадиган укол шакли, малҳам(маз)лар, раствор, эмульсиялар. Гепариндан айрим касалликларни даъволашда ё олдини олишда истеъмол қилинади. Қуйида уни истеъмол қилиш мумкин бўлган ўринларни зикр қиламиз:
1.    Юрак томирлари муолажаси. Беқарор ангина. Ўткир юрак касаллиги миокарда.
2.    Бадандаги қонни қуюқлашишининг олдини олишда.
3.    Қон томирларининг чуқур трамбозларини даволаш ва олдини олишда.
4.    Амалиёт пайтида қонтомирларда қоннининг қуюлишининг олдини олиш ва буйрак етишмовчилиги касаллиги билан чалинганда
2- баҳс: Чўчқа аъзолари покизалик муаммолари
Барча фуқаҳолар чўчқани сўйиш билан ҳалол бўлмаслигига, сўйилса ҳам барча аъзолари пок бўлмаслигига иттифоқ қилишди.  Моликийлар унинг жунини пок дейишади. Териси ошланса покланишини Зоҳирийлар,  ҳамда бир ривоятда имом Абу Юсуф ва имом Молик (р.а) айтганлар.
Чўчқа ўзи ва ҳам барча аъзолари ҳам нопок эканлигига Бақара сурасидаги  оят далил бўлиб, ундаги “албатта у нажасдир” жумласидаги “у” замири Ибн Ҳумом, Албобратий, Ибн Ҳазмлар энг яқин сўзга, яъни изофаланган чўчқанинг гўшти сўзидаги чўчқага қайтади, десалар, Ибн Касир эса замир гўштга қайтади, дейдилар. Нима бўлганда ҳам икки қавлга кўра, чўчқа аъзолари нопокдир, эҳтиёт юзасидан ҳукм қилинса, нопокликка унинг барча аъзолари дохилдир.
2- фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотларда маст қилувчи моддалар
Айрим дори дармонларга ўз тафовутига қараб спирт ва шунга ўхшаш маст қилувчи ва наркотик моддалар қўшилади.
Биринчи баҳс: дори дармон саноатида спирт моддасининг ишлатилиши
Аслидатурли  маст қилувчи ичимликларда мастликни пайдо қилувчи бош омил спирт ҳисобланади. Тиббиётда қўлланадиган спирт эса этил, рангсиз, парланувчи, енгил ҳидли, сувга қаттиқ мойил, таъми кескин, ҳавода ёнадиган, кислота ва металлар билан реакцияга кирувчи суюқликдир. Одатда у ачитилган шакарли соклардан, крахмалли ва ширин ўсимликлардан тайёрланади.
Замонавий тиббиёт саноатида спиртни ишлатилиш турлари:
    Микроб ва бактерияларни ўлдириш хусусиятидан келиб чиқиб узоқ муддатгача микроб, бактерия, микроорганизмларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш учун озуқа ва тиббий дори дармонларга қўшилади. Ушбу вазифани маҳсулотнинг 20%фоизигача бўлган миқдорда бажаради, акс ҳолда у саломатликка зарар беради, ҳатто бўшашишлик, мастлик ва асаблар кучсизланишидан иборат касалликларни келтириб чиқаради.
    Дори дармонларнинг ютумини осон қилиш мақсадида мазасини яхшилаб бериш учун қўшилади. Айрим ҳолларда у маҳсулотнинг 50% фоизигача қисмини ташкил қилади. Барча суюқликлар, сироплар, ҳазм қилдирувчи моддаларга мазаси ютумли бўлиши учун спирт, баъзида ароқ қўшилади.
    Дори-дармонларда доривор ўсимликлардаги таъсирли моддаларни йўқотиш учун қўлланилади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, аксар ана шундай моддалар спирт ёрдамида эриб кетади ва олиб ташланмаслиги натижасида эса пастга тушиб тўпланади. Оқибатда таъсирли моддалар кўпайиб кетиб, истеъмол қилувчига жуда катта хавф туғдиради, ҳатто  ўлимгача олиб бориши мумкин. Бундан ташқари у спиртдан бошқа нарсада эримайдиган даволовчи моддаларга дори тайёрлаш асносида эриган ҳолатга келтириш учун қўшилади.
Бундан ташқари парланадиган моддаларга маҳсулотда яхши таъм ва ёқимли маза қолдириш мақсадида ва сувда эримаганлиги сабабли эритиш учун қўшилади.
    Айрим дориларда спирт дори нархидан устун ўлароқ қўлланилади. Айниқса ёш болаларга бериладиган қорин, буйрак санчиғини қолдириш, йўтални тинчлантириш, уйқусизликда ухлатиш, судурги ва аллергияга қарши, бадан метил алкоголи билан заҳарланганда, буйракни ювиш учун бериладиган дорилардаги каби.

2-баҳс: Қанд касаллиги пайдо бўлишида спиртнинг таъсири
Спирт моддаси бир қанча заҳардан иборат таркибга эга. У марказий нерв системасининг марказий нерв толаларини ухлатиш ва тўхташишга қодир заҳардир. У мияда наркотик ва енгил тинчлантирувчилик амалини бажаради. Уйқу ва мудрашни тезлаштиради. Қонга аралашуви қанча кучайса, таъсири шунча кўпаяди. Унинг 0,4%и мия фаолиятини тўхтатишга етарлидир.0,40%да миянинг иш фаолияти тўхтаб, 0,50 %да миянинг нафас олиши якунланади. Табиблар, ҳимиклар ва бошқалар бир керакли миқдордрги дори дармонлардаги спиртлар ҳам инсон саломатлигига зарарли эканини айтишган. Улардан баъзиларини мухтасар зикр қиламиз:
1.    Кислота кўпайиши ва ошқозон яллиғланиши.
2.    Болаларда мия фаолиятига зарарли таъсир қилади ва уларнинг ақл ва зеҳнлари ўсишига монеълик қилади.
3.    Уламолар маст қилувчи нарсаларнинг айни ўзида ихтилоф қилишган.
Жумҳур уламоларнинг наздида хамр деб, узумдан олинмаса ҳам барча маст қилувчи нарсаларга айтилади. Ҳанафийларда эса узумдан олинмаганларига хамр дейилмайди. Хулоса қилиб айтганда, жумҳурда маст қилувчи модда нима бўлишидан  қаттий назар уни ҳаром,  дейдилар. Ҳанафий мазҳабининг икки шайхи (Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф)наздларида айрим маст қилувчи моддаларнинг маст қиладиган миқдоридагинаси ҳаром бўлади, дейдилар. Икки мазҳабнинг далилларига қараганда жумҳурнинг далили кучлироқдир. Маст қилувчи ичимликнинг оз, кўпбўлишига қарамасдан, нимадан олинишидан қатъий назар, уларнинг барчасини хамр, яъни ароқ дейилади. Шунга  қўра ишлаб чиқаришларда маҳсулот ичига оз миқдорда спиртли моддалар қўшилган бўлсада истеъмол қилиш мумкин эмас. Фармацевт Абдул Охир фармацевтика илмий технологиясида бир қанча эритувчилар қаторида сувни махсус шароитларда эритувчи эканлигини кашф қилингандан кейин, бу хусусда маст қилувчи моддаларга эҳтиёж қолмаганлигининг хабарини берди. Маст қилувчи моддаларнинг асосини спирт ташкил қилгани учун  уламолар айни нажасми ё йўқлигида ихтилоф қилиб иккига бўлиндилар. Биринчи қисм уламолар хамр нажасдир, дейдилар. Ушбу қавл ҳанафийлар моликийлар, шофеъларнинг барчаси, ҳанбалийлар ваИбн Ҳазм, зоҳирийларникидир. Ғаззолий унинг нажосат эканига ижмо бўлганини нақл қиладилар. Ҳанафийлар эса уни бавл каби оғир нажас эканини айтганлар. Иккинчи қисм уламолари айни нажас эмас, балки покдир, дейдилар. Ушбу қавл Рабиъа, Ҳасан Басрий, Лайс, Музаний ва айрим мутааххир моликийларнинг сўзларидир. Имом Шавконий ва Санъонийлар ушбу қавлни рожиҳ кўришган.

2- боб: Саноатнинг нопок нарсаларни покизага,  ҳаром нарсаларни мубоҳга айлантиришдаги ўрни, таъсири
Юқорида зикр қилганимиздек, замонавий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга турли йўллар билан ҳаром ва нопок нарсалар, айримларига кимёвий ва кимёвий бўлмаган моддалар аралашади. Маҳсулотлар тайёр бўлиш асносида турли ҳароратларга йўлиқади. Оқибатда нопок ё ҳаром бўлган нарсаларнинг айни ўзгариб маҳсулотга аралашиб, сингиб кетиб, ишлаб чиқарилишдан олдинги ҳолатидан бошқа бир ҳолатга айланади. Булардан кейин маҳсулотларда ҳаром ва нопок нарсалар ўзини  қай даражада акс эттиради? Уламолар бу ҳақда қуйидагиларни баҳс қилишди:

1-фасл: Истиҳола (нарсаларнинг кўриниши ҳамда таркибий моддалари алмашуви) ва моддаларни бир бирига киришиб кетиши ёки шунчаки аралаши орасидаги фарқи
1-баҳс: Истиҳоланинг ҳақиқати
Фуқаҳолар урфидаги истиҳоланинг маъноси
Ибн Обидиннинг таърифларига кўра: “Нажосатнинг айни ўзгариб, ҳақиқати иккинчи ҳақиқатга кўчиши”, дир.
Кимёгарлар урфида: Доктор Ҳавварий шундай таъриф қилади: “Кимёвий реакциялар (ҳар қандай ёғларни совунга айлантиргани каби) моддаларни иккинчи таркибга айлантиришига айтилади”.

2-баҳс: Истиҳола билан кимёвий аралашув ва бирикувнинг фарқи
Кимёвий аралашув: маъданларни кислота билан реакцияга келтириб, туз чиқаришга ўхшаш реакциялаштирилган моддалар хусусияти эриб кетиб, ўзи ўзгариб, оқибатда янги моддалар пайдо  бўлишига айтилади.
Моддаларнинг бирлашуви: Модда бўлаклари бир бирига бирикиб, ундан газ, суюқлик, юмшоқлик, қаттиқ моддалар парчаланиши, ёпишқоқлик, эмулсиялар, қоришқоқлик пайдо бўлишига айтилади. Бунда барча модда аралашмасликдан олдинги табиий, кимёвий хусусиятларини ўзида сақлаб қолади. Бирикишдан сўнг пайдо бўлган ранг, таъмга ўхшаш айрим табиий кўринишлар ҳақиқатга таъсир қилмайдиган, янги пайдо бўлган сифатлардир.

2 -фасл: Ҳаром ёки нопок нарсаларнинг ўзида истиҳоланинг таъсири  ҳақида уламолар қарашлари.
Уламолар бу борада икки мазҳабга бўлинганлар:
Биринчи мазҳаб қарашлари:
Нопок нарсаларнинг тоза ёки ҳаром нарсаларнинг ҳалол бўлишида истиҳолани ҳеч қандай таъсири йўқ. Балки нарса истиҳоладан олдинги ҳукми қандай бўлса ана шу ҳолда қолади. Бу шофиъий мазҳаби, ҳанбалий мазҳабининг зоҳири, баъзи ҳанафийлар ва моликийларнинг сўзлари.
Далиллари:
1.    Ибн Аббос ривоят қилган: “Жаллоланинг сутини ичишдан қайтардилар” (Жаллола- Ўз нажосатини ейдиган ўй ҳайвонлари).
Ушбу ҳадиснинг далолати; нажас егани учун, еган нарсаси нажосат бўлгани сабабидан сутга айланса ҳам истиҳоланинг таъсири йўқлигига далил бўлади.
2.    Истисҳоб. Ҳайвонлардан чиқадиган гўнг, чўчқа ва кучук айни нажосат деб ҳукм қилинган бўлиб, айни нажосат деб ҳукм қилинган нарсалар ҳукми бошқа моддага истиҳола бўлса ҳам, айни йўқ бўлгунича истиҳоладан олдинги ҳукмга истисҳоб бўлган ҳолда нажосатлиги кетмайди.

Иккинчи мазҳаб қарашлари:
Албатта нопок нарсаларни тоза қилишда ёки ҳаром нарсаларни ҳалол қилишда истиҳоланинг таъсири бордир. Бу жумҳур ҳанафийлар, моликийлар ва зоҳирий мазҳабининг сўзлари.
Далиллари:

1.    Ушбу оят покиза нарсаларнинг ҳалоллиги ва пок бўлмаган нарсаларнинг ҳаромлигига далолат қилмоқда. Истиҳолада нопок нарсанинг сифатлари кетқизилиб покиза ҳолатга келтирилади.
2.    Ибни Аббос ривоят қилган ҳадис: “Ҳар қандай тери ошланса тозадир.”
3.    Қиёс. Ҳар қандай нажосат нарсабошқа нарсага айланса, ароқнинг сиркага айланганига қиёс қилган ҳолда покдир.
Муаллиф наздида далиллари кучлироқ эканлигидан биринчи қавл рожиҳдир. Истиҳолада асосан айний ҳақиқат ва сифатлар ўзгариши шарт қилинади. Тери ошланиши масаласида тери ошланишдан олдин ҳам, кейин ҳам терилигича қолмоқда. Худди шундай жаллола(нажас еган гўшти ва ё сути ичиладиган уй ҳайвони) маҳсулотларидан истеъмол қилиш нажаснинг айнан истиҳола бўлишига далил эмас. Қамаб қўйишдан олдинги ва ё кейинги жаллоладан мубоҳ бўлган маҳсулотларнинг айний ҳақиқати бирдир. Балки уни нажас егани учун маҳсулотини истеъмол қилиш ҳаромлиги истиҳолани нарсаларни ўзгартиришда таъсири йўқлигига далилдир, дейдилар.

3-фасл: Ишлаб чиқариш натижасида ҳаром ёки нопок нарсалар айнида истиҳоланинг қай даражада таъсири
Фармацевтика саноатида ишлатилаётган ҳаром ёки маст қилувчи ёки нопок моддаларга қараладиган бўлса, уларнинг айримларидан тайёрланган маҳсулотда, дори дармонларда истиҳола ҳолати кузатилади, айримларида эса кузатилмайди.
Жумладан чўчқа суяклари ва терисидан олинадиган желатин моддалари ишлаб чиқариш жараёнида аслийсидан фарқли ўлароқ физиологик ва кимёвий сифатларга эга бошқа моддага истиҳола бўлсада, асл чўчқалик моддалари ундан тайёрланган маҳсулотда бутунлай истиҳолага кирмайди. Шу муносабатдан келиб чиқиб, Мисрдаги тиббий желатинли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи араб ширкати раиси, академик, доктор Вафиқ Шарқовий чўчқалар териси ва суяклари фақат жузъий ўзгариб, аммо бутунлай истиҳола бўлмаслигини ва уларни ҳатто тайёрланган маҳсулотлар ичидан ҳам махсус химикатлар ёрдамида, чўчқа териси ва суягидан олинганми, йўқми билса бўлади. Чунки бу чўчқа желатинида айрим ўзига хос хусусиятлари борлигидандир, дейдилар. Академик доктор Лайло Абдулфаттоҳнинг берган тарифига кўра, чўчқа ёғи ҳам худди суяклари ва териси каби айрим маҳсулотларда истиҳола бўлса, айримларида истиҳола бўлмайди. Чўчқа ёғи билан бошқа ҳайвонлар ёки ўсимлик ёғларининг таҳлилидан хулоса аниқландики, чўчқа ёғи бошқа ёғлардан таркибидаги гилсрида моддаси борлиги, ҳамда ичидаги тўқ ёғли кислоталар билан фарқланади. Худди шундай чўчқа ошқозон ости безидан олинадига инсулин ҳам дориларда ўз физик ва химик сифатларини сақлаб қолади. Фақат унинг ошқозонидан ва бошқа тирик аъзоларидан олинадиган гепарит моддасигина фарқли бўлиб, у бутунлай истиҳолани қабул қилади.  Лекин бунда ҳам маҳсулотга ҳаром қўшилганда у билан даволаниш жоиз ва ёки жоиз эмаслиги ва истиҳоланинг ҳаром нарсаларни ҳалол бўлишига қай даражада таъсирига қаралади.

3- боб: Ҳаром ёки нопок нарсаларни ўз ичига олган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳукми
Юқоридаги барча баҳслардан кейин уламолар ихтиёрий равшда. (ихтиёрий ҳолат ҳаром дори дармон ўрнига даволаш учун ҳалоли топиладиган, табиб касалнинг дардини даволашга хосламаган.) ҳаром ва нажас нарсалар билан даволанишни ҳаром эканига иттифоқ қилишди.
Фуқаҳолар зарурат юзасидан ҳаромни истеъмол қилишда икки фикрга бўлиндилар.
1-    Жоиз деганлар.  Улар айрим  ҳанафийлар, шофеъилар ва зоҳирий мазҳаб эгалари.
Далиллари:
Аллоҳ ҳаром қилганларининг ичида зарурат бўлганда соқит қилди. Даволаниш ҳам зарурат ўринларидандир. Ушбу оятга суяниб, зарурат пайтида ҳаромни истеъмол қилиш мубоҳдир.
Урайна ҳадиси. Урайна қабиласидан келганлар қоринлари шишганидан шикоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга туя сути ва бавлидан ичишга рухсат берадилар. Кейин улар шифо топадилар.
2-    Жоиз эмас деганлар. Жумҳур ҳанафийлар, моликийлар, айрим шофеъийлар ва ҳанбалийлар.
Далиллари:
Оятда Аллоҳ таоло нопок нарсаларнинг барча кўринишидаги истеъмолини ҳаром қилди.
Умму Салама (р.а)онамиздан ривоят қилинган ҳадис: “Албатта Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда умматимга шифо қилмади.”
Мусаннифнинг фикрича рожиҳ қавл биринчи мазҳаб эгалари бўлиб, барча шартларига риоя қилган ҳолда инсон саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш борасида у қавл кучлидир. Иккинчи мазҳабнинг далилларини зарурат бўлмаган ёки айрим шартлари топилмаган ҳолатга йўйилади. Зарурат пайтида ҳаромлик кўтарилади, шунда у мубоҳ билан даволанган ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳалол қўшимчалар қўшиш имкони бўла туриб ҳаром қўшимчалар қўшиш мумкин эмас. Керак бўлган тақдирда оддий ва дори-дармон билан даволаш учун ҳаром, наркотик, маст қилувчи ва нопок нарсалар қўшилган маҳсулотни комил мусулмон табиб тавсияси билан ва ундан бошқа даво топилмаган пайтда истемол қилиниши жоиздир.

4- боб: Фармацевтика  саноатда ҳаром ёки нопок нарсалар ўрнига покизасини алмаштириш имконияти
1-фасл: Тиббий саноатда чўчқа каби нопок ҳисобланган нарсаларни ишлатиш ўрнини босадиган покиза нарсалар
Асли чўчқадан тайёрланган  дори дармон, озиқ овқатларга қўшиладиган инсулин, гепурин ва желатин эмульгаторларни тайёрлашда, мусулмон ўлкаларида йилига бир қанча миллиард миқдорида сўйиладиган туя, сигир, қўй ва эчкиларнинг аъзоларидан олса ҳам бўлади.

2- фасл: Тиббий саноатда спирт ишлатиш ўрнини босадиган жоиз нарсалар
Дунё фармацевтик саноатида келиб чиқараётган зарарларига кўра спиртни ишлатмаслик йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда доктор Аҳмад Ражоий шундай дейди: тажрибалар шуни кўрсатмоқда бундан кейин иложи борича айниқса ёш болалар ва ҳомиладорларга хос дори дармонларда спирт моддаси қўшилмайди. Тиббий илмлар Исломий канфренсияси бу ҳақда катта муваффақиятли ишларни амалга ошириб жумладан спиртсиз дори дармон ишлаб чиқаришга ҳам муваффақ бўлдилар. Профессор Муҳаммад Абдуссалом шундай дейди: дори дармон саноатида жуда ҳам кўп дориларда, ҳатто ёш болалар ва ҳомиладорлар дорисида ҳам спиртни парчаловчи вазифасида қўллаш кенгаймоқда. Дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевадаги 7-қурултойида 4-5/10/1985 фармацевтлар ва фармацевт химиклар орасида спирт моддалари ўрнига спиртсиз бошқа разбавател, сақловчи,  ютимни осон қилувчи шаклдаги моддалар қўшишга шартнома имзоланди. Ҳақиқатда ҳам бир қанча дори дармонни дунёни турли ўлкаларига экспорт қилувчи  ширкатлар томондан бу амалга ошди. Доктор Аҳмад Абулвафо ушбу дорилардан 73 навини зикр қилди.
Хотима
Ислом оламида ишлаб чиқарилган ёки унга бошқа ғайриисломий ўлкалардан келтирилган дори дармонлар саноати воқеийлигини тезкор рисоласидан кейин қуйидагиларни хулоса қиламиз:
1.    Юқорида атилганидек, айрим нопок моддалар ичига қўшилган дорилар ишлаб чиқариш жараёнида истиҳолага учрамайди, инструкциясида дорининг ичидаги бошқа таркиблар билан аралашади. Ушбу аралашиш эса унинг ҳақиқати ва сифатини ўзгартирмайди. Шунингдек аксар нажас ва ҳаромлар ҳам тўлақонли истиҳола бўлмайди. Чунки унинг айни, сифати ва хусусиятлари олдингисидек қолаверади.
2.    Фуқаҳолар нопок нарсаларни айнининг ўзгаришида истиҳоланинг таъсири масаласида бир хил қарашда эмаслар. Истиҳоланинг таъсирига таслим бўлганда ҳам, нопок нарсалар қўшиб дори тайёрлаш ҳукми, уни истеъмол қилиш ҳукми билан тенгдир.
3.    Уламолар бир овоздан, ишлаб чиқаришда ҳаром қўшилган маҳсулотларнинг истеъмолини модомики ихтиёрий ҳолда бўлса, қўшилган ҳаром модда йўқ бўлиш ва бўлмаслигига қарамай, ҳаром дейишган. Юқоридагига қўшимча ҳолда айтамизки, хожат бўлмаганда, ўрнига ҳалоли топилганда ва топиш узрли бўлмаганда уларни ишлаб чиқариш ҳам ҳаром бўлади.
4.    Зарурат пайтида ва заруратнинг барча шартлари топилганда, таркибида нопок ва ҳаром мавжуд бўлган дори дармонларни эҳтиёж миқдорида истеъмол қилиш жоиздир.
5.    Таркибида ҳаром модда мавжуд дориларни зарурат миқдорича ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли каби ҳукмга эгадир.
Саудия доимий уламолар қўмитаси фатволари
Инсоннинг кундалик эхтиёжлари ҳисобланган маҳсулотларни хайвон ёки ўсимлик моддаларидан олиниши керак.
Инсоннинг кундалик эхтиёжларини қондирадиган аксар маҳсулотлардаги эмульгаторлар масдари икки нарсадан ҳоли эмас. Биринчиси ҳайвон аъзолари. Иккинчиси ўсимлик ва кимёвий моддалар. Хайвонлардан олинадигани ҳам иккига бўлинади.
1. Гўшти ҳалол ва шаръий йўл билан сўйилган ва денгиз ҳайвонлари.
2. Гўшти ҳаром ҳайвонлар ва ўлаксалар.
Бир қатор уламолар агар киши истеъмол қиладиган маҳсулотда иккинчи қисм ҳайвонлар борлигида гумон  қилса, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг: “Шубҳаланган нарсангни тарк қилиб, шубҳаланмаган нарсангга ўт”, деган сўзларига биноан уни тарк қилмоғи керак ва истеъмоли жоиз эмас, деганлар.
1995-йил, 22-24-май, 1415-ҳижрий йил, 22-24-зулҳижжа Қувайт давлатида “Озиқ овқат ва дори дармонлардаги ҳаром ва нопок моддалар” мавзусида Тиббий илмлар бўйича исломий ташкилотининг анжуманида бир қанча қарорлар қабул қилинди.
1.    Пишлоқлар, турли ёғлар, қаймоқ, бисквит, шоколад, музқаймоқ ва ҳ.к маҳсулот таркибига; уламоларнинг чўчқа ёғи нажосатлиги ва уни ейиш ҳалолмаслиги, натижада музтарлик йўқлигига ижмо қилганлари сабабли айни ўзгармаган чўчқа ёғи қўшилган озуқалар ҳаромдир. Ўша моддалар қачонки бошқа бир моддага айланса уламолар наздида истиҳола деган қоидага биноан асл ҳукми ўзгаради. Бу икки жиҳатдан эътиборлидир. Биринчи жиҳат: ўзи ҳалол бўла туриб, нажосатга айланса ҳаром ҳукмини олади. Иккинчи жиҳат: ўзи нажас ва нопок бўлиб, ҳалол ва покизага айланса мубоҳ ва ҳалол ҳукмини олади.
2.    Саккизинчи қарорда эса истиҳола қоидасига кўра бир моддани айни ҳам сифати ҳам иккинчи моддага айланганидан нажасни тозага тозани нажасга айлантиради. Шунга биноан: нопок ҳайвоннинг суяги, териси вапайларидан истиҳола йўли орқали тайёрланган желатин эмульгаторлари пок ва ҳалолдир. Ўлимтик ва чўчқа ёғларидан истиҳола йўли билан ишлаб чиқарилган совун ва парфюмерия маҳсулотлари истиҳола деб аталган қоидага кўра покиза ва дурустга айланади. Гўшти ҳалол, ейиладиган  бузоқчалар киндик сувидан тайёрланган пишлоқ лар покдир. Чўчқа ёғидан тайёрланган ва бутунлай айни ва сифати истиҳола бўлмаган барча турдаги парфюмерия турлари крем ва балзамлар ҳаромдир ва ишлатиш жоиз эмас. Қачонки ёғлик хусусияти ва айни ўзгарсагина ишлатиш жоиз бўлади.

Пайғамбар (с.а.в): “Овланган ҳалол нарсани сувга чўккан ҳолда (чўкиб ўлганми ёки унинг ўқи билан ўлганми билинмагани учун)топилганда ейишдан қайтарганлар.”

Пайғамбар (с.а.в): “Овлаётган итингга бошқа итлар қўшилганини кўрсанг ема. Чунки сен ўзингнинг итинг учун “бисмиллаҳ” дегансан қолганларга эмас.”

Юқоридаги ҳадисларда ҳукмга энг яқин сифатлар хилофи топилмагани учун истисҳоб(аниқ бўлганидан охирги кўринган сифат ё ҳолатни қўлламоқ)қилинмоқда. Забиҳаларда асли ҳаромлик устундир. Шунинг учун мубоҳ қилувчи шарт топилмаганда,аслидаги  ҳаромлик  боқий қолади.

Агар эмульгаторлар кимёвий ёки табиий бўладиган бўлса истеъмоли жоиздир. Агар бошқаларига қўшилиб ё ўзи зарарли ва заҳарли ҳолатга айланса ундан қайтарилади ва истеъмоли ножоиз бўлади.

Мусулмон киши овқатида, ичимлигида, либосида ва ҳаётининг барча жабҳаларида эҳтиёткор бўлмоғи лозим.

Доимий қўмита уламоларидан баъзи бир кундалик тозалик воситаларида жумладан camey, palmolive совунларида colgate тиш пастасида чўчқа ёғи борлиги ҳақида сўралди. Бу шунчаки тарқатилган хабар, миш-мишдан бошқа нарса эмас.

Кимёвий пишлоқлар таркибида ҳам чўчқа ёғи бор, деган миш-миш кўп тарқалди. Амалда эса бу ўз исботини топмади. Аслида нарсаларда поклик устувордир. Шунинг учун кимда-ким бир маҳсулотда аниқ чўчқа моддалари борлигини билса, ё гумони кўпроқ бўлса унда истеъмоли дуруст эмас.

 

 

Муҳаммад Аюб Усмон

Имом Муҳаммад Мунаввар

Фазлуддин Сувон

Масъул муҳаррир: Муҳаммад Аюб Усмон


11 ой аввал 1527 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 3105 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
11 ой аввал 1924 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
11 ой аввал 3551 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 1735 Ҳамидуллоҳ Беруний