Вакилликдаги нозик масала


Ҳозирги кунда ривожланаётган “тадбиркор”лик кўринишларидан бири вакил ўлароқ хизмат қилишдир. Бунда баъзи бир кишилар компания, хизмат кўрсатиш ташкилотлари, катта завод-фабрикалар ёки оддий бино қураётган шахслар тарафидан уларга керакли нарсаларни сотиб олувчи “вакил” кишилардир. Улар ўз хизматлари мобайнида баъзи бир дўконлардан юқорида зикр қилинган ташкилот ёки шахсларга керакли нарсаларни сотиш ёки сотиб олишга вакил бўладилар.

Иш мобайнида уларга керакли нарсаларни сотиш билан шуғулланувчи дўконлар: “Биздан харид қилсангиз, фалон фоиз чегирма берамиз” ёки вакил: “Сендан шу нарсани оламан, лекин эвазига менга фалонча чегирма қилиб берасан” деган шартни қўяди. Табийки доимий харидор бўлиши учун бу шартларга келишув битми тузилади ва эвазига ўша вакилга келишилган чегирма ҳам берилади. Бу чегирмалар вакилни вакилликка олган компания ва ташкилотларнинг ҳаққи ҳисобланади. Чунки вакил ўша компанияга сотиб олаётганлиги учунгина бу чегирмалар қилинмоқда. Мабодо шу иш орқали бирор киши чегирмаларни ўз ёнига олиб қолса, вакил қилган тарафга хиёнат қилиб, ҳаққидан уриб қолган ҳисобланади. Вакил қилган тараф чегирмасиз нархга рози бўлсада, барибир чегирмалар ҳам унинг ҳақилигича қолади. Вакил чегирмага сабаб бўлсада, вакиллигини чиройли адо қилган даражада бўлади.
Масалан усталар бирор шахснинг уйларида иш юритаётган бўлсалар, керак бўлган қурилиш маҳсулотларини уй эгасига билдирмаган ҳолда дўкондор билан яширинча шартнома тузиб, “Сенга харидор олиб келаман, эвазига менинг фалонча хиссамни ҳам ўша маҳсулотнинг қийматига қўшиб айтасан. Сўнг ўшани ўзимга алоҳида берасан” дейди. Бу очиқ-ойдин хиёнат бўлиб, бу дунёдан ҳам, охиратда ҳам қайтариб берилиши керак бўлган ҳақдир. Шунингдек “Доимо сиздан олганим учун менга ҳақ чиқариб берасиз” деб келишилган суратдаги маҳсулотнинг нархидан қилинган чегирма ҳам, уни вакил қилган шахснинг ҳаққи ҳисобланади. Баъзилар шу ўринда вакил аввал у нарсаларни ўзи учун сотиб олиб, кейин вакил қилган шахсларга улар рози бўладиган нархда сотиш ҳийласини ҳам қиладилар. Бу ўринда вакил, вакил қилган тарафнинг омонатдор кишиси ҳисобланади. Омонатдор шахс ўзига сотиб олиши жоиз эмас. Ҳар бир сотиб олган нарсаси уни вакил қилган киши учун бўлади. Унинг бу қилган ҳийласи, ҳаромни ҳалол қилиб бера олмайди. Шу ўринда шунга тегишли бир савол жавобни келтириб ўтамиз.
Савол. Мен бир ташкилотнинг ишчисиман, ташкилот раҳбари бизга машина кераклигини ва бор одам билан қийматини аниқлаб, савдолалашишим кераклигини айтди. Мен кимда машина борлиги ва қиймати қанча эканлигини аниқлаб раҳбарга айтдим. У биз келишган қийматга рози бўлди. Сотувчи олдига борганимда, сотувчи у нарсани мен учун келишилган нархдан арзогроғига беришини айтди. Бошлиқ нарх билан сотувчи айтган нархнинг ўртасидаги фарқни ўзимга олиб қолсам бўладими?
Жавоб. Сиз ойлик ёки келишилган нархга хизмат қилувчи хизматчи ҳисобланасиз. Сиз қилган савдода ҳаридор тарафидан вакил ҳисобланасиз. Сотиб олинган нарсада раҳбар рози бўлган нархдан камига келишилган суратида ҳам сизни шу ишга ёллаган одамнинг ҳаққи бўлади. Икки нарх орасидаги тафовутни ўзингизга олишингиз ҳалол бўлмайди. (“Янги масалаларнинг шаръий ҳукмлари” китобидан).


11 ой аввал 943 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сунъий ҳомила пайдо қилиш
Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ, Аллоҳ субҳонаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги мавжудлигини турли сабабларга боғлаб қўйган. Ушбу сабаблар низомининг ҳар бири Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Юртимиздаги тўёналарнинг турлари ва ҳукмлари
Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расм-русмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирга кунда расмиятчиликка айланган.Тўёна аслида шариъатимизда берилган ҳадя давоми...
11 ой аввал 576 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тобеъ бўлишликнинг ва бидъатдан сақланишнинг вожиблиги
Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг расули Муҳаммад пайғамбарга, у зотнинг оли асҳобларининг барчаларига салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:Мусулмон  одамнинг Қуръон ва саҳиҳ Суннатда келган давоми...
11 ой аввал 1146 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби
Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби, мунозара ва жадал офатларининг тафсилотлари ва унинг мубоҳ бўлиши шартлариБилгилки, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўнг давлатни ҳидоятга эргашган давоми...
11 ой аввал 1033 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Шайх Рамазон ал-Бутий ва бемазҳаблар ўртасидаги баҳс
Бу ерда бошқа ҳеч бир ақл-идрокли одамда учрамайдиган мутаассиблик (фанатизм) аломатларини учратасиз! Улар (бемазҳаблар) бизни мутаассибликда гумон қиладилар, чунки биз минг бир далилга асосланган ҳақиқатдан давоми...
11 ой аввал 8244 fiqh.uz