Идда ва мотам ҳақида


"Идда" сўзи луғатда "санаш" "ҳисоблаш" маъноларини билдиради. Шариатда эса аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Бу ҳукмнинг шариатга киритилишини бир неча хикматлари бор:
1-Эридан ҳомиладорлигини аниқлаш.

2-Ўлган эрнинг ҳурматини бажо келтириш.
3-Эр билан ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурматини сақлаб дарров эрга тегиб кетмаслик. Яна янги ҳикматлар аниқланмоқда .
Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб , кейин орада танаффус қилмай 2-эр билан жинсий ҳаётни давом эттирган аёллар бачадонида оғир касалликлар пайдо бўлишини исбот қилдилар.
Аллоҳ таоло(Бақара сурасининг 278-ояти) да шундай марҳамат қилган:
والمطلقت يتربصن بانفسهنّ ثلاثة قروء و لا يحل لهن ان يكتمن
ما خلق الله فى أرحامهن إن كن يؤمنّ بالله واليوم الاخر
“Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг рахмларида халқ қилган нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар Аллоҳга ва охират кунига имонлари бўлса” деган.
Ушбу оятда ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилганда иддаси қандай бўлиши хақида сўз кетаяпти бу оятдаги "қуруъ" сўзи 2 хил поклик ва ҳайз маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳаби ҳайз маъносини олган.
والّئ يئسن من المحيض من نسآئكم إن ارتبتم فعدتهنّ ثلاثة أشهر
والّئ لم يحضن و اولات الاحمال أجلهن أن يضعن حملهن
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаларига агар шубҳа қилсангиз уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларнинг ҳам. Ҳомиладорларнинг белгиланган муддати ҳомилаларини қўйишларидир" деган.
Бу оятдан чиқадиган ҳукмлар:
1-талоқдан кейинги иддаси уч ой бўлади.
2-ҳайз кўрмаган аёл ҳам талоқ қилинса унинг иддаси уч ой бўлади.
3.Ҳомиладор аёл талоқ қилинса, ҳомиласини туғиши унинг иддаси тугаши бўлади.
Аллоҳ таоло:
والذين يتوفون منكم ويزرون ازواجا يتربصن بانفسهن اربعة اشهر و عشرا
Яъни “Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллариўзларича тўрт ой ўн кун кутарлар”. (Бақара сураси, 233-ояти)
Бу эри ўлган аёлларнинг иддаси ҳақида.
Агар бир аёл эрга тегса, эри тегмасдан талоқ қилинса унга идда шарт эмас. Чўриларнинг иддаси талоқдан кейин 2 ҳайз, эри ўлгандан кейин 2 ойу 5 кун.
Мотам аёл кишининг эри ўлганда 4 ойу 10 кун, бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл Сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди. Мотамдан кейин бир хушбўй сепибми бошқа нарса биланми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши керак.


7 ой аввал 671 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар