"Фойда зарар тенг шерик" деб келишиш


Савол: Музоробада “Фойда ва зарар тенг шерик” деган шарт музоробани фосид қиладими?
Жавоб: Шариатимизда бир неча ақдлар борки, уларга қўйилган шартлар ўша битмларни фосид қилади.
Масалан : Бир киши бирор тижоратчига “Шу пулни олиб тижорат қил, кўнглингдан чиқариб фойдасидан бериб турарсан” деса, “кўнглингдан чиқариб фойдасидан бериб турарсан” деган шарт музороба битимини фосид қилади.
Фосид музоробанинг ҳукми, фосид ижара каби бўлиб, топилган фойданинг ҳаммаси пул эгасиники бўлади. Уни айлантирганга ажри мисл(ўша пайтдаги шу хизматни қилувчиларга бериладиган ҳақ) берилади.
Ва яна баъзи бир шартлар борки, битм дуруст бўлиб, қўйилган шартлар ботил(эътиборсиз) бўлади.
Масалан : Мутъа никоҳи ҳаром қилинган амал ҳисобланади. Шундай бўлсада, бирортаси вақтинчалик фойдаланиш шарти билан никоҳланса, шарти ботил бўлиб, никоҳ абадий бўлиб қолади.
Музоробадаги зарарга ҳам шерик бўлишни шарт қилиш ила музороба битими дуруст бўлиб, шарти ботил бўлади.
Савол: Бир киши бошқасига: “Маблағ мендан, тижорат қилиш сендан, фойда зарар тенг шерик” деса шу муомала жоизми?
Жавоб: Бундай муомала музораба дейилади. Яъни бир кишидан маблағ, бошқа киши томонидан меҳнат. Музорабада зарарга шерик бўлишни шарт қилиш ботилдир. Лекин бу шартга эътибор йўқ. Музораба фосид бўлмайди балки шарт ботил бўлади. Мабодо музорабада зиён кўрилса, барча зиён роббул мол яъни маблағ эгасига бўлади , музориб эса меҳнатига куяди.

وَمَا لَا فَلَا مِثْلَ أَنْ يَشْتَرِطَ أَنْ تَكُونَ الْوَضِيعَةُ عَلَى الْمُضَارِبِ أَوْ عَلَيْهَا فَهِيَ صَحِيحَةٌ وَهُوَ بَاطِلٌ

“Зиённи музориб зиммасида бўлиши ёки иккиси ҳам зиёнда шериклигини шарт қилинса, музораба саҳиҳ ва шарт ботилдир. Агар фойда кўрилмасдан зиён кўрилса, зарар  роббул молга бўлади. Музориб меҳнатига куяди ҳолос”. (Баҳрур роиқ).
Савол: Музорабада фойда кўрилиб кейин зарар кўрилса, қандай бўлади?.
Жавоб:

 وما هلك من مال المضاربة يصرف إلى الربح لأنه تبع فإن زاد الهالك على الربح لم يضمن ولو فاسدة من عمله لأنه أمين وإن قسم الربح وبقيت المضاربة ثم هلك المال أو بعضه ترادا الربح ليأخذ المالك رأس المال وما فضل بينهما وإن نقص لم يضمن لما مر  ثم ذكر مفهوم قوله وبقيت المضاربة فقال وإن قسم الربح وفسخت المضاربة والمال في يد المضارب ثم عقداها فهلك المال لم يترادا وبقيت المضاربة لأنه عقد جديد وهي الحيلة النافعة للمضارب

"Музорабада фойда топилгандан кейин  зарар кўрилса, фойдани бўлишганларидан кейин музораба тўхтовсиз давом этаётган бўлса, зарарни қоплаш учун аввал икковлари фойдани ўрнига қайтаришади ва фойдадан сарф қилинади. Агар фойда зарарни қопламаса, росул мол (ўртага тикилган маблағдан) зарарни қопланади. Музориб тўламайди. Чунки у омонатдор шахс ҳисобланади. Агар зарарни қоплагандан кейин фойда ошиб қолса, бўлишиб олишади. Музораба давом этаётган бўлса деган сўзидан: “Фойда бўлиниб, музораба бекор қилинмаган бўлса” деган маъно тушинилади. Агар фойда бўлиниб музораба бекор қилинса, лекин росул мол музорибнинг қўлида турган бўлиб қайтадан музораба ақдини тузишса ва мол ҳалок бўлса, фойдани қайтаришмайди, балки зарар росул молдан қапланади. Бу иккинчи сурат музориб учун фойдали. Биринчи сурат “Фойдани бўлишиб музорабани бекор қилмасдан давом эттириш” роббул мол учун фойдалидир”. (Роддул мухтор).
Савол: Музорабада икки тараф: роббул мол(пул бериб турувчи) ва музориб(пулни айлантирувчи, тижорат қилувчи)дан бирига маълум бир фойдани: Масалан: ҳар бир ишдан ёки ҳар ойда ўн минг"ни бериб туришини таъйин қилса бўладими?
Жавоб:

 قال في التنوير:كون الربح بينهما شائعا

“Фойда иккисининг ўртасида фоизлар билан белгиланган бўлмоғи (шарт)дир” (Роддул мухтор).
Иккисидан бири учун фойдадан  муайян бир миқдорни таъйин қилиш музорабани фосид қилади. Чунки музорабада фойда келишувга асосан фоизлар билан яъни: юздан эллик фоизи сенга қолгани менга ёки ўттиз фози сенга етмиш фоизи менга деб белгиланиши шарт. Бу яъни фойда қанча бўлса ҳам ҳар ишдан сен учун ўн минг берилади деган суратда шарт эмас, балки музораба ақди бекор бўлади. Мабодо шу тарзда келишув битими тузилиб фойда кўрилган бўлса, фойданинг ҳаммаси роббул молга бўлади.

وَإِجَارَةٌ فَاسِدَةٌ إنْ فَسَدَتْ فَلَا رِبْحَ لِلْمُضَارِبِ حِينَئِذٍ بَلْ لَهُ أَجْرُ مِثْلِ عَمَلِهِ مُطْلَقًا رَبِحَ أَوْ لَا بِلَا زِيَادَةٍ عَلَى الْمَشْرُوطِ

“Музорибга эса фосид ижарада ҳоҳ фойда кўрилсин ёки зарар кўрилсин иккала суратда ҳам ажри мисл яъни :музориб бирортасига ишчи бўлиб шу ишларни қилганда қанча ойлик ёки иш ҳаққи олар эди. Ўшанча миқдорда ҳақ берилади. Лекин шартлашилган миқдордан ошмайди”. Роддул мухтор.
Яъни фосид музорабада келишган фоизи йигирма фоиз бўлиб, ажри мисл йигирма фоиздан ошиқ масалан қирқ фоиз тўғри келса, йигирма фоизга тенг миқдорда ҳақ олади.
Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ эса"Фосид музорабада фойда кўрилмаса, музорибга ажр(ҳақ) йўқ" деганлар.


8 йил аввал 10797 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музорабадаги чигал масала
Савол: Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?Жавоб: Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг давоми...
8 йил аввал 6087 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Битм тугашидан олдин фойдани тақсим қилиш
 Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар давоми...
1 ўн йил аввал 4343 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба тугатилгандан кейин қарзларни йиғиштириб олиш
  Савол: Музораба битми тугатилгандан кейин музорибнинг олди-берди қарзлари бўлса, уларни йиғиштириб олиш кимларнинг зиммасига юклатилади?  давоми...
8 йил аввал 3922 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба
Музораба сўзи “зарбун” ўзагидан олинган бўлиб, асл маъноси урмоқни билдиради. Араб тилида зарбун сўзига баъз ҳарфларни қўшиш орқали маънода ўзгариш юз беради. Масалан, музораба дейиш билан ҳисса қўшиш, сафар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба ширкати
• Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфияти; • Музорабанинг икки турга бўлиниши;• Музорабанинг шартлари;• Музорабанинг ҳукмлари ва сифати;• Ислом банкларида давоми...
8 йил аввал 5908 fiqh.uz