Кофирнинг муслима аёлга мусулмоннинг эса кофир аёлга уйланиши


Ислом фиқҳи академик кенгаши Сингапурдаги қуйидаги исломий уюшмаларни:
(а) Сингапурдаги исломий миссия уюшмаси;
(б) Берайнз уюшмаси;
(с) Ал-Муҳаммадия уюшмаси;
(д) Бертас уюшмаси;
(е) Бертапит - аёл ҳуқуқлари ишончи уюшмасига келган мусулмон ва муслиманинг Ислом динида бўлмаган

кимсалар билан турмуш қуришига ижозат беришга қарши эътирозларини кўриб чиқиб кенгаш қуйидагиларни қарор қилди:
Биринчидан: Кофирнинг  муслима  аёлга  уйланиши аҳли илмлар иттифоқи ила жоиз бўлмаган ҳаром ишдир. Ҳеч қандай шак шубҳа йўқ-ки, шаръий далиллар ҳам шуни тақозо қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“...Ва мушриклар иймонга келмагунларича (мўъминани) уларга никоҳлаб берманг...” (Бақара-221).
“Бас мўъминликларини билсангиз уларни кофирларга қайтариб юборманг бу (аёл)лар уларга ҳалол бўлмаслар ва у (кофир)ларга нафақа қилган нарсаларини (қайтариб) беринглар”. (Мумтаҳина-10)
Оятдаги “...бу (аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар...”,  дея ҳалол эмаслигини такрорлаш, уларнинг бир-бирларига ҳаромлигини  таъкидлаш, мўъмина ва мушрик ўртасидаги никоҳ алоқасини мутлақ узиш учун ишлатилган муболаға кучли таъкиддир.
“Ва у (кофир)ларга нафақа қилган нарсаларини (қайтариб) беринглар” деган  сўзи  кофир   эрни аёли мусулмон бўлса унга қилган нафақасини у эрга  қайтариб  беришига бўлган буйруқ ҳисобланади.  Чунки унинг устида эр-хотинлик зарари билан молиявий зарар жамланмайди. Агар мушрика аёл кофир эрнинг қўли остида бўлиб Исломга кирса, у эрига ҳаром бўлиб қолади. Шундай экан қандай қилиб кофирнинг муслима аёлга никоҳланишини мубоҳ деб айтилади?! Аксинча, Аллоҳ таоло кофир  эрнинг  кўл остидаги  мушрика аёли Исломга кирганидан кейин исломи сабабли у эрга мубоҳ бўлмагани учун у аёлнинг никоҳини мусулмонлар учун мубоҳ қилди. Демак, бундай пайтда мусулмон эр ўша аёлнинг иддаси тугаганидан кейин никоҳига олиши жоиз бўлади.
“Ва у(аёл)ларни никоҳлаб олсангиз  агар  маҳрларини берсангиз, сизларга  гуноҳ  бўлмас.” (Мумтаҳина-10).
Иккинчидан: Шунингдек мусулмон кишининг мушрика аёлга уйланиши ҳалол эмасдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“...Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг...”. (Бақара 221-оят)
“Кофир хотинларингизни  никоҳларингизда  ушлаб  турманглар” (Мумтаҳина 10-оят)
Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин Умар розияллоҳу анҳу иккита мушрика хотинларини талоқ қилиб юборган. Ибни Қудома ал-Ҳанбалий мусулмон кишига аҳли китобдан бўлмаган кофир аёлларни ҳаромлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқлигини айтган. Аммо мусулмоннинг аҳли китобдан бўлган афийфа аёлларга уйланиши жоизлигини  “Имомия” фирқасидан бошқа барча уламолар иттифоқ қилиб айтишган. “Имомия” фирқасидагилар буни ҳам ҳаром деб ҳисоблашади. Мусулмон киши уйланадиган бўлса, атрофида муслима аёл бўла туриб китобия бўлган аёлга уйланмаслиги афзалдир. Ибн Таймия, ҳур муслима аёллар бўла туриб, аҳли китоб аёлларига уйланиш макруҳ, деган. “Ихтиёрот” китобида қози ва аксар уламолар ҳам бу ишни макруҳ дейишган. Уларнинг далиллари Умар розияллоҳу анҳунинг аҳли китоб аёлларга уйланган мусулмонларга “Уларни талоғини беринглар”, деб айтган сўзидир. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан бошқа саҳобалар аҳли китоб аёлларини талоқ қилишди. У киши талоқ қилишдан бош тортиб, кейинчалик талоқ қилган. Чунки мусулмон одам китобия аёлга уйланса, қалби унга мойил бўлиб қолиши, аёл эса уни йўлдан оздириши мумкин ёки улар ўртасидаги фарзанд аёл томонга оғиб кетиши мумкин. Аллоҳ энг билгувчи бўлган Зотдир.

Раис: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд.
Раис ноиби: Муҳаммад Алий Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Боз,
2.    Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд (йўқ эди),
3.    Мустафо Зарқо,
4.    Муҳаммад Рошидий,
5.    Муҳаммад Абдуллоҳ Сабийл,
6.    Ҳусайн Махлуф,
7.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
8.    Солиҳ ибн Усаймин,
9.    Абдулмуҳсин Аббод,
10.    Алливо Маҳмуд Шийт Хаттоб (йўқ эди),
11.    Муҳаммад Шозилий Найфар,
12.    Маҳмуд Саввоф,
13.    Абдулқуддус Ҳошимий,
14.    Мабрук Авводий,
15.    Абулҳасан Надавий.

Таржимон: Муҳаммад Зафар.
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Бу масала ҳозирда бизда жуда аҳамиятли бўлиб турибди. “Уламолар ва долзарб масалалар” режаси бўйича баъзи уламоларимиз худди шу масала бўйича ўз шароитимизга хос илмий мақола тайёрлаётган эдилар. Ислом фиқҳи академиясининг бу қарори жуда ҳам муносиб вақтида таржима қилинди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7484 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
8 йил аввал 5803 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10920 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...