Сунъий урчитиш ҳақидаги қарор
Оилали бўла туриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган эҳтиёжи шаръий ғараз деб эътибор қилинади.
Улар бу маънода ўзларини даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам. Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб, урчитиш шариат бўйича жоиздир. Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир. Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас. Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин.
Робитатул оламил исломий ҳузуридаги
Ислом фиқҳи академияси қарори