Қарздорнинг закоти


Савол: Бир кишининг нисобга етадиган маблағи бўлиш билан бир қаторда қарзи ҳам бўлса, нима қилади?
Жавоб:

فَلَا زَكَاةَ عَلَى مُكَاتَبٍ وَمَدْيُونٍ لِلْعَبْدِ بِقَدْرِ دَيْنِهِ فَيُزَكِّي الزَّائِد إنْ بَلَغَ نِصَابًا

“Китобат қилинган қул ва бандадан қарздорга қарзини миқдорича молидан закот вожиб бўлмайди. Қарзидан ортган моли нисобга етса, ундан закот чиқаради” (Роддул муҳтор).

Қарзлар икки қисмга бўлинади: Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинган қарзлар, Бандалар томонидан талаб қилинадиган қарзлар.

Бир киши бирор нарсани назр қилиши, каффорот, садақаи фитр, таматтуъ ҳаж қилгувчининг қурбонликлари, қурбон ҳайитининг қурбонлиги каби зиммасида қарз бор инсонларнинг закот нисобига етадиган маблағи бўлса, закотларини адо қиладилар. Чунки, бу қарзлар бандалар томонидан талаб қилинмайди.
Бировдан олинган қарз, мол сотиб олиб эвазига берилиши керак бўлган маблағ, бирор нарсага етказилган нуқсоннинг жаримаси, бирор кишининг бирор аъзосига етказилган жароҳатнинг тавони, адо қилинмаган нақд маҳр, берилмаган келишилган нафақа, бировнинг қарзига кафил бўлиш билан қарздорга айланиш, адо қилинмаган закот кабилар бандалар томонидан талаб қилинадиган қарз бўлганлиги учун нисоб миқдоридан чиқариб юборилади, яъни мавжуд маблағдан аввал ушбулар адо қилинади ва қолган маблағ нисобга етса, ундан закот берилади (Умдатул фиқҳ).
Шу ўринда бир нуқтага эътибор қаратиш лозим. Агар бир инсонга закот бериш вожиб бўлганидан кейин закотини адо қилмай кечиктирган бўлса ва кейин юқоридаги қарзлардан бирортасига дуч келса, аввал закотининг қарзини адо қилади, кейин қолган қарзларини беради. Чунки, закот вожиб бўлгандан кейин бу қарзларга дучор бўлиш закотни соқит қилмайди. Аксинча бўлса, закотни соқит қилади (Умдатул фиқҳ).
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?
Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради) (Роддул муҳтор).
Савол: Қарзи бор киши закотини қандай адо қилади?
Жавоб:

من كان عليه دين يحيط بماله فلا زكوة عليه...و ان كان ماله اكثر دينه زكى فاضل اذا بلغ النصاب

Агар қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники эмас, балки ҳақдорларники саналиб, ундан закот бериш вожиб бўлмайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, қарзисини чиқаргандан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молдан закот беради. (Роддул муҳтор).
Савол: Узоқ муддатли қарзларни ҳам закот беришда чиқариб юбориладими? Масалан: Йигирма миллионга беш йилда узиб юборишга уй олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?
Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал (нақд берилиши керак бўлган) ва муажжал (кейинчалик беришга келишилган) яъни нақд берилиши керак бўлган ва кейинчалик берилиши керак бўлган. Саволдаги қарз муажжал кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб. У закот беришни манъ қилмайди.

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُ. وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ.
زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ

Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: (Кейинчалик беришга келишилган қарз закотни) Манъ қилмайди.
Содрушшаҳид айтади: Бу борада ривоят йўқ, манъ қилиш ва манъ қилмаслигининг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: "Саҳиҳ гап шуки, муажжал (бир- икки йилда беришга келишилган) қарз закот беришни манъ қилмайди"деган (Роддул мухтор. 2 ж. 5. с.). “Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради. (Муҳаммад Тақий Усмоний).
Баъзилар ўша йилда беришга келишилган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради" деганлар. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир.
Савол: Закотни вожиб бўлишини манъ қилувчи қарзлар қайсилар?
Жавоб: Бир кишини маълум миқдорда маблағи бўлиб, қарзи ҳам бўлса, у маблағ ҳожати аслияга машғул бўлиб қолади ва улардан закот бериш вожиб бўлмайди.

من كان عليه دين يحيط بماله فلا زكوة عليه...و ان كان ماله اكثر دينه زكى فاضل اذا بلغ النصاب

Агар қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники эмас, балки ҳақдорларники саналиб, ундан закот бериш вожиб бўлмайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, қарзисини чиқаргандан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молдан закот беради. (Роддул муҳтор).
Савол: Бировга қарз берган киши берган қарзидан закот чиқарадими?
Жавоб: Қарз берган одам берган қарзидан буткул умидини узган бўлса, ундан закот чиқармайди. Мабодо, кейинчалик умидини узган қарзи қайтиб келса, қўллига теккан йили учун закот чиқаради. Агар умидини узмаган бўлса, ундан закот чиқаради. Лекин, қўлига теккунича закотни кечиктириши мумкин. Қўлига теккач ўтган йиллари учун ҳам закот чиқаради.

أَوْ عَلَى جَاحِدٍ عَلَيْهِ بَيِّنَةٌ وَعَنْ مُحَمَّدٍ لَا زَكَاةَ، وَهُوَ الصَّحِيحُ

“Қарз олган киши инкор қилса, қарз бергувчида ҳужжат бўлса, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздиларида бундай молдан закот вожиб бўлмайди. Шуниси саҳиҳ” (Роддул муҳтор).

ومال الرحمتي الى هذا وقال بل في زماننا يقر المديون بالدين وبملائته ولا يقدر الدائن على تخليصه منه فهوا بمنزلة العدم وبه أفتى حكيم الأمة في امداد الفتوى

“Раҳматий бун(закот бермаслик)га моил бўлиб: “Замонамизда қарздор қарзига иқрор бўлади, маблағига ҳам, маблағи борлигига ҳам. Лекин, ҳақдор ундан қарзини ундириб олишга қодир бўлмайди. Бас, у мол йўқнинг ҳукмидадир. Ҳакиймул умма Ашраф Али Таҳонавий “Имдодул фатаво” асарларида шундай фатво берганлар” (Фатвои Усмоний).
Савол: Бир киши ўн тўрт милёнга яшаш учун уй сотиб олиб, ярим нархини тўлади. Қолган ярмини ҳали тўламагани учун уй уни ихтиёрига ўтмади. Бундай ҳолатда харидор сотувчига берган етти милён пулидан закот берадими?
Жавоб: Сотувчи билан харидор ўртасида олдим-сотдим сўзлари айтилганидан кейин ҳали уй харидор номига ўтмаган бўлса ҳам байъ мукаммал бўлади ва сотувчига берилган маблағдан ҳам зиммасидаги қарздан ҳам закот бермайди (Фатвои Усмоний).
Савол: Тақсит (нархини бўлиб тўлаш йўли) билан қилинган савдода қайси томон закот беради?
Жавоб: Қоида шуки, закот ҳамма вақт сотувчининг зиммасига вожиб бўлади.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради) (Роддул муҳтор).
Савол: Бир киши уловини ҳар йили уч миллиондан тўлаб туриш шарти билан уч йилга тўққиз миллионга сотса, сотувчи ҳар йили қўлига тегадиган уч миллиондан закот берадими ёки ҳали қўлига тегмаган тўққиз миллионданми?
Жавоб: Сотувчи уловни тўққиз милёнга сотганида харидор тўққиз миллион қарздор бўлди. Қарзга берилган молдан закот чиқарилади. Шунинг учун ҳар йили ҳаққининг ҳаммасидан закот чиқаради, яъни бир кишининг олдида беш юз минг пули бўлса, ундан ташқари одамларда тўққиз милён пули бўлса, у киши закотга эга инсон саналади ва унинг зиммасига тўққиз ярим милён пулидан закот чиқариш вожиб бўлади.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради) (Роддул муҳтор).
Савол: Қарзга берилган маблағни закотга ҳисобласа бўладими?
Жавоб: Закотнинг шарти закот олгувчига закотни мулк қилиб бериш ва закотни адо қилаётган ёки ажратаётган пайтда закот эканлигини ният қилишдир. Аввал берилган қарзни кейинчалик закотим деб ният қилиш дуруст эмас.

وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ

“У(закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. “Канз”да шундай дейилган” (Фатвои Ҳиндия).
Савол: Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас.

وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ

“Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир” (Роддул муҳтор).
Савол: Ўлиб кетган кишининг қарзини бир киши ўз закотидан адо қилиши жоизми?
Жавоб: Жоиз эмас. Чунки, маййитга мулк қилиб бериш деган нарса топилмаяпти.

وَلَا يُقْضَى بِهَا دَيْنُ الْمَيِّتِ لِانْعِدَامِ رُكْنِهَا وَهُوَ التَّمْلِيكُ

“Закот билан маййитнинг қарзи тўланмайди. Чунки, унда закотни рукни бўлган мулк қилиб бериш йўқдир” (Табйийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ).

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ

“Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира).


8 йил аввал 9725 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
8 йил аввал 6528 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
8 йил аввал 4876 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
8 йил аввал 30847 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
8 йил аввал 29447 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
1 ўн йил аввал 15165 fiqh.uz