Ғуслга оид савол-жавоблар


САВОЛ: Ғусл ўзи нима?
ЖАВОБ: Шаръий атама бўлиб, бутун баданни ювиб чиқишликка нисбатан ишлатилади.

САВОЛ: Ғусл тартиби қанақа?
ЖАВОБ:  Аввал икки қўлини бўғимларигача уч ювилади. Бадандаги нажосатлар кеткизилади, зарурат бўлса-бўлмаса истинжо қилинади. Суннатга мувофиқ  таҳорат олинади.

Сув тўпланадиган жойда бўлса, оёғини охирида ювилади. Тўпланмайдиган жой бўлса оёғи ҳам ювилади.  Бошидан сув қуяди. Ўнг елка, чап елкага сув қуяди. Ҳар бир ювишда уч бор ювади.
Ғуслни фарзлигига ҳам юқоридаги Моида сурасининг 6-ояти далил бўлади.
Ғуслни фарзлари учтадир:
1-Оғизга сув олиб чайқамоқ — мазмаза.
2-Бурунга ачишгунча сув тортиб қоқмоқлик — истиншоқ.
3-Баданнинг ҳамма ерига сув етказмоқлик. Агар баданинг озгина жойига сув етмай қолса ҳам, ғусл дуруст бўлмайди. Яна жасаддаги чуқурчаларга, яъни киндик ва шунга ўхшаш аъзоларга ҳам сув етиши шарт. Яна ғуслдан олдин бадандаги ҳар қандай сувни тўсувчихамир, ёғ, кўз атрофидаги кирлар, аёллар лакларига ўхшаш нарсаларни кетказиш лозимдир. Худди шундай ёпишиб турган узук, билакузукка ўхшаш нарсалар бўлса, уларни ҳам айлантириш лозимдир. Сочи ўрилган аёлларга сочини ечиши шарт эмас, балки аслига етказса кифоя. Аммо сочи ўрилмаган аёллар сочини ечиб ювиши шарт. Имом Шофиий р.а. мазмаза ва истиншоқ суннат дейдилар: Расулуллоҳ(с.а.в.)нингушбу сўзларини далил қилади.
عشر من الفطرة
"Ўнта нарсани фитратдан" деб, уларнинг орасида ушбу амалларни ҳам зикр қилганлар. Лекин Имом Аъзам р.а. оятдаги таъкидни далил қилганлар ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг

انّهما فرضان في الجنابة سنّتان في الوضوء

деган ҳадисни ҳам далил қилганлар.
Энди ғуслнинг суннатларини келтириб ўтамиз.
1-Ният билан бошламоқ. Ният қалб билан қилинади. Тил билан айтиш ҳасан яъни мустаҳабдир.
2-Бисмиллаҳни айтиш.
3-Аввал икки қўлни бандигача ювмоқ.
4-Фаржни ювиш ва бадандан нажосатни кетказиш.
5-Таҳорат қилмоқ.
6-Бадандан олдин бошни уч марта ювмоқ (Биринчиси фарз, иккинчи ва учинчиси суннат).
7-Ишқалашлик.
8-Баданни уч марта аввал ўнгдан, кейин чапдан ювмоқ.
9-Аъзоларни уч мартадан ювмоқ. Бундан ташқари таҳоратнинг суннатларини барчаси ғуслга ҳам суннатдир.
Таҳоратда макруҳ қилинган нарсаларни барчаси ғуслга ҳам макруҳ ҳисобланади. Расулулоҳ(с.а.в.)нинг ғуслларини Оиша онамиз р.а. айтиб бердилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобат сабабли ғусл қиладиган бўлсалар, аввал икки қўлини ювишдан бошлардилар. Кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат қилардилар. Сўнгра қўлларини сувга тиқиб ҳўллаб, сочларининг ораларига панжаларини киргизиб ишқар эдилар". Бошқа ривоятда "Расулуллоҳ(с.а.в.) сув қўйишни аввал ўнг томондан, кейин чап томондан бошлардилар. Ҳатто сочларининг ҳамма жойига сув текканини кўрсалар, яна ҳовучлаб сув олардиларда, жасадлари устидан уни қуярдилар. Кейин икки оёқларини ювардилар".
Ғуслнинг турлари.
Ғусл қилиш фарз бўлган ҳолатлар: а)жанобатдан покланиш учун ғусл; б)Ҳайз ва нифосдан кейин; в)Мусулмон маййитнинг ғусл қилдирилиши.
Ғусл қилиш суннат бўлган ҳолатлар: а)Жума ва икки ийд намози учун. Расулулоҳ (с.а.в.):

من اتى الجمعة فليغتسل

"Ким жумага борса ғусл қилсин" - деганлар;
б)Эҳром учун; в)Арофатда туриш учун.
Ғусл мустаҳаб ҳоллар: а)Жинни соғ бўлса; б)Беҳуш ўзига келса, маст ўзига келса; в)Шаъбондаги бадр кечаси, арафа кечаси, Қадр кечаси; г)Каъба зиёрати учун, Минога чиқиш учун, Ой,қуёш тутилганда, ёмғир тутилганда, Мадинага кирганда, одамлар жамоасига киришда, янги либос кийишда, маййитни ювган ғассолга, тавба қилган инсонга, сафардан қайтганда, истиҳоза қони тўхтаган аёлга, мусулмон бўлган кофирга.
Ғуслни вожиб қилмайдиганлар қуйидагилардир: а)Уйғоқликдаги мазий, Мазий эркаклардан кўра аёлларда кўп учрайди. б)Вадийнинг келиши. в) Эрка ва аёлнинг уйқуда ё уйғоқликдаэҳтилом бўлиб лаззатни сезса-ю, намликни кўрмаса ғусл вожиб бўлмайди.
Ғусл вожиб бўлган кишига кичик таҳоратсизликда мумкин бўлмаган нарсалар мумкин эмас. Бундай кишига Қуръонни хоҳ ёддан, хоҳ китобдан ўқиш, масжидга кириш ҳаром ҳисобланади.
Энди мавзуга тегишли бир неча фатволарни келтирамиз:
Дуррул мухтор, Нафъул муфтий
Замзам суви билан ғусл қилиш жоиз, лекин истинжо макруҳ. (Нафъул муфтий)
Қалин соқолли одам таҳоратда соқоли остига сув етказиши шарт эмас. Лекин ғуслда қалин соқол остига сув етказиш шарт.
Жунуб киши бавл қилмай ғусл қилган ва намоз ўқиган бўлса намози дуруст. Бордию маний қолдиғи чиқса Абу Ҳанифа (р.а) ва Муҳаммад (р.а) наздида ғуслни қайта қилади. Қозихон, Сирожиййа.
Жунуб киши ғуслдан олдин овқатланмоқчи бўлса, қўлларини ювиб, оғиз-бурнини чайиб овқатланиши мумкин. Қозихон.
Жунуб кишилар ҳар хил дуолар, азон жавоби, қунут дуосини ўқиши, мумкин. Оламгирия.
Жанобатдан ғусл қилганда баданида тангадек жой қолса ва ўша жойни махси кийгандан кейин ювса, ҳадас етгандан кейин Махсига масҳ тортаверади. Хулоса.
Жанобатдан ғусл қилаётган одамдан сачраган сув идишга, сувга тушса зарари йўқ. Аммо баданидан оқаётган сув идишга қуйилиб тушса, уни нопок қилади. Хулоса. Оламгирия.
Жанобатдаги одам намоз вақти киргунча ғусл қилмай турса гуноҳкор бўлмайди. Оламгирия.
Ғуслда киндик ичига бармоқ билан сув киритиб ювиш вожиб амаллардандир. Муҳит.
Ғуслда сувни исроф қилмаслик, ҳаддан зиёд тежамаслик, қиблага юзланмаслик суннат даражасидаги амаллардандир. Оламгирия
Ғуслда аъзони уч мартадан ювиш,
Ғуслда ва таҳоратда оёғи шол одам гарчи кесганда сезмайдиган бўлса ҳам ювиши вожибдир. Оламгирия.
Ёмғир остида қолган ёки оқин ариққа тушиб кетган кишининг ҳамма аъзосига сув етган бўлса таҳоратга ҳам, ғуслга ҳам ўтади. Фақат оғзи билан бурнини чайиб олиши керак бўлади. Оламгирия.

САВОЛ: Ғуслни ният қилиш фарзми?
ЖАВОБ: Юқоридаги уч нарсадан бошқа нарса фарз эмас, шунингдек ният ҳам.

САВОЛ: Ғусл неча қисмга бўлинади?
ЖАВОБ: Тўрт қисмга
1)    Фарз; жанобат, ҳайз, нифосдан ғусл қилиш каби.
2)    Вожиб; маййитни ювиш каби, аксар уламолар фарзи кифоя дейдилар.
3)    Суннат; тўрт ўринда: жумъа, арафотда туриш, икки ҳайит, эҳромга кириш учун ғусл қилиш.
4)    Мустаҳаб; жунуб бўлмаган кофир мусулмон бўлса ғусл қилиши, балоғатга етмаган бола мусулмон бўлса, балоғатга етмаган ўғил-қизлар ёшлари эътиборидан, яъни 15 ёшга кирганлари туфайли балоғатга етганликка ҳукм қилинса ғусл қилиниши каби. Ўликни ювганга, мажнун, беҳуш, мастлар ҳушига келганда, ёмғир сўраш учун ўқиладиган намоздан аввал, гуноҳдан тавба қилувчига, ҳожат намозини ўқишдан аввал, сафардан қайтувчига, улуғларни мажлисиги боришдан аввал ғусл қилишга ўхшаш.

САВОЛ: Ғуслнинг фарзлари нечта?
ЖАВОБ: Ғуслнинг фарзлари учта бўлиб:
1.    Оғиз ичкарисини тўлиқ ювиш;
2.    Бурунни юмшоқ жойигача сув олиш;
3.    Бутун баданига бир бор сув етказиш;

САВОЛ: Ғуслнинг фарзлари нечта?
ЖАВОБ: Ғуслнинг фарзлари учта бўлиб:
1.    Оғиз ичкарисини тўлиқ ювиш;
2.    Бурунни юмшоқ жойигача сув олиш;
3.    Бутун баданига бир бор сув етказиш;

САВОЛ:  Ғуслнинг суннатлари борми?
ЖАВОБ: Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади:

الابتداء بالتسمية، والنية، وغسل اليدين إلى الرسغين، وغسل نجاسة لو كانت بانفرادها، وغسل فرجه، ثم يتوضأ كوضوئه للصلاة، فيثلث الغسل ويمسح الرأس، ولكنه يؤخر غسل الرجلين إن كان يقف في محل يجتمع فيه الماء، ثم يفيض الماء على بدنه ثلاثاً، ويبتدئ في صب الماء برأسه، ويغسل بعدها منكبه الأيمن، ثم الأيسر، ويدلك جسده

1.    “Бисмиллаҳ” билан бошлаш;
2.    Ният қилиш;
3.    Қўлни бўғимигача ювиш;
4.    Баданида бирор нажосат бўлса ювиб ташлаш;
5.    Авратини ювиш;
6.    Намозга таҳорат олгандек таҳорат олиш: аъзоларни уч бор ювиш, бошига масҳ тортиш.
7.    Лекин сув тўпланадиган жойда бўлса, оёғини охирида ювиш;
8.    Баданига уч бор сув қуйиш;
9.    Юзига сув қуйишда боши тарафдан бошлаш;
10.    Ўнг елкасини ювиш;
11.    Чап елкасини ювиш;
12.    Баданини ишқалаб чиқиш;
САВОЛ: Ғуслнинг макруҳлари қайсилар?
ЖАВОБ:

كره في الغسل ما كره في الوضوء وهي ستة أشياء: الإسراف في الماء، والتقتير فيه، وضرب الوجه به، والتكلم بكلام الناس، والاستعانة بغيره من غير عذر. ويزاد فيه كراهة الدعاء

Ғуслда ҳам таҳоратда макруҳ бўлган амаллар макруҳ саналади. Улар олтитадир.
1)    Сувни исроф қилиш;
2)    Кам ишлатиш;
3)    Сув билан юзга уриш;
4)    Гаплашиш;
5)    Узрсиз бошқадан ёрдам сўраш;
6)    Аъзоларини дуо, зикр айтиб ювиш, аммо таҳоратда эса макруҳ эмас.

Савол: Нима нарсалар ғуслни вожиб қилади?
Жавоб:

يفترض الغسل بواحد من سبعة أشياء خروج المني الى ظاهر الجسد إذا انفصل عن مقره بشهوة من غير جماع وتواري حشفة وقدرها من مقطوعها في أحد سبيلي آدمي حي وإنزال المني بوطء ميتة أو بهيمة ووجود ماء رقيق بعد النوم اذا لم يكن ذكره منتشرا قبل النوم ووجود بلل ظنه منيا بعد إفاقته من سكر وإغماء وبحيض ونفاس ولو حصلت الأشياء المذكورة قبل الإسلام في الأصح ويفترض تغسيل الميت كفاية

“Ғусл еттита нарсанинг бири билан фарз бўлади:
1. Маний ўз ўрнидан шаҳват билан қўзғалиб, жасаднинг ташқарисига чиқиши билан. Гарчи жимосиз чиқса ҳам;
2. Жинсий аъзонинг бош қисми (борларда), бош қисми кесилганларда эса, унинг миқдоричаси тирик одам фарзандининг икки томони (олди орқа)дан бирига кириб, ғойиб бўлиши билан;
3. Ўлик (инсон) ёки ҳайвонларга яқинлик қилганда манийни тўкилиши билан;
4. Ухлаб тургандан кейин суюқ сувни топилиши билан. Агар ухлашидан олдин жинсий аъзоси қўзғолган ҳолатда бўлмаса (агар қўзғолган ҳолатда ухлаган бўлса, мазий деб ҳукм қилинади);
5. Маст, беҳуш одам хушига келгандан кейин бадани ёки кийимида намликни кўриб, уни маний деб ўйласа;
6. Ҳайз ва нифос билан гарчи аёл буларни исломга киришдан олдин кўрган бўлсада (саҳиҳ қавлга биноан);
7. Ўликни ювиш фарзи кифоядир.  (Нурул ийзоҳ).

Савол: Бадандаги бирор тукка сув етмаса, ғусл ғусл бўладими?
Жавоб:

عَنْ عَلِىٍّ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ "مَنْ تَرَكَ مَوْضِعَ شَعْرَةٍ مِنْ جَنَابَةٍ لَمْ يُصِبْهَا الْمَاءُ فُعِلَ بِهَا كَذَا وَكَذَا مِنَ النَّارِ".

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки жанобатда бир тук ўрнини тарк қилса, унга сув тегмаса, унга дўзахдан шундай, шундай қилинади” дедилар” (Дорамий ривояти).

Савол: Ғусл қилаётган пайтда идишдаги сувга сачраган томчилар сувни нопок қиладими?
Жавоб: Йўқ.

أَنَّهُمْ قَدْ صَرَّحُوا بِأَنَّ الْمَاءَ الْمُسْتَعْمَلَ عَلَى الْقَوْلِ بِطَهَارَتِهِ إذَا اخْتَلَطَ بِالْمَاءِ الطَّهُورِ لَا يُخْرِجُهُ عَنْ الطَّهُورِيَّةِ إلَّا إذَا غَلَبَهُ أَوْ سَاوَاهُ إمَّا إذَا كَانَ مَغْلُوبًا فَلَا يُخْرِجُهُ عَنْ الطَّهُورِيَّةِ فَيَجُوزُ الْوُضُوءُ بِالْكُلِّ

“Мустаъмал (ишлатилган) сув (таҳорат ёки ғусл қилаётганда) пок сувга аралашса, уни покловчилигидан чиқариб қўймайди, деб (олимлар) очиқ ойдин айтганлар. Лекин, мустаъмал сув пок сув билан тенг бўлса ёки ундан кўп бўлиб кетса, сув покловчиликдан чиқади (энди у сув билан таҳорат ёки ғусл қилиш жоиз бўлмайди). Агар мустаъмал сув оз бўлса, (таҳорат ва ғусл) сувини поклагувчиликдан чиқариб қўймайди ва у билан буткул таҳорат қилса бўлади” (Баҳрур роиқ).

САВОЛ: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса рўзаси очиладими?

ЖАВОБ: Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қатиқ жойига сув етказиш эса суннат саналади.  Рўзадор рўзадорлигини била туриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, ичкарига кетиб қолса рўзаси очилади.

إِنْ تَمَضْمَضَ أَوْ اسْتَنْشَقَ فَدَخَلَ الْمَاءُ جَوْفَهُ إنْ كَانَ ذَاكِرًا لِصَوْمِهِ فَسَدَ صَوْمُهُ وَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ ذَاكِرًا لَا يَفْسُدُ صَوْمُهُ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَعَلَيْهِ الِاعْتِمَادُ

Агар бир киши оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кириб кетса, рўзадорлиги эсида бўлса, рўзаси очилади ва қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса,  рўзаси очилмайди. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган. Шунга амал қилинади. Фатавои ҳиндия.
САВОЛ: Ғуслни вожиб қилувчи сабаблар қайсилар?
ЖАВОБ: Сабаблари учтадир: жунублик, ҳайз ва нифос. Жанобат учун икки нарса керак:
1.    Маний ўз жойидан шаҳват билан қўзғалиб, отилиб чиқиши; Қайси йўл билан бўлса ҳам, яъни жинсий аъзосини ушлаши билан, бирор нарсага қараш билан, ҳаёл-тасаввур билан, тушида булғаниш билан, жинсий аъзони қўли билан ҳаракатга келтириш, яъни қўли билан ҳожатини қондириш, олд-ортдан бошқа бирор жойга жимоъ қилиш билан, уйғоқ бўлсин, ухлаётган бўлсин, ҳушида бўлсин ёки беҳуш бўлсин, эркакдан чиқсин, аёлдан чиқсин, буларнинг барчасида ғусл вожиб бўлади.
Огоҳлантирув: Ҳадисларда қўли билан ҳожатини қондирувчини “қўлига никоҳланувчи”, деб, бу каби феълли кишиларга нисбатан Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча дуоси ижобат бўлувчи Пайғамбар алайҳимус саломларнинг лаънати бўлиши таъкидланган. Ўзини ўзи турли хил воситалар, қўллари билан қондирадиган аёллар ҳам бу лаънат остидадурлар. 
2.    Аёлнинг олд тарафига ёки эру-аёлнинг орт тарафига тирик ҳолдаги кишининг жинсий аъзони хатна қилинган жойи миқдорича кириши, хоҳ маний тўкилсин, хоҳ тўкилмасин иккисига ҳам ғуслни вожиб қилади.
Огоҳлантирув: юқоридаги “эру-аёлнинг орт тарафига” сўзларидан бу ишни қилиш мумкин деган маъно келиб чиқмайди, балки бу ҳунук феълни шариатни билмасликдан ёки бузуқ, ҳайвоний ҳирсга берилиб қилиб қўйса унга ғусл қилиш вожиб бўлиши ҳақида сўз кетмоқда. Зеро бу иш Ислом шариатида сақланиш лозим бўлган, харом саналган гуноҳи кабирадир.
Бир кишига таяммум ёки ғусл қилишга тўғри келиб қолса, сувни ўша жойнинг нархига сотиб олиб, таяммум ва ғусл қилиши вожиб бўлади. Агар унинг сувга эҳтиёжи зарурлигини билиб, сувни икки баробар қимматига сотишмоқчи бўлса, у ҳолда сотиб олиши вожиб эмас, таяммум қилиб ўқиса жоиз.

Савол: Ғусл қилаётган киши пешоби қистаб, бавл қилса, ғуслни қайтадан бошлаши шартми?
Жавоб: Ғусл қилувчи ғуслда баъзи аъзоларини ювиб бўлганидан кейин бавл қилса ёки ел келса, ғуслни бошидан бошлаши шарт эмас. Келган жойидан давом эттираверади. Агар таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзолардан бирортасини ювганидан кейин бавл қилган бўлса ҳам, жунубликдан пок бўлган бўлади. Лекин намоз ўқиш учун қайтадан таҳорат қилади. Чунки таҳорат қилаётган киши баъзи аъзоларини ювганидан кейин таҳорати кетса, қайтадан таҳорат қилиши шартдир. Жунубликдан пок бўлиш бошқа, намозга лойиқ таҳоратли бўлиш бошқадир.
САВОЛ: Одамнинг жинсий аъзосидан бошқа турли нарсалар билан яқинлик қилиш асносида ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ:
Аёлнининг даво мақсадида олд-орт қисмига бармоқ ё шунга ўхшаш нарсаларни киргизиш билан ғусл вожиб бўлмайди. Аллома Ҳалабий “Шарҳи Кабирий” китобларида бу масалани батафсил баён қилган. Яъни: олд ёки ортга бармоқни киргизишда ихтилоф бор. Афзали аёл шаҳватни қондириш мақсадида олд аъзосига бармоғини киргизса ғусл вожиб бўлади. Сабаб (шаҳват) мусаббаб (тўкилиш)ни ўрнига қоим бўлгани учун. Ортга бармоқни  киргизишда эса шаҳват топилмайди (лекин маний тўкилса ғусл вожиб бўлади).
Одамнинг жинсий аъзосидан бошқа, жониворларнинг, ўликларнинг жинсий аъзоси ёки жинсий аъзо каби ясалган воситаларни киргизишнинг ҳукми ҳам шу кабидир.
Эркак киши ортига бармоқни киргизишидан маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди. Аёлларнинг жинсий аъзосидан бошқа, жониворларга, ўликка ёки жинсий аъзо каби ясалган воситаларга киргизиш билан маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди.
Огоҳлантирув: Ҳадисларда қўли билан ҳожатини қондирувчини “қўлига никоҳланувчи”, деб, бу каби феълли кишиларга нисбатан Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча дуоси ижобат бўлувчи Пайғамбар алайҳимус саломларнинг лаънати бўлиши таъкидланган. Ўзини ўзи турли хил воситалар билан қондирадиган эру-аёллар, қолаверса, қўллари билан қондирадиган аёллар ҳам бу лаънат остидадурлар. 
Танбеҳ: юқоридаги сўзлардан бу каби ҳунук феълни шариатни билмасликдан ёки бузуқ, ҳайвоний ҳирсга берилиб қилиб қўйса унга ғусл қилиш вожиб бўлиши ҳақида сўз кетмоқда. Зеро бу ишлар Ислом шариатида сақланиш лозим бўлган, харом саналган гуноҳи кабиралардир.


САВОЛ: Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми?
ЖАВОБ: Ювинишни намоз вақти киргунича кечиктириши жоиз, лекин намозни ортга сурадиган даражада кечиктириш жоиз эмас.

فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا
عن ابن عباس وابن مسعود : هو وادٍ في جهنم

“Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар”. Марям сураси 59-оят.
Ибн Аббос ва Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳумлар бу ердаги “ёмонлик”дан мурод жаҳаннамдаги водий, дея тафсир қилганлар.
Қолаверса, жунуб бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди

عن علي ان النبي صلى الله عليه و سلم قال : ان الملائكة لا تدخل بيتا فيه كلب ولا صورة ولا جنب

Али розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Фаришталар ит, сурат (очиқ ҳолда, илиб қўйилган жонли нарсаларнинг суратлари) ва жунуб бор бўлган хонадонга кирмайди”, дедилар.
САВОЛ: Истинжо қилмасдан ҳам ғусл адо бўладими?
ЖАВОБ: Истинжо жойига ҳақиқий нажосат ёпишмасада ҳукман нопок саналади. ғусл қилиш вақтида сув билан истинжо қилиш фарздир. Кабирий
САВОЛ: Яқинлик чоғида маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Кўпчилик жинсий аъзога яқинлик чоғида маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди, деган фикрда эканлар. Бу фикр нотўғридир.

عن عائشة قالت : إذا جاوز الختان الختان [ فقد ] وجب الغسل فعلته أنا ورسول الله صلى الله عليه و سلم فاغتسلنا

Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Эркак кишининг хатна қилинган жойи аёлнинг жинсий аъзосига кирса, (батаҳқиқ) ғусл вожиб бўлади. Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилган эдик, ғусл қилиб олдик”. Термизий ривояти.

Савол: Тишларнинг ковагига кириб қолган нарсалар ғуслга монеълик қиладими?
Жавоб:

وَ لَا يَمْنَعُ مَا عَلَى ظُفْرِ صَبَّاغٍ وَ لَا طَعَامٌ بَيْنَ أَسْنَانِهِ أَوْ فِي سِنِّهِ الْمُجَوَّفِ بِهِ يُفْتَى . وَقِيلَ إنْ صُلْبًا مَنَعَ ، وَهُوَ الْأَصَحُّ .

“Бўёқчининг тирноғидаги ранг, тишлар орасидаги ёки тишларнинг ковагидаги таом фатво берилган қавлга кўра ғуслни ман қилмайди. Бир қийлга кўра тишларнинг ковагидаги қолдиқлар қаттиқ ёпишиб қолса, ғуслни манъ қилади. Шу қавл саҳиҳроқдир” (Раддул муҳтор).


САВОЛ: Тишлари орасида нарса қолиб кетган киши уларни чиқариб юбормасдан ғусл қилса кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Унинг остига сувни етиш-етмаслигига боғлиқдир. Шунинг учун ғуслдан аввал тишнинг ораси ва ковакларига кириб қолган нарсани чиқариб олиш керак.

САВОЛ: Бурун ичида қотиб қолган кир-чир ғуслнинг фарзини адо қилишдан манъ қиладими?
ЖАВОБ: Баданга ёпишган хамир, чайналган нон, балиқ тангаси остига сув етмагани туфайли таҳорат ва ғуслни дуруст бўлишидан манъ қилганидек, бурун ичида қотиб қолган кир-чир ҳам ғусл дуруст бўлишидан манъ қилади. Шунга кўра аввал уларни чиқариб ташлаб сўнг ғусл қилиш лозим. Зеро бурунни ичига сув етказиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир тук остида жанобат бордир”, деган сўзларига мувофиқ фарз ҳисобланади.

САВОЛ: Эркак киши яқинликдан сўнг ғуслдан аввал бавл қилиб олиши шартми?
ЖАВОБ: Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад наздларида ғуслнинг вожиб бўлиши учун маний ўз жойидан шаҳват билан қўзғалиши кифоя қилади. Гарчи чиқишда отилиб чиқмаса ҳам. Шунинг учун бир киши жунуб бўлганидан кейин бироз ухлаб, ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмаса ёки бавл қилиб юбормасидан аввал ғусл қилса сўнг маний чиқса қайта ғусл қилиш лозим бўлади. Аёл киши ҳам эри билан яқинлигидан сўнг бавл қилмасидан, бироз ухламасдан, ёки ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмасдан ғусл қилса, сўнг уни бачадонидан эрнинг манийси чиқса ғусл вожиб бўлмайди. Агар ўзининг манийси чиқса ғусл вожиб бўлади. Шунга кўра аёллар ўз манийсини яхшилаб билиб олиши лозим бўлади. гар чиққан нарса оқ ва қуюқ бўлса эркак кишининг манийси, гар сариқ ва суюқ бўлса, ўзининг манийси бўлади. Гар ажрата олмаса, бавл қилиб ёки ичидаги нарса чиқадиган миқдорча юриб (баъзилар қирқ қадам деган) ёки бироз ухлаб, сўнг ғусл қилсин.  Умдатул Фиқҳ, Баҳрур Роиқ, Кабирий, Фатҳул Қодир.

الْمجَامِع إذَا اغْتَسَلَ قَبْلَ أَنْ يَبُولَ أَوْ يَنَامَ ثُمَّ سَالَ مِنْهُ بَقِيَّةُ الْمَنِيِّ مِنْ غَيْرِ شَهْوَةٍ يُعِيدُ الِاغْتِسَالَ عِنْدَهُمَا خِلَافًا لَهُ فَلَوْ خَرَجَ بَقِيَّةُ الْمَنِيِّ بَعْدَ الْبَوْلِ أَوْ النَّوْمِ أَوْ الْمَشْيِ لَا يَجِبُ الْغُسْلُ إجْمَاعًا

Яқинлик қилган бавл қилиш, ухлашидан аввал ғусл қилса сўнг ундан манийнинг қолгани шаҳватсиз ҳолда чиқса икковлари наздида ғуслни қайта қилади. Бу гап Абу Юсуфга хилофдир. Агар манийнинг қолгани сийгандан, ухлагандан, бир неча қадам юргандан кейин чиқса ғусл қилинмаслигига ижмо қилинган. Баҳрур Роиқ.
Намоз вақти кирганда мусофирнинг зиммасида ғусл қилиш вожиб бўлса ю, сув топа олмаса ёки сув бўлса-ю, соғлиги кўтармаса ёки қаттиқ совуқ таъсирида касаллиги кучайиб кетишидан қўрқса, таяммум қилишга ижозат берилади.

مَنْ عَجَزَ عَنْ اسْتِعْمَالِ الْمَاءِ لِبُعْدِهِ مِيلًا أَوْ لِمَرَضٍ يَشْتَدُّ أَوْ يَمْتَدُّ بِغَلَبَةِ ظَنٍّ أوْ بَرْدٍ يُهْلِكُ الْجُنُبَ أَوْ يُمْرِضُهُ وَ لَوْ فِى الْمِصْرِ.

«Ким сувни узоқлиги, касаллигини кучайиб кетишлиги ёки тузалишини кечикиб кетишлиги ёки ғусул қилса ҳалок қиладиган ёки касал қиладиган даражада совуқлик туфайли сувни ишлатишдан ожиз қолса, гарчи шаҳарда бўлса ҳам таяммум қилиши жоиз» (Шомий).
Шунингдек, сув таҳорат қилишгагина кифоя қиладиган бўлиб, ғуслга кифоя қилмаса ёки шериклари билан ичишга кифоя қилса ҳам таяммум қилишга ижозат берилади.
Гоҳида уч-тўрт кунлаб поездда юришга тўғри келади, баъзан эса бирор жойга меҳмонга борилади. Шундай ҳолатларда ғусл қилиш лозим бўлиб қолса, кўпчилик ғусл қилишдан уялади. Бундай ҳолатларда уялиш ғуслнинг вожиблигини соқит қилмайди ва таяммумга ҳам ижозат бермайди

САВОЛ: Суннат бўлган эътикофда ўтирган киши жума намози ёки салқинлаш мақсадида ғусл қилиш учун масжиднинг ғуслхонасига чиқиши жоизми?
ЖАВОБ: Хонақоҳда бўлмай, масжид ҳудудида жойлашган масжиднинг ғуслхонасига жума намози ёки салқинлаш учун ғусл қилишга чиқиш жоиз эмас. (Фатавои Усмоний Муҳаммад Тақий Усмоний)

Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми?
Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аёлларнинг сочлари калта ва ўрилмаган бўлгани учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.

أَمَّا الْمَنْقُوضُ فَيُفْرَضُ غَسْلُ كُلِّهِ اتِّفَاقًا

“Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолари иттифоқи билан фарздир” (Раддул муҳтор).

Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?

Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса, яқинлик ҳалол бўлмайди.
1.    Ғусл қилиши.
2.    Зиммасига намоз фарз бўлиши.
Кўпчилик зиммасига намознинг фарз бўлишини ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт ўтиши билан белгилайдилар. Аслида эса аёл кишининг қони бирор намознинг охирги вақтидан ғусл ва фақат такбири таҳрима сиғадиган (ўша вақтдаги намоз тўлиқ сиғадиган вақт қолган бўлиши шарт эмас) вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига вожиб бўлади. Гарчи ғусл қилиб келиб, такбири увлони (биринчи такбир) айтганидан кейиноқ намоз вақти чиқиб кетса-да, бу намознинг қазоси унинг зиммасига лозим бўлади. Агар ҳайз намоз вақтининг охирида тўхтаса-ю, лекин намоз вақти чиқиб кетгунича ғусл қилиб, такбирга қулоқ қоқишга улгурадиган вақт қолмаган бўлса, ўша намоз унинг зиммасига вожиб бўлмайди ва қазосини ўқиш ҳам зарур бўлмайди. Масалан: Пешин вақтидан ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт қолганда ҳайздан пок бўлинса, унинг зиммасига Пешин намози фарз бўлади ва қазосини ўқиши лозимдир. Яқинлик ҳам ҳалол бўлади. Агар қон ўшанча вақтдан кам қолганда тўхтаса, Пешин намози зиммасига вожиб бўлмайди, Асрнинг аввалида пок бўлди. Ғусл қилса, ғусл қилиши билан яқинлик ҳалол бўлади.

أَمَّا لَوْ كَانَ الِانْقِطَاعُ لِدُونِ الْعَشَرَةِ وَلِتَمَامِ عَادَتِهَا فَلَا تَثْبُتُ هَذِهِ الْأَحْكَامُ مَا لَمْ تَغْتَسِلْ ؛ لِأَنَّ زَمَنَ الْغُسْلِ حِينَئِذٍ مِنْ الْحَيْضِ ، فَلَوْ وَطِئَهَا زَوْجُهَا قَبْلَ الْغُسْلِ كَانَ وَاطِئًا فِي زَمَنِ الْحَيْضِ

Агар ғусл қилмаса, Асрнинг вақти чиқиб, Шом вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Агар яқинлик қилса, ҳайз ҳолатида яқинлик қилганликка ҳукм қилинади. Намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Шунинг учун бир аёл Пешин вақти кирганидан кейин намозни адо қилмай, охирги вақтда қон кўриб қолса, унинг зиммасига Пешиннинг қазоси лозим бўлмайди.

اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَائِضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشْرَةٍ وَكَانَ لِتَمَامِ عَادَتِهَا فَإِنَّهُ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا إلَّا بَعْدَ الِاغْتِسَالِ أَوْ التَّيَمُّمِ بِشَرْطِهِ كَمَا مَرَّ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حَقِيقَةً أَوْ بَعْدَ أَنْ تَصِيرَ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَنْقَطِعَ وَيَمْضِيَ عَلَيْهَا أَدْنَى وَقْتِ صَلَاةٍ مِنْ آخِرِهِ ، وَهُوَ قَدْرُ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ وَاللُّبْسَ وَالتَّحْرِيمَةَ ، سَوَاءٌ كَانَ الِانْقِطَاعُ قَبْلَ الْوَقْتِ أَوْ فِي أَوَّلِهِ أَوْ قُبَيْلَ آخِرِهِ بِهَذَا الْقَدْرِ ؛ فَإِذَا انْقَطَعَ قَبْلَ الظُّهْرِ مَثَلًا أَوْ فِي أَوَّلِ وَقْتِهِ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا حَتَّى يَدْخُلَ وَقْتُ الْعَصْرِ ؛ لِأَنَّهَا لَمَّا مَضَى عَلَيْهَا مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ ذَلِكَ الْقَدْرُ صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ فِي الْوُجُوبِ آخِرُ الْوَقْتِ ، وَإِذَا صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حُكْمًا ؛ لِأَنَّهَا لَا تَجِبُ فِي الذِّمَّةِ إلَّا بَعْدَ الْحُكْمِ عَلَيْهَا بِالطَّهَارَةِ.

САВОЛ: Бир кечада бир неча марта яқинлик қилса-ю, биринчи яқинлик қилгандан сўнг иккинчи яқинликка ғусл қилиш шартми?
ЖАВОБ:

لَا  يُكْرَهُ مُعَاوَدَةَ أَهْلِهِ قَبْلَ اغْتِسَالِهِ

Ғусл қилмасдан аҳлига қайта яқинлик қилиш макруҳ эмас. Роддул Муҳтор.
Икки яқинлик ўртасида таҳорат олиш борасида турли фикрлар айтилган. Баъзилар бу таҳоратни оғиз-бурунни чайишнинг ўзи, дейишса. Бошқалар тўлиқ таҳорат олиш, деганлар.

САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?

ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, ёзуви йўқ оқ жойини ҳам, ажралмас ғилофи устидан ушлаш ҳам, қўлини теккизиш ҳам), Қуръонни ёддан тиловат қилиши мумкин эмас.

САВОЛ: Эркаклар манийни тушишидан сақланиб турли ҳил воситалар ёрдамида яқинлик қилсалар ҳам ғусл вожиб бўладими?

ЖАВОБ: Ғусл вожиб бўлади. Чунки бунда ҳам ғуслни вожиб қилувчи сабаб, яъни духул (эркак кишини жинсий аъзоси бошқа жинсий аъзога кириш ҳолати) топилади.

САВОЛ: Яқинлик чоғида маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Кўпчилик жинсий аъзога яқинлик чоғида маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди, деган фикрда эканлар. Бу фикр нотўғридир.

عن عائشة قالت : إذا جاوز الختان الختان [ فقد ] وجب الغسل فعلته أنا ورسول الله صلى الله عليه و سلم فاغتسلنا

Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Эркак кишининг хатна қилинган жойи аёлнинг жинсий аъзосига кирса, (батаҳқиқ) ғусл вожиб бўлади. Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилган эдик, ғусл қилиб олдик”. Термизий ривояти.

Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми?

Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аёлларнинг сочлари калта ва ўрилмаган бўлгани учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.

أَمَّا الْمَنْقُوضُ فَيُفْرَضُ غَسْلُ كُلِّهِ اتِّفَاقًا

“Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолари иттифоқи билан фарздир” (Раддул муҳтор).

САВОЛ: Қиблага юзланиб ғусл қилса бўладими?

ЖАВОБ: Ҳожат чиқараётганда юзини ё ортини қиблага юзлантириш тахримий макруҳдир. Ғусл чоғида бутунлай кийимларни ечган ҳолда бўлса, қибалага юзланиш танзиҳий макруҳдир. Қиблага юзланган ҳолда яқинликни қилиш, тупуриш макруҳ ишлар сарасига киради. Аврати берк ҳолда ғусл қилишда эса кароҳат йўқдир.

ويكره تحريما استقبال القبلة واستدبارها ولو في البنيان
لا يستقبل القبلة حال اغتساله لأنه يكون غالبا مع كشف العورة فإن كان مستورا فلا بأس به

(Ҳожат чиқараётганда) қиблага олд-ортини қилиш гарчи бинолар ичида бўлса ҳам таҳримий макруҳ ҳисобланади. Нурул-Изоҳ.
Ғусл чоғида қиблага юзланилмайди, чунки кўпинча аврат очиқ бўлиши мумкин. Агар аврати берк ҳолда бўлса зарари йўқ. Мароқил-Фалоҳ

Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?

Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса, яқинлик ҳалол бўлмайди.

1.    Ғусл қилиши.
2.    Зиммасига намоз фарз бўлиши.
Кўпчилик зиммасига намознинг фарз бўлишини ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт ўтиши билан белгилайдилар. Аслида эса аёл кишининг қони бирор намознинг охирги вақтидан ғусл ва фақат такбири таҳрима сиғадиган (ўша вақтдаги намоз тўлиқ сиғадиган вақт қолган бўлиши шарт эмас) вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига вожиб бўлади. Гарчи ғусл қилиб келиб, такбири увлони (биринчи такбир) айтганидан кейиноқ намоз вақти чиқиб кетса-да, бу намознинг қазоси унинг зиммасига лозим бўлади. Агар ҳайз намоз вақтининг охирида тўхтаса-ю, лекин намоз вақти чиқиб кетгунича ғусл қилиб, такбирга қулоқ қоқишга улгурадиган вақт қолмаган бўлса, ўша намоз унинг зиммасига вожиб бўлмайди ва қазосини ўқиш ҳам зарур бўлмайди. Масалан: Пешин вақтидан ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт қолганда ҳайздан пок бўлинса, унинг зиммасига Пешин намози фарз бўлади ва қазосини ўқиши лозимдир. Яқинлик ҳам ҳалол бўлади. Агар қон ўшанча вақтдан кам қолганда тўхтаса, Пешин намози зиммасига вожиб бўлмайди, Асрнинг аввалида пок бўлди. Ғусл қилса, ғусл қилиши билан яқинлик ҳалол бўлади.

أَمَّا لَوْ كَانَ الِانْقِطَاعُ لِدُونِ الْعَشَرَةِ وَلِتَمَامِ عَادَتِهَا فَلَا تَثْبُتُ هَذِهِ الْأَحْكَامُ مَا لَمْ تَغْتَسِلْ ؛ لِأَنَّ زَمَنَ الْغُسْلِ حِينَئِذٍ مِنْ الْحَيْضِ ، فَلَوْ وَطِئَهَا زَوْجُهَا قَبْلَ الْغُسْلِ كَانَ وَاطِئًا فِي زَمَنِ الْحَيْضِ

Агар ғусл қилмаса, Асрнинг вақти чиқиб, Шом вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Агар яқинлик қилса, ҳайз ҳолатида яқинлик қилганликка ҳукм қилинади. Намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Шунинг учун бир аёл Пешин вақти кирганидан кейин намозни адо қилмай, охирги вақтда қон кўриб қолса, унинг зиммасига Пешиннинг қазоси лозим бўлмайди.

اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَائِضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشْرَةٍ وَكَانَ لِتَمَامِ عَادَتِهَا فَإِنَّهُ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا إلَّا بَعْدَ الِاغْتِسَالِ أَوْ التَّيَمُّمِ بِشَرْطِهِ كَمَا مَرَّ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حَقِيقَةً أَوْ بَعْدَ أَنْ تَصِيرَ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَنْقَطِعَ وَيَمْضِيَ عَلَيْهَا أَدْنَى وَقْتِ صَلَاةٍ مِنْ آخِرِهِ ، وَهُوَ قَدْرُ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ وَاللُّبْسَ وَالتَّحْرِيمَةَ ، سَوَاءٌ كَانَ الِانْقِطَاعُ قَبْلَ الْوَقْتِ أَوْ فِي أَوَّلِهِ أَوْ قُبَيْلَ آخِرِهِ بِهَذَا الْقَدْرِ ؛ فَإِذَا انْقَطَعَ قَبْلَ الظُّهْرِ مَثَلًا أَوْ فِي أَوَّلِ وَقْتِهِ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا حَتَّى يَدْخُلَ وَقْتُ الْعَصْرِ ؛ لِأَنَّهَا لَمَّا مَضَى عَلَيْهَا مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ ذَلِكَ الْقَدْرُ صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ فِي الْوُجُوبِ آخِرُ الْوَقْتِ ، وَإِذَا صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حُكْمًا ؛ لِأَنَّهَا لَا تَجِبُ فِي الذِّمَّةِ إلَّا بَعْدَ الْحُكْمِ عَلَيْهَا بِالطَّهَارَةِ.

Савол: Ҳаммомда кийимсиз ҳолда чўмилса бўладими?
Жавоб:

يجوز أن يتجرد للغسل وحده

“Ёлғиз ҳолатда ғусл қилаётганда кийимларини ечиб ювиниш жоиз” (Мароқил фалоҳ).

Жамоат жойларда, яъни кўпчилик бўлиб чўмилаётганда киндигини остидан тиззасини остигача беркитиши фарздир. Тиззасидан юқорида турувчи калта иштонларда ювиниш ҳаромдир.

لِأَنَّ كَشْفَ الْعَوْرَةِ حَرَامٌ وَرَأَى أَبُو حَنِيفَةَ رَجُلًا فِي الْحَمَّامِ بِغَيْرِ إزَارٍ فَقَالَ أَلَا يَا عِبَادَ اللَّهِ خَافُوا إلَهكُمْ وَلَا تَدْخُلُوا الْحَمَّامَ مِنْ غَيْرِ مِئْزَرِ

“Чунки, авратни очиш ҳаромдир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир кишини ҳаммомда изорсиз кўриб: “Огоҳ бўлинглар! Эй, Аллоҳнинг бандалари. Парвардигорларингиздан қўрқинглар ва ҳаммомга (авратларингиз очиқ ҳолда) изор(киндик билан тиззани остигача беркитадиган кийим)сиз кирманглар” (Баҳрур роиқ).

 

Савол: Бир киши покланишга на сув ва на пок тупроқ йўқ бўлган шароитга тушиб қолса нима қилади?
Жавоб: Рўзаси очилиб кетган киши ўзини рўзадорлар сингари тутгани каби икки поклагувчи нарсани топа олмаган киши ҳам ўзини намоз ўқигувчиларга ўхшатиб туради. Покловчи нарса топганида намозини қайта ўқиб олади.

وَأَمَّا فَاقِدُ الطَّهُورَيْنِ ، فَفِي الْفَيْضِ وَغَيْرِهِ أَنَّهُ يَتَشَبَّهُ عِنْدَهُمَا ، وَإِلَيْهِ صَحَّ رُجُوعُ الْإِمَامِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى .

“Икки покловчи (сув ва таяммум қилишга) нарсани топа олмаган киши ўзини намоз ўқигувчиларга ўхшатиб туради. Икки имом ва имом Абу Ҳанифа шундай деганлар. “Файз” ва бошқа китобларда шундай келган. Фатво шу қавлгадир” (Раддул муҳтор).

САВОЛ: Бурунни ачиштирадиган даражада сув тортиш зарурми?
ЖАВОБ: Бурунни юмшоқ жойигача сув олиш фарз, ундан юқорисига муболаға билан сув етказиш суннатдир. Шунинг учун рўзадорларга бурунни юмшоғигача сув еткизиш, фарзни ўзини адо қилиш тавсия қилинади.

Савол: Жунуб холда тирноқ ҳамда сочларни олиш ва киндик ости тукларини қириш, қўлтиқ ости тукларини юлиш жоизми?
Жавоб:

حلق الشعر حالة الجنب مكروه و كذا قص الأظافيرظ كذا في الغرائبظ (عالمكريه)

Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир.

 САВОЛ: Шамоллаш туфайли жинсий аъзодан чиққан кийимлардаги оқ доғлар ғусл қилишни вожиб қиладими?  
ЖАВОБ: Бунда тезлик билан шифокорга мурожаат қилиниб, шамоллаш бор-йўқлигини аниқлаш лозим. Чунки агар шамоллаш туфайли чиққан бўлса юқоридаги уч суюликдан бошқа бўлиб, ғусл қилиш вожиб бўлмайди.

 САВОЛ: Тушимда жин келиб мен билан яқинлик қилди, деган аёлнинг ҳукми нима?
ЖАВОБ: Яқинлик қилганда эри билан лаззат топгандек лаззатланса-ю, аёлнинг манийси тўкилмаса, ғусл вожиб бўлмайди. Тўкилса, эхтилом ҳукмида бўлиб, ғусл вожиб бўлади.

Савол: Мажидда жунуб бўлиб қолган киши нима қилади?
Жавоб: Эътикофда бўлиб, масжидда ухлаб ётган кишига жанобат етса, у киши учун мустаҳаб бўлган амал шуки, таяммум қилади ва тезда масжиддан чиқиб, ғусл билан машғул бўлади. Агар тезда чиқиб кетишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиши вожиб бўлади.

لَوْ احْتَلَمَ فِيهِ وَأَمْكَنَهُ الْخُرُوجُ مُسْرِعًا فَإِنَّهُ يُنْدَبُ لَهُ التَّيَمُّمُ لِظُهُورِ الْفَرْقِ بَيْنَ الدُّخُولِ وَالْخُرُوجِ … وَإِنْ مَكَثَ لِخَوْفٍ فَوُجُوبًا ، وَلَا يُصَلِّي وَلَا يَقْرَأُ .

«Бир киши масжидда эҳтилом бўлиб, тезда чиқиш имкони бўлса, кириш билан чиқишнинг фарқи бўлиши учун тезда таяммум қилиб олиши мустаҳабдир... Ташқарига чиқишдан қўрқиб, масжидда қолса, таяммум қилиши вожибдир. Лекин, таяммуми билан намоз ҳам Қуръон ҳам ўқимайди» (Раддул мухтор).

 

 

 


8 йил аввал 122724 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14373 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16728 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11702 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9804 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16952 fiqh.uz