Савол: Ҳоизага яқинлик қилиш мумкинми?
Жавоб: Ҳоизага яқинлик қилиш ҳаром саналади.
فَإِنْ جَامَعَهَا وَهُوَ عَالِمٌ بِالتَّحْرِيمِ فَلَيْسَ عَلَيْهِ إلَّا التَّوْبَةُ وَالِاسْتِغْفَارُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِدِينَارٍ أَوْ نِصْفِ دِينَارٍ
Агар эр ҳаром бўлишини билиб турган ҳолида ҳоиза аёлга яқинлик қилиб қўйса, зиммасига тавба ва истиғфор вожиб бўлади.
Ҳамда бир дийнор (4.25 гр тилло) ёки ярим дийнор (2.12.5 гр тилло) садақа қилиб юбориши мустаҳаб саналади. (Фатавои Ҳиндия).
ثُمَّ قِيلَ إنْ كَانَ الْوَطْءُ فِي أَوَّلِ الْحَيْضِ فَبِدِينَارٍ أَوْ آخِرِهِ فَبِنِصْفِهِ ، وَقِيلَ بِدِينَارٍ لَوْ الدَّمُ أَسْوَدَ وَبِنِصْفِهِ لَوْ أَصْفَرَ
Сўнгра айтилдики: агар яқинлик ҳайз аввалида содир бўлган бўлса, бир дийнор, ёки охирида бўлса, ярим дийнор садақа қилинади. Яна айтилдики: агар қон қора бўлса, бир дийнор, сарғиш бўлса, ярим дийнор. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ҳоизага яқинлик қилишнинг ўзи ҳаромми ёки киндик остидан фойдаланиш ҳам ҳаромми?
Жавоб: Эрга ҳоизанинг киндик остидан тиззагача бўлган жойидан кийимсиз фойдаланиши таҳримий макруҳ ҳисобланади. Яқинлиги эса ҳаромдир.
يَحْرُمُ عليه الِاسْتِمْتَاعُ ما بين السُّرَّةِ وَالرُّكْبَةِ أَمَّا الِاسْتِمْتَاعُ بها بِغَيْرِ الْجِمَاعِ فَمَذْهَبُ أبي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ وَالشَّافِعِيِّ وَمَالِكٍ يَحْرُمُ عليه ما بين السُّرَّةِ وَالرُّكْبَةِ وهو الْمُرَادُ بِمَا تَحْتَ الازار
Эрга ҳоиза аёлнинг киндик ва тизза остидан фойдаланиши ҳаромдир. Жимоъ қилмасдан ўша жойлардан фойдаланишга келадиган бўлсак, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Шофеъий ва Молик роҳматуллоҳи алайҳимлар мазҳаби киндик билан тизза остигача бўлган жойдан фойдаланиш жоиз эмас. Ҳадисда келган “Ма тахтал изор”дан фойдаланиш жоизмаслиги шудир, дейишади. (Баҳрур Роиқ)
Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?
Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса яқинлик ҳалол бўлмайди.
1. Ғусл қилиши.
2. Зиммасига намоз фарз бўлиши.
Кўпчилик намознинг зиммасига фарз бўлишини ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт ўтиши билан белгилайдилар. Аслида эса, аёл кишининг қони бирор намознинг охирги вақтидан ғусл ва фақат такбири таҳрима сиғадиган (яъни ўша вақтдаги намознинг тўлиқ сиғадиган вақти қолган бўлиши шарт эмас) вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига вожиб бўлади. Гарчи ғусл қилиб келиб, такбири увлони айтганидан кейиноқ намоз вақти чиқиб кетсада, зиммасига қазоси лозим бўлади. Агар намоз вақтининг охирида тўхтасаю, лекин намоз вақти чиқиб кетгунича, ғусл қилиб, такбирга қулоқ қоқишга улгурадиган вақт қолмаган бўлса, ўша намоз унинг зиммасига вожиб бўлмайди ва қазосини ўқиш ҳам зарур бўлмайди. Масалан: Пешин вақтидан ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт қолганда ҳайздан пок бўлинса, пешин намози унинг зиммасига фарз бўлади ва қазосини ўқиши лозимдир. Яқинлик ҳам ҳалол бўлади. Агар ўшанчалик вақт қолмаган бўлганда қон тўхтаса, пешин зиммасига вожиб бўлмайди. Асрнинг аввалида пок бўлди. Ғусл қилса, ғусл қилиши билан яқинлик ҳалол бўлади. Агар ғусл қилмаса, аср вақти чиқиб, шом вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Агар яқинлик қилса, ҳайз ҳолатида яқинлик қилганликка ҳукм қилинади. Чунки намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Шунинг учун бир аёл пешин вақти кирганидан кейин намозни адо қилмай охирги вақтда қон кўриб қолса, пешинннинг қазоси зиммасига лозим бўлмайди.
اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَائِضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشْرَةٍ وَكَانَ لِتَمَامِ عَادَتِهَا فَإِنَّهُ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا إلَّا بَعْدَ الِاغْتِسَالِ أَوْ التَّيَمُّمِ بِشَرْطِهِ كَمَا مَرَّ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حَقِيقَةً أَوْ بَعْدَ أَنْ تَصِيرَ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَنْقَطِعَ وَيَمْضِيَ عَلَيْهَا أَدْنَى وَقْتِ صَلَاةٍ مِنْ آخِرِهِ ، وَهُوَ قَدْرُ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ وَاللُّبْسَ وَالتَّحْرِيمَةَ ، سَوَاءٌ كَانَ الِانْقِطَاعُ قَبْلَ الْوَقْتِ أَوْ فِي أَوَّلِهِ أَوْ قُبَيْلَ آخِرِهِ بِهَذَا الْقَدْرِ ؛ فَإِذَا انْقَطَعَ قَبْلَ الظُّهْرِ مَثَلًا أَوْ فِي أَوَّلِ وَقْتِهِ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا حَتَّى يَدْخُلَ وَقْتُ الْعَصْرِ ؛ لِأَنَّهَا لَمَّا مَضَى عَلَيْهَا مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ ذَلِكَ الْقَدْرُ صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ فِي الْوُجُوبِ آخِرُ الْوَقْتِ ، وَإِذَا صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حُكْمًا ؛ لِأَنَّهَا لَا تَجِبُ فِي الذِّمَّةِ إلَّا بَعْدَ الْحُكْمِ عَلَيْهَا بِالطَّهَارَةِ
Билингки, агар ғусл қони одат бўйича ўн кундан озида тўхтаса, ғусл қилмасдан (сув топилмаганда эса) таяммум қилмасдан яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. Ғусл қилгач, пок бўлади. Ёки бир намоз зиммасига вожиб бўлгандан кейин пок бўлади. У ғусл қилиб кийиниш ва такбир айтиш миқдорича бўлган вақтдир. Хоҳ қон намоз вақтининг аввалида тўхтаган бўлсин, хоҳ шунча миқдор қолганда бўлсин. Чунки намознинг охирги вақтидан шунча миқдор қолганда қон тўхтаса, намоз зиммасига вожиб бўлади. Масалан: пешиндан аввал ёки пешиннинг авалги вақтида қон тўхтаса, ғусл қилмаса, то аср вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Аср вақти киргач пешиннинг қазоси зиммасига вожиб бўлиб, ғусл қилмасада яқинлик ҳалол бўлаверади. Чунки пешиннинг охирги вақтидан ғусл, кийиниш, такбир айтиш миқдорича вақт ўтганди, намоз зиммасига вожиб бўлди. Намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Намоз зиммасига вожиб бўлиши билан ҳукман покка айланади. Чунки намоз ҳукман пок бўлгандан кейин зиммасига вожиб бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ҳоиза тўлиқ ўн кун қон кўриб пок бўлгандан кейин ғусл қилмасдан аввал яқинлик қилса бўладими?
Жавоб: Тўлиқ ўн кун қон кўргандан кейин пок бўлса, ғусл қилмасдан аввал яқинлик қилса бўлади. Чунки ҳайзнинг кўпи ўн кун бўлиб, шу муддат ўтиши билан аёл ҳукман покка айланади.
لَوْ انْقَطَعَ دَمُهَا لِتَمَامِ الْعَشَرَةِ حَلَّ لِزَوْجِهَا قُرْبَانُهَا قَبْلَ الْغُسْلِ ؛ لِأَنَّ زَمَنَ الْغُسْلِ حِينَئِذٍ مِنْ الطُّهْرِ فَصَارَ وَاطِئًا فِي الطُّهْرِ
Агар тўлиқ ўн кун бўлганда ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилмасдан аввал эри билан яқинлик қилиш ҳалол бўлади. Чунки ўн кун қон кўриб пок бўлганда ғусл қилиш вақти покликдан ҳисобланади. Эр покликда яқинлик қилган бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ҳайз ҳолатида яқинлик қилса бўлаверади, дегувчининг ҳукми нима?
Жавоб: Ҳайз, нифос ҳолатда яқинлик қилиш ҳаромдир. Уни жоиз, ҳалол деб билишлик куфр саналади. Лекин ҳаромлигини била туриб, яқинлик қилишга рози бўлса, қаттиқ гуноҳга йўл қўйган бўлади.
وَطْؤُهَا يَكْفُرُ مُسْتَحِلُّهُ ... وَكَذَا مُسْتَحِلُّ وَطْءِ الدُّبُرِ عِنْدَ الْجُمْهُورِ
Ҳоиза аёлга яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи киши кофир бўлади... шунингдек, жумҳур уламоларнинг наздида аёлнинг орқасига яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи ҳам кофир бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Бир аёл қуёш чиққандан кейин пок бўлиб, нешин вақти киргунча вақт ўтса, ғусл қилмасдан аввал эри билан яқинлик қилса жоиз бўладими?
Жавоб: Пешин вақти киргунча ҳам, пешин вақтидан то аср вақти киргунча ҳам ҳалол бўлмайди. аср вақти киргач ҳалол бўлади. Агар ғусл қилмасдан, аср вақти киргунича яқинлик қилиб қўйса ҳайз ҳолатда яқинлик қилган бўлади.
وَإِذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَيْضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشَرَةِ أَيَّامٍ لَمْ يَجُزْ وَطْؤُهَا حَتَّى تَغْتَسِلَ أَوْ يَمْضِيَ عَلَيْهَا آخِرُ وَقْتِ الصَّلَاةِ الَّذِي يَسَعُ الِاغْتِسَالَ وَالتَّحْرِيمَةَ ؛ لِأَنَّ الصَّلَاةَ إنَّمَا تَجِبُ عَلَيْهَا إذَا وَجَدَتْ مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ هَذَا الْقَدْرَ
Агар ўн кундан озида ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилмагунича ёки бир намознинг охирги вақтидан ғусл, таҳрима сиғадиган вақт ўтмагунича эрига яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. намоз вақтининг охирида ғусл, таҳрима сиғадиган вақт бўлиши белгиланди, чунки намоз вақтининг охиридан шу миқдор топилсагина намоз зиммасига вожиб бўлади. Агар намоз вақтининг охиридан ғусл,кийиниш ва такбир айтиш миқдорича вақтдан озроқ вақт қолганда ҳайздан пок бўлса, ўша вақтнинг намози зиммасига вожиб бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Бир аёлнинг одати олти кун бўлиб, беш кун бўлганда тўхтаса, ғусл қилиб, намоз ўқиш вожиб бўлиб, эрига яқинлик қилса бўладими?
Жавоб: Одат қонидан аввалроқ қон тўхтаса, ғусл қилиб намозини ўқиш, рўзасини тутиш вожиб бўлади. Лекин одати тўлиқ бўлмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. чунки қон келиб қолиши мумкин.
لَوْ انْقَطَعَ دَمُهَا دُونَ عَادَتِهَا يُكْرَهُ قُرْبَانُهَا وَإِنْ اغْتَسَلَتْ حَتَّى تَمْضِيَ عَادَتُهَا وَعَلَيْهَا أَنْ تُصَلِّيَ وَتَصُومَ لِلِاحْتِيَاطِ
Агар қон одатидан аввалроқ тўхтаб қолса, ғусл қилган бўлса ҳам то одати тўлиқ бўлгунича яқинлик қилиш таҳримий макруҳ саналади. Эҳтиётан намозини ўқиши, рўзасини тутиши вожиб саналади. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Икки кун қон келиб тўхтаб қолса, яқинлик қилса бўладими?
Жавоб: Бир ё икки кун қон келиб тўхтаб қолса ғусл қилиш вожиб эмас. Таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Лекин ўн беш кунгача яқинлик қилиш жоиз эмас. агар ўн беш кундан аввал қон келса, ўша бир ё икки кун аввалги одатлари неча кун бўлса ўша кунгача ҳайз вақти ҳисобланади. Ғусл қилиб, ўн беш куннинг ичида одатидан ташқари кунлардаги намозининг қазосини ўқийди. Агар ўн беш кунгача қон келмаса, аввалги бир ё икки кундаги қонлар истиҳоза бўлиб, ғусл қилмасдан ўқиган намозлари жоиз бўлади. (Фатавои Ашраф Али Таҳонавий)