Тақлид


ТАҚЛИД ВА УНИНГ ХУСУСИЯТИ

Тақлид

Юқоридаги боблардан келиб чиққан ҳолда тақлид ҳақида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Чунончи, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қилишда айблаб одамлар онгини заҳарлашга ҳаракат қилаётганлар ўргата чиққан. Улар мужтаҳидга тақлид қилиш мумкин эмаслиги, балки ҳар бир одам тўғридан-тўғри Қуръони карим ва суннатдан далил олиб амал қилиши лозимлигини уқтириб келмоқдалар. Шу муносабат билан мазкур бобда тақлиднинг моҳияти, турлари ва шу каби бошқа жиҳатлари очиб берилади. Тақлид сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга таъйин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, сохталаштириш маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган. Истилоҳий маънода эса, тақлид – сўзи ҳужжат бўлмаган шахснинг гапини ҳужжатини билмасдан қабул қилиб, амал қилишдир (Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. Б. 521). Ибн Ҳумом ва Ибн Нужаймлар эса, тақлидга қуйидагича таъриф берганлар:
«Тақлид ундан ҳужжатлари талаб қилинмасдан туриб ҳужжат бўла олмайдиган кишининг фикрига амал қилиш» (Амир Бодшоҳ. Тайсир ат-таҳрир. Т. 4. Б. 246).
Тақлид қилувчи киши илмли, тақводор олим одамнинг диний амали ва айтганларинига ҳужжат талаб қилмасдан эргашиши назарда тутилади. Чунончи, мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ва амаллари ҳужжат бўлгани учун у Зотга тақлид қилмайди, балки эргашади. Қуръони карим ва суннатдан ҳукм чиқара олиш имкониятига эга бўлмаган киши, чуқур билимга эга бўлган олимга мурожаат қилиши шарт ва унинг ҳукмига таяниши лозим
Қуръони карим оятлари ва суннатда келган баъзи кўрсатмалар ҳамма учун бирдек тушунарлидир. Уларни англаб етиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Чунончи, Қуръони каримда: «Бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин» (49:12) деган, оятини мисол сифатида келтириш мумкин. 
Араб тилини билган ҳар қандай киши, оятдан кўзланган мақсадни дарҳол тушунади, чунки унда ҳеч қандай тушунарсиз ва яширин маъно йўқ ва у шариатнинг бошқа далиллари билан қарама-қарши ҳам эмас. 
Шунингдек, бир ҳадисда«Арабнинг араб бўлмагандан устунлиги йўқ» (Аҳмад, Байҳақий), дейилган. Бу ҳадис ҳам осон тушунилади, бунинг учун араб тилини билиш кифоя қилади. 
Айни дамда Қуръон ва суннатда тушунилиши қийин бўлган мантиқий, тарихий ва бошқа шарий илмларни талаб қиладиган муташобеҳ, мубҳам, ихтилофли кўрсатмалар ҳам кўп. Қуръондаги: «Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ кутадилар» (2:228), ояти бунга мисол бўлиши мумкин. 
Оятда эридан ажрашган аёл, бошқасига тегишдан олдин «уч қуруъ» кутиши лозим экани айтилмоқда. «Қуруъ» сўзи эса, араб тилида ҳам ҳайз ҳам поклик маъноларини ишлатилади.  
Шунга ўхшаш ҳолатларда, икки маънодан қайси бирига амал қилиш керак? 
Ҳадисларда ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолатлар учрайди, жумладан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда шундай деганлар: «Ким имомнинг ортида намоз ўқиса, имомнинг қироати у учун ҳам қироатидир» (Аҳмад).  
Бундан имом намозда Қуръон ўқиса, унга иқтидо қилган жим туриши керак, деган хулоса чиқади. Бошқа ҳадисда эса, «Ким намозда Фотиҳани ўқимаса, намози намоз эмас» (Бухорий), дейилган. Бу ҳадисдан ҳар бир киши намозда Фотиҳа сурасини ўзи ўқиши керак деган хулоса келиб чиқади. 
Зоҳиран қараганда бу икки ҳадис бир-бирига қарши маънода айтилгандек туюлади ва қайси ҳадисга амал қилиш керак, деган савол пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда оми киши буларга жавоб топа олмайди. Қуръони карим ва суннатдан ҳукм чиқариш жараёнида бундай қийинчиликларга дуч келинади.  
Бундай ҳолатларда ўзимизнинг фикр ва раъйимизга асосланиб, бирор ҳукм чиқариб, унга амал қилиш лозим бўлади ёки ўзимиз мустақил ҳукм чиқариш ўрнига Қуръон ва суннат борасида билимли олимларнинг фикр ва қарашларига мурожаат қилиш, яъни уларга тақлид қилиш керак бўлади. 
Ўзимизнинг тушунчамизга асосланиб иш кўриш кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради. Мўътабар олимларнинг фикрига асосланиш эса, анчагина эҳтиёткорона маслакдир. Бу камтарлик эмас. Олимларнинг билимлари, тушунчалари, қобилиятлари, хотиралари, одоблари ва тақволарини оддий инсондаги хусусиятлар билан таққослаб бўлмайди.  
Илк ислом асрларида яшаган олимлар Қуръон нозил бўлган муҳит ва вақтга яқинроқ бўлганлари ва ўша давр тили, ижтимоий муҳити ва шароитини яхши билганлари сабабидан бу манбаларни яхшироқ тушунадилар. 
Агар биз юқорида келтирилган фикрларни эътиборга олиб, ўз тушунчаларимизга таянмайдиган бўлсак, ноаниқ ва қийин масалаларда аввал ўтган олимларнинг фикрларига эргашадиган бўлсак, биз муқаллид (тақлид қилувчи) бўламиз. Мана шу нарса тақлиднинг тавсифи ҳисобланади. Мужтаҳид-имомга тақлид қилиш, Қуръони карим ва суннатнинг маъносини, кўзланган мақсадини тушунишда қийинчилик ёки ноаниқликка учраганда, матндан қўшимча маъно хулоса қилиш ёки матндаги аниқ ихтилоф бор деб билингандаги ҳолатларда асосланади.  
Икки хил маънони ва очиқ ихтилофни ўзида жамламаган Қуръон ва суннатнинг қатъий ҳукми бўлган масалаларда, имом ёки мужтаҳидга тақлид қилшга ҳожат қолмайди. 
Машҳур ҳанафий фақиҳи шайх Абдулғани Наблусий (ваф. 1119/1707 й.):
«
Бир қарашда маълум бўлган иттифоқ қилинган амалларда мазҳаблардан бирига тақлид қилишга ҳожат йўқ. Масалан, намоз, рўза, закот ва ҳажнинг фарзлиги, зино ва бесоқолбозлик, маст қилувчи ичимлик ичиш, қотиллик, ўғрилик ва бировнинг молини тортиб олиш кабиларнинг ҳаромлиги бунга киради. Ихтилофли масалалардагина, тақлидга эҳтиёж сезилади» (Наблусий. Хулоса ат-таҳқиқ фи баён ҳукм ат-тақлид. Б. 4)Шайх Хатиб Бағдодий эса, шундай ёзган:
«Шариат аҳкомлари иккига бўлинади: биринчиси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган диний таълимот экани бир қарашда маълум бўлган беш вақт намоз, закот, рамазон ойи рўзаси, ҳажнинг фарзлиги ёки зино, маст қилувчи нарсаларни ичиш ва бошқа амалларнинг ҳаромлиги каби. Буларда тақлид қилиш жоиз эмас, чунки бу масалаларни ҳар бир киши билиб, идрок этади. Уларда тақлид қилишнинг бирор маъниси йўқ. Иккинчиси, фақат ўрганиш ва муҳокама қилиш орқали билиш мумкин бўлган нарсалар ҳисобланади. Масалан, ибодат, муомалот, никоҳ ва бошқа ҳукмларнинг фаръий мсалалари. Бундай масалаларда, Аллоҳнинг: «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранг» (16:43) деган сўзига биноан тақлид қилишга рухсат бор.  
Агар дин соҳасидаги масалаларда тақлид қилишни ман қилсак, унда ҳар бир киши уларни тўғридан-тўғри ўрганиши керак бўлиб қолади. У вожиб қилинса, бошқа соҳалар издан чиқади. Натижада, деҳқончилик ва чорвачиликка зарар етади» (Хатиб Бағдодий. ал-Фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ. Т. 2. Б. 67-68)
Юқоридагилардан мужтаҳид шариатнинг мустақил манбаси экани тушунилмайди. Балки тақлиднинг асосий объекти Қуръони карим ва суннатни муайян имом орқали тушуниш ҳисобланади. Мужтаҳид эса, шариат қонунларини шарҳловчиси бўлиб, ва унинг манбаларни тушунтириши авторитет деб тан олинади. Шу сабабдан, қачонки мақсад Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик, усиз (тақлидсиз) осон эришилса – энг охирги қоидаларда асосий тақлид қабул қилинмайди. Фикрларига эргашиладиган имом, шарҳловчи сифатида эмас, қонун чиқарувчи сифатида қабул қилинади, бу билан аслида тақлид сўзи назарда тутилади. 
Айтилган далиллар шуни кўрсатадики, тақлид қилаётган киши ўзи эргашаётган мужтаҳидни ислом ҳуқуқи манбаси сифатида қабул қилмайди, чунки манбалар Қуръон ва суннат (Қуръон ва суннатга асосланган ижмо ва қиёс) билан чекланади. Тақлид қилувчининг имомга эргашишининг ягона сабаби, мужтаҳид Қуръон ва суннатни идрок қила олгани, яъни уларнинг маъносини яхши тушунганидир.  
Агар биз тақлидни мазкур кўринишда қабул қиладиган бўлсак, уни ширк ёки кўр-кўрона тақлидга тенглаштириш мумкин эмас. Ишонч билан айтиш мумкинки, имом (мужтаҳид) қонун чиқарувчи, бу қонунларни ижодкори ва унга бўйсуниш шарт деб ҳисоблаш – сўзсиз, ширкдир. Агар киши ўзи мужтаҳид даражасига етмаган бўлса ва, айниқса, бизнинг «олимлар ноёблашган» даврда кимнидир қонунларни шарҳловчиси деб ҳисоблаб, унинг фикриларига ўзиникидан кўпроқ ишониши шарт ҳисобланади. 
Қуръони карим ва суннат шарҳининг қийин жойлари тушуниши учун мужтаҳидга ёрдам сўраб мурожаат қилиш лозим. Шундай экан, имомларга тақлид қилувчиларни Аллоҳ ва Русулини қўйиб, қандайдир бидъатга эргашишда айблашнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Аксинча, тақлид Қуръон ва суннага тўғри амал қилишга имкон яратади. 
Тақлиднинг икки тури бор. Биринчи ҳолатда, киши бир имомнинг фикрида тўхтаб қолмайди, балки, бир масалада бир имомнинг, бошқа масалада бошқасининг фикрини олади. Иккинчисида, киши муайян имомнинг фикрини олади ва бошқа ҳеч кимнинг, қандай масала бўлишидан қатъий назар, фикрини олмайди. Биринчи тури мутлақ тақлид, иккинчиси, шахсий тақлид номи билан танилган. Иккала тур тақлиднинг моҳияти шундаки, Қуръони карим ва суннадан мустақил равишда ҳукм чиқара олмайдиган, илмий имкониятларга эга бўлмаган киши, уларни тушунтира олишда моҳир ҳисоблаган кишини танлаб олади, унинг тушунчасига ва фикрига таянади. Бундан ёндашувнинг ҳаққонийлиги Қуръони карим ва суннада келтирилган кўплаб далилларда кўринади. 

Қуръони каримда тақлид концепцияси

Тақлиднинг жоизлиги, баъзи ўринларда эса, зарурий эканига ишора қилувчи оятлар Қуръонда мавжуд бўлиб, қуйидаги оятлар бунга мусол бўлади:

1.   «Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!» (4:59). 
Бу оятдаги «бошлиқ» сўзини баъзи олимлар томонидан мусулмонлар раҳбарлари деб қаралган, бошқа олимлар наздида фақиҳлар. Иккинчи маънони Абдуллоҳ ибн Аббос, Мужоҳид, Ато ибн Абу Робиа, Ато ибн Соиб, Ҳасан Басрий ва бошқалар қўллаб-қувватлаганлар. Имом Розий иккинчи фикрни тасдиқлаб шундай дейди:
«Бошлиқ» сўзидан кўзланган мақсад эҳтимол, қўпроқ олимлар дейилиши мақсадга мувофиқдир» (Розий. Ат-Тафсир ал-кабир. Т. 3. Б. 334). 
Имом Абу Бакр Жассоснинг фикрига кўра иккала маънонинг ҳар бир бирига қарама-қарши жойи йўқ. Сиёсий масалаларда давлат раҳбарларига, ҳуқуқий масалаларда эса, олимларга эргашиш керак. 
Имом Ибн Қоййим, давлат раҳбарларига итоат қилиш аслида, олимларга итоат қилишдир, чунки биринчилар ҳуқуқий масалада иккинчисига эргашади. Шундай қилиб «...раҳбарларга эргашиш – олимларга эргашишдир», деган. 
Демак, мазкур оят Аллоҳга, Расулуллоҳга ва манбаларни тушунтира оладиган олимларга эргашиш шартини қўяди. Бунинг учун ҳуқуқий атама эса «тақлид»дир. 
Оятнинг қолган қисмида: «Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Пайғамбарига ҳавола қилингиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир» (Нисо, 59), дейилган. 
Имом Абу Бакр Жассос: «Аллоҳнинг кейинги сўзлари «Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз» шу нарсага ишора қиладики, «бошлиқлар»дан мақсад фақиҳлар, модомики, У (Аллоҳ) қолганларни уларга итоат қилишга буюрди ва «Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз» деган. 
Демак Аллоҳ «бошлиқлар»га (фақиҳларга) ихтилофли масалаларда Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига мурожаат қилишни буюрди. Оми киши муаммоли масалада Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига мурожаат қилишни, уларнинг далилларига ва уларни муайян масалада ёки воқеада қандай қўлланишини билмайди. Шундай экан, иккинчи буйруқ олимлар учун тааллуқли» (Жассос. Аҳком ал-Қуръон. Т. 2. Б. 256)
Аҳли ҳадис мактабининг таниқли олими шайх Наввоб Сиддиқ Ҳасан Хон ҳам, мазкур кўрсатма мужтаҳидларга тааллуқли эканини айтган. У ўз тафсирида: «Ҳақиқатда, ушбу алоҳида хитоб, мужтаҳидларга тегишли», деган (Наввоб. Тафсир фатҳ ал-баён. Т. 2. Б. 308).  
Ижтиҳодга қурби етмайдиган одамнинг ихтилофли масалаларда мустақил равишда Қуръони карим ва суннатга мурожаат қила олади деб хулоса қилиб бўлмайди. Аслини олганда оятнинг биринчи қисми (бошлиқларга итоат қилиш), Қуръон ва суннатдан мустақил равишда ҳеч қандай қоидалар чиқара олмайдиган одамларга қаратилган. Улар «илм эгалари»дан (олимлар) сўраб ва уларнинг кўрсатмаларига эргашган ҳолда Қуръони карим ва суннатга амал қилишлари шарт. Оятнинг иккинчи қисми фақат мужтаҳидларга қаратилган бўлиб, ихтилофли масалаларда Қуръони карим ва суннатга мурожаат қиладилар. Мужтаҳидлар ўзларининг ҳуқуқий қобилиятларини ривожлантириб боришлари шарт. Оятда икта буйруқ мавжуд: биринчиси, тақлид қилувчига қаратилган, иккинчиси, ижтиҳод қилувчи мужтаҳидларга қаратилган.

2.    «Уларга (жанг майдонидан) омонлик ёки хавфли иш (хабари) келса, уни ёйиб юборадилар. Агар уни Пайғамбарга ёки ўзларидан бўлган амирларга етказсалар, уни билиб олишни истовчилар ўзларидан (сўраб) билаверар эдилар» (4:83), дейилган. 
Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби, мадиналик мунофиқлар уруш ва тинчликка оид миш-мишларни тарқатиб юборганлари бўлди. Оддий фикрловчи мусулмонлар бу миш-мишларга ишондилар ва натижада  шаҳардаги ҳолат қийинлашиб, хатар ва саросима келиб чиқди. Юқорида келтирилган оят, уруш ёки тинчлик ҳақидаги янгиликлар масаласида раҳбарларга мурожаат қилиш ва миш-мишларни тарқатмаслик маслаҳатини беради. Шунингдек, раҳбарлар эса, ўз ўринида миш-мишларни текшириб, ҳақиқатни аниқлаб, қолганларни огоҳлантирадилар. Оддий кишиларнинг вазифаси эса, ҳукумат раҳбарларига бундай хабарларни етказишдан бошқа иш қилмасликдир. 
Зеро, ушбу оят муайян масала сабабли нозил бўлган бўлсада, тафсир ва фиқҳ илмларида, бирор бир аниқ масала юзасидан қарор чиқаришда, аниқ далиллар умумий ҳужжатларга йўл беради деган қоида бор. Юқорида айтилган оятдан, мустақил тадқиқот олиб боришга қурби етмайдиганлар, ўзи тадқиқот қила оладиганларга эргашишлари керак, деган умумий қоидани келтириб чиқаради. Мана шу тақлид ҳисобланади. 
Имом Розий оятга тафсирида қуйидагиларни ёзади: «Истинботнинг ҳужжат экани собит бўлган. Қиёс ҳам истинботнинг ўзи ёки унинг бир тури ҳисобланади. Бу билан унинг ҳужжат экани вожиб бўлади. Биз: Мазкур оятда бир неча қоида жойлашган. Биринчи: Баъзи ҳодисаларнинг ҳукми бўйича насс келмаган, бу истинбот билан бўлади. Иккинчи: Истинбот ҳужжат ҳисобланади. Учинчи: Оми одам ҳодисаларнинг ҳукмида олимларга тақлид қилиши вожиб бўлади, деймиз» (Розий. Ат-Тафсир ал-кабир. Т. 3. Б. 272). Баъзи одамлар, оят ҳарбий ҳолатдаги вазиятга алоқадор экани ва уни тинчлик вақтига қиёслаб бўлмаслигини таъкидлаганлар. Имом Розий бу фикрга раддия бериб: «Аллоҳнинг «Уларга (жанг майдонидан) омонлик ёки хавфли иш (хабари) келса...» сўзи умумий бўлиб, ҳам урушга оид ҳам шариатнинг барча ҳолатларига алоқадордир. Чунки оят тинчлик ва хавф ҳолатига оид барча масалаларни ўзига олган бўлиб, фақат урушга оид ишлар билан чекланиш собит бўлмаган» (Розий. Ат-Тафсир ал-кабир. Т. 3. Б. 273)
Машҳур аҳли ҳадис олими Наввоб Сиддиқ ушбу оятга таяниб қиёсга рухсат берган: «Ушбу оятда қиёснинг рухсат этилишига ишора бор ва истинбот билан идрок қилинадиган нарсалар илмдандир» (Наввоб. Тафсир фатҳ ал-баён. Т. 2. Б. 330)
Агар оятда тинчлик вақтидаги ҳолатлар ҳақида кўрсатма бўлмаганда эди, унда ушбу оят билан қиёснинг рухсат этилганига далил сифатида ҳеч нима кўрсатилмаган бўлар эди. 
3.  «...Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!» (9:122).  
Оят ҳамма мусулмонларни урушга чақримаяпти, балки бир гуруҳ одамлар дин аҳкомларини ўрганишлари ва улар ўз ўрнида динни ўргана олмаганларга ўргатишлари лозим бўлади. Шунингдек, динни ўрганаётган ва тушунаётганлар учун ўз билимларини бошқалар орасида тарқатиш вазифа қилиб қўйилган. Бошқа мусулмонлар эса, уларнинг кўрсатмалари асосида, Аллоҳга итоатсизликдан қочиб, амал қилишлари лозим. 
Имом Абу Бакр Жассос оятни шарҳлаб: «Шундай, Аллоҳ одамларга олимларнинг огоҳлантиришларини кузатиб бориш ва уларнинг маслаҳатлари асосида ҳаракат қилишни буюрган», дейди (Жассос. Аҳком ал-Қуръон. Т. 2. Б. 263). 
4.  «...Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз» (16:43). 
Қандайдир соҳада мутахассис бўлмаган одамлар, ўша соҳанинг мутахассислари билан маслаҳат қилган ҳолда ҳаракат қилмоқликлари керак, деган умумий маънода келган. 
Шайх Олусий оят тафсирида шундай ёзади: «Бу оят киши масаланинг моҳиятини билмаганда, олимларга таяниши шартлигига ҳужжат сифатида ишлатилади. Имом Суютий ўзининг «Иклил» асарида, оми одам фиқҳнинг фуруъси тафсилотларида имомга тақлид қилиши мумкинлигига ҳужжат қилади, деб ёзади» (Олусий. Руҳ ал-маъоний. Т. 14. Б. 148; Суютий. Иклил. Б. 163)
Оят муайян ҳодисага оид экани борасида масала пайдо бўлган. Мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканларини инкор қилиб, истеҳзо сифатида нима учун фаришталар пайғамбар сифатида келмаган, деб сўрар эдилар. Жавоб тариқасида «(Эй, Муҳаммад!) Сиздан олдин ҳам фақат (Сиз каби) кишиларнигина (пайғамбар қилиб) юбориб, уларга ваҳий нозил этиб турганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз!» (16:43) ояти нозил бўлган. 
Баъзи муфассирлар «зикр аҳли»дан мурод аҳли китоблар назарда тутилади деб ҳисоблайдилар. Бошқалар эса, улар «аҳли Қуръон», яъни мусулмонларга қаратилган дейди. 
Мазкур оятнинг матни тақлид ёки ижтиҳод билан ҳеч қандай алоқаси йўқ дейдиганлар ҳам бор. Бу оятдан тақлид назарда тутилган. Аллоҳнинг «...зикр аҳлидан сўранг» деган буйруғи ўзида, ҳар бир оми киши билимдон одамга мурожаат қилиши шарт, деган қоидани ўзида жамлаган. Оят олимларга эргашишга оид бўлиб, ундан тақлиднинг фойдасига далиллар аниқ кўрсатилган. Юқорида эслатиб ўтилган, Қуръони карим ва суннатни шарҳлаш қоидасига биноан: матннинг умумий маъноси қандайдир муайян воқеа ёки шароит билан чегараланиб қолмайди. Зеро оятнинг аниқ нозил бўлиш сабаби Макка мушрикларига қаратилган бўлса ҳам, унинг кенг талқин этилиши аввалгидек мазкур мавзуга мос келади ва эътиборга олиниши керак. 
Хатиб Бағдодий: «Шариат ҳукмларининг йўлларини билмайдиган (шариат қонунларини тушуна олиш имкониятидан маҳрум бўлган) оми кишига тақлид қилишга рухсат берилган. Унинг олимга тақлид қилиши жоиз ва у Аллоҳ таолонинг: «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг», деган сўзига амал қилган бўлади, дейди» (Хатиб Бағдодий. ал-Фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ. Т. 2. Б. 68). 
Хулоса қилиб айтганда, оятдаги «...зикр аҳли» бу илм эгалари экани билинади. 

Ҳадисдаги тақлид

Суннатда ҳам худди Қуръони карим оятларида бўлгани каби тақлиднинг жоизлиги ҳақида зикр қилинган. Улар: 
1. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда: «Мен сизларнинг орангизда яна қанча қолишимни билмайман. Шундай экан, мендан сўнг у иккиси: Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинг» (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад), дейилган. 
Ушбу ҳадиснинг арабча матнида ишлатилган «иқтидо», яъни «эргашмоқ» сўзига алоҳида эътибор бериш лозим. Бу сўз ташкилий маънодаги эргашиш эмас, балки диний маънони билдирадиган эргашиш ҳисобланади.  
Араб тилшунослиги бўйича катта олимларидан бири Ибн Манзур: ««Қудва» ва «қидва» сўзлари қайсидир анъананинг издошлари бўлган инсонларга нисбатан ишлатилади. «Қудва» сўзи «усва» (намуна) маъносини билдиради», дейди (Лисон ал-араб). 
Бу сўз Қуръони каримда, диний масалаларда пайғамбарлар ва солиҳ кишиларга эргашиш маъносида ишлатилади: «Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоятга бошлаган зотлар. Бас, (Сиз ҳам) уларнинг йўлига иқтидо қилинг» (Анъом, 90). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги вақтларини тавсифлаган бошқа ҳадис мазкур муносабатга етарлича далил бўла олади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб намоз ўқидилар. Одамлар эса Абу Бакр розияллоҳу анҳуга иқтидо қилиб намоз ўқишди» (Бухорий). 
Имом Аҳмад «Муснад» асарида Абу Воилдан ривоят қилади: «Мен Усмоннинг ўғли Шайба билан ўтирган эдим ва у: «Умар сен ўтирган шу жойда ўтирган эди ва «Баъзида мен Каъбадаги бор тилла ва кумушларни одамлар орасида бўлиб беришни хоҳлаб қоламан», деди. Мен (Шайба): «Улар сенинг нарсаларинг эмас. Сендан олдинги ўтган икки соҳибинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу ишни қилмадилар, дедим. Умар: Уларга эргашилиши шарт бўлган икки буюк шахс бўлганлар», деди. 
Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлисда шундай деганлар: «Аҳли жаннат бўлган одам ҳозир ушбу мажлисга келади», дедилар. Шунда ансорийлардан бир киши кириб келди. Иккинчи ва учинчи кунлар ҳам шу ҳолат такрорланди. Абдуллоҳ ибн Амр бу кишининг кетидан эргашиб кузатмоқчи бўлди. Абдуллоҳ, ансорий киши кечаси билан ибодат қилиб чиқади, деб ўйлаганди, аммо у киши бир қанча вақт зикр билан машғул бўлди ва бомдодгача бориб ухлади. Эрталаб Абдуллоҳ унга: «Мен кечаси билан ёнингда қолиб, сенинг ибодатларингни кўришни ва унга эргашишликни хоҳладим. Бироқ сенинг ибодатингда зиёдаликни кўрмадим», деди. 
Бундай ҳолатларда «иқтидо» сўзи диний масалаларда кимгадир эргашиш маъносида ишлатилмоқда. «Мендан кейин у иккисига эргашинг...» ҳадиси диний масалаларда Абу Бакр ва Умарга тақлид қилиш кераклиги ҳақида гапирилмоқда ва бу тақлиднинг моҳияти ҳисобланади. 
2. Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни инсонлардан шундоқ олиб қўймайди, бироқ У илмни олимларни олиб қўйиши билан олади. Қачонки, Аллоҳ олимларни тирик қўймас экан, инсонлар жоҳилларни ўзларига раҳбар қилиб оладилар. Уларга саволлар берадилар. Улар эса, илмсиз ҳолда фатво бера бошлайдилар, натижада ўзлари адашадилар ва бошқаларни ҳам адаштирадилар» (Бухорий). 
Мазкур ҳадис диний-ҳуқуқий масалаларда фатволар бериш – олимлар иши эканини очиқ кўрсатиб турибди. Одамлар уларга диний масалалар юзасидан саволлар берадилар ва олган жавоблари асосида ҳаракат қиладилар. Мана шу тақлид моҳиятидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай замонлар келадики, олимлар вафот этиб кетганларида, билимсиз одамлар фатво бериши ҳақида башорат қилганлар.  
Мазкур ҳадисга биноан, мужтаҳидлар тирик экан, фақат уларга тақлид қилиш шарт. Ҳеч қандай олим киши қолмаганда, малакасиз ва илмсизларга келиб фатвогандан кўра, олдинги мужтаҳидларга тақлид қилиш керак. 
3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким билимсиз ҳолда фатво берса, гуноҳи фатво берганга бўлади», дедилар (Абу Довуд). 
Ушбу ҳадис ҳам тақлидни аниқ кўрсатиб бермоқда. Агар тақлид қилишга рухсат берилмаса ҳамда илмсиз равишда фатво бериш ва тадқиқ этиш гуноҳ бўлса, қиёсан гуноҳ савол бераётганда ҳам бўлиши лозим эди, чунки у хулоса чиқариш учун бор куч ғайратини ишга солмаган, деб билинади. Бироқ ҳадисда масъулият савол берганга эмас, фатво берганга қўйилмоқда. Бу, олим бўлмаган кишининг Қуръони карим ва суннатни биладиган одамдан сўраш вазифаси эканига ишора қилмоқда. Агар биладиган одам хато фатво берса, масъулият муфтийга тушади, савол берувчига эмас. 
4. Иброҳим ибн Абдураҳмон ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кейинги авлодлардан бўлган ишончли кишилар бу илмларни ташийдилар. Улар жоҳилларнинг ботил талқинларини ва ғулувга кетувчиларнинг хатоларини инкор этадилар», деган (Байхақий «Мадхал»да). 
Бу ҳадис жоҳилларнинг хато фикрларини айблаб, бундай хулосаларга раддия бериш олимларнинг вазифаси эканини таъкидламоқда. Шунингдек, ҳадис ким мужтаҳид каби зийрак ва фаросатли бўлмаса, Қуръон ва суннатни ўзининг тушунчасига мувофиқ шарҳламаслиги лозимлигини кўрсатмоқда. Зеро улар Қуръон ва суннат маъноларини тўғри тушунишлари учун олим одамга мурожаат қилиши керак. Маълумки, Қуръон ва суннатни шарҳлаш учун киши ўта билимдон бўлиши шарт. Араб тилини бошланғич даражада билишнинг ўзи кишини мужтаҳид қилиб қўймайди ва шу билан бирга мутахассис бўлмаган кишининг тушунтиришлари ёлғон сифатида қаралади. 
5. Имом Бухорий ва Муслим Абу Саид Худрийдан қилган ривоятида, баъзи саҳобаларнинг намозга кеч қолиб қўшилишлари одат тусига кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар намозга вақтли келишлари ва биринчи қаторга туришларини таъкидлаб: «Менга эргашинг, кейин келганлар сизларга эргашади», дедилар (Бухорий). 
Бу ҳадисни турлича тушуниш мумкин. Улардан бири, биринчи қаторда турадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилаётган нарсаларни кузатиб туради, орқадагилар эса, ўзларидан олдингиларни кузатади ва уларга эргашади. Ҳадиснинг бошқа талқини шундаки, саҳобаларга - уларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодатларини кузатиб туриш имконига эга бўлиш учун вақтли келишларини маслаҳат берганлар. Саҳобалардан кейин келганлар, уларнинг (саҳобаларнинг)  ибодатларини кузатиш ва эргашиш орқали ўрганадилар. Ибн Ҳажар бу ҳадиснинг шарҳида: «Айтилишича, унинг маъноси қуйидагича, мендан шариат аҳкомларини ўрганинг, кейин тобеинлар сизлардан ўрганадилар ва қиёматгача шундай давом этади», дейди (Асқалоний. Фатҳ ал-борий. Т. 2. Б. 171). 
6. Имом Аҳмад «Муснад»ида келтирган ривоятда: Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келди ва шундай деди: «Эрим урушга кетди, мен намозида ва барча амалларида унга иқтидо қилар эдим. Менга у қайтиб келгунча, унинг қилган амалларга етадиган ишни кўрсатинг», деди. 
Бу ҳадисда аёл киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очиқ тарзда, эрига фақат ибодатда эмас, балки ҳамма ҳаракатларида тақлид қилганини айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг бу ишида таъна қилишга сабаб топмадилар.
7. Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким динида ўзидан юқори турганга қараса, унга эргашсин. Ким дунёвий ишларда ўзидан пастда турганга қараса Аллоҳга шукр қилсин», дедилар (Ибн Арабий. Шарҳ жоме ат-Термизий. Т. 9. Б. 31). 
Ҳадисда бошқа кишига эргашишлик сифати васф қилинмоқда ва унда яхши ишларда бошқа кишига эргашишликда ҳеч қандай шубҳа йўқлиги кўрсатилган. 

Саҳобалар даври ва мутлақ тақлид

Тақлид саҳобалар даврида ҳам бўлган. Илм билан шуғулланмаганлари ва маълум масалаларда ўзларининг ижтиҳодлари бўлмаган саҳобалар, таниқли фақиҳ саҳобаларга мурожаат қилиб уларнинг маслаҳатлари бўйича иш қилганлари тарихдан маълум. Саҳобалар даврида мутлақ тақлид ва шахсий тақлидга оид далиллар жуда кўп, бунга оид кўп китоблар ёзилган.  Шундай бўлсада, мутлақ тақлидга оид баъзи мисоллар келтирилади: 
1. Ибн Аббос ривоят қилади, Умар ибн Хаттоб Жобияда хутба қилди, унда:
«Эй одамлар! Агар сиз Қуръондан нимадир билмоқчи бўлсангиз, Убай ибн Каъбга розияллоҳу анҳу боринг, агар меросни ўрганмоқчи бўлсангиз, Зайд ибн Собитга розияллоҳу анҳу боринг, агар фиқҳни (ҳалол ва ҳаром ҳақида) билмоқчи бўлсангиз, Муоз ибн Жабалга розияллоҳу анҳу боринг, агар мол-дунё сўрамоқчи бўлсангиз, менга келингиз, зеро Аллоҳ мени васий ва тақсимловчи қилиб қўйди», деган (Табароний). 
Умар розияллоҳу анҳу ўзининг хутбасида одамларга тафсир, мерос ва фиқҳ масалаларида ҳар бир йўналишдаги мутахассис олимларини билиб олиши ва улардан ўрганишлари кераклигини айтди. Маълумки, матнларни ва барча далилларни тушунишга ҳамманинг ҳам қобилияти етмайди. Айтилганлар икки томонга ишора қилади: кимнинг қобилияти бўлса, олимларга уларнинг ҳужжатлари ва далилларини тушуниш учун мурожаат қилиши керак, қобилияти йўқлар эса, масалани ҳал қилишда олимлар уларга мурожаат қилишлари ва уларнинг маслаҳатларига асосан иш қилишлари лозим. 
Истинбот қила олиш қобилияти бўлмаган саҳобалар, илм эгаларига эргашишлари ва далилларнинг тафсилотларига берилмай, фақат уларнинг маслаҳатига амал қилиши керак. 
2. Салим ибн Абдуллоҳ ривоят қилади, Абдуллоҳ ибн Умардан, қарз олган ва уни вақтида қайтаришга келишилган одам эслатилди. Кейин қарздор қарзни маълум қисмини муддатидан олдин берса, қолганини кечиб юборишига рози бўлди. Ибн Умар бундай келишувни маъқулламади ва ман қилди (Молик). 
Бу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳужжат сифатида келтирилган бирорта муайян ҳадис зикр қилинмаган. Бу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шахсий қарори бўлгани аниқ. У ҳеч қандай далил келтирмади ва бошқалар ҳам ундан сўрамади. 
3. Абдураҳмон, Муҳаммад ибн Сириндан умумий ҳаммомларга бориш ҳақида сўрадим, у, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу буни маъқулламаган, деган жавобини берди, деган (Асқалоний «ал-Матолиб ал-олия»да келтирган). 
Саҳобаларни жуда яхши билган тобеинлардан бири Ибн Сирин, умумий ҳаммомларга бориш ҳақидаги бир неча ҳадислар бўлишига қарамай Умарнинг маъқулламаганидан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган. 
4. Сулаймон ибн Ясор Абу Айюб Ансорийнинг розияллоҳу анҳу ҳажга бориши ҳақида ривоятда, Абу Айюб розияллоҳу анҳу Макка йўлидаги Нозия деган жойга етганда, қурбонлик учун мўлжалланган туяларини йўқотиб қўяди. Қурбонлик куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келиб ўзининг ҳолатини айтади, унга: «Умра учун қилинадиган амалларни қил ва эҳромдан чиқишинг мумкин. Агар кейинги йил ҳаж учун келсанг, қўлингдан келган қурбонлигингни сўйишинг мумкин», деди. 
Бу ўринда ҳам Абу Айюб розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳудан ҳужжат сўрамади, у ҳам ҳеч нарса келтирмади. Абу Айюб розияллоҳу анҳу маслаҳатни олиб унга амал қилди.  
5. Мусъаб ибн Саъд ривоят қилишича, отаси (Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳу, масжидда ибодат қилиш жараёнида, ибодатини, ҳатто руку ва саждаларини қисқартирган, уйда эса чўзиб ўқиган. Мусъаб отасидан: «Отажон қачон масжидда бўлсангиз, ибодатни қисқартирасиз, уйда эса, чўзиб ўқийсиз (сабаби нимада?)», деганда, отаси: «Болам, биз, бизга эргашиладиган имомлармиз», деб жавоб берган (Табароний). 
Саъд розияллоҳу анҳу жавобининг маъноси қуйидагича: одамлар ўзларининг йўлбошчиларига қарайдилар ва ибодатни чўзиш шарт экан деб ўйлайдилар, ва бу амал ибодатнинг ажралмас қисми деб амалда бажарадилар. 
Мазкур ривоят бизга, саҳобалар давридаги оддий халқ, уларнинг нафақат айтганларига, балки қилган амалларига ҳам эргашганларини кўрсатади. Шунингдек, олим саҳобаларга эргашишда далиллар талаб қилинмаган ва шунинг учун саҳобалар ўзлари ҳам ҳар бир амалларини кузатиб боришга ҳаракат қилганлар ва оми одамлар ибодатларни чўзиб ўқиш мажбурий экан деб ўйламасликлари учун жамоат олдида намозларини қисқартириб ўқишган.  
6. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуни ҳаром қилинган рангли бўялган кийим кийиб олганини кўриб, «Эй Толҳа, нима кийиб олдинг», деб сўрайди. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу унга: «Эй мўминларнинг амири, унга лой сачраган», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сиз одамлар эргашадиган йўлбошчилар гуруҳисиз. Агар жоҳил киши буни кўрса, Талҳа ибн Убайдуллоҳ эҳром ҳолатида бундай кийим кийиб олибди (ва бундай кийим кийиш рухсат экан), деб айтади. Эй жамоа, бундай бўялган кийимни кийманглар», деди (Аҳмад). 
7. Умар розияллоҳу анҳу Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга маҳси кийган ҳолатда кўриб: «Қасамки, уларни еч. Қолганлар сенга қараб, сенга эргашиб кетишларидан қўрқаман», деган (Асқалоний. Исоба. Т. 2. Б. 361). 
Келтирилган уч ҳолат бизга оддий саҳобалар олим саҳобаларнинг ҳаракат ва фатволарига ҳеч қандай далил ва асос сўрамаган ҳолда эргашишганлигини кўрсатади. Шунинг учун улар (саҳобалар) ўзларининг амалга ошираётган ҳаракатларига жуда талабчан бўлиб қолганларни ҳам шунга ундаганлар. 
8. Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни Куфага юбораётиб, Куфа халқига қуйидаги хатни ёзиб берганлар: «Мен сизларга Аммор ибн Ёсирни волий қилиб ва Абдуллоҳ ибн Масъудни устоз ва вазир сифатида юбормоқдаман. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг олийжаноб саҳобалар қаторига киради ва Бадрда иштирок этганлардандир. Уларга эргашинг ва гапларига қулоқ солинг» (Ибн Абу Хайсама. Тарих ал-кабир. Т. 2. Б. 392).  
9. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳукм чиқариш масалаларнинг принцпларини шарҳлаб: «Агар сизлардан кимдир, бугунги кундан кейин қандайдир масалага дуч келса, Қуръон асосида ҳукм чиқариши керак. Агар у масала Қуръонда кўрсатилмаган бўлса, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати асосида ҳукм чиқарсин. Агар масала бу йўл билан ҳам ечилмаса, унда солиҳ кишилар қарорига мувофиқ ҳаракат қилсин. Агар бу ҳолат Қуръон, суннат ва ҳеч кимда учрамаган бўлса, ўз раъйингиз ила ҳукм чиқаринг», деган (Насоий, Доримий). 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу гапи билан ҳукм чиқаришнинг тўрт манбасини кўрсатди: Қуръони карим, суннат, тақводор кишилар ҳукми ва раъй. Шубҳасиз, Қуръонни биринчи зикр қилиш, суннатни инкор қилмайди, чунки унга Қуръони каримда айтилган нарсани тушуниш учун мурожаат қилинади. Олимлар Қуръони каримни шарҳлаш учун суннатга мурожаат қилиш кераклиги борасида иттифоқ қилганлар. Бу қоидага амал қилмаслик кўпгина қийинчиликларга олиб келади, масалан, Қуръонда зино қилганларни уриш ва тошбўроқ қилиш ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма йўқ. Бундай ҳолатда тошбўрон қилишдан воз кечиш беманилик ва мусулмон олимлари иттифоқ қилган нарсага тўлиқ қарши бўлар эди. 
Салафи солиҳлар ҳукмига таяниш, уларнинг фикрларига қўшимча манба сифатида қараш ва унинг Қуръони карим ва суннат асосида хулоса чиқаришга ёрдам бериши назарда тутилади. Аксинча, уларнинг фикрларидан бошқа ўринларда фойдаланилмаслик лозим. Тақлид (амалиёти) шуни кўрсатадики, асл мантнинг бир неча эҳтимолий мазмунидан ҳукм чиқараётган вақтда, мужтаҳидларнинг фикридан фойдаланилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд қози бўлиб тайинланган кишига мурожаат қилганидан тақлид қилиш нафақат оми одамларга мумкин бўлади, балки шарт ҳисобланади, шунингдек, олимлар ўз ақлларига ҳам таянишлари мумкин эмас. 
10. Солим ибн Абдуллоҳ ривоят қилади, «Ибн Умар розияллоҳу анҳу имомнинг орқасида турганда Қуръон ўқимасди. Солим Қосим ибн Муҳаммаддан бу ҳақда сўради ва у жавоб берди: «Агар сен буни тарк қилсанг, одамлар ҳам сенга эргашиб уни тарк этадилар. Агар уни ўқисанг одамлар ҳам сенга эргашиб уни ўқийдилар» (Абдулҳай Лакнавий. Шарҳ Муватто имом Молик би риваят Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний. Т.1. Б. 422)
Солим Қосимнинг имом орқасидан Қуръон қироат қилмайдиганлардан эканини айтган. Қосим ибн Муҳаммад Мадинанинг етти буюк олимларидан ва машҳур тобеинлардан бири бўлган. Ҳатто бундай машҳур даражага эга бўлган олим, бошқанинг фикрига эргашишни мумкин деб ҳисоблаган. 
11. Ибн Саъд ўзининг «Табақот»ида ривоят қилади, бир киши Ҳасандан, масжидда садақа сифатида берилган сувдан ичиш мумкинми деб сўрайди. Ҳасан: «Абу Бакр ва Умар Умму Саъд сувидан ўз оғизлари билан ичганлар», деган. 
Эътиборга молик бўлган ягона зикр қилинган нарса, бу Абу Бакр ва Умар шундай қилганликлари, хазрати Ҳасаннинг ҳужжатидир. 
Бу ерда саҳобалар ва тобеинларнинг ҳаётларидан ва айтган нарсаларидан айрим воқеалар келтирилди. Ибн Қайюмнинг сўзига қараганда, 130 дан ортиқ саҳоба ва саҳобиялардан ҳам ёзиб олинган фатволар мавжуд (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 19). Уларнинг орасида Қуръон ва суннатдан ҳужжат қилиб келтиргани ва ҳужжат келтирмагани ҳам бор.  

Саҳоба ва тобеинлар даврида шахсий тақлид

Саҳобалар бир олимнинг фикрини барча масалаларда қатъий ушлаб тақлид қилмаганлар, улар турли олимларга мурожаат қилганлар ва турли олим саҳобалардан олинган ҳар хил фатволарга амал қилганлар. Бу одатда умумий тақлид (мутлақ тақлид) деб юритилади. 
Шахсий тақлидга (бир кишига эргашиш) ҳам Суннат китоблардан жуда кўп мисол келтириш мумкин. Улардан баъзилари қуйида келтирилади.  

Биринчи қараш

Имом Бухорий Икримадан ривоят қилади, Мадина аҳли (Маккада) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан:
«Агар аёл тавоф қилаётганда ҳайз кўриб қолса, нима бўлади?» деб сўрашди. Ибн Аббос: «(У ҳолда аёл тавоф қилмасдан қайтиб) кетаверади», дедилар. Мадиналиклар: «Биз сенинг сўзингни олмаймиз, Зайд ибн Собитнинг сўзини оламиз», дейишган. Бу ривоят Исмоилнинг «Мужаммаъ»сида Абдулваҳҳоб Сақафийдан келтирилган. Ривоятда келтирилган мадиналикларнинг гапи қуйидагича бўлган: «Сенинг фатво берганинг бизни қизиқтирмайди. Зайд ибн Собит эса, бу аёл уйига тавофни тугатиб кетиши тарафдори ҳисобланади» (Асқалоний. Фатҳ ал-Борий. Т. 3. Б. 468; Айний. Умдат ал-қорий. Т. 4. Б. 777). 
Шунингдек, ушбу ривоят Абу Довуд Таёлисийнинг «Муснад» асарида мавжуд бўлиб, мадиналикларнинг сўзлари қуйидагича берилган: «Эй, Ибн Аббос, биз сенга эргашмаймиз, чунки сенинг ҳукмининг Зайдникига тескари», деганда, Ибн Аббос: «(Мадинага етиб борганларингда), Умму Солимдан сўранглар (фикрим тўғри ёки нотўғрилигини)», деди. 
Ибн Аббос ва мадиналиклар орасида бўлиб ўтган суҳбатнинг икки жиҳати бор. Биринчиси, Мадина аҳли Зайд ибн Собитни эътиборли деб билиб, унинг фикрларига қулоқ тутишган ва унга эргашишган. Унинг фикри бошқа олимларнинг фикридан юқори қўйилган. Исмоилийнинг «Мужаммаъ»сида келтирилган ривоят бўйича, Ибн Аббос Мадина аҳлига ўзининг фикри тўғрилигини исботлаш мақсадида Умму Солим олдига юборган («Умдат ал-қорий» асарида келтирилишича, Мадина аҳли Умму Солимга бориб учрашишган ва у айтганича эканини, кейинчалик Ибн Аббоснинг ўзига айтишган). 
Келтирилган далилга, ва ҳатто унинг гапи етарли ҳужжат бўлишига қарамасдан, улар Зайд ибн Собитнинг фатвосига амал қилишни давом эттирганлар. Ибн Аббос Мадина аҳли хулқига қарши ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Фақат Ибн Аббос улар Зайдга бориб  Умму Солим фатвоси билан мослаштириб олишни айтган. Зайд эса, Ибн Аббоснинг гапини қабул қилиб, Умму Солим фикрини маъқуллаб, ўзининг олдинги фатвосини ўзгартирган (Асқалоний. Фатҳ ал-Борий. Т. 3. Б. 468-469). 
Баъзи танқидчилар, агар Мадина аҳли (Зайдга) тақлид қилаётган бўлсалар, нима учун улар Умму Солим фикрини тасдиқ қилишга киришишди, деб эътироз билдирадилар (Исмоил Салфий. Таҳрик Озодий фикр. Б. 136). Бу эътироз нотўғри тушунчадан келиб чиққан бўлиб, унга бинроан бирор киши муайян мужтаҳидга тақлид қилаётган бўлса, унда унга Қуръони карим ва суннатни ўрганишни давом эттира олмайдиган бўлиб қолади. Тақлидни инкор қилувчилар бунда кўплаб далилларни тушунмасликларини асос қиладилар. Қуръон ва суннатдан тўғридан тўғри хулоса чиқара олмайдиган одам, мужтаҳидга мурожаат қилиши ва унга мувофиқ амал қилиш шартлиги тақлиднинг моҳияти ҳисобланади. Қуръон ва суннатдан илм олишга тўсқинлик қилиш тақлиднинг моҳияти эмас. Бу изланиш тақлидга амал қилиш жараёнида ҳам давом этади. Шунинг учун юзлаб олимлар, муайян олимларга тақлид қилиш жараёнида, ўзларининг илмларини ошириб, Қуръон ва суннатга шарҳ ёзганлар. Агар изланишлар жараёнида қайсидир мужтаҳиднинг фикри рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан Қуръон ва суннатга қарши экани исботланса, заиф фикр ташланиб, ишончли бўлгани олинади. 
Агар муқаллид (тақлид қилувчи) ўз имомининг фатвосини ҳадисга мухолиф деб топса, бу тақлидга тескари дегани эмас. Аксинча, бу ривоят у  вақтларда тақлид амалиётда шундай қўлланилганини кўрсатади. Биринчи фикр ҳам доимо қайта кўрилган. Мадина аҳли Умму Салим ҳадисини тасдиқлаган ва олдинги фатвосидан қайтган Зайд ибн Собитдан маслаҳат олган. Бундай услуб ҳадис ва олимнинг фикрини мувофиқлаштирди, бироқ ушбу ривоятнинг асосий жиҳати, Мадина аҳлининг ўз фикрларида: «Сенинг фикрингни Зайд ибн Собитнинг фикридан устун қўймаймиз» деб, қаттиқ туриб олишларидадир. Агар бу бир кишига эргашиш бўлмаса, унда «бу нима?», деган савол пайдо бўлади. 

Иккинчи қараш

Ҳузайл ибн Шураҳбилдан ривоят қилинади, бир қанча одамлар Абу мусо Ашъарийга мерос масаласида савол беришди. Абу Мусо уларга жавоб бериб, фикрини тасдиқлатиш учун Абдуллоҳ ибн Масъудга мурожаат қилишни таклифини берди. Улар маслаҳатга биноан, Абдуллоҳ ибн Масъудга олдига бориб бошқача фатвони эшитдилар, қайтиб Абу Мусога Абдуллоҳ берган фатвосини айтидилар. Шунда Абу Мусо: «Сизларнинг орангизда бундай олим бор экан, мендан ҳеч нарса сўраманг», деди (Бухорий, Аҳмад). 
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Масъуднинг илмини юқори эканини тан олиб бошқаларни дин масалалари бўйича ундан сўрашларини буюргани, муайян кишига эргашишликка амалий кўрсатма бўлди. 
Баъзилар, Абдуллоҳ бор экан Абу Мусо ўзига эргашишни тақиқлаши, ўша даврда тирик бўлган бошқа саҳобалардан ҳам сўрашликни ман қилмайди, дейдилар. Абдуллоҳ кўпроқ билимга эга экан, одамлар барча масалалар бўйича унга мурожаат қилишларини Абу Мусо алоҳида таъкидлаб қўйди. Бу ҳолат Усмон розияллоҳу анҳу даврида Куфада, Абдуллоҳ ибн Масъуд тан олинган олим деб ҳисобланган жойда бўлган. Бу вақтда Али Куфага келмаган эди. Бундан келиб чиқиб, Абу Мусонинг фикрини қуйидагича тушуниш мумкин: «олимроқ одам бўлган вақтда, нима учун камроқ билувчи одамни олдига бориш керак?», Куфада Абдуллоҳдан бошқа билимлироқ киши бўлмагани учун унга эргашишлик шарт. Табаронийнинг «Муъжам»ида келтирилган ривоятга кўра, Абу Мусодан эмикли бола ҳақида сўрашган ва у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан у киши (Абдуллоҳ) бор экан, мендан ҳеч нарса сўраманг», деб жавоб берган. Абу Мусо айтган сўзнинг моҳияти шундаки, у бир кишига эргашиш керакликни таъкидламоқда. Шахсий тақлид саҳобалар даврида машҳур бўлган. 

Учинчи қараш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганда «Сенга бирор масала дуч келса, нима асосда ҳукм чиқарасан», деб савол бердилар. Муоз: «Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳнинг Китобидан топмасангчи», дедилар. Муоз: «Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ила ҳукм чиқараман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳнинг Китобида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатида ҳам топмасангчи», дедилар. Муоз: «Ўз раъйим асосида ижтиҳод қиламан, бўш келмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг кўкрагига уриб қўйиб, «Расулуллоҳнинг расулини Аллоҳни ва Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар (Термизий, Абу Довуд).  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар орасидан олимларидан бирини Яман аҳлига бошлиқ, қози, ўринбосар, раҳбар ва мужтаҳид қилиб жўнатдилар ҳамда одамларга унга эргашишларини буюрдилар. Бундан аниқ бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳлига муайян кишига тақлид қилишларига кўрсатма бердилар[1]
Мазкур ҳадис ҳуқуқий амалиётда ишлатилиши назарда тутилган, ижтиҳод ва тақлидда эмас (Муҳаммад Исмоилнинг «Таҳқиқ Озодий фиқҳ» асарида келганидек), деб эътироз билдириш тўғри бўлмайди. Асвад ибн Зайд ривоят қилади: «Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бизга устоз ва раҳбар сифатида Яманга келган. Шунда биз ўлганидан кейин бир қизи ва бир синглиси етим қолган кишининг меросини тақсимлаш хусусида сўраган эдик: «Ундан қолган мероснинг ярми қизига, ярми синглисига берилади, дедилар» (Бухорий). 
Бу ерда Муоз розияллоҳу анҳу муфтий сифатида фаолият олиб бориб, ҳеч қандай ҳужжат келтирмаган. Унинг ҳукми тақлид каби қабул қилинган ва бажарилган. Муоз розияллоҳу анҳу ҳеч қандай ҳужжат келтирмаган бўлсада, унинг фатвоси Қуръони карим ва суннатга асосланган.  
Шунингдек, Муоз розияллоҳу анҳунинг ўз ижтиҳодига таяниб чиқарган бошқа фатвосини Абу Асвад Дайламий ривоят қилган. Муоз розияллоҳу анҳу Яманда бўлганида, одамлар унга, мусулмон укасини қолдириб вафот этган яҳудийнинг масаласи бўйича савол билан мурожаат қиладилар. Муоз розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, «Ислом зиёда бўлади, камаймайди», деганларини эшитганман», деди. Шу билан меросни унга беради (Аҳмад, Ҳоким)[2]. Муоз бу ўринда мерос билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳадисни ишлатди, шунда ҳам Яман аҳли унинг фикрини қабул қилиб, эргашдилар[3]
Шу ўринда яна бир мисол келтириш мумкин. Муоз розияллоҳу анҳу Яманга келганда бир аёл уни учратиб салом берди ва «Эй (яхши) одам! Сени ким юборди», деб сўради. «Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юборди», деди Муоз. Аёл: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнатиб, сени Аллоҳ Элчиси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиси қилдими? Менга ислом ҳақида гапириб бермайсанми, эй Аллоҳ элчиси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиси», деди аёл. «Нима хоҳласанг сўра», деди Муоз (Аҳмад, Табароний, Хайсамий «Мажма аз-завоид»). 
Бундан Муоз розияллоҳу анҳу Яманга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари сифатида юборилгани, одамларнинг исломга оид саволларига жавоб бериши мумкинлиги аниқ кўринади. Юқорида зикр қилинган ривоятда аёл унинг мавқеини аниқлаштирди ва саволини давом эттирди. Унинг саволларидан бири: «Аёл кишининг эри олдидаги вазифалари қандай?» бўлган. Муоз розияллоҳу анҳу жавоб бериш жараёнида Қуръони карим ва суннатдан бирор нарса ҳужжат қилиб келтирмади, шундай бўлсада, бу борадаги ислом асосларини содда қилиб тушунтириб берди. У берган жавобида ҳеч қандай далил келмади. Натижада, Муоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан «ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи», деган сифатга эга бўлди (Насоий, Термизий, Ибн Можа). 
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Муоз бошқа олимлардан камон ўқи учган даражадагидек юқорида туради», деганлар (Аҳмад). 
Муоз розияллоҳу анҳуга нафақат Яман аҳли балки бошқа саҳобалар ҳам эргашганлар. Абу Муслим Ҳавлоний ривоят қилишича, у Дамашқдаги масжидга етиб келганда, у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ саҳобалари жамланганини кўради, (Касир ибн Ҳишом уларни тахминан 30 тача саҳоба бўлган, дейди). Улар орасида оқ тишли ва кўзига сурма қўйилган ёш киши бўлади. Қачонки улар орасида бирор масалада ихтилоф келиб чиқса, унга, ёш йигитга мурожаат қилардилар. Абу Муслим кимлигини сўраганда, Муоз ибн Жабал деб, жавоб беришди (Аҳмад). Бошқа ривоятда, агар бирор масалада ихтилофга борсалар, улар Муоздан сўраб, унинг фикрини якуний хулоса сифатида қабул қилар эдилар (Аҳмад). 
Муоз розияллоҳу анҳу олим саҳобалардан бўлган. Унга бир қанча саҳобалар эргашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Яманга раҳбар, қози ва фикрини эшитиб унга амал қилишлари учун олим сифатида юборганлар. Бу яманликларнинг зиммасига юкланган бўлиб, бир кишига тақлид қилишнинг моҳиятини кўрсатади.  

Тўртинчи қараш

Имом Абу Довуднинг «Сунан»ида келтирилган ривоятда Амр ибн Маймун Авдий: «Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бизнинг олдимизга, Яманга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари сифатида келган. Мен унинг бомдод намозида овозини такбир айтганда эшитдим ва кучли овозга эга эди. Менинг унга муҳаббатим пайдо бўлди ва Шомда вафот этиб кўмилмагунча унинг жамоасини тарк қилмадим. Сўнг ундан кейин энг фақиҳ одамни қидиришни бошладим ва Абдуллоҳ ибн Масъудни розияллоҳу анҳу топдим. У ҳам вафот этмагунча у билан бирга бўлдим», деган. 
Амр ибн Маймун Муоз розияллоҳу анҳу вафотидан кейин олим одамни қидирган. У Муоз ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан илм талабида бирга бўлган. Муоз розияллоҳу анҳу тирик бўлганда ундан сўради, вафот этганда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан сўради. Фақат бир олимга мурожаат қилиш, муайян кишига эргашиш (шахсий тақлид) билан машҳур. 

Бир неча турли қарашлар

Тобеинлар шу тарзда саҳобаларга эргашганлар. Қуйида баъзи мисоллар келтирилади. 
Имом Шаъбий: «Ким қонун қоидаларда обрўга эришмоқчи бўлса, Умар розияллоҳу анҳунинг қавлидан фойдаланиши лозим», деган (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 15). 
Имом Мужоҳид: «Одамлар бир масалада келишувга эриша олмасалар, улар Умар розияллоҳу анҳу қилган ишига қарашлари ва уни қабул қилишлари лозим» (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 20). 
Имом Аъмаш Иброҳим Нахаий ҳақида: «Умар ва Ибн Масъуд бир фикрга келган бўлсалар, Иброҳим ҳеч кимнинг фикрини уларникидан юқори қўймаган. Улар ихтилоф қилган бўлсалар, Иброҳим Умар розияллоҳу анҳунинг фикридан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қарашиини юқори қўйган» (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 14). 
Абу Тамим: «Биз Шомга келганимизда, атрофида кўп одам тўпланган кишини кўрдик. Унинг кимлигини сўраганимда, менга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бугун тирик бўлган, энг фақиҳ саҳобаси, дейишди. Бу киши Амр Бакколий розияллоҳу анҳу эди», дейди (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 14).  
Имом Ибн Жарир Табарий: «Саҳобалар орасида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳучалик фатволари ва мазҳаби ёзилиб шогирдлари томонидан сақланган олим бўлмаган. У Умар розияллоҳу анҳунинг сўзига мухолиф бўлиб қолса, ўз мазҳаби ва сўзидан кечар эди, ўз фикрини ташлаб унинг сўзини қабул қилган. Шаъбий: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қунут (дуосини бомдод намозида) ўқимасди. Агар Умар (розияллоҳу анҳу) қунут (дуосини бомдод намозида) ўқиганда, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ҳам шундай қиларди», деган (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т. 1. Б. 16).  
Ушбу бир қанча мисоллар машҳур саҳобалар даврида муайян кишига тақлид қилингангига далиллардир. Кишининг маҳоратига боғлиқ бўлган фарқли тақлиднинг бир неча даражалари бўлган. Турли масалалар билан бошқаларга мурожаат қилиш бир имомга тақлид қилиш билан чекланмаган. Бу тақлиднинг рухсат берилишига ёки бир кишига тақлид қилишига халақит бермайди. Мисол учун, ҳанафий мазҳаби олимлари имом Абу Ҳанифанинг фатволарини қабул қилмай, унга қарши бўлган фатволар чиқарган ҳолатлари бўлган. Шундай бўлсада, улар ҳанафий мазҳаби издошлари ҳисобланаверади. Ушбу масала тақлид ва унинг турли даражалари муҳокама қилингандан сўнг батафсил кўриб чиқилади. 
Юқорида келтирилган ривоят тақлиднинг икки шакли – мутлақ ва шахсий тақлидлар саҳобалар даврида ҳам бўлганини кўрсатади. Ҳақиқатда бу икки шакл тўғри деб ҳисобланган ва мустақил равишда Қуръони каримдан тўғридан-тўғри масала чиқара олмайдиганларга айтилган. 
Шоҳ Валиуллоҳ Деҳлавий: «Тақлид фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳалол ёки ҳаром деб айтган нарсаларга эргашишни тан олганларга жорий қилинмайди. Мадомики киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган нарсаларда илми бўлмас экан, ихтилофли кўринган барча масалаларни фаҳмламас экан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилган нарсалардан керакли услубда масалалар чиқара олмас экан, у адолатли олимга унинг фикри тўғри ҳамда у Қуръон ва суннатга амал қилмоқда, уларга асосланиб фатво беришмоқда деб, тахмин қилиб, тақлид қилади. Шунингдек, тақлид қилаётганнинг ушбу тахмини нотўғри бўлиб чиқса, дарҳол у олимга савол ва баҳссиз тақлид қилишни тўхтатади. Қандай қилиб бундай ҳаракат тарзидан шубҳа қилиш мумкин, холбуки фатво сўраш ва уларни чиқариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридан бери келаётган бўлса. Киши бир олимдан доимо масала сўрайдими ёки бир масалада бир олимдан бошқа масалада бошқасидан сўрайдими, олим юқорида кўрсатилган сифатларга эга бўлса фарқи йўқ»ужжатуллоҳ ал-болиға. Т. 1. Б. 156). 

Шахсий тақлиднинг (муайян бир одамга эргашишнинг) зарурати

Юқорида шоҳ Валиуллоҳ Деҳлавий томонидан айтилган нарсада аниқ кўринадики, тақлидга рухсат берилган. Шунингдек, тарихий ўзгаришлар содир бўлиш жараёнида уни тизимлаштириш шарт бўлган. Тақлид амалиётини чегарасини белгилашни кўра билган олимларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Бошқарув эҳтиёжи ва бирламчи манбалардан фойдаланиш усуллари турлича бўлган олимлар орасидаги эҳтимолий ихтилофлардан қочиш мақсадида, оддий кишиларга бир неча олимга эмас, балки бир мужтаҳидга тақлид қилиш тавсия этилади. Бу ғоя 3-4/9-10 асрларда кенг тарқалди. Ғоя кейинги аср ислом уммати аксариятининг фикри бўлди ва олимларнинг ўзлари муайян имомга тақлид қилдилар. 
Фиқҳнинг тизимлаштирилишдаги фойда ва сабабларни тушуниш учун қуйидагини билиш лозим: ўз хоҳишларига ва туйғуларига эргашиш гумроҳликнинг жуда жиддий кўриниши ҳисобланади. Ўз хоҳишларига ва туйғуларига эргашиш гуноҳ бўлиб, бундай одамларни тавба қилишига умид қилса бўлади. Одамлар ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол деб ҳисоблаб, ўз хоҳишларига ва туйғуларига эргашиши фожеали оқибатларга олиб келади. Бўйсунмасликнинг бундай кўриниши ҳалокатли ҳисобланиб, дин ҳамда шариатни ёлғонга чиқаради. Бундай одамлар гуноҳга ботган бўлиб, биринчи даражадаги билан солиштирганда жуда жиддий бўлган ва ҳалокатли ҳисобланади. Бундай ёвузликка эрк беришдан қочиш, унга олиб борадиган йўлни ҳам тўхтатиб қолишга тенг. Бу – усул ал-фиқҳда ўрнатилган асосдир. Фақиҳлар саҳобалар даврида одатий деб ҳисобланган мусулмон аҳолиси орасидаги одоб ахлоқнинг ва тақводорликнинг пасайганидан хавотирга тушганлар. Улар ҳудди салафлар каби кейинги авлод дин ишларида синчков бўлмасликларидан хавотирга тушганлар. Бундай шароитда ўз хоҳишидан келиб чиқиб бир мужтаҳидга эргашиш мажбурий қоидага айланди.  
Масалан, қон оқиши Абу Ҳанифа фатвосига биноан таҳоратни кетказади, бироқ имом Шофеийга биноан бундай эмас. Аммо шофеий мазҳаби бўйича аёл кишига тегиш билан таҳорат кетади, ҳанафийларда эса йўқ. Иккала мазҳаб бундай таҳоратни бузилган деб ҳисоблайди ва ҳеч қайси мазҳаб бундай одамнинг намозини адо этилган деб билмайди. Бундай ҳаракат билан киши ўзига жуда мос бўлган фикрни танлаб олади ва, аксинча, ўзининг тасаввурига мос бўлмаган фатводан осонликча воз кечади. Бундан шундай савол пайдо бўлади: оми одам қандай асосда, ўз нафси хоҳишига таянмаган ҳолда бир бирига қарши бўлган фатводан бирини танлаб олади?  
Аниқки, масалага бундай ёндашув, одамларнинг фиқҳга енгил қарашга ўзларининг паст худбинларча истакларини юпатишга олиб келади. Бирорта ҳам мусулмон олими бундай амалиётни маъқулламайди. Имом Ибн Таймия бундай ёндашувни қоралаб: «Имом Аҳмад ва бошқалар, ҳеч ким ўзининг инжиқликлари ва хаёлларига асосланган ҳолда, бир нарсани аввал ҳаром деб, кейин ҳалол дейиши мумкин эмаслиги ҳақида қатъий фикр билдирган. Мисол учун, бир киши аввал қўшничилик имтиёзларидан фойдаланиб (қўшнининг уйини сотиб олишда), кейин кимгадир уйни сотмоқчи бўлиб, қўшнисини эътиборга олмаслик тўғри эмас. Шуниндек, қачонки вафот этган кишининг буваси тирик экан, акани меросга ҳақли деб ҳисоблаши ва қачонки унинг ўзи бува бўлган вақтда, ўлганнинг акасини мерос ҳуқуқидан маҳрум қилиши тўғри эмас. Бундай ўзининг инжиқлиги ва хаёли асосида ниманидир рухсат берилган ёки ман этилган, керак ёки керак эмас дейдиган одам, қораланишга ҳақли бўлиб, ундай киши адолатли эмас ёки ишончли эмас дейилади. Имом Аҳмад ва бошқалар, бундай амалиёт мумкин эмас, деб айтганлар», дейди (Ибн Таймия. ал-Фатово ал-кубро. Т. 2. Б. 23).  
Ибн Таймия давом этади: «Аввалига улар фақатгина шахсий манфаат ва хоҳишлари асосида (бирор масалада) никоҳ ботил дейдиган олимларга эргашадилар, кейин бошқа ўринда ўша масаланинг ўзида никоҳ олдингидек амалда дейдиган олимларга тақлид қиладилар. Имомларнинг ижмоларига биноан, бундай амалиёт мумкин эмас.  
Худди шундай, киши бирор нарса сотиб олаётганда қўшничиликнинг имтиёзли ҳуқуқини талаб қилади, сотаётганда эса, тан олмайди. Бу ижмога биноан мумкин эмас. Шунингдек, никоҳга кираётган вақтда фосиқнинг валийлигини тан олади ва талоқ вақтида эса тан олмайди. Бу ҳам мусулмонларнинг ижмосига биноан мумкин эмас. Агар фатво қидираётган киши, фатволардаги ихтилофларни билмаслигини таъкидласа ҳам, унга ўзининг қарашлари асосида ҳаркат қилишга йўл қўйилмайди. Чунки бу дин билан ўйнашишликка имкон яратади ва орзулари ҳамда хаёллари асосида кўп нарсаларнинг ҳалол ва ҳаром қилинишига эшик очган бўлади» (Ибн Таймия. Мажму ал-фатово. Т. 2. Б. 285-286). 
Бирорта олим, хоҳишларга эрк бериш ва бирор нарсани ўз хомхаёлларига асосан ҳалол ёки ҳаром деб тан олиш – жуда катта миқёсдаги жиноят ҳисоблангани учун, рухсат бермаган. Қуръони карим ва суннатда бу асосга оид жуда кўп далиллар бор. Шундай бўлсада, бизга Ибн Таймиянинг сўзи етарли, чунки у муайян имомга тақлид қилиш мумкин эмас, дейдиганлар томонидан юқори қадрланади. Ибн Таймиянинг ўзи бир имомга эргашиш мумкин эмас деган бўлсада, бироқ шунга қарамасдан, у киши хоҳишлари ва хомхаёлларига асосланиб бирор имомга эргашмасликни ҳам мумкин эмас, деб ҳисоблаган. Аслида, у, бундай амалиёт уммат ижмоси билан рухсат этилмаган, деган.  
Саҳоба ва тобеинлар даврида Аллоҳ ва охират олдидаги қўрқинч кучли бўлганидан, юқорида зикр қилинган ҳолатга мутлақ тақлид қилиш ҳеч қандай хавф солмаган. Шунинг учун кишилар ҳаётнинг турли вақтларида турли олимларга тақлид қилганлар ва бу оддий ҳолат ҳисобланган. Бироқ кейинги авлод билан диёнат ҳам камайиб борди ва одамлар ўзининг хоҳишлари таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли анча кучайди. Ҳолатнинг ёмонлашишидан хавфга тушган олимлар ва фақиҳлар, жамият манфаатига асосланиб ягона мужтаҳидга тақлид қилиш билан чегаралашди. Мутлақ тақлид қилишдан воз кечилди. Бу ҳеч қандай охирги ҳукм эмас, балки мусулмон жамияти эҳтиёжи ва вақт талаб қилган аниқ фатводир.  
Имом Муслим «Саҳиҳ» асарининг шарҳловчиси Имом Нававий муайян имомга тақлид қилишнинг шартлигини шарҳлаб: «Сабаб шундаки, мазҳаблардан бирини танлашга рухсат бериш кишиларни, улар ўз хоҳишларига мос келадиган осон нарсага эргашишига олиб келади. Улар ҳалол ва ҳаром, рухсат этилган ва ман этилган нарсаларнинг орасидан (ўзларига мосини) танлайдилар. Бу мазҳаблар осонлаштирилмаган, тизимлаштирилмаган ёки машҳур бўлмаган илк ислом давридан фарқли равишда масъулият ташвишидан озод қилишга олиб келади. Шулар асосида киши ўзи қатъий равишда амал қиладиган мазҳаблардан бирини танлаши лозим бўлади», деган (Нававий. Мажму шарҳ ал-муҳаззаб. Т. 1. Б. 91).  
Биз имом Нававийнинг, бундай амалиётга эшикларнинг очилиши ҳақидаги фикри ҳалол ва ҳаром масаласида чалкашликка олиб келишини таҳлил қилиб чиқишимиз керак. 
Саҳобалар давридан бошлаб ва ҳозиргача минглаб олим ва мужтаҳидлар ҳар хил фикрга эга бўлганлар ва турли масалаларда имтиёзли рухсатлар бериб борганлар. Мазҳабларда бошқасида кўрилмаган қандайдир имтиёзлар доимо бўлган ва олимлар ҳар қанча аъло даражадаги фақиҳ бўлмасинлар, улар хатодан суғурталанмаганлар. Аслини олганда ҳар бир мужтаҳид, мусулмон уммати жумҳурига мухолиф бўлган бир ёки икки ўрни бор. Мутлақ тақлидга (хоҳлаган олимга тақлид қилиш) рухсат берилиши, имом Нававий айтганидек, «масъулият ташвишидан озод қилиш»га олиб келади. 
Шундай бўлсада, бу умуман олганда тақлид тушунчасини суиистеъмол қилиш энг ёмон оқибатларга олиб келади (фарқиламай барча имомларга тақлид қилиш). Олтин асрдагиларга (1-3 ҳижрий асрларда яшаган олимлар) тақлид қилувчи олимлар, хоҳиш ва истаклари қопқонидан қочиш учун муайян имомга тақлид қилишни тавсия этганлар. Шайх Абдураҳмон Муновий ушбу масалани муҳокама қилиб, Ибн Ҳумомни танқид қилади: «Одамларни ўзлари учун лозим бўлган нарсаларни қидиришдан ҳимоя қилиш учун рухсат беришни чеклаш лозим», дейди («Муновий. Файз ал-қодир. Шарҳ ал-жоме ас-сағир. Т. 1. Б. 211). Буюк моликий фақиҳи шайх Абу Исҳоқ Шотибий ўзининг «ал-Мувофиқот» асарида қайд этишича, қулайликлар илинжида турли мазҳаблардан енгиллик излаш мумкин эмас. У бундай шароитда пайдо бўлаётган турли адолатсизликларни тавсифлаб, ўзларини тўйдириш мақсадида фақат ўз хоҳиш ва истакларини ўйлайдиганлар бошқа мазҳабга эргашадиганларни кўрсатиб мисоллар келтирган. Шу билан боғлиқ бўлган ҳолда машҳур моликий олими шайх Мозирийнинг қуйидаги гапини келтиради. У: «Мен, баъзилар бошқаларга рухсат берадиган, имом Молик ва унинг шогирдлари мазҳабининг машҳур ва кенг тарқалган фикрига қарши чиқадиганлардан эмасман. Бу, диёнат тақводорлик билан бирга тил бириктириши (бизнинг давримизда) йўқ бўлгани учун бўлмоқда. Шаҳватларга эргашиш кучайганда, илмни даъво қилувчилар ва фатво беривчи жасоратлилар кўпайди. Агар уларга мазҳабларга қарши эшикларини очиб берилса, динга тўғрилаб бўлмайдиган зарар етказилган бўлади. Мазҳабнинг улуғлик ридосини ҳақорат қилинган бўлади (шу билан бирга унга амал қилишдан тўхтайдилар). Бу очиқ ойдин адолатсизликлардан бири ҳисобланади» (Шотибий. ал-Мувофиқот. Т. 5. Б. 101).  
Шайх Шотибий бу мурожаатни шарҳлаб: «Кўпчилик томонидан эътироф этилган бу имом, моликий мазҳабининг кенг ёйилган фикрларига қарши фатво беришдан ўзини тийишига эътибор қаратинг. Бу нарса кўпинча халқ манфаати учун зарур бўлган принцпларга асосланган, чунки ўзини илмли деб ҳисоблаганлар ва фатво берувчилар тақво ва диёнат масалаларида имтиҳонидан ўтолмайдилар. Бунга мисоллар юқорида кўрсатиб ўтилди. Агар бу эшик моликий мазҳаби учун бутунлай очиқ бўладиган бўлса, бу бошқа мазҳабларга зарар етади деганидир» Шотибий. ал-Мувофиқот. Т. 4. Б. 101-102).  
Шайх Ибн Халдун (тўрт мазҳабдан бирига) тақлид қилишнинг устунлигини тушунтириб: «Турли юртларда тақлид қилиш ушбу тўрт имомда тўхтади. Улардан бошқаларга тақлид қилиш йўқолди. Одамлар хилоф қилиш керак бўлган эшикларни ёпдилар. Мужтаҳид даражасини лойиқ бўлмаганларга ёки диний амалларни бажармайдиган ва фикри олинмайдиган ишончсиз одамларга оид деб билиш хавфи пайдо бўлди. Олимлар, мужтаҳид даражасига етиш мумкин эмас, деб айтганлар ва одамларга муайян имомга тақлид қилишларини чегараладилар. Улар ҳар бир имомга навбати билан тақлид қилишни дин (ислом) билан ўйнашиш эканини одамларга огоҳлантирдилар» (Ибн Халдун. Муқаддима. Б. 448). Оддий қилиб айтганда, саҳобалар даврида диёнат ва тақводорлик даражаси жуда юқори бўлган. Хоҳиш ва истакларга эргашиш эса, бугунги кун меъёрига айланмоқда. Шунинг учун, аксарият одамлар орасида, ислом шариати масаласида хоҳиш ва истаклар устун келаётганидан хавотирланишга ўрин йўқ. Шунингдек, тақлиднинг иккала тури: мутлақ ва шахсий тақлидга у вақтда (илк ислом даврларида) амалда қилса бўлар эди. Бироқ фатвони танлашда асосий нуқтаи назар тақводорлик эмас, балки хоҳиш ва истак бўлиши аниқ сезила бошланди. Бундан қочиш мақсадида, тақлид қилиш бир имом билан чегараланиши сўзсиз ҳал қилинди. Агар бу масала ҳал қилинмаганда эди, ислом шариати йўлиқадиган тартибсизлик ва ўзгаришларни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. 
Шоҳ Валиуллоҳ: «Билгинки, биринчи икки аср жараёнида тақлид муайян имомга эргашишлик билан чекланмаган эди. Бундай, бир муайян имомга тақлид қилиш амалиёти иккинчи (ҳижрий бўйича) асрдан кейин қўлланилди. Ягона имом ёки мужтаҳиднинг фикрига таянадиган олимлар кам бўлган. У вақтда улар учун биргина йўл шу бўлган» (Шоҳ Валиуллоҳ. ал-Инсоф фи баён сабаб ал-ихтилоф. 57-59). 
Ушбу таҳлилдан қуйидагича савол келиб чиқади: «Саҳоба ва тобеинлар даврида керак бўлмаган қандайдир нарса, улардан кейин келганларга қандай шарт бўлиб қолди?». Бу саволга Шоҳ Валиуллоҳ чиройли жавоб берган: «Умматда тафсилий далиллардан фаръий ҳукмларни ажрата биладиган киши бўлиши вожибдир. Аҳли ҳақ (сунна) бунга ижмо қилган. Вожиб нарсанинг муқаддимаси ҳам вожиб бўлади. Агар вожибнинг бир неча йўллари бўлса, ўша ноаниқ йўллардан бирини ўрганиш ҳам вожиб бўлади. Агарда унинг бир аниқ йўли маълум бўлса, ўша йўлни хос ўрганиш вожибдир... Биздан олдинги салафлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини) ҳадисларни ёзмаганлар. Бугун эса, ҳадисларни ёзиш вожиб амалга айланди. Чунки ҳадисни ўрганиш ва тадқиқ қилишнинг ягона йўли, бугун бу ҳадис тўпламларни ўрганишдир. Салафлар тиллари арабча бўлганидан, наҳв ва тилшунослик фанига эҳтиёжлари бўлмаганидан шуғулланмаганлар. Бугунги кунимизга келиб, аввалги арабларнинг даврларидан узоқлашганидан, араб тили ўрганиш вожиб бўлиб қолди. Бунга кўплаб мисоллар келитиришмиз мумкин. Шу сабабдан, уларни бир имомга тақлид қилиш вожиблигига қиёслаш лозим бўлади. У вожиб бўлиши ҳам, вожиб бўлмаслиги ҳам мумкин» (Шоҳ Валиуллоҳ. ал-Инсоф фи баён сабаб ал-ихтилоф. Б. 57-59). 
Бу айтилганларга асосланиб у изоҳлайди: «Шофеий, моликий ёки ҳанбалий фиқҳи бўйича мутахассис олимлари ва бу мазҳаблар бўйича етарли китоби бўлмаган Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр билимсиз кишилари имом Абу Ҳанифа мазҳабига тақлид қилишлари шарт. Унга Абу Ҳанифа мазҳабидан чиқиши ҳаром ҳисобланади, чунки бу йўл билан у ўз бўйнидаги шариат мажбуриятларини олиб ташлаган бўлади. Унда у бебош бўлиб қоларди. Бу икки масжиди ҳарамда (Макка ва Мадинада қолган уч мазҳабга осон эришилади) яшайдиган кишига алоқаси йўқ» (Шоҳ Валиуллоҳ. ал-Инсоф фи баён сабаб ал-ихтилоф. Б. 69-71). 
Шоҳ Валиуллоҳ тартибсизлик ва бўлинишнинг олдини олишнинг йўлини бир мужтаҳидга тақлид қилиш орқали эканига ишора қилди: «Бир жумла биан айтганда, мужтаҳидларнинг йўлида юриш бу - Аллоҳ олимларнинг қалбига солган нозик илҳомдир (олимлар томонидан тўғри эътибор билан қабул қилинган ягона фикр, уни алмаштириб бўлмаслигини кўрсатади – муал.). Онгли ва онгсиз равишда шу илҳом атрофида умматнинг барчаси бирлашган» (Шоҳ Валиуллоҳ. ал-Инсоф фи баён сабаб ал-ихтилоф. Б. 63). 
Бошқа манбада: «Бу уммат ижмо қилган, тўғирланган, ёзиб қўйилган тўрт мазҳабдир. Бизнинг кунимизгача одамлар унга тақлид қилишиб ўзларини ўшандан деб ҳисоблайдилар. Бунда, айниқса, қатъиятлилик камайган, хоҳишларимиз онгимизга ўрнашган ва одамнинг аҳмоқона эҳтироси худди фазилат сифатида қараладиган бугунги кунда, кўпгина аниқ устунлик бор», деб ёзган (Шоҳ Валиуллоҳ. Ҳужжатуллоҳ болиға. Т. 1. Б. 154). 
Шоҳ Валиуллоҳ айтган нарсага Усмон розияллоҳу анҳу давридаги Қуръони каримни жамлаш тарихи аниқ мисол бўла олади. У вақтда Қуръон етти ҳарфда[4] ўқилган. Усмон (розияллоҳу анҳу) Қуръони каримнинг барча нусхалари кейинги авлод томонидан ўзгартирилмаган қурайш ҳарфида ёзилишини буюради. Буюк тарихчи ва муфассир, ҳофиз Ибн Жарир Табарий, Қурайш ҳарфсини қолдириб, қолган олти ҳарфни ман қилган Усмон розияллоҳу анҳу фикрини қўллаб-қувватлаган. Қуръони каримнинг бошқа барча нусхалари йўқотилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу давридан одамлар Қуръонни етти ҳарфдан бирида ўқиганлар. Усмон розияллоҳу анҳу Қуръони каримни бир хилга келтирмаслик кейинги авлодни чалкашлик ва тартибсизликка олиб келишини англаб етганлар. 
Усмон розияллоҳу анҳу олти ҳарфни кучдан қолдирди ва расмий сифатда ўқиш ва ёзиш учун Қурайш ҳарфини қўллади. Ибн Жарир: «Шунингдек, умматга Қуръон ёдлаш ва қироат қилиш буюрилган. Уларга хоҳлаган етти ҳарфдан бирида ўқиш имконияти берилган. Қайсидир сабаб ила уларга бир муайян ҳарфда қолиб бошқа олтитасини тарк этиш буюрилди», деб ёзади (Ибн Жарир. Тафсир. Т. 1. Б. 19). 
Яна шундай савол пайдо бўлади: Қандай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида рухсат берилган нарса, кейинчалик ман қилинади? Ибн Жарирнинг гапини бир оз ўзгартирган ҳолда: мусулмон умматига етти ҳарфдан бирида ўқиш ихтиёри берилган бўлиб, улардан бирортаси ҳам мажбурий деб ҳисобланмаган. Кейинчалик уммат, биргина ҳарфда чегараланишни афзал деб топди. Ибн Жарир: «Улар амалга оширган нарсада мажбур бўлганлар. Улар нима қилган бўлсалар, динни ва унинг эргашувчилари учун бир қараш бўлган. Шундай қилиб, улар афзал деб билган иш, ислом уммати учун зарар келтириши мумкин бўлган илк ҳолатларни сақлаб қолишдан кўра, фойдали бўлди», деган хулосани берган (Ибн Жарир. Тафсир. Т. 1. Б. 22). 
Бу масала бўйича имом Молик, Ибн Қутайба, Абу Фазл Розий ва шайх Ибн Жавзийга оид бошқа фикрлар бор. Ушбу олимлар таъкидлашича, Усмон (розияллоҳу анҳу) олти ҳарфни кучдан қолдирмаган, балки Қуръони карим матнини бир ҳарф - қурайшликлар ҳарфи асосида бир қолипга келтирган. Қолган ҳарфлар олдиндагидек, Қуръони каримни ўқиш учун амалда қўлланилмоқда (бу масалани кенгроқ ўрганиш учун Ибн Жарир тафсирига Нишопурий томонидан ёзилган ҳошия (Т. 1. Б. 21) ва «Фатҳ ал-Борий» (Т. 9. Б. 25-26) асари билан танишиш лозим). 
Агар биз кўпчилик олимлар томонидан айтилган бу фикрни қабул қиладиган бўлсак, у ҳам бир кишига тақлид қилишни қўллаб-қувватлайди, чунки Усмон розияллоҳу анҳу Қуръоннинг асл нусхасини тартибга солди. Одамлар уни бир неча услуб билан ёзиб борганлар ва ҳатто суралар тартиби ҳам ҳар хил бўлган. 
Усмон розияллоҳу анҳу мусулмон уммати учун бунда катта фойдани кўра билган ҳолда, Қуръони каримни турли услублар билан ёзишни тақиқлади. Сураларнинг тартиби ҳам бир хил кўринишга келди. У Қуръони каримнинг қолган барча нусхаларини бекор қилиб ва ёқиб юбориш буйруғи бутун мусулмон оламига берди (бу масалани батафсил ўрганиш учун олим Тақий Усмонийнинг «Қуръон илмлари» китобига мурожаат қилинсин). Усмон розияллоҳу анҳу Қуръоннинг ягона нусхаси атрофига ислом умматини бирлаштирди. Усмон розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳаракати, агар мусулмон уммати мукаммалликка эришиш мақсадида бир неча йўлдан бирини танлашни ихтиёр этганда, бу билан жамоат фойдаси ва зарардан қочиш кўзлаган бўлса, йўлдан бошқа нарсаларни ҳам олиб ташлаши мумкин эканини кўрсатади. Бу қоида кўпчилик ўрнига бир имомга тақлид қилиш зарур эканини кўрсатади. 

Тақлиднинг турли даражалари

Тақлиднинг ҳар бир даражаси ўзига хос қоидаларга эга. Улар орасини ажрата олмаслик тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин. Тақлидни хато тушуниш фарқларни билмасликдан ёки уни тўлиқ инкор қилишдан келиб чиқади. Бу масала, тақлиднинг турли даражалари ҳақида хато фикрлар борлиги сабабидан, батафсил муҳокама қилинади: 
1. Авомнинг тақлиди. Тақлид тушунчасида оми киши деб, гарчи у илмнинг бошқа соҳаларида етакчи бўлсада, араб тилидаги ва умуман диндаги билими заиф бўлган, кишига айтилади. Малакали устоз билан ўрганмаган ҳолда Қуръони карим ва суннатга оид арабча матнларни ўқий олган киши ҳам шу тоифага киради. Бундан ташқари бу қаторга формал илм олган, бироқ ўзларида идрокни ва зеҳнни ривожлантира олмаган талабалар ҳам киради. Улар тўғридан тўғри Қуръони карим ва суннатга мурожаат қила олиш имкониятлари бўлмагани ва ихтилофлар орасидаги фикрларни ажрата олмагани учун муайян мужтаҳидга тақлид қилишлари керак.  
Шайх Хатиб Бағдодий: «Ким тақлид қилиши керак, деган масалага келсак, улар (биринчи манбалардан) ҳукм чиқара олиш услубларини билмайдиган оми одамлардир. Бундай одамга бир имомга тақлид қилиши ва унинг фатвоси бўйича амал қилишига ижозат бор... Мадомики, у ижтиҳод воситасидан фойдалана олмас экан, у худди кўр одам қиблани аниқлашда соғ одамга эргашгандек, тақлид қилиши шарт» (Хатиб Бағдодий. ал-Фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ. Б. 68). 
Муқаллид бу даражада қайси имомнинг ҳукми кучли эканини исботлаш мақсадида далилларни муҳокама қилишига кириша олмайди. Унинг вазифаси бир мужтаҳидни танлаб олиб, барча масалаларда унинг ҳукмига таяниш ҳисобланади. Сабаб шундаки, бундай одам илмий билимга ва масалаларда ҳукм чиқариш қобилиятига эга эмас. Агар бундай киши, мужтаҳиднинг фатвосига қарши бирор ҳадис топиб олса ҳам, ҳадисни қўйиб мужтаҳидга эргашиши керак. У ўзини ҳадис мазмунини ёки матнини керакли даражада тушунмаган деб ҳисоблаши, шунингдек, унинг имоми бу ҳадисдан кўра ишончлироқ ҳадисга эга эканига шубҳа қилмаслиги лозимки, у ҳақда (далиллар) мужтаҳид-имом билмаслиги мумкин эмас. 
Ҳадисни тарк қилиш таклифи ва мужтаҳид-имомнинг қараши асосида ҳаракат қилиш бемаънидек туюлиши мумкин. Асл маъно тақлиднинг бу даражасида ҳеч қандай бошқа муқобил йўқ эканидадир. Бир неча юз минг ҳадисларни ўз ичига жамлаган уч юздан ортиқ тўпламларни ҳисобга олмаганда, қайсидир киши томонидан топилган, хоҳлаган ҳадисига амал қилиб кетавериш ихтиёри шариатнинг бузилишига, тартибсизликка ва чалкашликка олиб келади. Қуръони карим ва суннатдан қоидалар чиқариш лаёқати – шунчалик кенг машғулотки, агар бирор киши бунга бутун ҳаётини бағишлайдиган бўлса ҳам, уни пухта билимга эга деб ҳисоблаб бўлмайди. Ҳадиснинг кўриниб турган мазмуни, ҳақиқийсидан фарқ қилади, буни Қуръон қоидалари ва ўша ҳадисга тенг кучга эга бўлган бошқа ҳадисларни диққат билан ўргангандан кейин билиш мумкин, бунган мисоллар кўп. 
Кўпчилик, Қуръони карим ва суннатни ўрганаётган (олимларнинг ёрдамисиз), ҳақиқатдан йироқ ва кишини ғазаблантирадиган хулосалар берганларини гувоҳи бўлган. Тақий Усмоний: «Менинг имом Абу Ҳанифа мазҳабига амал қилишига қарамасдан, ҳадисларни ўрганишга қаттиқ киришган бир дўстим бор эди. Агар унга (мазҳабга) бирор бир ҳадис қарши келса, у иккиланишсиз мазҳабни тарк қилишига шубҳам йўқ эди. Бир куни менинг олдимда бир кишига, агар у (орқа тешикдан) ҳаво чиққанини эшитмаса ва ҳидини сезмаса кишининг таҳорати бузилмаслигини айтди. Мен дарҳол бу адашиш қаердан келиб чиққанини англадим. Ҳақиқатда, бу ҳадис имом Термизийда мавжуд. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиснинг тўлиқ матни қуйидагича: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Агар овоз чиқмаса ва ҳид келмаса таҳорат бузулмайди»
Кейин имом Термизий шунга ўхшаш яна бир ҳадис келтирган: «Агар сизлардан бирортангиз масжидда ўтирган бўлса ва думбаси орасидан ел келганини сезса, ҳид ёки овоз келмагунча кетмасин», дейилган (Термизий). 
Ушбу ривоятга асосан, дўстим агар ҳид ва овоз бўлмаса, таҳорат бузилмайди деб, тахмин қилган. Бу тахмин ҳақиқатдан йироқ. Барча олимлар, бу ҳадис тез-тез ва асоссиз равишда ўз таҳоратларининг мукаммаллигига шубҳа қиладиган одамларга қарата айтилганига иттифоқ қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай одамларга уларнинг таҳоратлари бузилганини тасдиқлаш учун гумондан ҳам кўпроқ нарса кераклигини айтганлар. Бу бошқа ривоятда ўз аксини топган, масалан, «Агар сизлардан бир киши намозда бўлса ва думбасида бирорта ҳаракат сезса, кейин таҳорат кетганлиги ёки йўқлигини гумон қилса, овоз эшитмагунча ёки ҳидни сезмагунча (намоздан) чиқмасин», дейилган (Абу Довуд). 
Имом Абу Довуд кейинги ривоятида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, бунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга таҳоратида доимий гумон қиладиган одам дахлдор эканини айтганлар. Фақат ҳадис илмида малакали мутахассис бўлган киши бундай хулосага келади. Қандайдир китобда ўқиб олинган бир ҳадисга амал қилиш юқоридаги мисолда кўрсатилганидек, фақат адашишга ва хатога олиб келади. Бунинг энг ёмон томони одам қанча вақт ўша ҳадиснинг кўриниб турган маъносига амал қилиб ва қанча намозни таҳоратсиз ўқиганлигини билмайди. Шу каби ҳолат, имомнинг фикрини тарк этиш ва имом Термизий ҳадисида баён этилганга ён бериш, (жумҳур) имомларнинг ҳукмига қарши бориш бўлади», дейди. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон намозларини Мадинага келганида ҳеч қандай ёмғир ёки хавф бўлмаган вақтда ҳам қўшиб ўқиганларини айтган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга бундан нимани кўзлаганлар, дейилганда, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига оғирлик бўлишини хоҳламаганлар», деганлар (Термизий). 
Ушбу ҳадисни ўқигандан сўнг кишида биринчи таассурот қолдирадиган нарса, сафарда, хавфли ҳолатда ёки кучли ёмғирда бўлмаса ҳам пешин ва асрни ёки шом ва хуфтонни қўшиб ўқиши мумкинлиги келиб чиқади. Барча олимлар, ҳатто ҳадисни сўзма-сўз тушунадиганлар намозни қўшиб ўқиш ҳақидаги ҳадисни ташқи маъносига қараб тушунадилар. (Бироқ тўғри тушунча шундаки), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни аср вақти кириб қолган пайтда, шомни хуфтон кириб қолган пайтда ўқиганлар. Бундай шарҳлаш Қуръони карим ва суннатдан ҳужжат ҳамда бошқа барча қоидаларга мос келади, унда биринчи сўзма-сўз қилинган маъноси йўқ. 
Кўп мисоллар орасида бу иккиси, бизга етарли малакага эга бўлмаган киши ўзини ва бошқаларни матнни нотўғри шарҳлаш орқали адаштириши мумкинлигини кўрсатади. Шу сабабдан олимлар, ҳадисларни шарҳлашни билмайдиган оми одам, бу соҳада тажрибаси бор кишида ўқиши керак, деб таъкидлайдилар. Мужтаҳидга тақлид қилиш, Қуръони карим ва суннатда аниқ ихтилофли масала пайдо бўлганда амалга оширилади. Агар имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеий ҳукмлари орасида бирор ихтилоф бўлса, иккаласининг ҳукмига яраша ҳужжатлари бор. Иккала томондан ҳужжатлар тақдим қилинса, қайси далил кучли эканини аниқлай олмайдиган киши, муайян мужтаҳид ҳукмига таяниши керак. 
Агар бирор киши Абу Ҳанифани ўзининг имоми сифатида қабул қилса ва имом Шофеийнинг ҳукмини қўллаб-қувватловчи бўлиб кўринган ҳадисни учратса ҳам, имом Абу Ҳанифанинг ҳукмини қолдирмаслиги керак, чунки имом Абу Ҳанифа (ёки ҳанафий мужтаҳидларнинг) ушбу ҳадис бўйича ҳукм чиқармаганининг сабабига кучлироқ далил бўлган бўлиши мумкин. Ҳеч ким имом Абу Ҳанифанинг ҳукми ҳадисга зид деб хулоса беролмайди. Бу, қачонки мазҳабга эргашувчи қайси ҳужжат кучлироқ эканини аниқлашга етарли илмий малакаси бўлмаса, янада яққол кўринади. Агар у ўз имомига зид бўлган ҳадисни топса ҳам, ўз имомини ташламаслиги лозим, аксинча, у (ўзи топган ва кучли деб билган) ҳадисни кераклигича тушуна олмаганлигини англаши лозим.  
Бундай ёндашувнинг қоидаси жуда оддий. Ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож одам, таниқли юрист ёки адвокатнинг олдига боради. У ҳуқуқшуносликка оид китобларни мустақил ўрганишга киришмайди. Агар у, донг таратган бенуқсон ҳуқуқий мутахассисга мурожаат қилиб туриб, унинг маслаҳати ва қонун орасида аниқ ихтилофни топса ҳам, уни адашмаётганига қаттиқ ишониб, аввалгидай юристнинг фикрига қулоқ солиши керак. У ўзи қонунни нотўғри талқин қилганлигини ўйлаб, унинг айбсизлигини тан олиши лозим. Бундай ёндашув шарт ва мақбул бўлиб, қонунларни тушуниш учун жуда катта маҳорат, тажриба ва заковат кераклиги ҳеч кимга сир эмас. 
Қачонки, масала Қуръони карим ва суннатдан истинбот қилишга оид бўлса, ва у инсоният ҳаёт тарзи қамраб олган шариат қонунларининг барчасига қўллашда, бу тажриба жуда керак бўлади. Олимлар, оми одам Қуръон ва суннатни бевосита шарҳлашига йўл қўйиб бўлмаслигини ва олим-фақиҳларга мурожаат қилиши шартлигини айтганлар. Бунинг муҳимлиги шундаки, олимнинг берган хато фатвосидаги масъулият оми одамга юклатилмайди ва фатвога ушбу фатво берган киши жавобгар бўлади. Аммо оми киши мустақил равишда матнларга мурожжат қилиб, уларни нотўғри шарҳлаб, унга амал қилса ҳам ўз хатоси учун айбидан озод бўлмайди, чунки масалага мустақил ҳолда жавоб қидириш унинг вазифаси эмас. 
Мисол учун, ҳижома (қон олдириш) рўзани очмайди. Агар оми одам муфтийдан, ҳижома рўзани очадими, деб сўраса, олим қандайдир сабаб билан уни тасдиқласа, унда сўровчи куннинг қолган қисмида еб-ичса гуноҳи муфтийга бўлади, савол берувчига эмас. Машҳур фиқҳий китоб «ал-Ҳидоя»нинг муаллифи шундай ёзади: «Бундай одам рўзани тўлдириши лозим, аммо унинг бўйнида каффорат бўлади». Муаллиф буни, муфтийнинг фатвоси унинг ҳужжати бўлган, деб тушунтиради. Бироқ одам Абу Довуд ва Термизийнинг «Сунан»ларини ўқиганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижома қилаётган одам олдидан ўтиб кетаётганда: «Ҳижома қилаётган ва қилдираётган одам рўзасини бузган бўлади» деганлар (бу ҳадис иснодига кўра саҳиҳ ҳисобланади. Имом Бухорий ривояти қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолатларида қон олдирганлар, имом Насоий ривояти бўйича, Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор пайтида қон олдиришга рухсат берганлар. Бу икки ҳадисга асосланиб, тўрт мазҳаб олимлари ҳадис ёки мансух бўлган, ёки матни тўлиқ келтирилмаган, деб иттифоқ қилганлар. Ушбу ҳадиснинг турли шарҳи бўйича «Туҳфат ал-аҳвазий» (Т. 2. Б. 64-65) асарига мурожаат қилиш мумкин). Сўнг рўзаси очилди деб ўйлаб еб-ичишни бошлаган. Имом Абу Юсуфнинг наздида қазосини тутиб, каффоратини узлуксиз олтмиш кун давомида рўза билан ўташи лозим. Абу Юсуф буни «Оми одам олим-фақиҳга тақлид қилиши керак, чунки у (илмдаги) даражаси билан ҳадисни ўқиб, тўғри хулосага кела олиш салоҳиятига эга эмас», деган. (Марғиноний. ал-Ҳидоя. Т. 1. Б. 226). 
Хулоса: тақлиднинг биринчи даражаси ўз имоми ҳукмига эргашиши керак бўлган оми одамларга тааллуқли. 
2. Мутахассис-олимнинг тақлиди. Мутахассис-олим мужтаҳид ҳисобланмасада, тафсир, ҳадис ва фиқҳ каби ислом илмларини ўзлаштириш бўйича маҳоратга эришган. Бу даражанинг олимлиги учун Қуръони карим ва суннатдан қоидалар чиқариб олиш малакасини ривожлантириши талаб этилади. Шоҳ Валиуллоҳ «олим-мутахассис» атамасини ўзининг «Мазҳабдаги мутахассис олимлар боби»да қуйидагича тушунтирган: «Бундай олим ўз мазҳабининг асосий манбаларини ёдлаган бўлади... Шарти, тўғри тушунчага эга бўлиши. Араб тили ва балоғатини, таржиҳ қилиш мартабаларини, зоҳирида мутлақ бўлиб кўринган муқайядни, муқайяд бўлиб кўринган мутлақни билиши ва ажрата олиши лозим» (Шоҳ Валиуллоҳ. Иқд ал-жийд. Б. 55). 
Бундай одам ўз мазҳабининг муфтийси бўла олади. Тақлиднинг бундай кўриниши оми одамнинг тақлидидан қуйидагилар билан фарқ қилади:  
1. Бу одам мазҳабидаги фатволарни асослаб бера олади. Муфтий сифатида у ўз даври талабларидан келиб чиқиб фатво бериш ҳуқуқи мавжуд ва ўз мазҳаби доирасида ҳукмларни танлаб олиб, уларни кераклигича тушунтира олади; 
2. Ўз мазҳаби китобларида муҳокама қилинган масалаларни, ўша мазҳаб қоидаларига биноан баҳолаши мумкин. Баъзи ҳолларда у ўз имомининг фикрини қўйиб, бошқа имомнинг фикрига таяниши мумкин (булар ҳақида батафсил маълумот олиш учун Ибн Обидиннинг «Шарҳ уқуд расм ал-муфтий» асарига мурожаат қилиш лозим);  
3. Бундай амалиётнинг қоидаси ва талаби усулул фиқҳ ва фатво чиқаришга оид китобларда тушунтирилган (батафсил маълумот олиш учун «Радд ал-мухтор» асарига қаралсин).  
Шундай вазият юз бериши мумкинки, унда олим-мутахассис ўз имомининг ҳукмига тўлиқ қарши бўлган ёки унинг мазҳаби далилидан кучли бўлган ҳадис топиши мумкин. Шоҳ Валиуллоҳ: «Мазҳаб олими мазҳабига хилоф бўлган саҳиҳ ҳадисни учратса, ўз мазҳабини қўйиб ҳадисга амал қилиши мумкинми? Бу масала бўйича баҳслар чўзилиб кетган. «Хизанат ар-ривоя» муаллифи уни муҳокама қилиб туриб, «Дастур ал-масокин» китобидан иқтибос келтиради. Биз унинг сўзини сўзма-сўз келтирамиз», дейди (Шоҳ Валиуллоҳ. Иқд ал-жид. Б. 56). 
Шоҳ Валиуллоҳ матнни келтиришни давом эттирган. Агар ушбу хулосаларни умумлаштирадиган бўлса, қуйидагилар келиб чиқади: баъзи олимлар, бу олим ўз имомини қолдириб ҳадис бўйича ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ, эҳтимол имом (ушбу ҳадисни ҳам билган) кенгроқ дунёқарашга эга бўлиб, ўз нуқтаи назаридан бошқа хулосага келган. Шундай бўлсада, аксарият олимлар, агар олим-мутахассис ҳужжатларга атрофлича баҳо берса, унда ҳадисга амал қилишнинг қуйидаги талаблари борлигини айтадилар: 
1. Юқорида тавсифи берилган даражадаги олим бўлиши лозим; 
2. У мазкур ҳадис, шубҳасиз, ишончли эканини ҳақиқатда аниқлаган бўлиши мумкин. Баъзида мужтаҳид ҳадислар ишончли бўлмагани учун муайян ҳадисларга амал қилишдан воз кечишган. Агар шундай бўлса, унда мужтаҳид бўлмаган киши ўз мазҳаби қарорларини қолдиришга ҳаққи йўқ; 
3. Мазкур ҳадисга қарама-қарши бўлган Қуръони карим оятлари ва бошқа ҳадислар йўқ бўлса; 
4. Ҳадиснинг бошқача шарҳланишга эҳтимоли бўлмай маъноси аниқ бўлса. Мустақил мужтаҳид ҳадисдан кўриниб турган маънодан бошқа қарама-қарши мазмунни чиқариб бериши мумкин. Мужтаҳид даражасига етмаган одам бошқача мазмунни фараз қила олмайди, чунки унинг имоми ўзининг юқори салоҳиятли заковатига мувофиқ ўз фикрини билдириб ўтган. Тақлид қоидаси шундаки, мужтаҳид бўлмаган киши, матннинг бир неча шарҳи мавжуд бўлган жойларда мужтаҳидга эргашади (бу тўрт талаб мавлоно Ашраф Сановийнинг «ал-Иқтисод фи-т-тақлид» асарида келтирилган, Б. 34-36); 
5. Шунингдек, бу фикр тўрт имом ижмосига тескари бўлмаслиги шарт. Тўрт имомнинг фикрига қарши боришнинг зарари ва таҳликаси ҳақида юқорида айтиб ўтилди (Тўрт талаб «Иқд ал-жид»да келтирилган. Б. 58). 
Санаб ўтилган талабларни бажаргандан сўнг имомнинг (мужтаҳид) фикрини (эътибордан) қолдириши мумкин. Бу эса буюк олимларнинг қуйидаги гапи билан тасдиқланади. Имом Нававий (бу олим шофеий мазҳабида бўлган): «Шайх Абу Амр (ибн Салоҳ) шундай деган, шофеий мазҳабининг ҳар қандай олими, ўз мазҳабига тўғри келмайдиган ҳадисни топса, шу билан бирга у ижтиҳод қилиш қобилиятини мукаммалликка етказган ёки муҳокама қилинаётган мавзу бўйича фиқҳий томонини ёки мавзуни муҳокама қилишни ўзлаштирган бўлиш шартлари билан ҳадисга мустақил амал қилиши мумкин. Агар у мукаммалликка етмаган ёки ушбу мавзуни ўзлаштирмаган бўлиб, аммо ҳадисга амал қилмасликдан кўнгли тўлмаётган ва ўз имомининг тушунтиришини оқилона деб ҳисобламаса, у, бу масалада имом Шофеийдан бошқа қайсидир мужтаҳид уни амалиётда қўллаган бўлса, ўша ҳадисни олиши мумкин. Бу ўз мазҳаби имомининг фикрини тарк қилишига узр ҳисобланади. Шунинг ўзи шайх Абу Амр тўғри деб топган ва ҳақиқатга мос деб айтганидир» (Нававий. ал-Мажму шарҳ ал-муҳаззаб. Т.1. Б. 105). 
Шоҳ Валиуллоҳ: «Бу ерда танланган фикр Ибн Салоҳ айтгани бўлиб, имом Нававий ҳам шунга эргашиб, у фикрни саҳиҳ деб билган учинчисидир...» (Шоҳ Валиуллоҳ. Иқд ал-жид. Б. 57). 
Ушбу, ижтиҳод бўлиниши мумкинми деган масала, фиқҳ қоидаларида доимо мунозараларга сабаб бўлган. Ислом ҳуқуқининг барча соҳасида мутлақ мужтаҳид бўла олмаган олим, исломнинг муайян соҳа ёки масалада ўша даражага етиши мумкинми? Баъзи олимлар бундай имкониятни рад этиб, ижтиҳод ва қобилият унга ислом шариати ва фиқҳининг барча соҳаларида юқори даражага-моҳирликка эришганда бўлади. Бу имтиёз мутлақ мужтаҳидга оид. Бироқ олимларнинг катта қисми бирор олим мутлақ мужтаҳид даражасига етмаган бўлса ҳам ислом ҳуқуқи масалаларида ёки муайян қисмида мужтаҳид бўлиши мумкин деб тан оладилар. 
Шайх Тожуддин Субкий ва шайх Маҳаллийлар ушбу фикрига таянганлар: «Ижтиҳод жузларга бўлинади деган фикр ишончлидир. Баъзи олимлар ўзларининг малакаларини масалан, мерос масаласи каби муайян бўлимларда, ривожлантирганлар. Бундай малакани мустақил равишда ҳужжат ва далилларни жамлаш ёки муайян мужтаҳиднинг мазҳабини ўрганиш орқали ошириш мумкин» ((Баноний. Шарҳ жамъ ал-жавоме. Т. 2. Б. 403-404) ва кейин фиқҳда тажрибага асосан масалаларни таҳлил қила олиш имконияти бўлиши керак). 
Аллома Баноний «Жамъ ал-жавоме»га ёзган шарҳида: «Мазҳабдаги ижтиҳод бўлиниши, бу даражага баъзи масалаларда мутлақ мужтаҳид даражасига етмаган одам эришиши мумкин» деган (Баноний. Шарҳ жамъ ал-жавоме. Т. 2. Б. 403-404). 
Шайх Абдулазиз Бухорий Фахрулислом Паздавийнинг «Усул»ига ёзган шарҳида: «Умуман олганда, олимлар ижтиҳодни қисман бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Олим қонун-қоидаларнинг баъзиларида мужтаҳид, бошқаларида ундай бўлмаслиги мумкин», деган (Абдулазиз Бухорий. «Кашфу ал-Асрор», Т. 3. Б. 113). 
Имом Ғаззолий: «Мен ижтиҳод бўлиниши мумкин деб ҳисоблайман. Олим бир соҳада мужтаҳид бўлиб, бошқасида бўлмаслиги мумкин», деб ёзган (Ғаззолий. ал-Мустасфо. Т.2. Б. 103). 
Шайх Тафтазоний: «Бу шартлар барча масала ва соҳаларда фатво берадиган мутлақ мужтаҳидга оид эканини эсдан чиқарманг. Бир соҳа бўйича мужтаҳид бўлиб, бошқаларида бу даражага етмаган киши, ўз соҳаси бўйича барча нарсани, қоидалари билан билиши шарт», дейди (Тафтазоний. ат-Талвиҳ маа ат-тавдиҳ. Т. 2. Б. 118). 
Мавлоно Амир Али шайх Тафтазонийга берган ҳошиясида: ««Муайян соҳадаги мужтаҳид ҳақида» фикри бўйича (айтиш мумкинки): у ўз имомининг қоидаларини билиши лозим, чунки қоидалар ва ҳукм чиқариш ушбу низомларга асосан олиб борилади. Ҳукмларда ижтиҳод қилиш янги ҳукмлар учун, ривоят қилинган ҳукм учун янги далилни чиқариб олиш (тахриж) лозим бўлади», деб ёзган (Амир Али. ат-Тавшиҳ ала-т-тавлиҳ. Б. 604). 
Аллома Ибн Ҳумом ҳам ижтиҳоднинг тақсимланиши мумкинлигига қўшилган. Шу билан бирга у, агар олим мутлақ мужтаҳид даражасига етмаган бўлса, ўзи ижтиҳод қилиш даражасига етмаган масалаларда имомга тақлид қилиши кераклигини айтади (Амир Али Шоҳ Бухорий. Тайсир ал-Таҳрир. Т. 4. Б. 246). Шайх Зайниддин ибн Нужайм ҳудди шундай матн келтирган («Фатҳ ал-Ғаффор» Ибн Нужаймнинг «ал-Манор»га ёзган шарҳи. Т. 3. Б. 37). 
Шунга қарамасдан шайх Амир Ҳаж шайх Зумулқонийнинг фикрини келтиради: «Ижтиҳод қилиш қобилияти бўлинмайдиган нарса бўлиб, олим қоидалар чиқариш ва топа олишни, матндан келиб чиқадиган хулосани ва ҳужжатларни ҳамда уларга қарши бўлган нарсаларни билиши керак. Унинг билими, бу маънода, кенг қамровли ва шу билан бирга бу қобилият тақсимланмайдиган бўлиб, бу қисман ижтиҳод учун ҳам талаб этилади. Бироқ олим муайян масалада ёки бирор бобда кенг билимга эга бўлса, у ушбу муайян масала ёки бобда ўз иқтидорини ишлатиши лозим» (Ибн Амир Ҳож. ат-Тақрир ва-т-таҳбир. Т. 3.  Б. 294). 
Шундай экан, агар олим-мутахассис қайсидир масалада ишончлилиги ва асосга эгалиги кейинчалик юқорида зикр қилинган олимлар фикрига асосланиб, кўрсатиб берилган ҳадисни имомнинг фикрига қарши деб ҳисобласа, у мутлақ мужтаҳид даражасига етмаган бўлса ҳам имомнинг фикрини қолдириб, ҳадисга амал қилиш мумкин. Замонамиз олими мавлоно Рашид Аҳмад Гангоҳий: «Чуқур тадқиқот олиб боргандан кейин ҳам, агар имомининг бу фикр Қуръон ва суннатга қарши бўлса, унда ҳар бир мўмин имомнинг фикрини қолдириши керак бўлади. Агар масала исботланса, ҳеч ким уни рад қила олмайди. Масала шундаки, қандай қилиб оми одам буни аниқлаши мумкин?» (Мавлоно Гангоҳий. Сабил ар-рашод. Б. 30-31). 
Ушбу масалада узил-кесил фикрни мавлоно Ашраф Али Сановий билдирган эди: «Агар яхши билимга эга ақлли ва одил олим ўз тадқиқотлари жараёнида ёки оддий инсон тақводор ўқимишли одам ёрдамида қайсидир масалада афзаллик қарама-қарши фикрга берилаётганини пайқаб қолса, унда унчалик кучли бўлмаган фикр ҳуқуқий асосга эга ёки эга эмаслигини ёҳуд амалга ошириш имкониятини, уни амалга ошириш учун шаръий асослар (фиқҳга биноан) бор-йўқлигини аниқлаш керак бўлади. Агар афзаллиги камроқ фикрни четда қолдириш мусулмон жамоасида безовталик ва ғалаёнларга олиб келса, у ҳолда ана шу афзаллиги заифроқ фикрга амал қилавериш керак. Қуйидаги ҳадис бунга етарли далилдир: Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилганлар: «Биласанми, сенинг қавминг – қурайшликлар Каъбанинг пойдеворини Иброҳим алайҳиссалом қурганига қараганда қисқартирганлар». Оиша розияллоҳу анҳо: «Агар шундай бўлса, унда Каъбани дастлабки пойдеворига мувофиқ тиклашингиз керак бўлади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қурайшликлар исломда янги бўлмаганларида ва куфр замонига бунчалик яқин бўлмаганида ва исломга яқинда кирмаганларида, мен албатта шундай қилган бўлар эдим», дедилар. 
Одамларда (Каъба бузилиб, қайта қурилган тақдирда), унинг бузилгани тўғрисида гапира бошлайдилар ва бу ғалаёнга олиб келиши мумкин, деган хавотирлик бор эди. Ваҳоланки, Каъбани дастлабки пойдеворига мослаб қайтадан қуриш афзалроқ эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни маъқулламади, чунки Каъбани қандай бўлса, шундай кўринишда қолдиришдан иборат афзаллиги камроқ фикрга ҳам ҳуқуқий нуқтаи назардан йўл қўйиш мумкин ва шу боис унга афзаллик берилган. Башарти афзаллиги камроқ фикр ҳеч қандай ўринли танловни назарда тутмаса ва бунинг ўрнига, амалда, қонунга хилоф ҳаракатларга олиб келса ёки у мажбурий ҳаракатларни қолдиришга олиб борса ҳамда ўхшашликдан ташқари ҳеч қанақа далилларга эга бўлмаса ва агар афзал фикр фойдасига ишончли ҳадис мавжуд бўлса, унда шу ҳадисга ҳеч иккиланмай амал қилиш зарур. Бундай ҳолда тақлид ножоиз. Негаки диннинг асоси Қуръон ва суннатга амал қилишдир, тақлид эса уни (Қуръон ва суннатга амал қилишни) енгиллатиш учун мўлжаллангандир. Демак, агар Қуръон ва суннатга амал қилиш тақлидга мос келмаса, бирламчи манбаларга амал қилиш зарур. Бу ҳолда тақлид қилиш Қуръон, суннат ва олимлар томонидан қораланади. 
Шундай вазият юзага келган тақдирда мужтаҳид олимларнинг ҳеч бири айбланмайди ёки уларга нисбатан адоват билан муносабатда бўлинмайди. Чунки олимлар мазкур масалага тааллуқли шундай ҳадис борлигини билмаслиги эҳтимоли мавжуд ёки, агар билса ҳам уни заиф деб ҳисоблагани ёки фиқҳнинг бошқа қоидаси билан изоҳлаган бўлиши мумкин. Мужтаҳид олим бундай хатолик учун кечирилади. Бундан ташқари, ўша вақтда мазкур ҳадис айнан шу олимга етиб келмагани унинг илмий салоҳиятига путур етказмайди. Издошларидан бўлмиш буюк олимлар ўз умрларининг охирига қадар қайсидир ҳадислар ҳақида эшитмаган ҳоллар бўлган, лекин уларнинг илмий лаёқати ва тажрибаси шубҳа остига олинмаган. Бунинг устига, тақлид йўлидан бораётган киши агар ҳадисга амал қилшнинг юқорида келтирилган барча шартлари бажарилган бўлса, ушбу масалада тақлид қилмаган кимсани қоралаш ёки танқид қилишга ҳақли эмас. Бундай ажратиш (ижтиҳод) тури аждодларимиз замонларидаёқ тарқалган эди. Қоида тариқасида олимлар «ўзида хатоликлар эҳтимоли бўлган ҳолда менинг мазҳабим тўғри, бошқа мазҳаблар – тўғри бўлиб чиқиши эҳтимоли бўлгани ҳолда нотўғри», деган қоидага амал қиладилар. Ушбу сўзлар аниқ бир мазҳаб йўлидан бориш ва айни чоғда бошқаларни тенг ҳуқуқли деб қабул қилиш имконини беради. Бироқ салафларнинг асосий диний қоидалари ва қарашлари (концепция) қўшилмаслик (фикрларда) ёки ўтмишдаги олимларни қоралаш ҳисобланмайди, бундай бузғунчилик Аҳли сунна вал жамоа доирасидан четга чиқаради. Чунки Аҳли сунна вал жамоа – бу мусулмон жамоасининг кўпчилигидир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари унинг тўғрилигига ишонганлар ва унга амал қилганлар. Бундай қараш (ўтмишдаги олимларни айблаш) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг фаолиятига батамом зиддир, шу сабабли бундай киши Аҳли сунна вал жамоа амал қиладиган қоидалар доирасидан четда қолади. Худди шу тарзда, тақлид хусусида Қуръон ва суннатни инкор қилиш даражасида кескин йўл тутган кишига яқинлашмаслик лозим, шунингдек, бундай одамлар билан баҳслашишдан ва фикр алмашишдан тийилиш керак» (Таҳонавий. ал-Иқтисод фи-т-тақлид ва-л-ижтиҳод. Б. 42-45). 
Бу, мавлоно Сановий томонидан таклиф этилган, мўътадил йўриқнома, мусулмон умматни кўплаб ички низолардан сақлаб қолар эди. Юқорида кўрсатилган талабларнинг барчасини бажарган олим-мутахассис, ўз имоми фикрини қолдириб, унинг ўрнига ҳадисга амал қилиши мумкин. Бироқ, буларга қарамасдан, у барибир ўз имомига тақлид қилувчи бўлиб қолаверади, чунки унинг имоми билан бўлган ихтилофи шахсий хусусиятга эга.  
Шундай қилиб, кўплаб ҳанафий олимлар муайян масалаларда имом Абу Ҳанифанинг фикри билан ихтилоф қилганлар. Баъзида ҳанафий олимлар ўз имомларининг фикрини қолдириб, кўпчиликнинг фикрига эргашганлар. Мисол учун, Абу Ҳанифа вақтинча чоракорлик битимлар (ижара ҳақи ер эгасининг ердан олинган ҳосил фойдасидан чиқариб олинадиган ижара шартномаси) амалиётига рухсат бермаган. Ҳанафий олимлар ҳам уни бир неча ҳолатда ва қатъий шартларни бажариш асосида рухсат берганлар.  
3. Ўз мазҳабининг мужтаҳиди бўлган олимнинг тақлиди. Ўз мазҳабининг мужтаҳиди бўлган олим, мутлақ мужтаҳиднинг қоидалар чиқариб олиш, хулосалар бериш усулларини қабул қилади ва унга эргашади, шу билан бирга Қуръони карим ҳамда суннатдан бевосита ҳукм чиқариш имкониятига эга бўлади. Бундай мужтаҳид баъзи қоида ва тафсилотларда ўз имоми билан ихтилофга бориши мумкин, бироқ мазҳабда қабул қилинган аксарият қоидаларга риоя қилади. Ҳанафий мазҳаби имомларидан Абу Юсуф ва Муҳаммад, шофеий мазҳаби имомларидан Музаний ва Абу Савр, моликий мазҳаби имомларидан Сахнун ва Ибн Қосим ҳамда ҳанбалий мазҳаби имомларидан Иброҳим Ҳарбий, Абу Бакр Асрамлар – мазҳаб асосчиларидан, чиқарган ҳукмлари билан фарқ қилган мужтаҳидлар ҳисобланадилар. Шайх Ибн Обидин улар ҳақида тасаввур бериб шундай ёзади: «Мужтаҳидликнинг иккинчи табақаси – бу Абу Юсуф, Муҳаммад ва бошқа ҳанафий олими каби устозлари ўрнатиб кетган қоидалар асосида зикр этилган далиллардан ҳукм чиқаришга қодир мазҳаб мужтаҳидлари киради. Улар фуруънинг баъзиларида устозларига хилоф қилсаларда, усулда унга тақлид қиладилар» (Ибн Обидин. Шарҳ уқуд русм ал-муфтий. Б. 4). 
Шунинг сабабидан имомлардан Абу Юсуф ва Муҳаммад фуруънинг кўп масалаларда Абу Ҳанифа билан ихтилоф қилсаларда, ҳанафий олими ҳисобланадилар. 
4. Мутлақ мужтаҳиднинг тақлиди. Мутлақ мужтаҳид – бу ижтиҳод учун зарур бўлган барча талабларга жавоб берадиган олим. У Қуръони карим, суннатдан ҳукм чиқариш ва хулосалар бериш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиши мумкин ҳамда биринчи манбалар асосида ислом қонунлари таърифини беради. Имомлардан Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар бунга мисол бўла олади. Бу олимлар ўз ижтиҳодларида мутлақ бўлиши билан бирга, муайян даражада тақлид қилишга мажбур бўлганлар. Улар Қуръони карим, суннатдан жавоб топилмаганда саҳоба ва тобеинларга эргашадилар. Ўз қиёс ва ижтиҳодларидан кўра уларнинг фикрларини афзал деб билганлар. Қуйида мусулмон олимларининг илк авлодидан баъзи мисоллар келтирилади. 
1. Умар розияллоҳу анҳу ушбу амалиётнинг асосини ифодалаб берган хатни қози Шурайҳга жўнатган. Имом Шаъбий: «Шурайҳ, Умар розияллоҳу анҳу унга жўнатган хатни гапириб берган: «Агар (бирор нарса ҳақида ҳукм чиқармоқчи бўлсанг) Аллоҳнинг китобида бирор нарса келган бўлса, шу билан ҳукм чиқар. Одамлар ундан сени чалғитмасин. Агар бу борада Қуръонда бирор нарса келмаган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мурожаат қил ва шу асосда ҳукм чиқар. Агар бу ҳақда Аллоҳнинг китобида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатида ҳам бирор нарса бўлмаса, одамлар ижмо қилган нарсага қара ва шуни ол (яъни, шу асосида ҳукм чиқар). Агар Қуръонда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатида ҳам, сендан олдин бу ҳақда бирорта кишининг гапирган нарсасидан топмасанг, унда сенда икки ишдан бирини танлаш имконияти бор, ёки хоҳласанг ўз раъйинг асосида ижтиҳод қил, хулосангни чиқар, ёки ҳукм чиқаришни кейинга қолдир. Ортга суришда сенга яхшиликдан бошқа нарса йўқ, деб ҳисоблайман», деди» (Доримий. Сунан. Т. 1. Б. 44). 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Шурайҳ мутлақ мужтаҳид бўлган. Умар розияллоҳу анҳу унга агар бирор бошқа фикр топа олмаса, ижтиҳод қилишини маслаҳатини берган, юқорида айтиб ўтилганидек, Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай фикрни тарафдори бўлган.  
2. Доримий ўз «Сунан»ида ривоят қилишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан бирор нарса ҳақида сўрашганда, жавобни Қуръони каримдан берган. Агар Қуръондан топа олмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари асосида жавоб берган. Агар у ундан ҳам бирор жавоб топмаса, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу фикри асосида жавоб берган. Агар улардан ҳам бирор нарса топмаса, ўз фикрига асосланган (Доримий. Сунан. Т. 1. 43). 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзи мутлақ мужтаҳид бўлишига қарамай, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу фикрларидан топа олмаганда, ўз фикрига асосланганини кўриб турибмиз. 
3. Шаъбий ривоят қилишича, бир одам унинг олдига келиб, савол берди. У (Шаъбий), Ибн Масъуд масалага шундай, шундай деган, деди. Бу одам эса, сен менга ўз фикрингни айт, деди. Шаъбий: «Бундан ажаблаяпсанми?! Мен унга Ибн Масъуд айтганини гапирсам, у мендан ўз фикримни сўраяпти. Менинг диним ўшандан қолган (яъни, ундан ўрганганман). Менга ўз раъйимдан жавоб беришимдан кўра куй куйлаганим яхши», деди (Доримий. Сунан. Т. 1. Б. 36). 
Бу ерда имом Шаъбий (имом Абу Ҳанифанинг устозларидан бўлган) мужтаҳид мутлақ бўлсада, Ибн Масъуднинг розияллоҳу анҳу фикрини афзал билиб унга таянган.  
4. Имом Бухорий Мужоҳиднинг оятга шарҳини келтиради: «Ва бизларни Аллоҳни таниганларга раҳбар қилгин» (Фурқон, 74), оятини имом Мужоҳиднинг «бизларни бизларгача бўлганларга эргаштиргин ва бизлардан кейин келганларни бизларга эргашадиганлардан қилгин», деган ривоятини келтиради. 
Ҳофиз Ибн Ҳажар, Мужоҳиднинг сўзи ишончли бўлган Ибн Жарир ва Фарёбий иснод йўлларидан келган, деб айтган. Ибн Ҳажар бу таъкидни бошқа шориҳларнинг ўхшаш сўзлари билан боғлайди. У Саъдийнинг Ибн Абу Ҳотамдан келтирган иқтибоси билан боғлайди: «(Бу дуонинг) мақсади намозда имом бўлиш эмас. Балки: «Эй Аллоҳ! Бизни ҳалол ва ҳаромда йўлбошчи қилгинки, бошқалар шунга биноан бизга эргашсинлар»». Ибн Абу Ҳотам Жаъфар ибн Муҳаммаддан қилган ривоятида: «Маъно қуйидагича: «Эй Аллоҳ! Менга шундай мавқе бергинки, агар бирор нарса айтадиган бўлсам, одамлар уни маъқуллаб қабул қилсинлар» (Ибн Ҳажар. Фатҳ ал-борий. Т. 13. Б. 210). 
Мутлақ мужтаҳид бўлган Мужоҳид, бу қоиданинг – бизнинг давримизда ёлғондек туюлаётган, ўзидан олдинги ўтганларга эргашиш муҳимлигини тушунган. 

Тақлид борасидаги шубҳа ва эътирозлар

Қуръони каримда аждодларга эргашиш қатъиян қораланган: «Уларга (мушрикларга): «Аллоҳ нозил этган нарсага (оятларга) эргашингиз!» - дейилса, улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни не узра топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейдилар. Ота-боболари борди-ю, ҳеч нарсага ақллари етмайдиган ва тўғри йўлдан юрмайдиган бўлган эсалар-чи?!» (Бақара, 170). 
Ушбу оят диннинг асл моҳиятини тавсифламоқда. Мушриклар пайғамбарлик ва келажакдаги ҳаётга ишониш каби тавҳид асослари қоидаларини қабул қилмаганлар. Уларнинг аждодлари бунга ишонмаган. Имон каби асосий қоидаларда имом-мужтаҳидга эргашиш талаб қилинмайди, чунки бу ижтиҳод мавзуси ҳисобланмайди. Шунинг учун барча илк даврдаги адабиётларда бу жиҳат диққат билан тушунтирилган. 
Масалан, шайх Амир Бодшоҳ Бухорий «Таҳрир ал-усул»нинг шарҳида: «Фатво сўраш, ақида билан боғлиқ бўлмаган, гумонли ҳукмларда  (якуний хулосага келинмаган масала ва қоидаларда) рухсат берилади, чунончи, ишончли қавлга кўра ақида билан боғлиқ бўлган масалаларда талаб қилинадиган нарса илм ҳисобланади. Бундай масалаларда, тақлидга рухсат берилмаган, балки (Аллоҳни мавжудлиги каби) бундай нарсаларни тўғри назар билан ҳосил қилинади» (Амир Бодшоҳ Ҳанафий. Тайсир ат-таҳрир. Т. 4. Б. 243). 
Аллоҳ икки сабаб билан аждодларга тақлид қилишни қоралаган: улар ваҳий ва илоҳий қоидаларни рад этганлар ҳамда ваҳийнинг ҳақиқийлигига қарамасдан ўз оталарига эргашишларини эълон қилганлар. Иккинчи сабаб шундаки, аждодлари тўғри тушунчадан ва йўл-йўриқдан маҳрум бўлганлар. (Бу китобда муҳокама қилинаётган) тақлид ушбу икки кўринишининг бирортасига ҳам  тўғри келмайди. Тақлид қоидаларига амал қилаётганлардан бирортаси Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юз ўгириб уларнинг ўрнига ўз имомига эргашаётгани йўқ. Улар имомларини фақат Қуръони карим ва суннатни шориҳлари деб ҳисоблайдилар. Шунингдек,  тақлидни танқид қиладиганлар ҳам мужтаҳид-имомларда бошланғич билимлар бўлмаган деб аниқ айтолмайди. Уларнинг билим даражалари (юқори экани) ҳақида барча гувоҳлик беради. Шундай экан, имом-мужтаҳидларга тақлид қилиш билан динсизнинг тақлидини қиёслаш фақат хато эмас, балки адолатсизлик ҳамдир.  

Роҳиб ва ҳакимларга бўлган тақлиднинг қораланиши

« Аллоҳдан бошқа ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар.» (Тавба, 31). 
Имом-мужтаҳидга тақлид қилиш унинг фикрини ислом қонунлари манбаси сифатида қабул қилишни талаб этмайди. Мазҳабларнинг бирорта имоми қонун чиқарувчи деб ҳисобланмайди, барча имомлар (Аллоҳ) қонунининг шориҳлари сифатида ҳурмат қилинадилар. Аллоҳнинг шариъатини шарҳ қилишини эътиборга олмаган ҳолда эргашилиши шарт деб, имомга мустақил қонун чиқарувчи унвонини бериш, шубҳасиз ширкка тенгдир. Имомларнинг фикрига фақат уларнинг қонунларни шориҳи деган шарт асосида эргашиш лозим. 
Ибн Таймия: «Одамлар Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлишлари шарт, шунингдек, Аллоҳ таоло ўша иш эгаларига ҳам итоатда бўлишни буюрди... Уларга итоатда бўлиш мустақил йўл-йўриқ манбаи сифатида эмас, балки Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итоатига мувофиқ шарт», деб ёзади (Ибн Таймийя. Фатаво. Т. 2. Б. 461). 
Олим бирор кишига бошқарувнинг мустақил манбаи сифатида ва (унинг фикрини) илоҳий қоида сифатида чегаралаб олишни мумкин эмаслигини кўрсатди. 
У бошқа ўринда шундай дейди: «Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол ҳисоблаган нарсани ҳалол ҳисоблаш, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром қилган нарсани ҳаром ҳисоблаш Аллоҳ ва Расулига соллаллоҳу алайҳи васаллам эргашишдир. Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажаришни шарт қилган нарсани умматнинг барчаси одамларга ва жинларнинг ҳар бирига ошкора ва яширин ҳолатларда ҳам бажариш шарт ҳисобланади. Лекин ҳукмларнинг шундайлари борки, кўп одамлар уларни билмайди. Бундай ҳолда улар биладиганларга мурожаат қиладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани энг яхши биладиган, ундан кўзланган нарсани ҳам яхши билади. Мусулмон жамоасининг имомлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва инсонлар орасидаги (кўприк сифатини бажарувчи) йўл, восита ва далил ҳисобланадилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларининг мақсадини ўзларининг ижтиҳодлари ва имкониятлари доирасида тушунтириб берадилар. Аллоҳ бу олимни, бошқага бермаган илм ва фаҳм билан хослаган бўлиши мумкин», деган (Ибн Таймийя. Фатаво. Т. 2. Б. 461). 
Тақлид тарафдорларининг позицияси қуйидагиларда акс этади:

· Исломнинг пойдевори бўлган ақидаларда тақлид йўқ.

·  Амалий жиҳатдан шубҳасиз бўлган даражага етган, яъни мутавотир бўлган аниқ масалаларда ҳам тақлид йўқ.

· Қуръон ва суннатнинг ишончли ҳамда ихтилофли бўлмаган масалаларда тақлид йўқ ва бошқалар. 
Тақлид Қуръони карим ва суннатдаги турли ҳамда ихтилофли масалаларда амалга оширилади: бундай ҳолатларда, шахсий фикрларга таянгандан кўра, олимлар фикрига таяниш ишончли ҳисобланади. Мужтаҳид янглишмайдиган деб ҳисобланмайди ва шунинг учун унинг фикрига тўғирлашлар киритиш мумкин. 
Ҳақиқатда, мужтаҳид бўлиб туғилмаган бўлса ҳам, унинг (тақлид) душманлари тақлид қиладилар. Уларнинг кўпчилиги олим ҳам эмас, олим ҳисобланганлари эса, барча масалаларда етарли илмий малакага эга ҳам эмас. Шунинг учун олимлик даражасига етмаган тақлид душманлари, олимларнинг тақдим қилган жавобларига эргашадилар. Бинобарин, шундай фатво китоблари борки, уларни ёзиш жараёнида барча далиллар келтирилмаган. Агар ушбу далилларга оид ўқувчи билан қандайдир муносабат бўлса ҳам, оми одам қандай қилиб уларнинг тўғрисини нотўғрисидан ажратиб олади? Шундай қилиб, тақлиднинг душманлари ҳам, охирги натижада муқаллид (тақлид қилувчи) бўлиб қоладилар. 
Уларнинг орасидаги олимларга қайсидир масалада қарор қабул қилишдан олдин Қуръони карим ва суннатдаги барча асосларни ўрганиб чиқишлари вазифаси юклатилади. Ҳақиқатда, ҳатто олимлар ҳам ҳар бир масалани қайта ўрганмайдилар, улар илк олимларнинг фиқҳий асарларига мурожаат қилишлари шарт. Фарқ шундаки, улар ҳанбалий ёки шофеий мазҳаби китобларининг ўрнига, Ибн Таймия, Ибн Қоййим, Ибн Ҳазм ва Қози Шавконий асарларига мурожаат қиладилар. Уларнинг фикрларини ишончли ҳамда етарли деб ҳисоблайдилар ва шунга эргашадилар. Агар тақлид душманларида Қуръони карим ва суннатнинг барча далилларини мустақил ўрганиш ва текшириш имкони бўлса ҳам, кимгадир тақлид қилишдан бошқа йўллари йўқ. Бунинг сабаби ҳадиснинг ҳақиқийлигини аниқлашга ҳаракат қилиш жараёнида ҳадис ровийлари борасида тадқиқот олиб борган олимларнинг (жарҳ ва таъдил) фикрларига таянишга мажбур бўлишдадир. Ровийнинг заиф экани борасида аввалги олимлар айтган маълумотларни қабул қилишдан бошқа, аниқ йўл йўқ. Бошқача қилиб айтганда, муайян ҳадиснинг заифлиги борасида ҳукм чиқариш учун исноддаги ровийларнинг ривоят қилган ҳадисини заиф деб атаган жарҳ ва таъдил олимларига мурожаат қилмасдан иложи йўқ. Бу муайян ҳадис олимининг фикрига тақлид қилиш бўлади. 
Ровийнинг ишончлисинпи танлаб олиш борасидаги ёзилган китобларда, ўқувчига келтирилган муҳокамаларнинг сабабини тақдим қилмайдилар: улар фақат бундай одам яхши хотирага эга бўлмаган (ёки бошқа камчилиги ёзилади), бошқаси яхши хотирага эга эди, деган нарсаларни санаб ўтадилар. Бундан ташқари, агар ровийлар иснодига асосан ишончли деб ҳисобланган икки ҳадис бўлса, унда қайси асосда улардан бирига афзаллик берилади? Бир ҳадисга бошқа ҳадисдан кўра афзаллик берилишининг ягона асоси бу – ҳадислардан бири бошқача шарҳланиши эҳтимоли бор деб баҳолаган, олимнинг фикри ҳисобланади. Фақат ушбу ҳолатларда олимларга таяниб мустақил ҳукм чиқариш мумкинлиги тақдир тақозосидир. Ҳақиқатда, мутахассисларнинг фикрига эргашиш ҳаётимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Агар биз бундан воз кечсак, ҳатто оддий дунёвий ҳаётимиз ҳам имконсиз бўлиб қолади. 

Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис

Адий ибн Ҳотамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинган кейинги ҳадис ҳам тақлидга қарши ишлатилади. Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бўйнида кичик олтин ҳоч билан келдим (исломга киргунига қадар насроний динида бўлган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, Адий! Бу бутни ташлаб юбор», дедилар. Кейин У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бароат» (бу суранинг иккинчи номи) сурасидаги қуйидаги оятни ўқидилар: «(Улар [яҳудий ва насронийлар]) Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандлари ва роҳибларини рабб (илоҳ) қилиб олдилар...» (Тавба, 31). Кейин: «Бу, улар ушбу одамларга ибодат қиладилар, дегани эмас, бироқ бу одамлар ҳалол қилган нарсаларини ҳалол қилиб олиш ва ҳаром қилганини ҳаром қилишдир» дедилар (Термизий). 
Юқорида таъкидланганидек, ҳадиснинг имомга эргашишлик масаласига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фарқ юқорида кўрсатиб ўтилганидек, аҳли китоблар ўзларининг роҳибларини ва руҳонийларини қонун чиқарувчи киши сифатида тан олишган. Масалан, «Британика» энциклопедиянинг гувоҳлик беришича, католик христианлар Рим папасини қонун чиқарувчи сифатида тан олиб, гуноҳсизлигига эътиқод қилишади: «Шундай қилиб, Папа ақидаси ва таълимотида энг юқори нуфузга эга, унинг ҳокимияти олий бўлиб, унинг ўзи гуноҳсиз деб тан олинади. Бу ҳолат (гуноҳсизлик) барча черков руҳонийлари томонидан қўллаб-қувватланади. Папа барча черков раҳбарлари мажлиси каби қонун қабул қилиш ва суд ишларини бажариш ҳокимиятига эга. Шундай экан, Папа қонунлар қабул қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади» (Британика энциклопедияси. Т. 8. Б. 222/3. (1950 й.). 
Имом-мужтаҳидларга эргашаётган мусулмонлар, уларга бундай – ҳуқуқий ҳокимият ёки гуноҳсизлик ваколатини бериб қўймаганлар. Шундай экан, руҳонийлар ўз қавмлари олдидаги ва фиқҳнинг ихтилофли масалаларида мусулмон олимлари эга бўлган ҳокимият билан умуман солиштириб бўлмайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг сўзи

Абдуллоҳ ибн Масъуднинг қуйидаги гапи тақлидга қарши эътироз сифатида келтирилади: «Бир киши бошқа бир кишининг динига эргашмасин, агар имон келтирса имон келтиради, куфр келтирса куфр келтиради» (Табароний).  
Масала тақлиднинг бундай турини ким маъқулламоқда? Ривоят матни ақида ва имон масаласидаги нарсаларни танқид қилмоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, ҳеч қайси олим ақида ва унинг асосий қоидалари масаласидаги тақлиднинг бундай турини маъқулламайди. Саҳобаларнинг фиқҳ масаласидаги тақлидига келсак, Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деган: «Ким тақлид қилмоқчи бўлса, вафот этган кимсаларнинг йўлидан юрсин, чунки ҳозирги яшаётган одамлар фитнадан сақланмаган. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ва бу умматнинг энг афзали эдилар... уларнинг фазилатларини ўрганинглар, уларнинг йўлларига эргашинглар, имкон борича уларнинг ахлоқлари ва сийратларини маҳкам ушланглар. Улар тўғри йўлда мустаҳкам бўлган эдилар» (Табризий. Мишкот ал-масобиҳ. Б. 32.) 

Мужтаҳид-имомларнинг сўзлари

Мужтаҳид-имомлар мусулмонларни ўз фикрларига (ўша фикрни тасдиқловчи) далил топмагунларича эргашишликни таъқиқлаганлар ва агар уларнинг ҳукми бирор ҳадисга мухолиф бўлса, уни ташлаб, сўзсиз ҳадисга амал қилиш тўғри бўлади. Бироқ яхшилаб кўриб чиқилса, ушбу даъволар ижтиҳод қила олишга ҳуқуқи бўлмаган одамларга алоқаси йўқ эканлигини хулоса қилиш мумкин. Аксинча, улар ижтиҳод қила олиш ҳуқуқини қўлга киритган олимларга қаратилган. 
Шоҳ Валиуллоҳ Деҳлавий бу фикрларни қуйидагича умумлаштирган: «Агар бир масалада бўлсада,  баъзида ижтиҳоддан бир улушга эга (ижтиҳод қила оладиган) шахслар бўлади. Унга ўша масаланинг жавоби аниқ маълум бўлса, мисол учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга буюрдилар ёки бундан қайтардилар ёки бу мансух эмас дейишлик каби. Ижтиҳоддан насибадор бўлган кишилар баъзида ҳадисларни, мухолиф ва мувофиқларнинг сўзларини ўрганадилар ёки юқори мартабага эришган катта жамоа шу масалада ҳамфикр эканини кўрадилар. Ўша масалада мухолиф томоннинг ҳужжатлари қатъий эмаслиги, балки қиёс ва истинбот орқали бўлаётганлиги маълум бўлади. Натижада унга мухолиф бўлишга сабаб топилмайди, мисол учун нафақа қилиш махфийми ё ошкорми ҳадиси каби» (Шоҳ Валиуллоҳ. Ҳужжатулллоҳ ал-болиға. Т. 1. Б. 155). 
Бунинг мазмуни тушунарли. Мужтаҳид-имомлар тақлиднинг ман қилинганини таъкидламаганлар. Уларнинг шахсий ҳаётларида тафсилот ва ҳужжатларга чуқур кетмай, одамлардан келган юзлаб саволларга жавоб берганига кўпгина мисоллар мавжуд. Мужтаҳидлар замонида тақлиднинг ижозат берилганлиги борасидаги масала ҳеч қачон ўртага қўйилмаган. Агар бундай амалиёт ўз кучига эга бўлмаганда, имомлар ҳеч қачон ўзларини унинг қуроли бўлишига йўл қўймасдилар. Мужтаҳидларнинг қатъий кўринишдаги баъзи баёнотлари, мужтаҳид бўлмаган барчага тақлид шартлиги ҳақида айтилган. Қуйида улардан баъзилари мисол тарзида келтирилган: «Агар муфтий мужтаҳид бўлса, оми одамлар уларга тақлид қилишлари шарт, ҳаттоки у ўз ижтиҳодида хатога йўл қўйган бўлса ҳам». Буни Ҳасан Абу Ҳанифадан, Ибн Рустам Муҳаммаддан, Башир ибн Валид Абу Юсуфдан ривоят қилган («Ҳидоя»нинг шарҳи «Кифоя»дан. Рўза китобида айтилган).  
Имом Абу Юсуф давом эттиради: «Чунки оми киши ҳадисларнинг маъноси ва ҳақиқатини билиш учун ўзи йўл топа олмагани боис олимларга эргашиши вожибдир» (Ҳидоя. Т. 1. Б. 130). 
Ибн Таймия Аҳмад ибн Ҳанбалнинг оддий равишда йўл тутганини келтиради: «... оми кишиларга Исҳоқ, Абу Убайда, Абу Савра ва Абу Мусъаблардан сўрашларини кўрсатган. Шунга қарамай ўз шогирдлари – Абу Довуд, Усмон ибн Саид, Иброҳим Ҳарбий, Абу Бакр Асрам, Абу Зуръа, Абу Ҳотам Сижистоний, Муслим ва бошқаларга, кимгадир эргашишликни таъқиқлаган. У: «Сизлар олимлардан бирортасига тақлид қилмоқчи бўлсаларингиз, Қуръон ва суннатга таянадиганига эргашинг», деб айтган» (Ибн Таймия. Фатово. Т.2. Б. 240). 
Ибн Таймиянинг ушбу фикри имкони борича аниқ тушунтирадики, фақиҳ бўлган ва бевосита Қуръони карим ва суннатдан ҳукм чиқаришда ўз устозлари даражасига етиш қобилиятига эга бўлган (имомларнинг) шогирдларига тақлид қилиш муносиб кўрилмайди. Етарли малакага эга бўлмаганларга қатъий суратда мужтаҳидларга эргашиши ва тақлид қилиши тавсия этилган. Аслини олганда олимлар томонидан олим бўлмаганларнинг тақлиди шу қадар тан олинганки, бу масалада фақат мўътазилийлар қўшилмаган.  
Шайх Сайфуддин Омадий: «Оми одам ҳамда ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олимлар – агар улар муайян масалаларда етарли ижтиҳод даражасига эга бўлсалар ҳам – усул олимлари фикрига кўра мужтаҳидга таяниши лозим. Бағдоднинг баъзи мўътазилийлари буни ман қилишган», дейди (Омадий. Иҳкам ал-Аҳком. Т. 4. Б. 197; Ғаззолий. Мустасфа. Т. 2. Б. 124). 
Хатиб Бағдодий: «Баъзи мўътазилийлардан ривоят қилинишича, оми одам ҳукмнинг иллатини (далил ва ҳужжатларини) билмагунча олимнинг гапига амал қилиши мумкин эмас... Бу хато, чунки оми одам далилларни тушуниш имкониятига эга эмас. Фақат бир неча йил фиқҳни ўрганиши, фақиҳ ва олимларнинг илмий баҳсларида мунтазам қатнашиб бориши, қиёс услубларини ўрганиши ва нима тўғри, нима нотўғри эканини ажрата олиши ҳамда далиллардан қай бирини тўғри ва нотўғри эканини билиши лозим. Оми учун юқорида санаб ўтилганларни бажариш, ўзига имкониятидан ташқари нарсаларни юклаган бўлади», дейди (Хатиб Бағдодий. ал-Фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ. Т. 2. Б. 69). 
Мужтаҳидлар орасида, ижтиҳод қила оладиган одамлар борасида, улар бошқа (олим)ларга тақлид қила оладиларми, деган ихтилофли қарашлар мавжуд. Хатиб Бағдодий Абу Суфёндан ривоят қилишича, (олим) ўзидан кўра кучли билимга эга бўлган одамга тақлид қилиши мумкин (Хатиб Бағдодий. ал-Фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ. Т. 2. Б. 69). Шайх Ибн Таймия имом Муҳаммаддан шундай фикрни ривоят қилган. Имом Шофеий ва имом Аҳмадлар эса, бу таъқиқланганини айтганлар (Ибн Таймия. Фатово. Т. 2. Б. 24). Мавлоно Абдулҳай Лакнавий Шамсул аимма Ҳилвонийдан Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳолини келтирганда: «Абу Ҳанифадан ривоят қилинадики, мужтаҳид ўзидан кучлироқ билимга эга бўлган кишига (мужтаҳидга) тақлид қилиши мумкин», дейди (Лакнавий. ат-Таълиқот санийя. Б. 96). 

Тақлиддан камчилик тушуниладими?

Тақлид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари замонида ҳам тарқалган эди. Ижтиҳод қила олмайдиган саҳобалар, олим бўлганларга мурожаат қилганлар. Баъзи доираларда, тақлидни танқид қилиб, у Аҳли сунна ақидасига қарши, илмсизликни (жаҳолатни) талаб қилади, бизга фақат барча саҳобаларни ҳурмат қилиш етади, деган фикр айтилган. Тақлидни саҳобаларга нисбат бериш эса, улардан бирини жоҳилликда айблаш бўлади ва уларга эргашишликка лойиқ эмас бўлиб қолади. (Шундай экан, ушбу фикрга биноан) барча саҳобалар илмли бўлганлар ва ўз соҳаларида фақиҳ бўлганлар (Мавлоно Озодий. Таҳрик Озодий фикр. Б. 133-135). Бундай танқид фақат ҳиссиётга асосланган. Кимдир ҳақида у фақиҳ ва мужтаҳид эмас дейишлик, унинг шахсиятига соя солмайди. Аксинча, фақиҳ ва мужтаҳид даражаси Аллоҳнинг олдида хизмати борлигига ҳам кафолат бера олмайди. 
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳужурот, 13), деган, балки энг билимдонингиз, эмас. Тақвонинг барча кўринишларига эга кишини билимлари йўқ бўлса, шунинг сабабидан уни нолойиқ деб бўлмайди. Саҳобаларнинг, исломда энг олий хизмат қилганини, тақвонинг энг юқори даражасига эга бўлганлигини барча тан олади. Улар Пайғамбарлардан кейин энг афзал жамоа ҳисобланади. Бироқ барча саҳобаларни фақиҳ деб ҳисоблаш Қуръони каримга умуман қарши ҳисобланади: «Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!» (Тавба, 122). 
Бу оятда, улардан бир гуруҳи динни ўрганиш билан шуғуллансинлар, бошқаси урушда қатнашсин деб, саҳобаларга насиҳат қилинмоқда. Шубҳасиз, бир гуруҳ саҳобалар, бошқаларидан кўра билимлироқдир, деган хулоса келиб чиқади. Шундай экан Аллоҳнинг Ўзи саҳобаларни олим ва олим эмасларга бўлган. Бу Аллоҳнинг кўрсатмаси ва биз ушбу қоидага камчиликларни қўшишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Бундан ташқари, оятнинг «шунинг учун, билим эгалари (қандайдир ҳукм чиқаришлари)...» маъносидаги тафсири юқорида муҳокама қилинди. Бу ерда яна, Аллоҳнинг Ўзи саҳобаларни ҳукм чиқара оладиган ва чиқара олмайдиганга бўлмоқда. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис  мавжуд: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, кейин бошқаларга етказганни Аллоҳ неъматлантирсин. Шундай одамлар борки ўзлари яхши тушунмасалар ҳам ўзларидан билимлироқларга етказадилар» (Термизий, Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Доримий). 
Бу фикр биринчи ўринда саҳобаларга қаратилган. Мазкур ҳадисдан икки нарса ойдинлашади. Биринчиси, одамлар ҳадис ривоят қилиши мумкин, лекин улар унинг ҳамма маъносини тушунмаслиги мумкин. Иккинчиси, ҳадиснинг маъносини тушунмаслик камчилик эмас, балки ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки гуруҳни дуо қилганлар. Ҳақиқат шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларига келиб катта фойда олган саҳобалар кўп бўлган. Улар Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳу каби мусулмонларнинг буюк йўлбошчилар бўлган. Бироқ улар орасида Ақро ибн Ҳобис, Салмон ибн Сахра розияллоҳу анҳу каби оддий аъробийлари ҳам бўлган. Бу оми одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари бўлиб кўплаб фойдалар кўришган. Улар, минглаб буюк олим ва мужтаҳидлар тенглаша олмайдиган даражададирлар. Аммо бу (оддий) саҳобаларни Абу Бакр, Умар, Али, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу каби олим деб ҳисоблаш – кўриниб турган нарсаларни инкор қилиш бўлади.  
Шайх Ибн Қайюм 124 минг саҳобанинг фақат 130 тасидан фатво ва ҳукмлар ривоят қилинган деб ёзади (Ибн Қайюм. Эълом ал-муваққиин. Т.1. Б. 9). Бундан келиб чиқиб, кўпчиликни ташкил қиладиган саҳобалар норасо бўлган, деган тахмин бемаъниликдир. Шундай маълумотлар борки, баъзи саҳобалар тобеинлардан илм ўрганган. Алқама ибн Қайс Абдуллоҳ ибн Масъуднинг шогирди ва тобеин бўлгани билан бир қанча саҳобалар ундан илм олишган (Заҳабий. Тазкира ал-ҳуффоз; Абу Нуайм. Ҳиля ал-авлиё). Олимлар томонидан, саҳобалар тақлид қилганлиги аниқланган. 

Шахсий ва ўз хоҳиши ҳамда хаёлотига тақлид

Юқорида айтиб ўтилдики, мутлақ тақлид ва шахсий тақлидга рухсат берилган. Бироқ (жамиятда) ахлоқ нормаларининг пасайиши ва Қуръони карим ҳамда суннатга амал қилиш камайиши кузатилди, олимлар фақат шахсий тақлидга рухсат берилишига ҳукм чиқардилар. Бу фатво билан олимлар ихтилофли масалаларда дин ва ислом ҳуқуқининг бузилишини ушлаб қолишни ният қилганлар. Ислом олами барча нарсани рухсат берилиши ва модернизация деб номланган нарсалардан «завқ» олмоқда. Ижтиҳод ва сўз эркинлиги номи билан асосий анъанавий ислом илмларига зарар етказилмоқда. (Динни) тутуриқсиз шарҳлашни асослаш учун қатор ташкилотларга асос солинмоқда, улар маънавиятни, тараққиётни рўкач қилиб мусулмон ва ҳатто шарқ маданиятига тўғри келмайдиган жинсларни аралаштириш, рақслар, куй-қўшиқлар ва судхўрликка рухсат берганлар. 
Қуръони карим оятлари ва суннатдан иқтибослардан иборат бундай фикрни қўллаб-қувватловчи мақолалар бутун ислом оламида тарқалган (бу ҳаракатнинг машҳур намоёндаларидан Мухаммад Абдуҳ ва унинг шогирди Рашид Ризолар ҳисобланади). Бу мақсадга (барча нарсанинг рухсатига) эришиш йўлларидан бири сифатида тақлидни қоралаш биринчи ўринга чиққан. Бу одамлар ўз хою-ҳавасларига эргашишда ўта инжиқлик қилдилар. Мусулмон жамиятида шахсий тақлид оддий меъёр бўлиб турганда, бу ғояларга эътибор берилмаган эди. Асосга эга бўлмаган тарғиботнинг қалтис томони ва бизнинг вақтдаги сохта интеллектуал талаблар, исломда муайян кишига тақлид қилиш тақиқланган деган фикрни давом эттирди. Бугунги кунда, Қуръони карим ва суннатда қатъий таъқиқланган исломнинг умум қабул қилинган қоидалари ва масалаларига шубҳа ва ҳатто нафрат билан қараш ҳолати мавжуд. 

Шахсий тақлид ва янги масалалар

Баҳс мунозаралар шу даражада кўпайдики, шахсий тақлид жамиятнинг ҳозирги ривожланишига тўсиқ бўлиб қолди, деб ўзларини оқламоқчи бўладилар. Бундай даъвога, ижтиҳод талаб қиладиган замонавий масалаларни малакали олим ҳал қилиши керак, деб жавоб бериш мумкин. Аввалги мужтаҳидлар қоидалари асосида ҳукм чиқариш имкониятига эга бўлган фақат шундай мутахассис замонавий масалаларни ечиши мумкин. Шахсий тақлид амалда бўлган исломнинг барча асрларида ижтиҳоднинг бу тури тарқалган эди. Бундан ташқари, одамлар орасида пайдо бўлаётган янги масалаларни ечишда бир мазҳаб олимлари жамланиши мумкин. Қандайдир масалани тезда ҳал қилиш учун жиддий зарурат юзасидан, олимлар бошқа мазҳабнинг фатвосига мурожаат қилиш имкониятига эга. Шу сабабдан ҳанафий мазҳаби олимлари Қуръони каримни ўргатиш учун ҳақ олиш, эри йўқолиб қолган ёки эри жинсий заиф бўлган аёллар учун талоқ масаласини ҳал қилиш каби ҳукмларда имом Молик фатвосига мурожаат қилганлар. Бу масалалар мавлоно Ашраф Али Санвийнинг «ал-Хилят ал-нажиза лил хилят ал-ожиза» асарида ишлаб чиқилган. Агар мусулмон жамиятида муайян муаммо бўлса, олим одам тўрт мазҳабнинг хоҳлаганига ҳукм олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Тақлид амалиёти ҳеч қандай ҳолатда бир имомнинг фатвосига бир масалада амал қилиб, кейин иккинчи имомнинг ўша масаласидаги фатвосига амал қилишга рухсатни бермайди. Бундай шароитда киши тажрибали олимга маслаҳат учун мурожаат қилиши лозим. Шахсий тақлид ҳеч қачон мусулмон жамиятини янги масалаларни еча олмайдиган ҳолатга олиб келмайди, аксинча, у доимо ривожланган ва минг йил мобайнида янги масалаларни ҳал қилишда қўлланилиб келмоқда (бундай маълумотларни Ибн Обидин ва мавлоно Ашраф Алининг ишларидан топиш мумкин). Ҳозирги шарқшуносларнинг ҳам шундай хулосага келаётганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Тақлид борасида мутаассиблик

Тақлид душланларида бўлганидек, тақлид тарафдорлари томонидан ҳам (тақлидга ёндашувда) чегара мавжуд, тақлид амалиётини муҳокама қиладиганлар ва тақлидни қабул қилувчилар. Масалан, баъзи муқаллидлар-тақлид қилувчилар шариатда қонун чиқарувчи мақомига эга бўлган мужтаҳидларни бенуқсон деб ҳисоблайдилар. Улар имомлари ишончли ҳадисларни фатво чиқаришда фойдаланмаганлари учун олмайдилар: айниқса, ишончли ҳадислар орқали машҳур бўлишига қарамай, иккинчи ва тўртинчи ракатда ташаҳҳудга ўтирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари бўлган ишораи саббобани қилмайдилар. Имом Абу Ҳанифа ушбу масала бўйича бу суннат асосида ҳукм чиқармаган дейиш, суннатни таҳқирлаш бўлиб, бир мазҳабга мутаассибона эргашишлик ҳисобланади. Ҳудди шундай, ақл ўйини қилиб ҳадиснинг аниқ мазмунини шу даражада бузиб талқин қилинса, бу билан ҳадисни имом нуқтаи назарига боғлашга ҳаракат қилишни ҳам айблаш лозим. 
Олим киши бошқа ҳадисга қарши бўлмаган ишончли ҳадис топсада, имомининг ҳукмига риоя қилишда давом этиши каби ҳолат тўғри эмас. Бир мужтаҳиднинг ҳукми тўғри, бошқасиники нотўғри дейиш ҳам хато. Ҳақиқатда, барча мужтаҳидлар муайян ҳукмни чиқаришда ижтиҳод учун керакли бўлган шартларни бажарганлар ва ҳамма куч ғайратларини сарфлаганлар. Уларнинг қандайдир ҳукмлари хато бўлиб чиқса, машҳур ҳадисга биноан мужтаҳидлар ўзларининг ҳаракатлари учун савобга эга бўладилар. 
Тўғри ёндашув, (биз тақлид қиладиган) мужтаҳиднинг фикри тўғри, бироқ хатонинг эҳтимоли билан, ҳудди бошқа олимларнинг фикри хато бўлиши мумкин, балки тўғри ҳам бўлиши мумкин деган, тахмин қилиш билан бўлади. (Мазҳаб) имомларининг ҳукмларида мусулмон жамияти орасида ихтилоф ва низо келтириб чиқарадиган тафовутлар бор деб таъкидлаш тўғри эмас. Мужтаҳидлар орасидаги фарқларнинг аксарияти қайси бир амал афзал деган фикрда ихтилоф пайдо бўлган. Ҳалол ва ҳаром масаласини таснифлашда, одатда бундай масалалар ижтиҳод мавзуси бўлмагани сабабидан бир оз фарқ бор. 
Масалан, рукуга бораётганда «раф ал-ядайн» қилиш (қўл кўтариб намоз ўқиш), «омин»ни жаҳрий (ёки ичида) айтиш, қўлни кўкрак қафасда ёки киндикдан пасда қовуштириб туриш – буларнинг барчаси уларнинг қайси бири кўпроқ маъқул кўрилади ва қайси бири камроқ деган масалаларда фарқ бор холос. Барча имомлар кўрсатилган ҳолат мумкин деб ҳисоблашган ва улардан воз кечиш намозни бузмайди, деган фикрда иттифоқ қилганлар. Ушбу фарқларни норизолик ва икки орада ихтилоф келтириб чиқарадиган кўринишда тақдим қилиш тақиқланган. Нима нарса ҳалол, нима нарса ҳаром каби масалалар илмий доираларда муҳокама қилишга мўлжалланган. Мужтаҳидларнинг нияти улар бир-бирлари билан ихтилоф қилган бўлсаларда, бундай масалаларни ташвиш ва безовталик келтириб чиқарадиган оми одамлар (муҳокамаси) учун қолдирмаганлар. 
Мазкур ишнинг мақсади мунозара келтириб чиқариш эмас, аксинча, бутун дунёдаги миллионлаб мусулмонлар (тақлид қилишдаги) амалиётини тушунтиришга ҳаракат қилинди. Муқаллидларнинг ҳаракатларига далил келтирилиб, танқид қилувчиларга ўзларининг хулосаларини беришда эҳтиёт бўлишга чақирилди. Тақлиднинг мухолифлари қандайдир сабаб билан ўз нуқтаи назарларини афзал деб, қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслигини айтадилар. Бироқ динга ўзининг қоидалари ва бидъатларини аралаштириб, катта олимларни ҳамда мазҳаб имомларига тақлид қиладиганларни мушрик деб ҳисоблайдиганларнинг нуқтаи назари жазога лойиқ.  
Машҳур муҳаддис, аллома Наввоб Сиддиқ Ҳасан ўзининг «Илқо ас-сунна би илқо ал-миҳан» асарида: «Аллоҳ таолога шукурки, мен аҳли сунна вал жамоани нажот топган фирқа деб биламан. Киши ҳанафий, шофеий, моликий ёки ҳанбалий, зоҳирий, аҳли ҳадис, аҳли сулук бўлсин фарқи йўқ. Уларнинг бирортаси ҳақида ёмон гумонда эмасман. Агар ҳар бир гуруҳнинг ичида баъзи масалалар далилларга хилоф ва мувофиқ келганлигини, баъзи фатволари саҳиҳ, заиф, мардуд эканини билсам ҳам. Зеро ҳукм аксариятга қараб белгиланади, озга қараб эмас. Салаф имомлардан баъзиларининг амали ҳадисларда рад этилган бўлса, унинг бир неча узрлари бор. Улар «Жалба ал-манфаа» китобида келтирилган. Салаф имомларига улар суннатга хилоф йўл тутади, деб тухмат қилиш инсофдан эмас. Муқаллидлар Китоб ва суннат асосида тақлидий раъй йўли билан уларни қилган хатоларини хато деб билишади. Лекин уларни қилган ишларини жоҳилона баҳс деб билишмайди ва улар ортида намоз ўқиш мумкин эмас деб билишмайди, уларни кофир дейишмайди.  
Ибодат, муамалот масалаларидаги ихтилофлар аҳли илмни кофирга чиқармайди. Лекин ижтиҳодда ёки фаҳмида хато қилибди, дейилади. Улар олим деб ҳисобланади. Аллоҳдан умид қиламанки, хато фатво берувчи ва унга амал қилувчи ўз қасдида холис бўлса ва қандайдир кучли сабабга кўра хато қилган бўлса хатоси авф этилади. Агар Аллоҳ таоло ва унинг Расулига мунофиқлиги сабабли қасддан хато қилса уни аҳволи хавфлидир. Аммо Аллоҳдан хавфи бор бирор кишига нисбатан бадгумонлик қилишга ҳожат йўқ. Биз зоҳирига қараб ҳукм чиқарамиз. Аллоҳ сирларни билгувчидир» (Фаран. 1963 журналидан олинган). 
Бутун дунёда мусулмонлар кўплаб муаммоларга дуч келаётган бундай пайтда, уммат учун бу каби иккинчи даражали масалалар борасида тортишувдан зарарлироқ нарса йўқ. Унча аҳамияти йўқ фарқ ва арзимаган нарсалар билан бир-бирини кофирликда ва шак келтиришда айблашдан кўра ҳақоратлироқ нарса бўлмаса керак? Ўн тўрт асрдан бери дин асослари суяниб келаётган ислом биносини арзимаган фарқлардан фойдаланган ҳолда ислом душманлари томонидан қўпориб ташлаши катта фалокат бўлади. Ташқи кучлар ислом қудратини буза олмаганига тарих гувоҳ, балки доимий ички фитна ва урушлар ислом давлати ҳолатининг ёмонлашишига (охир оқибат бузилишига) олиб келган (масалан, мусулмон қўшинининг «Айн Жолут»даги ғалабаси (сентябрь 1260  йил)). Тақдир тақозоси билан, тўрт мазҳаб имомининг «хатоларини тўғрилаш»га уриниш бирлашувга эмас, балки мусулмонлар орасида тортишув ва ихтилофга олиб келади. 
Ҳақиқатда, бундай ҳаракатлар тортишув ва фитнадан бошқасига олиб келмас экан, савол пайдо бўлади: айниқса, бизнинг уммат олдин ҳеч қачон бўлмаган тангликни ўзининг бошидан ўтказаётган бир пайтда, бугунги кунда бу ҳаракатларнинг мақсади нима? Самимият ва ушбу мақсаднинг жиддийлиги билан айтиш мумкинки, бизнинг уммат ўзига раво кўрмайдиган мазкур ҳолатда ислом ҳуқуқининг асосий масалалари бўйича ихтилоф қилиш дабдабага айланди. Афсуски, мусулмонлар ички низолар билан ўралашган бир вақтда, ислом душманлари бу ихтилофлардан тўлақонли фойдаланиб, янги фирқаларнинг пайдо бўлишига эскиларининг тарғибот методларини ўзгартириб, янгитдан ҳаракат қилишига олиб келмоқда. 
Биз Аллоҳдан, бизни тўғри йўлда қоим қилишини, у бизга ҳақиқатни, унга эргашишимизнинг имкониятини, ҳақиқат қилиб ва ёлғонни ёлғон қилиб кўрсатишини ва ундан воз кечишимизни сўраймиз. Шунингдек, бизнинг ғайратимиз ва кучимизни ўзаро баҳслардан ислом ва мусулмонларни юксалтиришга қаратилган мақсад ва вазифаларга йўллашини сўраймиз. Ва охирги сўзимиз Аллоҳу Роббил Оламинга ҳамд бўлсин. 

МУНДАРИЖА

 ТАҚЛИД

Тақлид

Қуръони каримда тақлид концепцияси

Ҳадисдаги тақлид

Саҳобалар даври ва мутлақ тақлид

Саҳоба ва тобеинлар даврида шахсий тақлид

Биринчи қараш

Иккинчи қараш

Учинчи қараш

Тўртинчи қараш

Бир неча турли қарашлар

Шахсий тақлиднинг (муайян бир одамга эргашиш) зарурати

Тақлиднинг турли даражалари

1. Авомнинг тақлиди

2. Мутахассис-олимнинг тақлиди

3. Ўз мазҳабининг мужтаҳиди бўлган олимнинг тақлиди

4. Мутлақ мужтаҳиднинг тақлиди

Тақлид борасидаги шубҳа ва эътирозлар

Роҳиб ва ҳакимларга бўлган тақлиднинг қораланиши

Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг сўзи

Мужтаҳид-имомларнинг сўзлари

Тақлиддан камчилик тушуниладими?

Шахсий ва ўз хоҳши ҳамда хаёлотига тақлид

Шахсий тақлид ва янги масалалар

Тақлид борасида мутаассиблик



[1] Бир танқидчи Тақий Усмоний ва барча тақлид қилувчиларни кофир ва мушрик деб атаб, қуйидагиларни ёзади: «Қандайдир ҳадис келтиришдан олдин уни саҳиҳ ёки заифлигига қараш керак» (ат-Таҳқиқ фи жавоб ат-тақлид). Кейин шайх Зарқонийнинг Абу Довуд «Сунан»ига ёзган мулоҳазасидан келтирди. Мумкин қадар, ушбу одам тақлидни танқид қилиб, ушбу ҳадиснинг шайх Зарқоний танқидини Тақий Усмонийнинг далилларига қарши етарлича келтириб, тақлид қоидаларидан фойдаланди. Шу билан бирга Абу Довуд асарига мулоҳазаларни келтириб, унинг ҳадисларини баҳсга қўйди. У Ибн Қайюмнинг, шайх Зарқонига раддия бўладиган, ушбу ҳадисга ёзган шарҳини ўқиб, хулоса чиқарса яхши бўлар эди. Ибн Қайюмнинг фикрича бу ҳадиснинг ҳеч қайси ровийси заиф ёки ёлғончи деб ҳисобланмаган. Уларнинг забти ва адолати умуман шубҳа остига қўйилмаган. Бундан ташқари, Хатиб Бағдодий томонидан ривоят қилинган, Муоздан ривоят қилинган ҳадис билан боғлиқ, барчага ишончли ва адолатлилиги билан танилган ҳадиснинг бошқа исноди бор. Шу билан бирга уммат томонидан бу ҳадиснинг қабул қилиниши унинг ишончлилигига муҳим омил бўлиб хизмат қилади (Иълом ал-муваққин, 1-172).

[2] Ҳоким ҳам мазкур ҳадисни «Мустадрак»да келтириб, унинг ишончлилигини айтган.  Заҳабий ҳам шу фикрда бўлган.

[3] Таъкидлаш лозимки, мазкур фатво Муоз розияллоҳу анҳунинг шахсий фикрлари бўлган. Бошқа кўпгина саҳобаларнинг фикри, «Мусулмон кофир кишидан мерос олмайди», деган мазмундаги ҳадисга асосланганлар.

[4] Қуръони каримнинг етти ҳарфда нозил қилингани ҳақида ҳадислар кўп. Бу ерда «ҳарф» деганда, кўриниш назарда тутилган. Баъзилар етти қироат маъносини ҳам ишлатадилар.


6 йил аввал 13727 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мазҳабларнинг келажаги ижтимоий-тарихий таҳлил
Мен дин олими эмасман, бинобарин, Исломдаги мазҳаблар ҳақида аввало, ижтимоий-тарихий таҳлил нуқтаи назаридан гапираман. Агар қаердадир хатога йўл қўйсам, уламолар хатоимни тўғрилаб қўйишади, деган умиддаман. давоми...
1 ўн йил аввал 6203 Абдуллоҳ Ринат Муҳаммад
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қаробат аҳли мазҳаби
Қаробат аҳли мазҳаби:Учинчи мазҳаб қаробат аҳли мазҳаби бўлиб, улар завил арҳомларнинг меросида асабалар меросига қиёсан қариндошлик даражасига сўнгра қаробат қувватига эътибор қилишади. Меросхўрлардан давоми...
1 ўн йил аввал 5431 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мазҳаббошилар тавсифи шеър
 Мазҳаббошилар тавсифиАсли динда булар эди комил, Фаръида нез тўрт эди омил.Бирлари Собит ўғлидур Нўъмон,Илму фазлу камоли бепоён.Шуҳрат ила Имоми Аъзамдур,Қанча аъзам дейилса ҳам давоми...
1 ўн йил аввал 6330 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳанафий мазҳабидаги китоблар мартабалари
Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Балки бу китоблар уч даражага бўлинади.Биринчи даража.Бу даражадаги китобларни «Усул» деб аталади. Мазкур даражадаги китобларни давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳанафийлик фиқҳининг қисмлари ва ёрдамчи соҳалари
“Фиқҳ” сўзи луғатда “фаҳм қилмоқ”, “фаҳмлаш”, “англамоқ” ва “тушунмоқ” каби маъноларда бўлиб, у оддий “фаҳмлаш” эмас, балки диққат билан чуқур англаб олиш, мукаммал ва муфассал давоми...
1 ўн йил аввал 6399 Ҳамидуллоҳ Беруний