Бўлимлар
Атама номи Атама
Усмон ибн Ҳаким Усмон ибн Ҳаким ибн Динор ал-Авдий, куня­лари Абу Амр ал-Куфий.Бу зот ҳаммаси бўлиб, 2та ҳадисни Ҳасан ибн Солиҳ ва Шарик ибн Абдуллоҳлардан ривоят қилганлар.   У киши ҳижратнинг 219-йили вафот этдилар
Усома ибн Зайд Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Калбий, кунялари Абу Муҳаммад. Оналари Умму Айман, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мураббиялари. Бу зот улуғ саҳобалардан бўлиб, Маккада таваллуд топдилар. Исломда ўсдилар. Чунки отаси Исломга аввалги кирган зотлардан эдилар. Расулуллоҳ У...
Водий ал-Қуро Водий ал-Қуро Мадинаи мунаввара билан Шом орасидаги бир водий бўлиб, у ерда Мадина аҳлининг молу мулклари бўлар эди.
Нўъмон ибн Башир У кишининг тўлиқ исмлари Нўъмон ибн Башир ибн Саъд ибн Салаба ибн Халлос ал-Ансорий ал-Хазражийдир. У кишининг оналари Амро бинти Равоҳа розияллоҳу анҳо бўлиб, у киши улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳунинг сингиллари эдилар. Нўъмон ибн Башир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай...
Абдулмажид ибн Ваҳб Аддаау ибн Холид ибн Ҳавзата ибн Робийъа ибн Амр ибн Омир ибн Саъсаъа ал-Омирий бўлиб, фатҳ йили мусулмон бўлганлар. У киши оз ҳадис ривоят қилган саҳобийлардан. Саҳрода яшаганлар. 
Ғоила Ғоила – зино, ўғрилик ва қочиб кетишИмом Бухорий ўз ривоятларида «ғоила» деган ғариб иборанинг маъносини ҳам шарҳ қилиб қўйган эканлар.
Хубс «Хубс» сўзи ҳам камдан-кам ишлатиладиган сўз. У аслида ифлослик маъносини билдиради. Бу ерда шу маънога қўшимча, унинг қул бўлишида ифлослик аралашмаган, яъни ҳур одам қул қилиб олинмаган ёки шунга ўхшаш бошқа қаллобликлар йўқ, деган маънони ҳам англатар экан.
Ибн Абу Ҳадрад Ибн Абу Ҳадраднинг исм­лари Абдуллоҳ ибн Абу Салама ибн Умайр ал-Асламий бўлиб, у киши Худайбия ва ундан кейинги ғазотларда иштирок этганлар. Турли томонларга бир неча бор вазифа билан юборилган жангчилар гуруҳига амир бўлганлар. Етмиш иккинчи ҳижрий санада вафот этганлар.
Ҳузайл ибн Шураҳбил Ҳузайл ибн Шураҳбил ал-Авадий ал-Куфий. У киши Арқам ибн Шураҳбилнинг иниси бўлганлар. Ҳадисларни акалари Арқам ибн Шураҳбийлдан, буюк саҳобалар –Усмон, Али, Толҳа, Саъд, Ибн Масъуд, Абу Зарр, Саъд ибн Убода, Қайс ибн Саъд, Ибн Умар Ҳамадоний, Масруқ розияллоҳу анҳумдан ривоят қ...
Сулаймон ибн Ясор Сулаймон ибн Ясор ал-Ҳилолийнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Маданий. Бу зот Маймуна онамизнинг қуллари бўлганлар. Баъзилар у кишини Умму Салама онамизнинг мукотаб қуллари, деб ҳам айтишади. Бу зот фозил, фақиҳ, ибодатли кишилардан эдилар. Ҳадисларни Маймуна, Умму Салама, Оиша оналаримиз, Зайд ибн Соби...
Қубайса ибн Зуъайб Қубайса ибн Зуъайб ибн Халхала ал-Хузоий, кунялари Абу Саъийд ал-Маданий. Фатҳ йилида дунёга келдилар. Саҳобалар авлодидан, Мадина аҳлининг фақиҳ ва солиҳ кишиларидан бўлганлар.Ҳадисларни Умар ибн Хаттобдан мурсал ҳолда ривоят қилдилар. Яна Билол, Усмон ибн Аффон, Абдурраҳмон ибн Авф, Абу Ҳурайра, О...
Восила ибн ал-Асқаъ Восила ибн ал-Асқаъ ибн Абдулуззо ал-Лайсий ал-Киноний суффа аҳлидан эдилар. Табук ғазотидан олдин Исломга кирдилар ва бу ғазотда иштирок этдилар.Уч йил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлдилар. Сўнг Басрага кўчиб ўтдилар. Бу ерда ҳовлилари бор эди. Дамашқ фатҳида иштирок этди...
Миқдом ибн Кандий Миқдом ибн Караба ибн Амр ибн Язийд, кунялари Абу Кариймата ал-Кандий. У зот ёшлик чоғларида Канда элчилари билан бирга Ямандан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Улар саксон нафар отлиқ кишилар эди. Шундан сўнг Шом шаҳрида истиқомат қилдилар. Ҳаммаси бўлиб, 40та ҳа...
Атийя ал-Қуразий Атийя ал-Қуразий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганлар ва у зотдан ҳадис эшитганлар. Бу саҳоба Куфада истиқомат қилганлар. Насаблари эса ноаниқдир.Бу зот ривоят қилган ҳадисларни Мужоҳид ва Абдулмалик ибн Умайрлар ривоят қилганлар.
Саъийд ибн Маржона Аслида исмлари Саъийд ибн Абдуллоҳ Қураший ал-Омирийдир. Оналарининг исмлари эса Маржонадир. Тобеъинлардан бўлганлар.Зуҳалий: «Бу зот Саъийд ибн Ясор, оналари Маржонадир», деб айтдилар.Ҳадисларни Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ибн Умарлардан ривоят қилдилар.Бу зот тахминан, ҳижра...