Бўлимлар
Атама номи Атама
Завд Завд – учтадан ўнтагача бўлган туялар тўпи.
Увқийя Кумуш пулнинг ўлчовидир. Бир увқийя қирқ дирҳамга тенг. Бир дирҳам 2,975 гр бўлиб, қирқ дирҳамнинг вазни 119 граммга тенг. Демак, кумуш пул икки юз дирҳамга етганида нисобга тенглашган бўлади.
Назр ибн Шайбон Назр ибн Шайбон Худдоний ал-Басрий. Ҳадисларни Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф ва оталаридан ривоят қиладилар. Бу ҳадислар рўзанинг фазли тўғрисидадир. Бу зотдан Қосим ибн Фазл Худдоний, Наср ибн Али ал-Жаҳзамий, Абу Ақл ад-Даврақийлар ривоят қилганлар.
Салама ибн ал-Акваъ Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки марта дарахт остида байъат берган саҳобалардан. Расулуллоҳ алайҳиссалом билан еттита ғазотда иштирок этганлар, «Зув-қард» номли ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни д...
Адий ибн Ҳотим Адий ибн Ҳотим ибн Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Хашраж ат-Тоий, кунялари Абу Ваҳб. Адий ибн Ҳотим ўзининг саховатлилиги билан машҳур бўлган Ҳотим ат-Тоийнинг ўғлидир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Той қабиласига қилган сафарларида Сурияга қочган эди. Той қабиласидан асирга тушганлар орас...
Самура ибн Жундуб Самура ибн Жундуб ибн Ҳилол ал-Фазорий, кунялари Абу Сулаймон. Басрада таваллуд топдилар. Оталари вафот этгандан кейин оналари билан Мадинага келдилар. Мадинада катта бўлиб, улғайдилар ва яна Басрага кўчиб ўтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу...
Ҳусайн ибн ал-Ҳорис Ҳусайн ибн ал-Ҳорис Куфий ал-Жадалий, куня­лари Абул Қосим. Ҳадисларни Ибн Умар, Абдурраҳмон ибн Зайд, Нуъмон ибн Башир, Ҳорис ибн Хотиблардан ривоят қилдилар. Бу кишидан Абу Молик ал-Амжаий, Закариё ибн Абу Зоида ва бошқалар ривоят қилганлар.Ибн Ҳиббон: «Ҳусайн ибн ал-Ҳорис ишон...
Курайб розияллоҳу анҳу Курайб ибн Абраҳа ибн Сабоҳ ибн Марсад ал-Асбаҳий Яманнинг амирларидан бўлиб, ҳадис ривоят қилувчи тобеъинлардан эдилар. Миср фатҳ этилган куни ва Сиффийн урушида Муовия билан бирга иштирок этдилар. Жийза деган жойда яшаб ўтдилар. Ҳадисларни Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қиладилар. Бу кишидан Шомдаги у...
Салмон ибн Омир Салмон ибн Омир ибн Авс ибн Ҳажар ибн Амр ибн Ҳорис аз-Забий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиб, бир неча ҳадислар ривоят қилганлар. Бу кишидан Муҳаммад ибн Сийрийн, Абдуллоҳ ибн Башир ва бошқалар ривоят қилдилар.Дулобий: «Бу зот 100 йил умр кўриб, «Жамал&...
Абдуллоҳ ибн Зубайр Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом Қурайший ал-Асадий, кунялари Абу Бакр. Оналари Асмо бинти Абу Бакр. Бу зот ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида тўққиз ёшда эдилар. Ҳаммаси бўлиб 33та ҳадис ривоят қилдилар. Бу ҳадисларн...
Абдурраҳмон ибн Абдин ал-Қорий Абдурраҳмон ибн Абд розияллоҳу анҳу Қора ибн Дийшнинг авлодларидан эдилар. Шунинг учун Қора ибн Дийш ал-Маданийга нисбат берилиб, Абдурраҳмон ибн Абд ал-Қорий дейилади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида таваллуд топдилар. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб кел...
Язийд ибн Румо Язийд ибн Румон Асадий ал-Маданий, кунялари Абу Руҳ. Бу зот Зубайр ибн Афвон оиласининг қули бўлганлар. Ҳадисларни Ибн Зубайр, Анас, Убайдуллоҳ ва яна бошқа кишилардан ривоят қилдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадислар олтита «Саҳиҳ» китобларида келтирилган. Ибн Саъд айтадилар: «Я...
Лақийт ибн Собира Лақийт ибн Собиранинг асл исмлари Лақийт ибн Омир ибн Собира ибн Абдуллоҳдир. Кунялари Абу Разин ал-Ақалийдир. Бу зот машҳур саҳобалардан бўлиб, ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.  Бу зотдан ўғиллари Осим ибн Лақийт, акаларининг ўғли Воқеъ ибн Адас, Абдуллоҳ и...
Зирр ибн Ҳубайш Зирр ибн Ҳубайш ибн Ҳабаша ибн Авс ал-Асадий. Улуғ тобеъинлардан бўлиб, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам яшадилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар. У киши Қуръон олими ва фозил зотлардан эдилар. Ҳатто Ибн Масъуд ҳам араб тили ҳақида шу зотдан сўрар эдилар.Зирр ибн Ҳубайш роз...
Сила розияллоҳу анҳу Сила ибн Зуфар ал-Абасий, кунялари Абу Аъло. Баъзилар у кишини Абу Бакр ал-Куфий деб ҳам атайдилар. Бу зот ишончли ҳадис ривоят қилувчи улуғ тобеъинларнинг катта уламоларидан ҳисобланадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини Аммор ибн Ёсир, Ҳузайфа ибн Ямон, Ибн Масъу...