Жасадни бошқа юртга кўчириш


Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини баён қилиб ўтганлар:

1. Ўликни кўчириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўликнинг кафанлаш ва дафн қилишни тезлаштиринглар» деган ҳадисларига зид амал бўлиб қолади;
2. Кўпинча ўликни кўчиришда жасаднинг ҳидланиб, кўриниши қўрқинчли ҳолатга келиб қолиши, гоҳида чириб, жаноза ўқишга нолойиқ бўлиб қолиши ҳолатлари юзага келади;
3. Ўликни кўчиришда ортиқча уринтириб, унга беҳурматлик қилишга, музлатиб, жасадга озор беришга тўғри келади (Аҳкомул маййит).

وَلَا بَأْسَ بِنَقْلِهِ قَبْلَ دَفْنِهِ قِيلَ مُطْلَقًا ، وَقِيلَ إلَى مَا دُونَ مُدَّةِ السَّفَرِ ، وَقَيَّدَهُ مُحَمَّدٌ بِقَدْرِ مِيلٍ أَوْ مِيلَيْنِ لِأَنَّ مَقَابِرَ الْبَلَدِ رُبَّمَا بَلَغَتْ هَذِهِ الْمَسَافَةَ فَيُكْرَهُ فِيمَا زَادَ.

«Дафн қилишдан олдин бошқа жойга олиб кетса зарари йўқ. Бир қилда масофа қанча бўлса ҳам. Бошқа бир қилди эса, сафар масофасидан камроқ жойга бўлса жоиз. Имом Муҳаммад бир мил ёки икки милгача олиб борилса бўлади деб қайдлаганлар. Чунки, шаҳар қабристони одатда шунчалик масофада бўлади. Ундан зиёдаси макруҳ саналади» (Раддул мухтор).
Мусофир бирор жойда вафот топган бўлса-ю, ўша ерга дафн қилиб юборилган бўлса, қаерга дафн қилинганлигидан қатъи назар, яқинлари унинг қабрини очиб, ўзларининг ватанига олиб кетишлари шаръан жоиз эмас.

وَاتَّفَقَتْ كَلِمَةُ الْمَشَايِخِ فِي امْرَأَةٍ دُفِنَ ابْنُهَا وَهِيَ غَائِبَةٌ فِي غَيْرِ بَلَدِهَا فَلَمْ تَصْبِرْ وَأَرَادَتْ نَقْلَهُ أَنَّهُ لَا يَسَعُهَا ذَلِكَ

«Бир аёлнинг фарзанди бошқа шаҳарда вафот топиб дафн қилинган бўлса ва у аёл сабр қила олмай боласини кўчириб келишни ирода қилса, унинг бундай қилиши жоиз эмасдир. Машойихлар шунга иттифоқ қилганлар» (Фатҳул қодир).


3 йил аввал 1826 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
3 йил аввал 3066 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
1 йил аввал 1560 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
1 йил аввал 1311 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
1 йил аввал 1905 fiqh.uz