Дафндаги баъзи макруҳ ишлар


Жаноза ёки дафнни кўпчилик қатнашсин деб кечиктириш ёки жума намозидан кейинга қолдириш. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитни тезроқ элтинг”, деганлар. Лекин дафн ишлари билан банд бўлиб, жума намозига улгуришнинг имкони бўлмаса, ноилож уни кечиктириш мумкин.
Тобут ерга қўйилишидан олдин ўтириш.
Тобут ўтаётганда ўриндан туриш.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом авваллари бу амални қилган бўлсалар-да, кейинчалик ўзлари бундан қайтарганлар. Шунинг учун тобут олиб ўтилаётган пайтда йўлдаги кишилар унинг учун ўринларидан туришлари мумкин эмас.

عن علي رضي الله عنه: «كان رسول الله صلّى الله عليه وسلم أمرنا بالقيام في الجنازة، ثم جلس بعد ذلك، وأمرنا بالجلوس رواه أحمد وأبو داود

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга тобут ўтаётганда ўриндан туришни буюрган эдилар. Кейин ўтирадиган бўлдилар ва бизларни ҳам ўтиришга буюрдилар”. 
Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 
Овоз кўтариб гапириш.
Аёлларнинг эргашишлари.
Бошқа миллат ва дин вакилларининг жанозада қиладиган амалларини, масалан, гулдаста кўтариб олиш, оловли нарсаларни кўтариб олиш, исириқ тутатиб олиш. 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Узоқ муддатли қарзлар
Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар ҳам чиқариб юбориладими? Масалан: Беш йилда узиш шарти билан йигирма миллион қарз олиб, уй сотиб олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб давоми...
8 йил аввал 6191 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни кафолатлаш ва уларнинг турлари
Насия савдосида ҳам савдо тугал бўлади ва харидор зиммасига баҳо қарз бўлади. Шунинг учун сотувчи харидордан қарзни кафолатлашини сўраши ёки муайян вақтда қарзни адо қилишига бирор кафил бўладиган одамни ёки давоми...
8 йил аввал 7424 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни кечиктирганлиги учун молиявий жазо
Баъзи вақтларда харидор тақсит савдосида келишилинган бўлакларни кечиктириши мумкин. Шунинг учун тақсит савдоси орқали нарса сотиб олмоқчи бўлган киши, бор имкониятларини сарҳисоб қилиб, кейин бу савдога қўл уриши давоми...
8 йил аввал 7776 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни нотўғри ишлатиш
Савол: Мен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб қолмадимми? Умуман, қарз бераётганда унинг давоми...
8 йил аввал 7268 fiqh.uz