Қурбонлик қилиш дуоси
Қурбонлик қилинаётган жониворни юзини қиблага қаратилиб, ушбу дуони ўқийди:
بسم الله ، والله أكبر ، اللهم هذا منك ولك
"Аллоҳ номи билан сўяман. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим бу қурбонлик Сенинг тарафингдан менга бир ризқдир ва холис ўзинг учундир. Аллоҳим буни менинг тарафимдан қабул айлагин".
Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар деб пичоқни тортиб бўлганидан кейин қуйидаги дуони ўқийди:
اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек қабул қилгин.