Спирт ва унга оид нарсалар савдоси


Бугунги кунда дунё миқёсида жуда кўп дори-дармон воситаларига 1% дан 25% гача спирт қўшилади. Шамоллаш, йўталга қарши кўп мурожаат қилинадиган энг оддий дориларга ҳам спирт аралаштирилади. Тақрибан 95% дори воситалари спиртдан ҳоли эмас. Шунинг учун бунинг ҳукмини билиб олишимиз керак ва муҳимдир. Спирт Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф наздларида узум ва хурмодан олинган бўлса ҳаром саналади. Ундан бошқа нарсалардан олинган бўлса, ҳалол пок ҳисобланади. Агар дори воситаларида, атирларда аралашган бўлса, уни истеъмол қилиш жоиз. Кайф қилиш учун ичиш ҳаром. (Фатҳул Қодиир 8-ж.б.)
Ҳозирги кунимизда спиртнинг катта миқдори узум ва хурмодан бошқа нарсалардан хусусан, буғдойдан олинади. (Британия энциклопедияси)
Шунинг учун узум ва хурмодан бошқа нарсадан аралашган спирт қўшилган дори, атир ва шунга ўхшаш нарсаларнинг истеъмоли маст қилиш даражасига етиб бормаса, Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф наздларида жоиздур. Агар спирт узум ёки хурмодан олинган бўлса, уларни истеъмол қилиш жоиз эмас. Агар бир киши ўлар ҳолатига келиб узум ва хурмо спирти аралашган доридан бошқа дори қолмаса ва моҳир мусулмон табиб “Бу касалликка шундан бошқа дори йўқ” деб айтса, уни истеъмол қилса бўлади. У учун ҳалол бўлгани учун эмас, балки “аттадовий бил мухаррам” даражасига етганлиги учундир. (Баҳрур роиқ)
Ҳозирги кунимизда спирт аралашган дорилар истеъмоли оммавий тус олган. Шунга биноан Абу Ҳанифанинг мазҳабларига амал қилиш имконияти бор. Шу ўринда яна бир масала фуқаҳоларимиз томонидан зикр қилинган бўлиб, агар бир нарса бошқа нарса билан реакцияга киришиб ўзининг аслий моҳиятини йўқотса, унинг аслий ҳукми ҳам ўзгаради. Агар спирт бошқа нарса билан кимёвий реакцияга киришиб ўз моҳиятини ўзгартирса, барча имомлар наздида унинг истеъмоли жоиздир. Бунга мисол қилиб, винога туз аралаштириб сирка тайёрланса асли ўзгарганлиги туфайли унинг истеъмоли жоиз бўлади. Моҳиятининг асли ўзгариб кетиши кўп нарсаларда кузатилган. Бунга мисол қилиб фуқаҳоларимиз туз конига тушган эшакни, тупроққа кўмилиб, тупроққа айланган тезакни мисол қилганлар.(Фиқҳий мақолот. Муҳаммад Тақий Усмоний)
Шунинг учун узум ва хурмодан бошқа нарсадан олинган спирт аралашган нарсалар савдоси ҳам ҳалол бўлади.


8 йил аввал 7928 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
1 ўн йил аввал 29360 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган давоми...
8 йил аввал 16982 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай?  давоми...
8 йил аввал 22808 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки давоми...
1 ўн йил аввал 13971 Ҳамидуллоҳ Беруний