Молни қабз қилиш яъни қўлга олиш


Савол: Икки киши келишиб бир нарсани савдолашиб бўлиб ва молнинг пулини бир қисми ёки ҳаммасини бериб молни кейинроқ олиб кетишни келишишди. Харидор келишилган вақтда молни олгани келса мол ҳалок бўлган бўлса, зарар кимнинг зиммасига бўлади.
Масалан : Зайд Амрдан мол сотиб олиб молнинг пулини бир қисмини бериб, молни эса эртага олиб кетишни айтди. Байъ қилаётган вақтда мол соғ-саломат эди. Эртаси куни  Зайд олиб кетгани келмади. Кейинги куни келганда эса мол ҳалок бўлганди. Шу ҳолатда сотувчи молнинг қолган қийматига ҳақдор бўладими ёки олган пулини қайтариб берадими?
Жавоб: Бу сувратда зарар сотувчиники бўлади ва сотувчи қолган қийматга ҳақдор бўлмайди, балки олган қисмини ҳам қайтариб бериши вожиб бўлади. Чунки икковлари ўртасидаги молга берилган қийматнинг бир қисми байънинг қисми бўлмасдан, балки молни сотишдан боғлаб қўйиш(заклад) бўлади. Бундай сувратда байъни байъ эмас, балки ваъдалашув деб аталади. Агар биз бу сувратни ваъдалашув деб ҳукм қилсак, мол ўз-ўзидан сотувчининг мулкида туриб ҳалокатга учраган бўлади. Агар ўртадаги келишувни тугал байъ дейдиган бўлсак, бу сувратда ҳам харидор тарафидан қабз(қўлга олиш) топилмаганлиги учун зарар сотувчининг зиммасига бўлади. Харидор токи молни қўлига қабз қилгунича мол сотувчининг доман(эгадорлик ҳуқуқи, ҳалокатга учраса молни зарарини кўтариш зиммадорлиги)ида бўлади. 

لَوْ هَلَكَ الْمَبِيعُ بِفِعْلِ الْبَائِعِ أَوْ بِفِعْلِ الْمَبِيعِ أَوْ بِأَمْرٍ سَمَاوِيٍّ، بَطَلَ الْبَيْعُ وَيَرْجِعُ بِالثَّمَنِ لَوْ مَقْبُوضًا 

Сотилган мол сотувчининг айби билан ёки молнинг ўз айби ёки самовий офат туфайли ҳалок бўлса, байъ бекор бўлади ва агар харидор молнинг қийматини берган бўлса қайтариб олади. (Роддул Мухтор)
Юқорида зикр қилинган “қабз” сўзи қўлга олишлик маъносини билдирсада, фиқҳий эътибордан бу термин улкан аҳамиятга эгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бирор молни қўлга киритмасдан илгари сотишдан манъ қилганлар. 

فِي التَّجْرِيدِ: تَسْلِيمُ الْمَبِيعِ أَنْ يُخَلَّى بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمَبِيعِ عَلَى وَجْهٍ يَتَمَكَّنُ مِنْ قَبْضِهِ مِنْ غَيْرِ حَائِلٍ، وَكَذَا تَسْلِيمُ الثَّمَنِ

“Тажрид” китобида харидор билан у сотиб олаётган молнинг ўртасини бирор бир тўсиқсиз қўлга олишга имкон яратиб бериб, у билан мол ўртасини ҳоли қолдириш, молни топшириш ҳисобланади. Қийматни топшириш ҳам худди шундай. 

 وَفِي الْأَجْنَاسِ يُعْتَبَرُ فِي صِحَّةِ التَّسْلِيمِ ثَلَاثَةُ مَعَانٍ: أَنْ يَقُولَ خَلَّيْت بَيْنَك وَبَيْنَ الْمَبِيعِ، وَأَنْ يَكُونَ الْمَبِيعُ بِحَضْرَةِ الْمُشْتَرِي عَلَى صِفَةٍ يَتَأَتَّى فِيهِ الْفِعْلُ مِنْ غَيْرِ مَانِعٍ، وَأَنْ يَكُونَ مُفْرِزًا غَيْرَ مَشْغُولٍ بِحَقِّ غَيْرِهِ.

 
“Ажнас” китобида сотувчи молни топширгани дуруст бўлиши учун уч шарт топилиши эътибор қилинади. 
1-“Сен билан молни ўртасини ҳоли қилдим” дейиш.
2-Сотилган мол харидор хузурида у хоҳлагандек тасарруф қила оладиган сифатда мавжуд бўлиши.
3-Мол ўзгалар ҳаққидан ажратиб қўйилган бўлиши.

وَكَانَ أَبُو حَنِيفَةَ - رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ - يَقُولُ: الْقَبْضُ أَنْ يَقُولَ: خَلَّيْت بَيْنَك وَبَيْنَ الْمَبِيعِ فَاقْبِضْهُ، وَيَقُولَ الْمُشْتَرِي وَهُوَ عِنْدَ الْبَائِعِ قَبَضْته، فَإِنْ أَخَذَهُ بِرَأْسِهِ وَصَاحِبُهُ عِنْدَهُ فَقَادَهُ فَهُوَ قَبْضٌ دَابَّةً كَانَ أَوْ بَعِيرًا،...  وَفِي الثَّوْبِ إنْ أَخَذَهُ بِيَدِهِ أَوْ خَلَّى بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ وَهُوَ مَوْضُوعٌ عَلَى الْأَرْضِ فَقَالَ: خَلَّيْت بَيْنَك وَبَيْنَهُ فَاقْبِضْهُ فَقَالَ قَبَضْته فَهُوَ قَبْضٌ

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ : “Молни қўлга олиш деб, сотувчи “Сен билан молни ўртасини ҳоли қилдим, қабз қилиб ол” деганида харидор “Қабул қилиб олдим” дейишига айтилади” деганлар. Агар жониворни бошидан ушлаб етаклашга тушса, у чорупо ёки туяни қабз қилиш дейилади. ..... Кийимда ҳам харидор кийимни қўлга олса ёки у ўша ерга қўйилган бўлиб, сотувчи “Бемалол олаверинг” деб айтса, харидор “Бўлди мен олдим” дейиши қабз ҳисобланади” деганлар. 
Фуқаҳоларнинг ибораларига эътибор қаратадиган бўлсак, урф ва замоннинг эътибори билан қабз қилишлик турли сувратларда бўлади. Аллома Косоний : “Қабз қилиб олиш учун бирор нарсани қўлга олиш шарт эмас, балки урф-одатга биноан харидор ундан фойдаланишдан манъ қилувчи нарсаларни йўқ бўлишидан иборатдир” деганлар. Моликий фуқаҳолардан Абул Баракот Дирдир : “Қабз қилиб олиш одамлар орасидаги урф-одат эътибори билан тайин топади” деганлар. Ҳанбалий уламоларидан Ибни Қудома : “Шариатда қабзни тайин қилиш учун урфга мурожаат қилиш вожиб бўлади” деганлар. Аллома Суютий : “Шариатда мутлоқ келиб шариат томонидан ва луғат томонидан қайд белгиланган бўлмаса, бундай нарсаларда урфга қайтилади. Шунингдек қабз қилиш сотилаётган молларни турларига қараб ҳам фарқ қилади. Харидор билан мол ўртасини ҳоли қолдириш қабз саналади”. 
Уламоларимиз кўчмас мулк билан бошқа мулкларнинг орасини иккига ажратганлар. Кўчмас мулк яъни уй ва шунга ўхшаш нарсаларда “Харидор қабз қилиб олиши учун ўша уйни калитини олиш кифоя қилади” деганлар. Бошқа молларда эса баъзи молларни бир жойдан бошқа жойга кўчириб қўйишни қабз деб атаганлар. Хуллас уламоларнинг сўзлари хулосаси қабз деб, харидор билан мол ўртасини харидор бемалол сотиш, ҳиба қилиш каби тасарруф қила олишлигининг шароитини қилиб беришга айтилади.

Абдуманнон Қосимий


1 ўн йил аввал 7649 Абдуманнон Қосимий
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тижоратда фойданинг шаръий меъёри
Савол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинган? Жавоб: Шариатда сотувчи сотиладиган молни шунчага сотсин ёки сотмасин деб тайин қилмаган. Лекин, одамларга зулм давоми...
1 ўн йил аввал 47918 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Даллолликнинг ҳукми
Фиқҳ китобларимизда «самсара» (даллоллик), «симсор» (даллол) лафзлари истеъмол қилинади. Даллол деб кимнингдир сотишига, кимнингдир сотиб олишига ёрдам берувчи, сотувчи ва олувчининг ўртасини боғловчи давоми...
1 ўн йил аввал 28308 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Истисноъ савдоси
Фиқҳ китобларимизда кўпинча “Истисноъ” лафзи учраб туради. Жамиятимизда истисноъ воситасидан фойдаланмайдиган киши бўлмаса керак. Кунлик ҳаётимизда барчани тижоратнинг истисноъ турига иҳтиёжи бор. Шунинг давоми...
1 ўн йил аввал 6590 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
32-дарс Тушир ва тезлат
Тезроқ бериш эвазига нархни тушириш  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Надир яҳудийларини чиқаришга буюрганларида, давоми...
1 ўн йил аввал 4864 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фаҳш ва бузғунчилик ғояларини тарқалишига сабаб бўлгувчи омиллар савдоси
Турмушда баъзи нарсаларни фақат яхшиликка истеъмол қилинади. Баъзи бир нарсаларни эса  жоиз томонга ҳам ножоиз томонга ҳам истеъмол қилиш мумкин.Жоизга ҳам, ножоизга ҳам истеъмол қилинадиган нарсалар савдоси давоми...
1 ўн йил аввал 10146 fiqh.uz