“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли ҳам аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса покланади, бўлмаса, йўқ.
Закоти берилган молга барака киради, у шунингдек, кўпайиб ўсади. Шунда ўсиш маъносини ўзида акс эттирган бўлади.
Шаръий истилоҳда:
تَمْلِيكُ الْمَالِ مِنْ فَقِيرٍ مُسْلِمٍ غَيْرِ هَاشِمِيٍّ ، وَلَا مَوْلَاهُ بِشَرْطِ قَطْعِ الْمَنْفَعَةِ عَنْ الْمُمَلِّكِ مِنْ كُلِّ وَجْهٍ لِلَّهِ تَعَالَى.
“Закот – ҳошимий ҳам, унинг мавлоси ҳам бўлмаган фақир мусулмонга мулк қилиб берувчига ҳеч қандай манфаат эвазисиз Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир” (Фатвои ҳиндия).
Энди ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар билан танишиб олайлик;
“Махсус мол” дейилгани “нисобга етган мол”ни билдиради.
“Махсус жузни” дейилгани ўша берилаётган мол берувчининг мулкидан ажраб чиқиши кераклигидир. Мисол учун, бир кишига “ушбу уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот”, деб бўлмайди.
“Махсус шахс” закот олишга ҳақли шахс дегани.
“Аллоҳнинг розилиги учун” дегани ибодат нияти билан закот берилиши кераклигидир.
“Шариат тайин қилган” дегани закот чиқариш миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши керак. Озгина садақа бериб, шу закот, деб бўлмайди.
“Мулк қилиб бериш” дейилгани ўша берилаётган мол олувчига мулк бўлмагунича закот бўлмайди деганидир (Ҳадис ва ҳаёт).
Закотнинг далили
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
Аллоҳ таоло:
“Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳм қилинсангиз”, деган (Нур, 56).
Закотнинг рукни тамлийкдир, яъни Қуръон ва ҳадисда кўрсатилган хос кишиларга закотни мулк қилиб беришдир (Умдатул фиқҳ).
Закотнинг фарз бўлиши шартлари
Закотни фарз бўлиши учун ўнта шарт бўлиб, баъзилари закот бергувчига ва баъзилари бериладиган закотга тегишлидир.
Закот берувчига тегишли бўлган шартлар қуйидагилардир:
1. Ҳур бўлиши;
2. Мусулмон бўлиши – мусулмон бўлмаган кишига закот фарз эмас;
3. Оқил бўлиши – мажнунларга закот фарз эмас;
4. Балоғатга етган бўлиши – балоғатга етмаган боланинг молидан закот берилмайди. Гарчи унинг бойлиги нисобга етса ҳам;
5. Нисоб миқдорича молга эга бўлиши – нисобга етмаган моллардан закот берилмайди;
6. Нисоб молига тўлалигича молик бўлиши. Шунинг учун аёл кишига маҳр тайин қилинсаю, ҳали маҳр қўлига етиб бормаган бўлса, унга закот лозим бўлмайди. Шунингдек, қарздор қўлида моли бўлгани билан қарзи туфайли ундаги маблағ ўзгаларнинг мулки ҳисобланади;
Бериладиган закотга тегишли шартлар:
1. Мол нисобга етган бўлиши;
2. Аслий ҳожат ва қарздан ҳоли бўлиши;
3. Ҳақиқатан ёки ҳукманъ ўсиб турувчи мол бўлиши. Ҳақиқатдан ўсиб турувчи молга тижорат моллари, ҳукманъ ўсиб турувчи молга эса, тилло, кумуш ва қоғоз пуллар киради;
4. Нисобга етганлигига бир йил тўлган бўлиши – нисобга етганига бир йил бўлмаган моллардан закот берилмайди;
Баъзилар ўн биринчи шартни зикр қилишиб, закот фарз эканлигини билган бўлиши деганлар. Мусулмонлар орасида истиқомат қилувчи киши закотни фарз эканлигини билмаслиги узур эмас. Агар бундай киши бир неча йил давомида закотга етадиган маблағга эга бўлиб, закотини бермаган бўлса, ўтган йилларга ҳам закот беради. Мусулмонлар орасида истиқомат қилмайдиган киши закотга етадиган маблағи бўлиб, закот фарзлигини билмай бир неча йил орадан ўтиб, закот фарз эканлигини билса, ўтган йиллар учун закот бермайди. Тундра каби жойларда истиқомат қилувчи кишилар шулар жумласидандир (Умдатул фиқҳ).
Закотнинг нисоби
Закотнинг нисоби икки ҳил бўлади.
1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) молларни ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари.
Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий ҳам номий бўлмаган молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги ҳоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол саналади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар чун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи (ўз ўрнига бериши учун) ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тартиб топади. Масалан, Садақаи фитр бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади (Умдатул фиқҳ).
Закот вожиб бўладиган нарсалар
Закот қуйидаги нарсаларда вожиб бўлади:
1. Тилло, кумуш, қоғоз пуллар, тангалар;
2. Тижорат моллари, яъни олди-сотти қилинадиган қандай нарса бўлмасин;
3. Чорва моллари – туя, мол, қўтос, қўй, эчки, от;
4. Деҳқончилик маҳсулотлари, яъни қайси турдаги деҳқончилик маҳсулотлари бўлмасин
Закот ва ундаги шартлар
ﺯﻜﻮﺓ сўзининг луғавий маъноси ўсмоқ, покланмоқ маъноларида келади. Истилоҳий маъноси маълум бир молдан, маълум бир жойга, маълум бир вақтда бермоқ. Закотнинг фарз бўлиши тўғрисида жуда кўплаб оятлар нозил бўлган ҳатто намозга буйруқ келган жойларда закотга ҳам буйруқ келган. Бунга Бақара, Мўъминун, Баййина ва бошқа кўплаб сураларни мисол келтиришимиз мумкин.
ﻮﺁﺘﻮﺍ ﺍﻠﺯﻜﺎﺓ
"Закотни берингизлар"!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
أﺪﻮﺍ ﺯﻜﺎﺓ ﺍﻤﻮﺍﻠﻜﻢ
“Молларингизни закотини адо етингизлар! Яна: “Молларингизни закот билан қўриқланглар, касалларингизни садақа билан даволанглар”.
ﺤﺻﻨﻮﺍ ﺍﻤﻮﺍﻟﻜﻢ ﺑﺎ ﺍﻟﺰﻜﻮﺓ ﻮ دﺍﻮﺍﻮ ﺍﻤﺮ ﺍﺿكم ﺑﺎ ﺍﻟﺼﺪﻘﺎﺓ
Ўзи ҳур – озод, ақли – ҳуши жойида, балоғатга етган, мусулмон қачонки закот бериш миқдоридаги мулкка комил эга бўлса ва шу мулк унинг қўлида бир йил турса, закот бериш унга вожиб бўлади.
Закотни фарзлигига бутун Ислом уламолари иттифоқ қилганлар. Ҳурликнинг шартлиги сабаб, озод кишигина мулкка комил эга бўлади. Мусулмонликнинг шартлигига сабаб, закот ибодат ҳисобланади савоб умид қилинади. Ибодатни эса кофирлар бажармайдилар. Яна нисоб ҳам шартдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам молни закотга етган бўлишини шарт қилганлар. Яна бу молга бир йил ўтиши ҳам шарт ҳисобланади. Чунки молнинг ўсишига етарли вақт керак бўлади. Шариат буни бир йил қилиб белгилаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Молу мулкка то бир йил вақт ўтмагунча закот йўқдир", деганлар. Шунингдек, бир йил барча фаслларни ўз ичига олади. Мукотабга ҳам, гарчи моли закотга етган бўлса ҳам, закот вожиб емас. Чунки мукотаб бу маблағга тўла егалик қила олмайди. Моли закот нисобига етган, аммо ушбу маблағ миқдорича қарзи бор киши ҳам закот бериши вожиб емасдир. Бунга Имом Шофиий xилоф қилган. Агарда молнинг миқдори зиммасидаги қарзидан зиёда бўлса ва ушбу ошган молининг миқдори нисобга етса, шундагина закот беради, чунки бу қарзидан зиёда маблағи аслий ҳожатидан ортиқчадир.
Аввалги йилларнинг закотини бермаган ва бунинг устига кейинги йилда моли нисобга етиб турган бўлса, аввалги йилларда бермаган закот қарзи бу йилникини ман қилади. Яшаш жойлари, киядиган кийимлари, уй анжомлари, миниладиган ҳайвонлари, xизмат қуллари, ишлатиладиган қурол-аслаҳаларидан закот берилмайди. Олимларнинг китоблари, ҳунармандларнинг асбоблари ҳам шу ҳукмдадир. Кимнинг бировда қарзи бўлса – ю, қарздор бир неча йиллар мобайнида олган қарзини инкор қилиб келса, вале – оқибат унинг қарздорлигига ҳужжат топилса, бу ҳолда қарз берган киши аввалги йилларга закот бермайди. Ёки бир неча йиллар йўқолган молга ҳам топилгандан кейин, ўтган йилларига закот бермайди. Ёки мусодара қилиб олиб қўйилган моллар кўп йиллар ўтиб қайтариб берилса, ўтган вақтларга закот берилмайди.
Савдо нияти билан олинган нарсаларга закот вожиб бўлади. Кимки бир жорияни тижорат қилиш мақсадида сотиб олган бўлса – ю, кейин уни ишлатишни ният қилса, ўша жория учун закот бермайди. Лекин мерос тушган молга закот вожиб бўлмайди. Агар мерос молдан тижорат ният қилса ҳам, унга закот вожиб бўлмайди. Закотни бериш вақтида, ёки вожиб бўлган миқдордаги молни ажратиб қўйиш вақтида ният қилиш шарт ҳисобланади. Чунки закот молий ибодатдир, ибодатда эса ният бўлмоғи шартдир. Кимки закот бериш ниятида бўлмасдан, бутун мол – мулкини садақа қилиб юборса, у кишидан фарз бўлган ният закот соқит бўлади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ фикрича: Киши зиммасида вожиб бўлган закотнинг бир қисмини берса, унинг молидан шу берилган закот миқдорича закот соқит бўлади. Чунки закотнинг вожиблиги барча мулкка тааллуқлидир. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ фикрича юқоридаги ҳолатда закот соқит бўлмайди, чунки молнинг закоти берилган қисми ноъмалумдир, демак қолган мол ҳам закот бериш вожиб бўлган мақомдадир.
Туя, мол, қўй ва отдан закот бериш
Аввало закотни олишга ҳақли кишиларни зикр қилар эканмиз, бунинг далилини келтириб ўтамиз. Аллоҳ "Тавба" сураси 60 – оятида шундай марҳамат қилган:
إنما الصدقات للفقرآء و المساكين و العاملين عليها والموءلفة قلوبهم و فى الرقاب والغارمين و فى سبيل الله و ابن السبيل فريضة من الله تعالى والله عليم حكيم
“Албатта , садақалар фақирлар , мискинлар унда ишловчилар , қалблари унда улфат қилинадиганлар, қуллар қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва Ватангадо учундир. Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ ўта билувчи ва ўта ҳикматли зотдир”.
Ушбу оятда зикр қилинган 8 тоифа закот олишга муносиб одамлар бўлиб, бундан битта камайтириб ҳам, кўпайтириб ҳам бўлмайди. Ҳатто бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дахл қилмаганлар. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам садақадан улуш сўраб келди. Бас, у зот: “Албатта, Аллоҳ садақаларда Пайғамбарнинг ва бошқанинг ҳукмига рози бўлмади. Хаттоки, у (закот) ҳақида унинг ўзи ҳукм қилди. Уни саккиз жойга бўлди. Агар сен ўша жузълардан бўлсанг, ҳаққингни берамиз” – дедилар.
1-"Фақир” деб озгина нарсаси бор кишига айтилади. Бу айтганларимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби фикрларидир.Бир одамнинг маскани ва мулки бўлиб, ундан келадиган даромад харажатини қоплай олмаса, бой ҳисобланмайди, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Яна етарли кийимлари, ҳайитда киядиган яроқли кийимлари, ҳунар асбоблари, китобларида, аёлларида ўзига яраша тақинчоқлари бўлган киши ҳам бой ҳисобланмайди. Бировнинг моли бўлса-ю ундан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлиб, оғир аҳволда қолса, у ҳам мискин, фақир ҳисобланади.
2. ”Мискин” деб ҳеч нарсаси йўқ кишига айтилади.
3. ”Омили закот” яъни закот йиғувчи, унинг xизматига яраша ҳақ подшо томонидан тайинланади, лекин бу ҳақ йиғилган молнинг саккиздан бири билан кифояланиб қолмайди. Бу тоифа "закотчи", “садақачи”, "закот омили" ҳам деб аталган. Улар закотни бойлардан йиғиб олиб, ҳақдорларига тарқатгунча бўладиган ишларни адо етадилар. Бевосита закот йиғувчими, ҳисобчими, қоровулми, котибми ёки бошқами, барибир шу тоифага киради.
Закот нозик масала бўлгани учун, закот идораси ходими мусулмон, балоғатга етган, оқил, ишончли киши бўлмоғи лозим. Фосиқ ва фожир кишилар бу ишга яқин йўлатилмайдилар. Буларнинг xизматларига ҳақ подшолик томонидан белгиланиб қўйилади.
4 – Қалблари исломга улфат қилинганлар. Булар бир неча тоифа бўлади.
1). Закотдан улуш олса ўзи ҳам, аҳли аёли, уруғ аймоғи ҳам Исломга кириши умид қилинадиган киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафвон ибн Умайяга закот берганлар.
2). Ислом ва мусулмонлар учун ёмонлик қилиши мумкину, мол олса, ўша ёмонлигини, қайтариш имкони бор.
3). Исломга янги кирган-у, унга закот молидан берилса, исломда собит бўлиши умид қилинадиган одамлар.
4). Обрў–эътиборли, аммо бошқа миллатлардан тенгдошлари бор мусулмонлар. Агар уларга яxши муомала қилинса, ўша тенгдошлари ҳам мусулмон бўлишидан умид қилинади. Абу Бакр раҳматуллоҳи алайҳ нинг Адий ибн Хотам ва Забурқон ибн Баррларга закотдан улуш берганлари бунга далил.
5 – Ўз қавмларида катта обрў – эътиборга эга бўлган, аммо ҳали иймони заиф бошлиқларга ҳам кўнгилларини улфат қилиш учун закот берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳавозин ўлжаларидан берган.
6 – Душман билан чегарадош жойларда ҳимоя, мудофаа ишини бажариб турган мусулмонлар.
7 - Закот йиғиш ишларида обрў – эътиборлари билан ёрдам берадиган мусулмонлар. Ҳанбалий мазҳаби бу улушга ҳақлилар, доимо бор дейди.
Ҳанафийлар эса, бу ҳукм насx бўлган, ҳозир қалби улфат топганлар йўқ дейдилар. Замондош уламолар бу усулни қўллаш керак дейдилар.
5 - Бўйинларини (қуллар) озод етиш учун ва мукотаб қуллар ўзларини озод қилишлари учун уларга закот ҳисобидан ёрдам берилади. Ер юзида қулчилик қолмагандан кейин уламоларимиз бу улушни мусулмон асирларни озод қилишга, мустамлака xалқларни ундан озод қилишга сарфлаш керак дедилар.
Бир кишининг қарзи бўлиб, ундан ошгани нисобга етмаса, шу одам қарздор ҳисобланади. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ закотда қарздор шундай кишики, одамлар ё қабилалар, орасини ислоҳ қилиб, қарздор бўлган киши дейдилар. Турли ҳолатлар туфайли ночор ҳолатга тушиб қолганлар ҳам шу тоифага киради.
7–Аллоҳ йўлидаги тоифа. Бу тоифани Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ Ислом йўлида жиҳодга чиқишга xаражати бўлмаганлар деган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ ушбу тоифани ҳажга бора олмай қолган тоифа деганлар. Ҳанафий уламоларимиз ушбу тоифага аталган улушни, Ислом ерларини озод қилишга, Исломга қарши бўлаётган маданий, маърифий-мафкуравий ишларга қарши ишлатиш керак дейдилар. Мисол учун китоб, филъмлар, кўрсатувлар чиқаришга ишлатиш керак дейдилар.
8 – Ўз Ватанида мол-дунёси мавжуд бўлса ҳам, ўзи бошқа жойда юрган ва бу ерда унинг бирон нарсаси йўқ киши Ибни сабийл ҳисобланади. Булар бир неча мақсадларда сафар қилган бўлади. 1-Ризқ талаб қилиб сафар қилган. 2 – Илм, назар ва эътибор учун сафар қилган. 3 – Аллоҳ йўлида иш қилиш учун сафар қилган кишилар.
Энди закот бериб бўлмайдиган тоифаларни келтириб ўтамиз.
1 – Зиммийга закот берилмайди. Чунки Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга:
خذها من أغنياءهم و ردها الى فقرائهم
"Мусулмонларнинг бойларидан закотни олгин ва уни уларнинг (мусулмонларнинг) фақирларига бергин", дедилар.
Лекин Зиммийга закотдан бошқа садақалардан (яъни, фитр садақаси, назр ва каффоротлардан) берилади. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ эса: "Зиммийларга ҳеч қандай садақалардан берилмайди" – деганлар. Бизнинг далилимиз:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
تصدقوا أهل الاديان كلها
“Барча динларнинг аҳлларига садақа бераверинглар”, деганлар.
2 – Закот билан масжид, кўприк қурулмайди ва, ариқ қазилмайди.
3 – Бойга закот берилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
لاتحل الصدقة لغنىّ
Бой кишига садақа "закот" ҳалол емас.
Магар беш ҳолда бойга закот жоиз. Бой деб Ҳанафий мазҳаби наздида моли нисобга етган киши тушунилади.
4–Закотни отасига, бобосига ва ундан юқори боболарига, шунингдек, боласига, набирасига бериб бўлмайди.
5 - Ер ўз xотинига, xотин ўз ерига закот бермайди. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад xотин ўз эрига закот берса бўлади, дейишади.
6- Закот берувчи закотни ўз мудаббарига, мукотабига, умми валадига, баъзиси озод қилинган қулига закот бераолмайди.
7 – Бойнинг қулига закот берилмайди.
8 – Бойнинг ёш боласига закот берилмайди.
9 – Бани Ҳошим авлодига закот берилмайди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в):
يابنى هاشم إنّ الله تعالى حرّم عليكم غسالة الناس و او ساخهم و عوّلكم منها بخمس الخمس
"Эй Бани Ҳошим авлодлари!" Аллоҳ одамлар қўлларини ювганда тушадиган сувни ва устларидаги кирларни ювганда тушадиган ифлосларни сизларга ҳаром қилди ва унинг ўрнига сизларга ўлжадан бешдан бирини олишга ижозат берди”, деганлар.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байтлари ким деган саволга жавоб излашимиз керак. Бунга Шофиийлар "Бани Ҳошим ва Бани мутталиб" деганлар. Абу Ҳанифа ва Молик раҳматуллоҳи алайҳ "Бани Хошим" деганлар. "Бани Ҳошим эса Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос, Ҳориснинг авлодларидир".
10 – Бани Ҳошимнинг озод қилган қулларига ҳам закот олиш жоиз емас. Чунки Расулуллоҳнинг озод қилган қули Абу Рофеъ Пайғамбаримиздан "Менга садақа олиш ҳалол бўладими?" деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ сен бизнинг озод қилган қулимизсан" дедилар.
Агар бир киши бир одамга: фақир, ё бой, ё Бани Ҳошим, ё кофирга, ё отасига, ўғлига берса гумон билан закотни қайтариб бермайди. Аммо ўзининг қули, мукотабига бериб қўйса, закотни қайта беради. Чунки қулларда эгалик ҳуқуқи йўқлиги учун, закотга ҳам эгалик қила олмайди. Закотда эса асосий рукн егалик қилишдир.
Олтин ва кумуш нисоби, ҳамда закотда қийматини бермоқ
Икки юз дирҳамдан кам бўлган кумушдан закот вожиб эмасдир. Чунки Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
ﻟﻴﺲ ﻔﻴما ﺪﻮﻦ ﺨﻤﺲ ﺼﺪﻘﺔ
“Беш увқиядан кам кумушда закот йўқ”.
Бир увқия – қирқ дирҳамдир. Кумуш икки юз дирҳамга етиб, бунга бир йил ўтса, ундан беш дирҳам закот бериш вожибдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга ёзган мактубларида:
ﺨﺫ ﻤﻦ ﻜﻝ ﻤﺎﺌﺘﻰ ﺪﺭﻫﻢ ﺨﻤﺴﺔ ﺪﺭﺍﻫﻢ ﻮ ﻤﻦ ﻜﻞ ﻋﺸﺭﻴﻦ ﻤﺛﻘﺎﻻ ﻤﻦ ﺬﻫﺐ ﻨﺻﻑ ﻤﺛﻘﺎﻝ
“Ҳар икки юз дирҳам кумушдан беш дирҳам ва ҳар йигирма мисқол тилладан ярим мисқол закот олгин” деб ёзган эдилар.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ фикрларига кўра 200 дирҳамдан зиёдасида то қирқ дирҳамга етгунча закот йўқ, қирққа етса ундан бир дирҳам вожиб, сўнгра ҳар қирқ дирҳамга бир дирҳам вожиб бўлади. Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад, Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ фикрларича ҳар бир қўшилган дирҳамнинг қирқдан бири берилади. Нисобга бешдан бир қўшилиши лозим эмас, дейдилар. Буларнинг далиллари Ҳазрати Али раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларида:
ﻭ ﻤﺎ ﺬﺍﺪ ﻋﻟﻰ ﺍﻟﻤﺎﺌﺘﻴن ﻔﺒﺤساﺒﻪ
“Икки юз (дирҳам)дан зиёд бўлган кумушнинг закоти, ушбу зиёданинг ҳисобига кўра бўлади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ далиллари Муоз розияллоҳу анҳу Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ривоятлари.
ﻻ ﺘأخذ ﻤﻦ ﺍﻟﻜﺴﻮﺮ شَيْأً
“Касрдан (яъни нисобга етмаган миқдордан) ҳеч нарса олмагин”.
Яна Амр ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ушбу ҳадисдир:
ﻮﻟﻴﺲ ﻔيما ﺪﻮﻦ ﺍﻻ ﺮﺒﻌﻴﻦ ﺼﺪﻘﺔ
“Қирқ дирҳамдан кам кумушда закот йўқдир”.
Чунки, шундай қилинганда машаққат бўлмайди. Агар кумушга бошқа нарсалар аралашган бўлса–ю, кумуши кўпроқ бўлса, бунга кумуш ҳукми берилади. Агарда аралашган нарса кўпроқ бўлса, у мато яъни (тижорат моли) ҳукмидадир, ва унинг қийматини ҳисоб қилиб нисобга етишига эътибор қилинади.
Йигирма мисқолга етмайдиган тилладан закот вожиб эмас, агар тилло йигирма мисқол бўлса, ундан ярим мисқол закот бериш вожиб. Бу юқорида ривоят қилган ҳадисимизга кўрадир. Йигирма мисқолдан сўнг ҳар тўрт мисқол тилладан икки қийрот закот берилади. ҳар бир динор тилла шариатга кўра ўн дирҳам кумушга тенгдир. Бир динор - 4,25 га тенг. Демак, 20 мисқол тилла – 85 г бўлиб бундан 4,5 г. закот берилади. Кумушда эса 200 дирҳам – 595 г. га тенг бўлиб бундан 15 г кумуш закот берилади. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ наздида: "Тилло ва кумушнинг хомидан, улардан ясалган зийнатдан ва идишлардан закот бериш вожибдир". Бу фикрга Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ xилоф қилганлар. Тилло ва кумушнинг ўзидангина емас улардан ясалган пулдан ҳам закот берилади, бунда ҳам xилоф бор.
Ҳозирги пайтда тилло ҳам, кумуш ҳам пул бирлиги сифатида ишлатилмай қўйилди. Ҳамма ёқда қоғоз пул ишлатилмоқда. Қоғоз пуллар янги чиққан пайтда бу пуллардан закот чиқариладими, йўқми, деган савол пайдо бўлди. Моликийлар қоғоз пулдан закот чиқарилмайди дедилар. Шофиий раҳматуллоҳи алайҳлар ҳам закот берилмайди дейишди.
Ҳанбалийлар эса нақд қоғоз пулдан закот чиқарилмайди дедилар. Ҳанафийлар дарҳол закот чиқарилиши керак дедилар. Вақт ўтиши билан ҳамма Ҳанафий мазҳаби айтган йўлдан юришга мажбур бўлди. Чунки дунё бўйича фақат қоғоз пул билан муомала қилинадиган бўлди. Бунинг устига ҳар бир давлат ўзи чиқарган пулни тилло билан қоплаши, xалқаро таомилга киритилди. Закотда, Фитрда, Каффоратда, Ушрда, Назрда бериш вожиб бўлган молнинг қийматини бериш ҳам жоиздир. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ бунга xилоф қилганлар. У киши буни ҳажда сўйиш вожиб бўлган ҳадяни ва қурбонликка сўйиш лозим бўлган молни қийматини бериб бўлмаслиги тўғрисидаги ҳолга қиёс қиладилар ва шу тўғридаги ҳадисларни далил қилиб келтиради. Бизнинг далилимиз моллардан фақирларга закот беришга бўлган амрдан мақсад ваъда қилинган ризқни "Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир" оятига кўра, ҳақдорига етказмоқдир. Ҳадянинг ҳукми бунинг аксинчадир, Чунки бунда қон чиқариш билан ҳосил бўлади, унинг қийматини бериш жоиз бўлмайди. Аллоҳнинг розилигига эришиш, муҳтожнинг эҳтиёжини қоплашга боғлиқдир. Бу қийматни бериш билан ҳам ҳосил бўлади.
Закот бериладиган кишилар ва зиммийга закот бериш
Аввало закотни олишга ҳақли кишиларни зикр қилар эканмиз, бунинг далилини келтириб ўтамиз. Аллоҳ "Тавба" сураси 60 – оятида шундай марҳамат қилган:
إنما الصدقات للفقرآء و المساكين و العاملين عليها والموءلفة قلوبهم و فى الرقاب والغارمين
و فى سبيل الله و ابن السبيل فريضة من الله تعالى والله عليم حكيم
“Албатта , садақалар фақирлар , мискинлар унда ишловчилар , қалблари унда улфат қилинадиганлар, қуллар қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва Ватангадо учундир. Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ ўта билувчи ва ўта ҳикматли зотдир”.
Ушбу оятда зикр қилинган 8 тоифа закот олишга муносиб одамлар бўлиб, бундан битта камайтириб ҳам, кўпайтириб ҳам бўлмайди. Ҳатто бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дахл қилмаганлар. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам садақадан улуш сўраб келди. Бас, у зот: “Албатта, Аллоҳ садақаларда Пайғамбарнинг ва бошқанинг ҳукмига рози бўлмади. Хаттоки, у (закот) ҳақида унинг ўзи ҳукм қилди. Уни саккиз жойга бўлди. Агар сен ўша жузълардан бўлсанг, ҳаққингни берамиз” – дедилар.
1-"Фақир” деб озгина нарсаси бор кишига айтилади. Бу айтганларимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби фикрларидир.Бир одамнинг маскани ва мулки бўлиб, ундан келадиган даромад харажатини қоплай олмаса, бой ҳисобланмайди, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Яна етарли кийимлари, ҳайитда киядиган яроқли кийимлари, ҳунар асбоблари, китобларида, аёлларида ўзига яраша тақинчоқлари бўлган киши ҳам бой ҳисобланмайди. Бировнинг моли бўлса-ю ундан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлиб, оғир аҳволда қолса, у ҳам мискин, фақир ҳисобланади.
2.”Мискин” деб ҳеч нарсаси йўқ кишига айтилади.
3.”Омили закот” яъни закот йиғувчи, унинг xизматига яраша ҳақ подшо томонидан тайинланади, лекин бу ҳақ йиғилган молнинг саккиздан бири билан кифояланиб қолмайди. Бу тоифа "закотчи", “садақачи”, "закот омили" ҳам деб аталган. Улар закотни бойлардан йиғиб олиб, ҳақдорларига тарқатгунча бўладиган ишларни адо етадилар. Бевосита закот йиғувчими, ҳисобчими, қоровулми, котибми ёки бошқами, барибир шу тоифага киради.
Закот нозик масала бўлгани учун, закот идораси ходими мусулмон, балоғатга етган, оқил, ишончли киши бўлмоғи лозим. Фосиқ ва фожир кишилар бу ишга яқин йўлатилмайдилар. Буларнинг xизматларига ҳақ подшолик томонидан белгиланиб қўйилади.
4 – Қалблари исломга улфат қилинганлар. Булар бир неча тоифа бўлади. 1 – Закотдан улуш олса ўзи ҳам, аҳли аёли, уруғ аймоғи ҳам Исломга кириши умид қилинадиган киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафвон ибн Умайяга закот берганлар.2 – Ислом ва мусулмонлар учун ёмонлик қилиши мумкину, мол олса, ўша ёмонлигини, қайтариш имкони бор. 3-Исломга янги кирган-у, унга закот молидан берилса, исломда собит бўлиши умид қилинадиган одамлар. 4–Обрў–эътиборли, аммо бошқа миллатлардан тенгдошлари бор мусулмонлар. Агар уларга яxши муомала қилинса, ўша тенгдошлари ҳам мусулмон бўлишидан умид қилинади. Абу Бакр раҳматуллоҳи алайҳ нинг Адий ибн Хотам ва Забурқон ибн Баррларга закотдан улуш берганлари бунга далил.
5 – Ўз қавмларида катта обрў – эътиборга эга бўлган, аммо ҳали иймони заиф бошлиқларга ҳам кўнгилларини улфат қилиш учун закот берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳавозин ўлжаларидан берган.
6 – Душман билан чегарадош жойларда ҳимоя, мудофаа ишини бажариб турган мусулмонлар.
7 - Закот йиғиш ишларида обрў – эътиборлари билан ёрдам берадиган мусулмонлар. Ҳанбалий мазҳаби бу улушга ҳақлилар, доимо бор дейди.
Ҳанафийлар эса, бу ҳукм насx бўлган, ҳозир қалби улфат топганлар йўқ дейдилар. Замондош уламолар бу усулни қўллаш керак дейдилар.
5 - Бўйинларини (қуллар) озод етиш учун ва мукотаб қуллар ўзларини озод қилишлари учун уларга закот ҳисобидан ёрдам берилади. Ер юзида қулчилик қолмагандан кейин уламоларимиз бу улушни мусулмон асирларни озод қилишга, мустамлака xалқларни ундан озод қилишга сарфлаш керак дедилар.
Бир кишининг қарзи бўлиб, ундан ошгани нисобга етмаса, шу одам қарздор ҳисобланади. Имом Шофиий(р.а) закотда қарздор шундай кишики, одамлар ё қабилалар, орасини ислоҳ қилиб, қарздор бўлган киши дейдилар. Турли ҳолатлар туфайли ночор ҳолатга тушиб қолганлар ҳам шу тоифага киради.
7–Аллоҳ йўлидаги тоифа. Бу тоифани Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ Ислом йўлида жиҳодга чиқишга xаражати бўлмаганлар деган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ ушбу тоифани ҳажга бора олмай қолган тоифа деганлар. Ҳанафий уламоларимиз ушбу тоифага аталган улушни, Ислом ерларини озод қилишга, Исломга қарши бўлаётган маданий, маърифий-мафкуравий ишларга қарши ишлатиш керак дейдилар. Мисол учун китоб, филъмлар, кўрсатувлар чиқаришга ишлатиш керак дейдилар.
8 – Ўз Ватанида мол-дунёси мавжуд бўлса ҳам, ўзи бошқа жойда юрган ва бу ерда унинг бирон нарсаси йўқ киши Ибни сабийл ҳисобланади. Булар бир неча мақсадларда сафар қилган бўлади. 1-Ризқ талаб қилиб сафар қилган. 2 – Илм, назар ва эътибор учун сафар қилган. 3 – Аллоҳ йўлида иш қилиш учун сафар қилган кишилар.
Энди закот бериб бўлмайдиган тоифаларни келтириб ўтамиз.
1 – Зиммийга закот берилмайди. Чунки Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга:
خذها من أغنياءهم و ردها الى فقرائهم
"Мусулмонларнинг бойларидан закотни олгин ва уни уларнинг (мусулмонларнинг) фақирларига бергин", дедилар.
Лекин Зиммийга закотдан бошқа садақалардан (яъни, фитр садақаси, назр ва каффоротлардан) берилади. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ эса: "Зиммийларга ҳеч қандай садақалардан берилмайди" – деганлар. Бизнинг далилимиз:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
تصدقوا أهل الاديان كلها
“Барча динларнинг аҳлларига садақа бераверинглар”, деганлар.
2 – Закот билан масжид, кўприк қурулмайди ва, ариқ қазилмайди.
3 – Бойга закот берилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
لاتحل الصدقة لغنىّ
Бой кишига садақа "закот" ҳалол емас.
Магар беш ҳолда бойга закот жоиз. Бой деб Ҳанафий мазҳаби наздида моли нисобга етган киши тушунилади.
4–Закотни отасига, бобосига ва ундан юқори боболарига, шунингдек, боласига, набирасига бериб бўлмайди.
5 - Ер ўз xотинига, xотин ўз ерига закот бермайди. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад xотин ўз эрига закот берса бўлади, дейишади.
6- Закот берувчи закотни ўз мудаббарига, мукотабига, умми валадига, баъзиси озод қилинган қулига закот бераолмайди.
7 – Бойнинг қулига закот берилмайди.
8 – Бойнинг ёш боласига закот берилмайди.
9 – Бани Ҳошим авлодига закот берилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: