Ибодат ва маъсиятларга ижара олиш


وَلَا تَصِحُّ لِلْعِبَادَاتِ: كَالْأَذَانِ وَالْإِمَامَةِ وَتَعْلِيمِ الْقُرْآنِ. وَيُفْتَى الْيَوْمَ بِصِحَّتِهَا 

Азон айтиш, имомгарчилик қилиш ва Қуръон таълими бериш каби ибодатлар учун ижарага олиш дуруст эмас. Бугунги кунда унинг дурустлигига фатво берилади. 

                                Маъсиятларга ижара ҳукми ҳақидаги фасл

وَلَا لِلْمَعَاصِي: كَالْغِنَاءِ وَالنَّوْحِ، وَلَا لِعَسْبِ التَّيْسِ، وَلَا إِجَارَةُ الْمُشَاعِ إِلَّا مِنَ الشَّرِيكِ، وَلَا إِجَارَةُ الرَّحَى بِبَعْضِ دَقِيقِهِ وَنَحْوِهَا. وَلَا الْجَمْعُ بَيْنَ الْوَقْتِ وَالْعَمَلِ 

Шунингдек, қўшиқ ва айтиб йиғлаш каби маъсиятларга ва қочириш учун эркак ҳайвонни ижарага олиш ҳам саҳиҳ эмас. Шериклик нарсани шерикнинг розилигисиз ижарага қўйиш тўғри эмас. Тегирмонни ундан чиққан уннинг баъзисига ижараси ва шунга ўхшашлар дуруст эмас.
Вақт билан ишни жамлаш дуруст эмас.
Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.
Шунингдек, қўшиқ ва айтиб йиғлаш каби маъсиятларга ва қочириш учун эркак ҳайвонни ижарага олиш ҳам саҳиҳ эмас.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنْ عَسْبِ الْفَحْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг урчитиши учун ҳақ олишдан қайтардилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Жоҳилият пайтида урғочи ҳайвонларни қочириш учун қўшиб қўйиладиган эркак ҳайвонларга ҳам ҳақ олишар эди. Бу иш номаълум нарсага ҳақ олиш бўлгани учун Исломда бекор қилинди. Ундай ҳайвонларни иорага, яъни вақтинча, урғочи ҳайвонни қочириб олгунча бериб туриш тавсия қилинди. Демак, мазкур нотўғри йўл билан мол касб қилиш ҳам жоиз эмас.
Шериклик нарсани шерикнинг розилигисиз ижарага қўйиш тўғри эмас. Тегирмонни ундан чиққан уннинг баъзисига ижараси ва шунга ўхшашлар дуруст эмас.  Вақт билан ишни жамлаш дуруст эмас.
Ишга келишиш ишбай ёки вақтбай бўлиши керак. «Бир кун ишлашингга бунча бераман», деса, тўғри бўлади. Шунингдек, «Мингта ғишт қуйиб берсанг, бунча бераман», деса ҳам дуруст. Аммо «Бир кунда мингта ғишт қуйиб берсанг, бунча бераман», дейиш тўғри эмас. 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эгалик билан якунланувчи ижара(такрор)
Ижара битимининг ушбу тури Англияда 1846 йил “Hirе Purchase” (ижаравий савдо-сотиқ) номи билан пайдо бўлган. Кейинчалик 1953 йилга келиб Америкада лизинг (Leasing) кўринишида, 1962 йилда эса Францияда кредит гарови (Credit bail) давоми...
8 йил аввал 10170 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ижара китоби
وَلِلْمُؤْجِرِ طَلَبُ الْأُجْرَةِ لِلدَّارِ وَالْأَرْضِ لِكُلِّ يَوْمٍ، وَلِلدَّابَةِ لِكُلِّ مَرْحَلَةٍ، وَلِلْقِصَارَةِ وَالْخِيَاطَةِ إِذَا تَمَّتْ، وَلِلْخُبْزِ بَعْدَ давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ижаранинг саҳиҳлиги шартлари
I. Ижарага оид шарт:  Бевосита ижарага оид фақат битта шарт бор – ийжоб ва қабул, яъни икки томоннинг розилиги. II. Ижара қилинган нарсадаги шартлар: 1. Ижара қилинган нарса низони ман давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ижарани бузадиган нарсалар ҳақида
   يُفْسِدُهَا شُرُوطٌ تُفْسِدُ الْبَيْعَ. فَيَجِبُ أَجْرُ الْمِثْلِ لَا يُزَادُ عَلَى الْمُسَمَّى وَصَحَّ إِجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهْرٍ بِكَذَا، بِلَا بَيَانِ давоми...