Маккаи мукаррама мадрасаси


Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган эди. Дастлабки мусулмонлар ҳам айни шу шаҳарнинг аҳолисидан эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларидан кейин ўзлари Мадийнага қайтишларидан ол-дин фақиҳ саҳобалардан бўлган Муоз ибн Жабал рози-яллоҳу анҳуни аҳли Маккага Қуръони Каримни ва ҳалол-ҳаромни таълим бериш учун қолдирдилар. Ана ўша кундан бошлаб Маккада ҳақийқий Исломий фиқҳ ривожи бошлан-ди.
Кейинчалик, ҳам бу мадрасага катта илм эгалари раҳбарлик қилдилар:
1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мушрик-ларнинг тазйиқлари ҳаддан ошиб турган бир пайтда ёруғ дунёнинг юзини кўрган Абдуллоҳ ибн Аббос илоҳий бир тадбир ила ўз оғзига олган биринчи ғизо охирзамон На-бийи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мубо-рак тупуклари бўлди.
Қурайшнинг аслзода оилаларидан бирида дунёга келган Абдуллоҳ ибн Аббос она сутига қўшиб ўша аслзо-далик руҳини ҳам эмиб катта бўла бошлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиб Набийи Муҳаммад сол-лаллоҳу алайҳи васалламга Ўзининг омонлик юрти Мак-каи Мукаррамани фатҳ қилиши жараёнида Абдуллоҳ ибн Аббоснинг отаси Аббос ибн Абдулмуттолиб ҳам ўз Исло-мини баралла ошкор қилди. Шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бирга яшаш учун ўз оиласи билан Мадийнаи Мунавварага кўчиб бор-ди.
Ўша пайтларда эндигина ўн-ўн бир ёшларга кириб қолган зийрак Абдуллоҳ ибн Аббос энди бевосита мадра-саи Муҳаммадиянинг таълим-тарбиясини ола бошлади. У вақтга келиб Аллоҳ таоло Ўз дийни Исломни ўзга дийн-лардан устун қилган, мусулмонлар зафар топган, киши-лар Аллоҳнинг дийнига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирган ва барқарорлик ҳукм сурган бир пайт эди. Барча иложи бо-рича кўпроқ илм олишга ҳаракат қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримнинг оят-лари кетма-кет нозил бўлиб турар, ҳамда у зотнинг ўзлари умматларига турли аҳкомларни баён қилиб берар эдилар.
Ана шундоқ ажойиб бир илмий муҳитда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Исломий илмлар чашмаси-нинг асл манбаъидан тўйиб-тўйиб симира борди. Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга ўткир зеҳн ва кучли хотирага қўшиб фаҳм-фаросат ва ўта ти-ришқоқлик фазийлатларини ҳам берган эди. У киши Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қадам ҳам узоқлашмасдан у зотнинг муборак оғизларидан ворид бўлаётган ҳар бир сўзни, ҳар бир гапни илиб олиб ихлос билан бутун вужудига жо қилар эди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўксила-рига босдилар ва:
«Аллоҳим, бунга ҳикматни таълим бергин»,–дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ки-чик ёшдаги Абдуллоҳ ибн Аббосни бағирларига меҳр би-лан босишлари ва унинг ҳаққига Аллоҳ таолодан ҳикмат ила маърифат ва уни ўз ўрнида ишлатиш қобилиятини беришини сўраб дуо қилишлари бу кичик саҳобий учун ката марҳамат эди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳаққимга Аллоҳдан ҳикмат беришини сўраб икки марта кетма-кет дуо қилдилар».
Термизий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирдилар. Мен у зотга тоҳарат суви тайёрлаб қўйдим. Ул зот чиққанларида:
«Буни ким қўйди?» – деб сўрадилар.
«Ибн Аббос», – дедим.
«Аллоҳим! Уни фақиҳ қилгин!» – дедилар у зот».
Муслим ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлишларини у зот Рафиқи аълога интиқол қилгунларича давом эттир-дилар. У кишининг бу беназир меҳнатлари зое кетмади. Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб 1660 та ҳадис ривоят қилиб, кўп ҳадис ривоят қилувчи саҳобаларнинг бешинчиси бўлдилар. Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида ҳали ўн тўрт ёшга кириб улгурмаган ёш саҳобийнинг ўн минглаб ўзидан катта саҳобаи киромларни ортда қолдириб ҳадиси шарифларни ривоят қилишда бешинчи ўринни олишлари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ким эканликларини яққол намойиш қиладиган омилдир.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу-дан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Умар мени Бадр шайхларига қўшар эди. Баъзилари-га бу ёқмас эди. Ўшалар унга: «Нима учун боламиз тенги одамни бизга қўшасан?!»–дедилар. У эса:
«У ўзингиз билган одам!»–деди.
Бир куни у мени чақириб, уларга қўшди. Уларга менинг кимлигимни билдириб қўйиш учун қўшганини билиб турар-дим.
Кейин Умар: «Аллоҳ таолонинг «Иза жааъа насрул-лоҳи вал фатҳу» деган қавлига нима дейсизлар?»–деди.
Улардан баъзилари: «Қачон бизга нусрат ёки фатҳ берса, Аллоҳга ҳамд ва истиғфор айтишга амр қилиндик, деймиз»,–дедилар.
Баъзилари эса, сукут сақлаб, бирор нарса, демади-лар.
Шунда у менга: «Сен ҳам шундоқ дейсанми, эй, Ибн Аббос?!»–деди.
Мен: «Йўқ»,–дедим.
У: «Нима дейсан?»–деди.
Мен: «Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ажалларидир. Аллоҳ буни у зотга билдирди. «Агар Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса» ўша ажалнинг алома-тидир.
Аллоҳ таоло:
«Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул қилувчидир», де-ди»,–дедим.
Шунда Умар: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам бу борада фақат сен айтган нарсанигина биламан, холос»,–деди».
Халийфа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг илмларини қанчалик қадрлашларини Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу ўзларининг қуйидаги гаплари билан баён қиладилар:
«Ибн Аббосдан кўра фаҳми дақиқ, ақли ўткир, илми кўп ва ҳилми кенг одамни кўрмаганман. Умар уни қийин масалаларни ечишга чақирганини ўзим кўрганман. Ҳолбуки, унинг атрофида муҳожир ва ансор, аҳли Бадр-лар кўп эди. Агар Ибн Аббос гапирса, Умар унинг гапидан нарига ўтмас эди».
Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Ато ибн Ясор рози-яллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумо Ибн Аббос рози-яллоҳу анҳуни чақирар эдилар. У киши уларга аҳли Бадрлар билан бирга маслаҳат берар ва Умар ҳамда Ус-моннинг вақтларида фатво берар эди».
Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Яъқуб ибн Зайддан ривоят қиладилар:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзини қийнаган ишларда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга мас-лаҳат солар ва:
«Қани, бир шўнғиб кўрчи, эй ғаввос!»–дер эди».
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу хаворижлар фитнаси-нинг қурбони бўлганларидан кейин Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳам Басра волийлигини ташлаб ўз ўринларига Абдуллоҳ ибн Ҳорисни Басрага волий қилиб қўйиб Мадийнаи Мунавварага қайтдилар. У киши бу ерда илмий ишлар билан машғул бўлдилар. Толиби илмларга дарслар бердилар.
Ўша пайтда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзларининг илмий равнақлари чўққисига чиққан эдилар. Ўз замонларида ҳосил қилиниши мумкин бўлган барча илмлар-да пешқадамликни қўлга олган эдилар. Агар ифодали қилиб айтиш мумкин бўлса Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу икки оёқда юрадиган Ислом доруфунунига айланиб бўлган эдилар. У кишидаги илмларнинг кўплиги, чуқурлиги ва дарс бериш қобилияти кишиларни лол қолдирар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу барча илмларда барча олий да-ражадаги дарс бериш қобилиятларини ҳаммага исбот қилган эдилар. У кишининг довруқлари етти иқлимга тарқаб, турли тарафлардан илм талабидаги кишилар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу дорулфунунида таҳсил олиш учун Мадий-наи Мунаввара томон оқиб келар эдилар.
Тарихчиларимиз Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга яқин бўлиб у кишининг хизматларини қилиш ша-рафига муяссар бўлган зотлардан бирининг қуйидаги ҳикоясини нақл қиладилар:
«Мен Ибн Аббоснинг бир мажлисини кўрдим. Агар Қурайшнинг барчми у билан фахр қилса, фахр қилишга арзийди. Одамлар унинг эшиги олдида тўпланиб туриш-ганини кўрдим. Йўллар ҳам одамларга тўлиб кетган эди. Шу қадар одам кўп эдики, биров киришга ҳам, чиқишга ҳам қодир эмас эди.
Мен кириб у кишига эшиги олдида турган одамлар ҳақида хабар бердим. У киши менга:
«Тоҳаратимга сув олиб кел»,–деди.
Бориб тоҳарат қилди. Қайтиб келиб жойига ўтирди ва:
«Уларнинг олдига чиқиб ким Қуръондан ва унинг таъвийлидан сўрамоқчи бўлса, чақириб кел»,–деди.
Мен чиқиб уларни чақирдим. Улар кириб ҳовлини тўлдирдилар. Ундан нимани сўрасалар, ўшанга жавоб берди ва зиёда ҳам қилди. Сўнгра уларга:
«Энди биродарларингизга навбат беринглар»,–деди.
Улар чиқиб, бошқаларга жой бўшатдилар. У киши менга:
«Уларнинг олдига чиқиб ким ҳалол ва ҳаромдан сўрамоқчи бўлса, чақириб кел»,–деди.
Мен чиқиб, уларни чақирдим. Улар кириб, ҳовлини тўлдирдилар. Ундан нимани сўрасалар, ўшанга жавоб берди ва зиёда ҳам қилди. Сўнгра уларга:
«Энди биродарларингизга навбат беринглар»,–деди.
Улар чиқиб, бошқаларга жой бўшатдилар. У киши менга:
«Уларнинг олдига чиқиб, ким меросдан сўрамоқчи бўлса, чақириб кел»,–деди.
Мен чиқиб, уларни чақирдим. Улар кириб, ҳовлини тўлдирдилар. Ундан нимани сўрасалар, ўшанга жавоб берди ва зиёда ҳам қилди. Сўнгра уларга:
«Энди биродарларингизга навбат беринглар»,–деди.
Улар чиқиб, бошқаларга жой бўшатдилар. У киши менга:
«Уларнинг олдига чиқиб, ким араб тилидан ва шеърдан сўрамоқчи бўлса, чақириб кел»,–деди.
Мен чиқиб, уларни чақирдим. Улар кириб, ҳовлини тўлдирдилар. Ундан нимани сўрасалар, ўшанга жавоб берди ва зиёда ҳам қилди…»
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу умавийларга қарши чиқиб Маккаи Мукаррамани марказ қилиб олганда энг фақиҳ саҳобалардан бўлмиш, «умматнинг илм денгизи лақабини олган саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Маккаи Мукаррамага келиб, одамларга таълим бера бошлади. У киши Байтул ҳаромда тафсир, ҳадис, фиқҳ ва адабиётдан дарс берар эди.
Маккаи Мукарраманинг илмий шуҳрати ортишида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва у кишининг ше-риклари бош омил бўлдилар.
Ўша пайтда тобеъинлардан бўлган энг машҳур олимлар етишиб чиқди. Уларнинг ичида оламга машҳур бўлган фақиҳлардан Мужоҳид ибн Жабр, Ато ибн Аби Рабоҳ, Товус ибн Кайсон ва бошқалар бор эди. Буларнинг учовлари ҳам арабмас мусулмонлардан эдилар.
2. Мужоҳид розияллоҳу анҳу.
Бу киши Бани Махзум қабиласининг мавлоси эди. У Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг тафсир бўйича айтган гаплари-ни ривоят қилиш билан машҳур бўлган. Мужоҳид розиял-лоҳу анҳунинг ўзидан қуйидагилар ривоят қилинади: «Ибн Аббосдан Қуръонни уч марта ўтказиб олганман. Уни ҳар бир оятда тўхтатар эдим. Нима учун ва қандоқ нозил бўлганини сўрар эдим».
3. Ато ибн Абу Рабоҳ.
Халийфа Абдулмалик ибн Марвоннинг даврида ҳар йили ҳаж мавсумида унинг фармонига биноан, «Одам-ларга Ато ибн Абу Рабоҳдан бошқа ҳеч ким фатво берма-син», деб жар чақирилар эди. Маккаи Мукаррама ва унинг атрофининг имоми ҳам, олими ҳам, фақиҳи ҳам Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу эди. Бундоқ улуғ мақом эгаси бўлган шахс ким экан ўзи, дерсиз. У қоп-қора рангли, кўзи ғилай, бурни қийшиқ, шол-чўлоқ ва сочи тўзиган бир одам эди. Адибларнинг васф қилишла-рича, у киши ўзининг минглаб шогирдлари ичида пахта даласидаги қора қарғага ўхшаб ўтирар эди. Ато ибн Абу Рабоҳ фақат Ислом туфайлигина ўшандоқ мартабага эришди. Барчанинг тақдирига, эҳтиромига сазовор бўлди.
4. Товус розияллоҳу анҳу.
Бу киши асли форс бўлиб, Ямандан Маккаи Мукаррамага келиб қолган эди. У кўп саҳобалардан илм ўргангандан кей-ин охири Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга маҳкам боғланди ва у кишининг энг севган талабасига айланди. Кейин эса то-беъинларнинг энг улуғларидан бирига, Маккаи Мукаррама-нинг фақиҳларидан бирга ва муфтийига айланди.
5. Икрима розияллоҳу анҳу.
Маккаи Мукаррамада етишган ўша давр фақиҳларидан яна бири Икрима розияллоҳу анҳудир. У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мавлоси–озод қилган қули бўлган. Фиқҳни асосан ўз хожаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ўрганди. Оиша розияллоҳу анҳо, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалардан ҳам таълим олган.
Саъийд ибн Жубайрдан, ўзингдан кўра илмлироқ одамни биласанми, деб сўралганда, ҳа, Икрима, деб жа-воб берган.
Шаъбий розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг китобини Икри-мадан кўра яхши биладиган одам қолмади», деган.
Маккаи Мукарраманинг фиқҳ мадрасаси шу тарийқа ри-вожланишда давом этаверди. Бу мадрасанинг машҳур ки-шиларидан баъзиларининг номларини тилга оладиган бўлсак, Суфён ибн Уяйна, Муслим ибн Холид Занжий рози-яллоҳу анҳумони алоҳида таъкидлашимиз лозим бўлади. Чунки, ушбу икки фақиҳ тўрт фиқҳий мазҳаблардан бири-нинг асосчиси имом Шофеъийнинг устозлари бўлади.
Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи Ғаззада туғилган бўлсалар ҳам, оналари у кишини гўдаклик чоғида Маккаи Мукаррамага олиб келганлар ва у киши илмни шу ерда олганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
4 йил аввал 1567 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...