Қурбонлик жоиз бўлмаган инсонлар


Баъзи кишилар ўта ночор ёки уларнинг зиммасида заҳирадан ташқари бандаларнинг ҳақлари ҳам бор бўлса, энг аввал уларни адо қилиши шартдир.

Лекин баъзи инсонлар фахрланиш ёки риё учун барча ҳақлардан кўз юмиб, яъни уни кейинга ташлаб, олдиндан ҳамиша бизнинг ҳузуримизда қурбонлик бўлиб келган деб қурбонликка қаттиқ туришади. Ҳеч паст келишмайди. Агар ўзларида маблағ бўлмаса, қарз олиб бўлса ҳам қилишади.
Баъзи кишиларни кўрсангиз, ўликларига ҳам қўшиб бир неча ҳисса қурбонлик қилишади. Тирикларнинг вожиб бўлган ҳақларини эса, унитиб қўядилар. Ваҳоланки аслида бир танга қарзни адо қилишлик, юз дирҳамга қурбонлик сотиб олишдан яхшироқдир. Бу суратда бировнинг ҳақини адо этмаганига алоҳида гуноҳкор бўлса, нияти бузуқлигининг гуноҳи алоҳида бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ »

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир», дедилар».

Албатта, бирор кишининг ҳақи зоеъ бўлмаса ва риё аломати бўлмаса, нафл қурбонлик қилиш мустаҳаб ва муҳаббатнинг белгисидир. Шунингдек омма мусулмонлар томонидан, дин катталари томонидан, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қурбонлик қилиш мандуб амалларнинг энг суюклисидир, яъни мустаҳаб ишларнинг энг афзалидир. Нафл қурбонлик қилиш манфаат, лекин бировларнинг ҳақларини, қарзларини адо этмаслик зарардир. Зарар етмагандагина нафл қурбонлик қилиш жоиз бўлади.


7 йил аввал 3889 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14564 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10641 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8789 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8729 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11746 fiqh.uz