Қурбонликни Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари дейилишига сабаб нима?


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликни Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари дедилар. Аммо Иброҳим алайҳиссалом қилган амаллари билан жонивор сўйиш ўртасида фарқ бор.

Иброҳим алайҳиссалом ўз фарзандларини забҳ қилишга буюрилган бўлсалар, бизнинг шариатимизда эса, жонивор сўйишга буюрилганмиз.
Савол: У ҳолда биз қилаётган қурбонлик амали қандай қилиб Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари бўлиши мумкин?
Жавоб: Иброҳим алайҳиссаломга ўғилларини забҳ қилишга берилган ажр ҳеч камаймаган ҳолда бизга ҳам берилади. Ушбу савоб жиҳатидан уларнинг йўлларига эргашган ҳисобланамиз. Икки амал аслида алоҳида-алоҳида бўлса ҳам иккисидан кўзланган асл мақсад бир бўлганлиги сабабли ҳукми ҳам, савоби ҳам бир ҳил бўлиб кетди.
Гўёки, эй уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизларнинг жонивор забҳ қилишларингизга Иброҳим алайҳиссалом фарзандини қурбон қилганининг савоби берилади дейилаётгандек.
Эътиборга молик нарса шуки, агар бир подшоҳ ўз сарой аҳлларига ҳадя улашмоқчи бўлса, ўзига яқинлиги ва лавозими юқорилигига қараб, уларнинг мартабасига мувофиқ инъом беради. Сўнг улардан қай бирининг даражаси пастроқ бўлса, шу мавқеига муносиб мукофотлайди. Масалан, вазирларга улкан инъомлар берилади. Хизматчи ва ходимларга эса, камроқ берилади.
Аллоҳ таолонинг наздида пайғамбарларнинг даражаси барча махлуқотларникидан зиёдадир. Уларнинг ичида Иброҳим алайҳиссаломнинг даражаси ва мақоми улуғ бўлганлиги учун Аллоҳ таоло у зотни ҳалилим деб атади. Демак у кишига бериладиган инъом подшоҳ ва вазир ўртасидаги муомаласига қаралса катта бўлиши керак. Келтирилган маълумотлардан Иброҳим алайҳиссалом қилган ишларини айнан ўзини бошқа биров қилган тақдирда ҳам, ўшанча савобга эришолмаслиги маълум бўлади, яъни бордию бирор киши фарзандини қурбонлик қилишга буюрилиб, шу ишни амалга оширган тақдирда ҳам Иброҳим алайҳиссаломга берилган даража ва савобга лойиқ саналмайди. Энди фарзандини қурбонлик қилишдан паст даражадаги амални қилиш билан у даражага етишишни айтмаса ҳам бўлаверади.
Бизни бирор жониворни қурбонлик қилишимиз фарзандини забҳ қилишдан бир неча баробар даражаси кам бўлишига қарамай, Иброҳим алайҳиссаломга берилган савобни айни ўзини камаймаган ҳолатда бизга ҳам берилишини Аллоҳ таоло белгилаб қўйди.
Қаранг! Бизга қанчалар улуғ инъом берилмоқда! Бу Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун берилган улкан лутф ва карамдир.


7 йил аввал 3856 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14578 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10649 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8802 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8740 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11762 fiqh.uz