Савдо – сотиққа оид савол-жавоблар


Савол: Тақсит (нархини бўлиб тўлаш йўли) билан қилинган савдода қайси томон закот беради?
Жавоб: Қоида шуки, закот ҳамма вақт сотувчининг зиммасига вожиб бўлади.

 اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ 

“Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради) (Раддул муҳтор).
Савол: Ота билан ўғил савдода шерик бўлса ва улардан бирлари закот бериб, иккинчиси бермаса, нима бўлади?
Жавоб: Ота-боланинг ҳар бирининг тижоратдаги моллари алоҳида-алоҳида ажратилгандаги ҳиссаси нисобга етадиган бўлса, ҳар иккаласининг зиммасига закот вожиб бўлади.

قَالَ أَصْحَابُنَا : إنَّهُ يُعْتَبَرُ فِي حَالِ الشَّرِكَةِ مَا يُعْتَبَرُ فِي حَالِ الِانْفِرَادِ وَهُوَ كَمَالُ النِّصَابِ فِي حَقِّ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا فَإِنْ كَانَ نَصِيبُ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا يَبْلُغُ نِصَابًا تَجِبُ الزَّكَاةُ وَإِلَّا فَلَا

“Асҳобларимиз: “Шерикчиликда шерикларнинг ҳар бирининг ҳаққида ёлғизликдаги ҳолат эътиборга олинади. У (ҳолат) тўлиқ нисобга эга бўлишдир. Икковларидан ҳар бирининг насибаси нисобга етса, закот вожиб бўлади. Нисобга етмаса, закот вожиб бўлмайди” (Бадоиъус санойиъ).
Савол:  Савдо-сотиқ жойи ватани аслий бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Бир киши савдо-сотиқ қилиш учун бошқа шаҳардан уй олиб, аҳли аёли билан кўчиб борса ва ўша ерда доимий яшаб қолишни ирода қилса, бундай жой ҳам аслий ватан ҳукмида бўлади. Агар савдо ишлари ва уйи ҳам бўлса, доимий яшашга ният ҳам қилган бўлса, аммо аҳли аёли бўлмаса ҳам, ватани аслий ҳукмида бўлади.

وَطَنٌ أصْلِىٌّ هُوَ الَّذِى وُلِدَ فِيهِ الإِنْسَانُ أَوْ لَهُ فِيهِ زَوْجٌ فِى عِصْمَتِهِ أَوْ قَصَدَ أن يَرْتَزِقَ فِيهِ وَ إنْ لَمْ يُولَدْ بِهِ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ بِهِ زَوْجٌ. (كتاب الفقه على المذاهب الأربعة)

«Инсоннинг туғилиб ўсган шаҳри ёки қишлоғи, уйланган кишининг (агар у ичкуёв бўлса) аёлининг доимий яшаб турган жойи (ичкуёвга), савдо мақсадида келиб, доимий яшаб қолишни қасд қилган жойи аслий ватан дейилади. Гарчи оила аъзоларини кўчириб олиб келмаган бўлса ҳам» (Китобул фиқҳ алал мазоҳибил арбаъа).
Савдогар киши ўз ватанидан бошқа шаҳарда ўн беш кун туриб, ўша шаҳар атрофида савдо қилишни ният қилса, борадиган жойларигача бўлган масофа сафар масофасича бўлса ёки баъзи кечаларни бошқа жойларда ўтказиш нияти бўлса, муқимга айланмайди. Агар борадиган жойларигача бўлган масофа сафар масофасидан кам бўлиб, кечаларни бир жойда ўтказиш нияти бўлса, бунда муқимга айланади.
Юқоридаги ҳукмларда зикр қилинган сафар масофасидан мурод оралиқ масофани боришда ва келишда босиб ўтиладиган масофа эмас, фақат боргунча ёки фақат келгунча бўлган масофа назарда тутилади.
Савол: Зайд билан Холид ширкат битмини тузиб, юз минг-юз мингдан ўртага сармоя тикииб, Зайд ишламай Холид ишлаши шарт қилинса ва Зайд фойданинг учдан бири, Холидга эса фойданинг учдан иккиси тайин қилинса, дуруст бўладими?
Жавоб: Дуруст бўлади. 
Савол: Зайд юз минг, Холид икки юз минг пул тикиб ширкат тузишиб, фойдани элликка-эллик деб тайин қилишиб, Холидни ишлашини, Зайдни эса ишламаслигини шарт қилсалар жоиз бўладими?
Жавоб: Бундай ширкат жоиз эмас, яъни бир кишини сармояси ҳам кўп бўлиб, ишлашини ҳам шарт қилиниши ва фойда томонлар орасида тенг тақсим қилинишини шарт қилиш ширкатни ботил қилади. 
Савол: Зайд уйланишидан олдин ота-онаси билан истиқомат қилиб турган вақтда ўзи мустақил ҳаракат қилиб бирор ер ёки улов сотиб олган бўлса, кейинчалик уйланиб ота-онасидан алоҳида яшаб турган вақтда ўша олган нарсасини сотса, унда отасини ҳаққи бўладими?
Жавоб: Агар Зайд ёшлигидан ота-онасидан алоҳида яшаб мустақил тарзда бирор нарса сотиб олса, у ўзининг мулки ҳисобланади. Агар Зайд ота-онасининг қарамоғида бўлиб турган вақтда бирор нарса сотиб олса, у отанинг мулки ҳисобланади. Агар кейинчалик уни сотса, отанинг мулки ҳисобланиб, ота вафот этса меросхўрлар унда эгадорлик ширкати жиҳатидан эга бўладилар. 

الْأَبُ وَابْنُهُ يَكْتَسِبَانِ فِي صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمَا شَيْءٌ فَالْكَسْبُ كُلُّهُ لِلْأَبِ إنْ كَانَ الِابْنُ فِي عِيَالِهِ لِكَوْنِهِ مُعِينًا لَهُ أَلَا تَرَى لَوْ غَرَسَ شَجَرَةً تَكُونُ لِلْأَبِ

“Ота-бола бирор ишлаб чиқаришда иш юргизиб фойда кўрсалар, икковларига ундан бошқа нарса бўлмаса, агар ўғил отанинг қарамоғида бўлса, топилган нарсанинг барчаси отаники бўлади. Чунки, бола отага кўмакчи ҳисобланади. Кўрмайсизми, отанинг уйида бирор дарахт экса, у дарахт отанинг мулки ҳисобланади” (Раддул муҳтор).
Савол: Ширкат ва музорабада фойдага ҳақдор бўлиш учун нечта нарса топилиши лозим бўлади?
Жавоб: Учта нарса топилиши лозим бўлади:
1. Мол (сармоя);
2. Амал;
3. Талофат етса, тўлашни зиммасига олиш.
Ушбу учта нарсадан бирортаси бўлмаса, фойда олиш ҳалол эмас. 

وَالْأَصْلُ أَنَّ الرِّبْحَ إنَّمَا يُسْتَحَقُّ عِنْدَنَا إمَّا بِالْمَالِ وَإِمَّا بِالْعَمَلِ وَإِمَّا بِالضَّمَانِ ، أَمَّا ثُبُوتُ الِاسْتِحْقَاقِ بِالْمَالِ فَظَاهِرٌ ؛ لِأَنَّ الرِّبْحَ نَمَاءُ رَأْسِ الْمَالِ فَيَكُونُ لِمَالِكِهِ ، وَلِهَذَا اسْتَحَقَّ رَبُّ الْمَالِ الرِّبْحَ فِي الْمُضَارَبَةِ وَأَمَّا بِالْعَمَلِ ، فَإِنَّ الْمُضَارِبَ يَسْتَحِقُّ الرِّبْحَ بِعَمَلِهِ فَكَذَا الشَّرِيكُ . وَأَمَّا بِالضَّمَانِ...وَالدَّلِيلُ عَلَيْهِ أَنَّ صَانِعًا تَقَبَّلَ عَمَلًا بِأَجْرٍ ثُمَّ لَمْ يَعْمَلْ بِنَفْسِهِ ، وَلَكِنْ قَبِلَهُ لِغَيْرِهِ بِأَقَلَّ مِنْ ذَلِكَ طَابَ لَهُ الْفَضْلُ ، وَلَا سَبَبَ لِاسْتِحْقَاقِ الْفَضْلِ إلَّا الضَّمَانَ ، فَثَبَتَ أَنَّ كُلَّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا سَبَبٌ صَالِحٌ لِاسْتِحْقَاقِ الرِّبْحِ ، فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ شَيْءٌ مِنْ ذَلِكَ لَا يَسْتَحِقُّ بِدَلِيلِ أَنَّ مَنْ قَالَ لِغَيْرِهِ : تَصَرَّفْ فِي مِلْكِكَ عَلَى أَنَّ لِي بَعْضَ رِبْحِهِ ؛ لَمْ يَجُزْ ، وَلَا يَسْتَحِقُّ شَيْئًا مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّهُ لَا مَالَ وَلَا عَمَلَ وَلَا ضَمَانَ

“Қоида шуки, бизнинг наздимизда фойдага уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлинади. Мол, амал ва талофат етса тўлашни зиммасига олиш билан. Мол туфайли фойдага ҳақли бўлиш аниқдир. чунки, фойда сармоядан келиб чиқади. Сармоя эгасиники бўлади. Шунинг учун ҳам музорабада сармоя эгаси фойдага ҳақдор бўлади. Амалнинг эвазига фойдага ҳақдор бўлиш, музораба молини айлантирувчи киши амали туфайли фойдага ҳақли бўлади. Шунингдек ширкатдаги шерик ҳам. Талофат етса, тўлашни зиммасига олиш эса, унга далил бир ҳунарманд маълум ҳақ эвазига бир ишни олса, сўнг у ишни ўзи қилмай қабул қилган нархдан озроғини эвазига бошқасига қилдирса, ўртада кўрган фойдаси унга ҳалол бўлади. Бу ерда фойдага ҳақли бўлишига талофат етса тўлашликни зиммасига олишдан бошқа нарса йўқдир. Шундан келиб чиқадики, мол, амал ва замондан ҳар бири фойда олишга сабаб бўла олади. Булардан бирортаси топилмаса фойдага ҳақдор бўлмайди. Бунинг далили шуки, бир киши бошқага ўзинг ўзингни молингда иш юрит ва чиққан фойданинг баъзиси меникидир, дейишни жоиз эмаслигидир. Чунки, у томондан бу ерда амал, мол ва талофат етса тўлаш йўқдир” (Бадоиъус саноиъ).
Савол: Ширктда сармоя тилла, кумуш ва қоғоз пул бўлиши шарт қилинади. Шунга биноан шерикларнинг бири томонидан пул, бошқаси томонидан жой ёки дастгоҳ каби нарса бўлиши жоиз эмас. Лекин, шерикчилик асосида ташкил этилган корхона ва тижорат бирлашмалари фаолият юритишни бошлагандан кейин маблағ зарур бўлиб, шерикларни кўпайтириш орқали сармоя жалб қилиш керик бўлиб қолса ёки эски шериклардан бири яна сармоя тикишни истаса юқоридаги шартга биноан жоиз бўлмайди ва корхонани сотиб, пул қилиб кейин ширкат тузишни иложи йўқ. Бундай ўринда нима қилиш керак бўлади?
Жавоб: Моликий мазҳабига биноан қуйидаги икки шарт асосида қадимги шериклар сармоясига янги инвестор ёки қадимги шериклардан бирининг сармоясини киритиш ҳамда аввал шерик бўлмаган кишиларни ширкатга қўшиш мумкин бўлади:
1. Барча шериклар розилиги;

لَا يَمْلِكُ الشَّرِيكُ الشَّرِكَةَ إلَّا بِإِذْنِ شَرِيكِهِ

“Шеригининг изнисиз томонлардан бири ширкатга шерик қилишга молик эмас” (Дуррул мухтор). 

لَا يَمْلِكُ الشَّرِيكُ أَيْ شَرِيكُ الْعِنَانِ

“Инон асосида шерикчилик қилувчи (шеригининг изнисиз ширкат қилишга) молик бўлмайди” (Раддул муҳтор).
2. Янги инвесторни шерикчиликка қўшиш битми вақтида эски шерикларнинг ўртадаги барча тавар, хом ашё, дастгоҳ ва биноларининг бозордаги қиймати белгилаб олинади ва ўша қиймат олдинги шерикларнинг сармояси ҳисобланади ва шунга қараб янги инвесторни шерикчиликка қабул қилинади.
Ҳакимул Уммат Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ корхоналарнинг ҳиссаларини сотиб олиш ва унда шерик бўлишга тегишли саволнинг жавобида қуйидагиларни ёзганлар:
“Аллоҳ ҳақ ва тўғриликка муваффақ қилувчидир!
Бундай битм инон ширкати ҳисобланади. Чунки, компанияни ташкил қилганлар янги шерик қабул қилиш вақтида ўзлари ҳам бир ҳиссадорга айланадилар ва компанияга тегишли иморат, дастгоҳ, маҳсулот ва хом ашёларни бозордаги қиймати чиқарилиб, нақд пулга айлантирилади. Масалан, шериклар компания тузиш учун унинг иморати ва дастгоҳига ўн минг сўм сарф қилганлар ва улар компанияни юз фоиз ҳиссадорига айланганлар. Албатта бу суратда компанияни ташкил қилувчилар нафақа билан эмас уруз(тижорат моли ёки нақд пул бўлмаган бирор нарса)лар билан шерикчиликни ташкил қилмоқдалар. Демак, баъзи имомлар наздида пулдан ташқари нарсалар билан шерикчилик қилиш мумкин.

فَتَجُوزُ الشَّرِكَةُ وَالْمُضَارَبَةُ بِالْعُرُوضِ بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال عند احمد في رواية وهو قول مالك وابن أبي ليلى كما ذكره الموفق في المغني

“Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ривоятида ширкатга тегишли хом ашё, дастгоҳларни янги битм тузилаётган пайтда қийматини сармояга айлантирилиб шерикчилик ва музораба қилиш жоиз бўлади. Ушбу қавл имом Молик ва ибн Аби Лайлоларнинг сўзи бўлиб, Шайх Муваффақ ҳам “Муғний”да келтирганлар” (Муғний. Ж. V. Б. – 125).
Янги шерик қабул қилиш балвои ом(қоида) бўлгани боис ушбу масала борасида бошқа мазҳаб имоми қавлига биноан мазкур ширкатни жоиз деб фатво берилади” (Имдодул фатаво. Ж. III. Б. - 494).
Қаранг, ушбу фатвода ҳам очиқ-ойдин “Компанияга тегишли иморат, дастгоҳ, хом ашё ва маҳсулотлар нақд пулга айлантирилади” дейилган. “Муғни”да ҳам шундай деб келтирилган: 

بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال

“Битм вақтида қийматини сармоя қилиш орқали” (Муғний. Ж. V. Б. – 125). Булардан маълум бўладики, Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида ҳам янги шерик билан битм тузаётган вақтда қадимги шерикларнинг ўртадаги барча нарсалари бахоланиб, уларнинг сармоялари аниқланиши шартдир.
Бу борада Муфтий Муҳаммад Имрон ҳам ўзларининг “Ҳозирги асримиздаги ширкат ва музораба” деган китобларида қуйидагиларни ёзади:
“Олдинги шерикларнинг сармояларини аниқлаб олиш шартми? Ширкатда сармоя қандай бўлиши лозим? Шерикчилик асосида ишламоқчи бўлган шериклар тижоратдаги улушларини нақд берадиларми ёки улардан бирортаси тило, кумуш ва қоғоз пулдан бошқа нарса берса бўладими? Ушбу охирги савол борасида мазҳабларнинг қарашлари турли хилдир:
1. Ҳанафий мазаби: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида мислий(буғдой ва бошқа дон дунлар каби нарсалар) ёки қиямий(мол қўй каби) нарса тарзида сармоя тикиб шерикчилик ақдини тузиш жоиз эмас, яъни шериклардан бири пул, иккинчиси ўн қоп буғдойни сармоя қилиб шерикчилик қилишлари дуруст эмас.
2. Моликия мазҳаби: Моликия мазҳабида томонлар ўртага сармоя сифатида мислий ёки қиямий нарса қўйиб, шерикчилик қилишлари жоиздир, яъни томонлар ўртага сармоя тарзида нарса ёки томонлардан бири нарса, иккинчиси пул қўйиб шерикчилик қилишлари дурустдир. Бунда, қайси бир шерик сармоя тарзида нарса қўйса, ўша нарсанинг бозордаги қиймати аниқланиб, унинг шерикчиликдаги улуши тайин қилинади”.
Агар юқорида кўрсатилганидек, янги шерик қабул қилишдан илгари эски шерикларни шерикчиликдаги бор нарсалари қийматланилмаса, зиён кўрилганда янги шерикнинг ҳаққи эски шерикларнинг ҳақларига, фойдада эса эски шерикларнинг ҳаққи янги шерикнинг ҳаққига ўтиб кетади.
Қуйида усулий қоидалар ва уларга хилоф бўлган нарсаларнинг ҳаром ва ботил бўлиши келтирилади:
Биринчи қоида: Фойда талофатни тўлашни зиммасига олиш билан бўлади 

(الخراجُ بِالضَمَانِ).
أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ الْمُزَكِّى فِى آخَرِينَ قَالُوا حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ : مُحَمَّدُ يَعْقُوبَ أَخْبَرَنَا الرَّبِيعُ بْنُ سُلَيْمَانَ أَخْبَرَنَا الشَّافِعِىُّ أَخْبَرَنِى مَنْ لاَ أَتَّهِمُ عَنِ ابْنِ أَبِى ذِئْبٍ قَالَ أَخْبَرَنِى مَخْلَدُ بْنُ خُفَافٍ قَالَ : ابْتَعْتُ غُلاَمًا فَاسْتَغْلَلْتُهُ ثُمَّ ظَهَرْتُ مِنْهُ عَلَى عَيْبٍ فَخَاصَمْتُ فِيهِ إِلَى عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ فَقَضَى لِى بِرَدِّهِ وَقَضَى عَلَىَّ بِرَدِّ غَلَّتِهِ فَأَتَيْتُ عُرْوَةَ فَأَخْبَرْتُهُ فَقَالَ : أَرُوحُ إِلَيْهِ الْعَشِيَّةَ فَأُخْبِرُهُ أَنَّ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا أَخْبَرَتْنِى : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَضَى فِى مِثْلِ هَذَا أَنَّ الْخَرَاجَ بِالضَّمَانِ فَعَجَّلْتُ إِلَى عُمَرَ فَأَخْبَرْتُهُ مَا أَخْبَرَنِى عُرْوَةُ عَنْ عَائِشَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ عُمَرُ : فَمَا أَيْسَرَ عَلَىَّ مِنْ قَضَاءٍ قَضَيْتُهُ اللَّهُ يَعْلَمُ أَنِّى لَمْ أُرِدْ فِيهِ إِلاَّ الْحَقَّ فَبَلَغَتْنِى فِيهِ سُنَّةٌ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَأَرُدَّ قَضَاءَ عُمَرَ وَأُنْفِذُ سُنَّةَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَرَاحَ إِلَيْهِ عُرْوَةُ فَقَضَى لِى أَنْ آخُذَ الْخَرَاجَ مِنَ الَّذِى قَضَى بِهِ عَلَىَّ لَهُ

Махлад ибн Хуфоф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир қул сотиб олиб, ундан фойдаландим. Сўнг унинг айбини билиб қолиб, у ҳақда Умар ибн Абдулазизга арз қилдим. У уни ва унинг манфаатини қайтаришмга ҳукм қилди. Шунда Урва розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб, уни хабарини бердим. Шунда: “Унинг олдига кечки пайт бориб, Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг ўхшашида фойда зомин бўлишга кўра бўлади, деб ҳукм қилдилар”, деб менга айтган ривоятларини баён қиламан. Шунда Умар (ибн Абдулазиз) олдига бориб, Урва розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан менга айтган ривоятини баён қилдим. Шунда Умар (ибн Абдулазиз): “Ҳукм чиқаришим осон бўлмади. Аллоҳ таоло унда фақат ҳақни ирода қилганимни билади. Менга у борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари етиб келди. Бас, Умар(ибн Абдулазиз)нинг ҳукмини рад этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ижро қиламан. Урва розияллоҳу анҳу унинг ҳузурига борди. Сўнг (Умар ибн Абдулазиз) фойдани менинг зараримга унинг фойдасига ҳукм қилинган киши(молик)дан олишимга ҳукм қилди” (Сунани Байҳақий).
Юқорида келтирилган қоиданинг хулосаси шуки, зиён ва зарарни ким зиммасига олса, фойда ҳам ўшаники бўлади. Демак, янги шерик ўтган зиён ва зарарларга шерик бўлмаса, фойдаларга ҳам ҳақдор бўлмайди.
Иккинчи қоида: Фойда зиённи зиммасига олган кишигадир

(الْغُنْمُ بِالْغُرْمِ)
أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ الْمُزَكِّى حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ : مُحَمَّدُ بْنُ يَعْقُوبَ أَخْبَرَنَا الرَّبِيعُ بْنُ سُلَيْمَانَ أَخْبَرَنَا الشَّافِعِىُّ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أَبِى فُدَيْكٍ عَنِ ابْنِ أَبِى ذِئْبٍ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : لاَ يُغْلَقُ الرَّهْنُ مِنْ صَاحِبِهِ الَّذِى رَهَنَهُ لَهُ غُنْمُهُ وَعَلَيْهِ غُرْمُهُ

Саъид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Гаров гаровга қўйган соҳибидан тўсилмайди. Унинг фойдаси ҳам зиёни ҳам ун(гаровга қўювчи)га бўлади” дедилар”(Сунани Байҳақий).
Ушбу қоида хулосасига кўра фойда зиён муқобилидадир, яъни бирор нарсанинг зиёнини зиммасига олган киши ундан чиққан фойдага ҳам эгалик қилади.
Учинчи қоида: Зиёни зиммага олинмаган нарсанинг фойдаси ҳалол бўлмайди, яъни бирор нарсани зиёнини зиммасига олмаган кишига ўша нарсадан чиққан фойдани олиши ҳалол бўлмайди

(لا يحل الربح ما لم يضمن)
أَخْبَرَنَا أَبُو الْحَسَنِ : عَلِىُّ بْنُ أَحْمَدَ بْنِ عَبْدَانَ أَخْبَرَنَا أَحْمَدُ بْنُ عُبَيْدٍ الصَّفَّارُ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِسْحَاقَ الْقَاضِى حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ وَسُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ قَالاَ حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ عَنْ أَيُّوبَ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : لاَ يَحِلُّ سَلَفٌ وَبَيْعٌ وَلاَ شَرْطَانِ فِى بَيْعٍ وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ يُضْمَنْ وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ

Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қарз ва савдо (бирнини иккинчисига боғлаб) қилиш, савдо ичида икки шарт, зомин бўлинмаган нарсанинг фойдаси ва ҳузуринг(мулкинг)да бўлмаган нарсани савдоси ҳалол эмас” дедилар” (Сунани Байҳақий).
Ушбу қоидага асосан маълум бир нарсанинг зиёнига зомин бўлмаган кишига ундан чиққан фойда ҳалол бўлмайди.
Маҳмуд Бухорий ибн Мозанинг “Муҳитул бурҳон фил фиқҳин нуъмоний” асарининг “Музораба” китобида шундай дейилади:
“Фойда олингандан кейин сармоя эгаси тайин қилинган миқдорга, музориб эса ўз улушига эга бўлади. Агар музориб сармояни рухсат берилмаган тарзда бировнинг молига аралаштириб ташласа, музориб мол эгасига сармоя билан биргаликда фойдадаги (роббул молнинг) улушига зомин бўлади”.
Бу матндан маълум бўлишича, шериклар фойда олганларидан кейин бегонани шерик сифатида сафларига қўшишлари учун биз юқорида баён қилиб ўтган шартларга риоя қилишлари талаб этилади. Шунинг учун янги шерикни белгиланган шартларга риоя қилмай эски шериклар сафига қўшиш ҳаром ҳисобланади.
Натижа: Дин-диёнатли тижоратчилар ўзлари сафига янги шерик қабул қилишларидан илгари ўрталаридаги бор шерикчилик нарсаларини, яъни дафтардан тортиб кўчмас мулкларгача бўлган шерикчиликдаги нарсаларнинг бахосини чиқариб, ўртадаги нақд пулга қўшиб эски шерикларнинг улушлари тайин қилиб олинади ва ундан кейин янги шерик қабул қилинади
Савол: Музорабачи иш юритиб турган пайтда яна эски сармоядорлар дастмоя қўшишни исташса ёки бошқалар сармоя беришни таклиф қилишса, уларни сармояларини олиши жоизми?
Жавоб: Бу суратда аввалдаги шерикларнинг сармояси тавар сифатида бўлиб, янги қўшилаётган нарса эса, нақд пул ҳисобланади. Ҳанафийлар наздида бир томондан тавар ва бошқа томондан маблағ билан ширкат ва музораба келишувини тузишлари жоиз эмас. Лекин, имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабида бундай қилиш жоиз. Лекин шарти шуки, янги маблағ тикилаётганда ёки  қўшимча сармоя тикилаётганда иш юритувчининг қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб олиш керак ва қўшилаётган сармояни ҳам бор сармоянинг қанча қисмига тўғри келиши ҳамда бериб турилиши керак бўлган фойда унинг қанча фоизини ташкил қилишини аниқлаб олиш зарур. Таварларга ишлаб чиқариш дастгоҳлари, ҳом ашёлар ва бошқалар кириб кетади. Уларни битм вақтида қийматини чиқариш зарур. Лекин, ҳозирда сармоя эгалари бир йил ёки икки йил аввал тиккан сармояси неча пул бўлса, янги шерик қўшилмоқчи бўлган суратда ўша биринчи тиккан маблағини ҳисобга олиб шерик қилади. Ҳолбуки, бир йилдан буён унинг қўлида айланаётган таварларнинг нархи тиккан пулининг қийматидан бир неча бор кўп бўлади ва албатта янги шерикларнинг бир-бирини ҳаққи бошқасига ўтиб кетади. Бундай ўринда қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб янги шерикни қўшиш лозим бўлади.

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ 

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Бақара 188 оят).

فَتَجُوزُ الشَّرِكَةُ وَالْمُضَارَبَةُ بِالْعُرُوضِ بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال عند احمد في رواية وهو قول مالك وابن أبي ليلى كما ذكره الموفق في المغني

“Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ривоятида ширкатга тегишли хом ашё, дастгоҳларни янги битм тузилаётган пайтда қийматини сармояга айлантирилиб шерикчилик ва музораба қилиш жоиз бўлади. Ушбу қавл имом Молик ва ибн Аби Лайлоларнинг сўзи бўлиб, Шайх Муваффақ ҳам “Муғний”да келтирганлар” (Муғний. Ж. V. Б. – 125).
Савол: Мен иш юритиб турган сув чиқарувчи корхонага юз минг тикдим. Улар ҳар ойда беш мингдан фойда бериб туришни ваъда қилишди. Бу ширкат жоизми?
Жавоб: Бу ширкат эмас, балки, очиқ ойдин судхўрлик бўлиб, ҳаром ҳисобланади. Ширкатда фойдани аниқ сумма билан белгилаб олиш жоиз эмас. Балк, фоизларда ҳисоблаш талаб этилади. Агар бирор муайян сумма белгилаб қўйилса, корхона бир ойда ўша суммадан бошқа фойда кўрмаса, бошқа ҳиссадорлар нима оладилар? Шу боис шариати исломия ширкатдан чиқадиган фойдаларни муайян фойизда белгилашни тайин қилган.
Савол: Фоизга қарз олган ширкатга сармоя тикиш жоизми?
Жавоб: Жоиз эмас. Чунки, судхўрлик асосида тузилган ширкатга шерик бўлиш барча гуноҳга шерик бўлишдир.

عَن ابْن مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "آكِلُ الرِّبَا وَمُوكِلُهُ وَكَاتِبُهُ وَشَاهِدُهُ إذَا عَلِمُوا بِهِ، وَالْوَاشِمَةُ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ لِلْحُسْنِ، وَلَاوِي الصَّدَقَةِ، وَالْمُرْتَدُّ أَعْرَابِيًّا بَعْدَ هِجْرَتِهِ مَلْعُونُونَ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
“Рибо еювчи, едиргувчи, котиби, шоҳиди агар уни билсалар, чиройли бўлсин деб баданга сурат солувчи ва солдиргувчи, садақани ман қилувчи, ҳижратдан кейин муртад бўлган бадавий қиёмат кунигача Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларида лаънатлангандирлар” (Шарҳи маъонил осор).
Савол: Мен бир меҳмонхона қурмоқчиман ва бу ишда бир кишини шерик қилмоқчиман. Харажатнинг барчаси менинг тарафимдан бўлади. У менинг номимдан меҳмонхонани юргизади. Ишчи ходимларга ойликларни берганимдан кейин қолган фойда томонлар ўртасида ярим-яримдан бўлади. Шундай қилиш шаръан дурустми?
Жавоб: Томонлардан бири меҳмонхонани бошқа кишига бериб, унда иш юргизасан ва чиққан фойдада шерикчилик қиламиз дейиши дуруст эмас.

وَلَوْ مِنْ أَحَدِهِمَا أَدَاةُ الْقِصَارَةِ وَالْعَمَلُ مِنْ الْآخَرِ فَسَدَتْ وَالرِّبْحُ لِلْعَامِلِ وَعَلَيْهِ أَجْرُ مِثْلِ الْأَدَاءِ

“Томонлардан бирининг тарафидан кир ювиш анжомлари, бошқаси тарафидан иш юритиш бўлса, бундай ширкат фосид ҳисобланади. Фойданинг барчаси эса, иш юритувчига бўлиб, зиммасига асбоб-анжомдан фойдаланганлигининг ижара ҳаққи лозим бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Фойдани тайин қилмай ширкат тузилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Шариатда ширкат муомаласи эътиборли бўлиши учун фойда тайин қилиниши шартдир. Агар фойда тайин қилинмаса, ширкат фосид бўлиб, топилган фойда ҳам зарар ҳам томонлар тарафидан тикилган маблағга қараб бўлади, яъни ким кўп маблағ тиккан бўлса, фойда ва зарарни кўпига молик бўлади.
Савол: Оилавий жамғарилган пулни отамиз бир кишига маълум бир фойда эвазига шерикчиликка берди. Мен эса, бу судхўрлик деб, унга қарши чиқдим. Айтингчи, шундай қилишимиз жоизми?
Жавоб: Отангизни бу иши оқилона тадбирдир. Лекин, сармоя тикишни икки сурати мавжуддир. Биринчиси, ҳар ой ёки олти ой ёки бир йилда муайян миқдорни фойда сифатида олиш. Масалан, ҳар ойда юз мингдан каби. Бу сурат жоиз эмас. Чунки, бу судхўрлик ва ҳаром ҳисобланади. Иккинчиси, сармояни тижоратчига бериб, озми-кўпми қанча фойда кўрса, уни фоизга кўра тақсим қилиш. Масалан, фойдани учдан бири ёки учдан иккиси каби. Бу сурат жоиздир.
Савол: Учта ўғли бор киши тижорат юргизар эди. У фарзандлардан бири унга ёрдамчи эди. Қолган иккиси алоҳида-алоҳида иш билан шуғилланишар эди. Ота вафот этгач унга ёрдамчи бўлган ўғил уни ишини мерос тақисм қилинмай давом эттирди. Орадан ўн йил ўтгач иш юритувчи ўғил ҳам вафот топди. Тижорат моллари иш юритувчи фарзанднинг болларига қоладими ёки қолган икки ака-ука фарзандлариа ҳам тақисм қилинадими?
Жавоб: Отадан қолган тижорат ишида учала ака-ука ҳам, агар қизлар қолган бўлса, қизлар ҳам шерик ҳисобланади. Буни ширкати амлок дейилади. Отасига ёрдам берган ўғил кейинчалик тижорат ишларини юргазиб кўп фойда ҳосил қилган бўлсада, меросхўрларга китобда кўрсатилгандек тақсим қилинади. Уни шунча йиллар мабойнида қилган иши ва тасарруфи холис яхшилик ҳисобланади. Чунки, у отадан қолган молнинг баъзисидагина шерик эди. Қолганида эса, ака-укалари томонидан холис яхшилик қилгувчи эди.

عمله وتصرفه يكون تبرعا

“Амали ва тасарруфи холис яхшилик бўлади” (Имдодул аҳком).
Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат юргизсалар, топилган фойданинг барчаси эрники бўладими ёки аёлнинг ҳам унда ҳаққи борми?
Жавоб: 

ثُمَّ ذَكَرَ خِلَافًا فِي الْمَرْأَةِ مَعَ زَوْجِهَا إذَا اجْتَمَعَ بِعَمَلِهِمَا أَمْوَالٌ كَثِيرَةٌ ، فَقِيلَ هِيَ لِلزَّوْجِ وَتَكُونُ الْمَرْأَةُ مُعِينَةً لَهُ ، إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ 

“Агар эр-хотин биргаликда иш юритишиб кўпкина мол тўпласалар, бир қавлда молнинг барчаси эрники бўлиб, аёл унга ёрдамчи ҳисобланади. Бошқа бир қавлда эса, мол иккиси ўртаси тенг тақсим қилинади. Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Бир аёл қарз олиб иш бошласа ва эрининг яна бошқа аёли бўлиб, ундан фарзандлари бўлса, эр вафот этса, иккинчи хотиннинг боллари аввалги хотиннинг тижоратидаги молларидан мерос оладиларми?
Жавоб: Аёлининг алоҳида тижорати бўлса, эрнинг ва ундан қолган меросхўрларнинг унда ҳаққи бўлмайди.

إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ

"Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Бир кишини тўртта ўғли уйланиб, барчаси биргаликда истиқомат қиладилар ва уларнинг даромадлари хар ҳил бўлиб, бор топганларини оталарига олиб келиб берсалар. Отаси эса, ўғиллари томонидан келтирилган пулга уй-жой қурган бўлса, ўша мол-мулкда ширкати амлокда шерикмилар ёки йўқми?
Жавоб: Ота-болалар барчаси бирга яшашиб, топганларини оталарига келтириб беришса, тўпланган маблағдан қурилган уй-жойнинг барчаси отаники, ҳисобланади.

زَوَّجَ بَنِيهِ الْخَمْسَةَ فِي دَارِهِ وَكُلُّهُمْ فِي عِيَالِهِ وَاخْتَلَفُوا فِي الْمَتَاعِ فَهُوَ لِلْأَبِ وَلِلْبَنِينَ الثِّيَابُ الَّتِي عَلَيْهِمْ لَا غَيْرُ

“Бир киши бешта фарзандини ўз уйига уйласа, барчаси отасининг қарамоғида бўлсалар ва кейинчалик мол-мулкда тортишиб қолсалар, мол-мулкнинг барчаси отаники ҳисобланади. Фарзандларга эса, устиларидаги кийимлардан бошқа бирор нарса тегишли бўлмайди” (Раддул муҳтор).
Савол: Музорабачи иш юритиб турган пайтда яна эски сармоядорлар дастмоя қўшишни исташса ёки бошқалар сармоя беришни таклиф қилишса, уларни сармояларини олиши жоизми?
Жавоб: Бу суратда аввалдаги шерикларнинг сармояси тавар сифатида бўлиб, янги қўшилаётган нарса эса, нақд пул ҳисобланади. Ҳанафийлар наздида бир томондан тавар ва бошқа томондан маблағ билан ширкат ва музораба келишувини тузишлари жоиз эмас. Лекин, имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабида бундай қилиш жоиз. Лекин шарти шуки, янги маблағ тикилаётганда ёки  қўшимча сармоя тикилаётганда иш юритувчининг қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб олиш керак ва қўшилаётган сармояни ҳам бор сармоянинг қанча қисмига тўғри келиши ҳамда бериб турилиши керак бўлган фойда унинг қанча фоизини ташкил қилишини аниқлаб олиш зарур. Таварларга ишлаб чиқариш дастгоҳлари, ҳом ашёлар ва бошқалар кириб кетади. Уларни битм вақтида қийматини чиқариш зарур. Лекин, ҳозирда сармоя эгалари бир йил ёки икки йил аввал тиккан сармояси неча пул бўлса, янги шерик қўшилмоқчи бўлган суратда ўша биринчи тиккан маблағини ҳисобга олиб шерик қилади. Ҳолбуки, бир йилдан буён унинг қўлида айланаётган таварларнинг нархи тиккан пулининг қийматидан бир неча бор кўп бўлади ва албатта янги шерикларнинг бир-бирини ҳаққи бошқасига ўтиб кетади. Бундай ўринда қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб янги шерикни қўшиш лозим бўлади. 

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Бақара 188 оят).

فَتَجُوزُ الشَّرِكَةُ وَالْمُضَارَبَةُ بِالْعُرُوضِ بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال عند احمد في رواية وهو قول مالك وابن أبي ليلى كما ذكره الموفق في المغني

“Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ривоятида ширкатга тегишли хом ашё, дастгоҳларни янги битм тузилаётган пайтда қийматини сармояга айлантирилиб шерикчилик ва музораба қилиш жоиз бўлади. Ушбу қавл имом Молик ва ибн Аби Лайлоларнинг сўзи бўлиб, Шайх Муваффақ ҳам “Муғний”да келтирганлар” (Муғний. Ж. V. Б. – 125).


1 ўн йил аввал 6228 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими? Бундай давоми...
1 ўн йил аввал 9322 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд: Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
8 йил аввал 6975 fiqh.uz