Муқаддиматун фис сарф
|
Араб тили қоидалари ҳақидаги форс тилидаги асарни Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи юқоридаги ном билан атаган.
|
Шарҳул Аззий
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби Занжонийнинг сарф илми бўйича ёзган китобининг шарҳидир. Бу асар кўп марта чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳил Мутоввал
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби маъоний ва баён илмига оид бўлиб, Хатиб Қазвинийнинг «Талхийс» номли китобига Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ёзган «Мутоввал» номли шарҳнинг ҳошиясидир. Бу китоб ҳам чоп қилинган.
|
Мисбоҳ фий шарҳил Мифтоҳ
|
Бу китоб Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг имом Саккокийнинг «Мифтоҳул улум» деб номланган балоғатга оид китобининг шарҳидир. Бу асар ҳақида илмий иш ёқланган.
|
Таърифот
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу китоби у кишининг энг машҳур китобларидан биридир. Бу китоб ўзига хос диний истилоҳлар қомусидир. Шу билан бирга, у ушбу мавзу бўйича араб тилида ёзилган қомусларнинг биринчиларидан ҳисобланади. Унда муаллифнинг давригача бўлган илм ва фанга оид лаф...
|
Таржимонул Қуръон
|
Форс тилида ёзилган бу асарда Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримдаги баъзи калималарнинг форсча маъноларини баён қилган. Бу китоб ҳам чоп қилинган.
|
Ал-ажвиба ли асилатил-Искандари мин мулуки Табриз
|
«Табриз подшоҳларидан Искандарнинг саволларига жавоблар». Авваллари диндорлиги яхши даражада бўлган подшоҳлар ўзларида пайдо бўлган саволларни уламоларга йўллаб, жавоб ва фатволар олиб туришган. Ўшалардан бири Табризнинг подшоҳи бўлган Искандар исмли киши Саййид Шариф Журжоний раҳма...
|
Алфиятун фил муаммо ва алғоз
|
Муаммо ва топишмоқлар ҳақидаги алфия. Бу китобнинг «Алфия» деб аталиши минг байтдан иборат бўлгани учундир. Авваллари турли илмларда алфиялар ёзиш одати бўлган. Мисол учун, Ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳи наҳв илми бўйича ёзган алфия жуда ҳам машҳурдир. Бу илмни мукаммал эгаллашни қасд қил...
|
Шарҳут Тазкира Нусайрия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб ҳайъат илмига оиддир.
|
Шарҳи қасийдати Бонат Суод
|
«Бонат Суод» машҳур шоир Каъб ибн Зуҳайр ибн Абу Салманинг машҳур қасидасининг номидир. Каъб ибн Зуҳайр ибн Абу Салма Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилар ва У Зот унинг қонини ҳалол қилган эдилар. Аммо Каъб ибн Зуҳайр ибн Абу Салма ўзи тавба қилиб, мусулмон бўлди ва Набий...
|
Рисолатун фил фирқатин ножия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг «Нажот топувчи фирқа ҳақидаги рисола» деган маънодаги бу рисоласи мазҳаблар ва фирқалар тўғрисидаги асардир.
|
Куллиёт фий моҳиятил ашё
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу асар рисола шаклидаги кичик китоб бўлиб, унда нарсаларнинг моҳияти ҳақида сўз юритилган.
|
Тақсиймул улум
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Илмларнинг тақсимига оид бу китобда муаллиф яшаган даврда мавжуд бўлган илмлар ва уларнинг хусусияти ҳақида сўз борган.
|
Муҳаммад ибн Жазарий
|
У кишининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф Жазарий Дамашқий. Куняси Абулхайр. У киши илмий доираларда Ибн Жазарий номи билан машҳур бўлган. Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 751 сана, Рамазон ойининг йигирма бешинчиси, жумадан шанбага ўтар кечас...
|
Аллома Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Саллор
|
Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳининг қироат ва тажвид илмларидан устозлари. Дамашқлик уламо
|