Шарҳул Ҳидоя
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби имом Бурҳонуддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳанафий фиқҳига оид энг муҳим китобларидан бири бўлган, мислсиз шуҳрат қозонган китоби «Ҳидоя»нинг шарҳидир.
|
Шарҳу Фароизи Сирожия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб шайх Сирожиддин Абу Тоҳир Сажовандийнинг Фароиз – мерос илми борасидаги китобининг шарҳидир. Ушбу китоб «Шарифия шарҳи Сирожия» деб ҳам аталади. «Шарҳу Фароизи Сирожия» китоби чоп этилган.
|
Шарҳул Мавоқиф
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоблари шайх Азудиддин Ийжийнинг «Мавоқиф» номли китобининг энг машҳур шарҳларидан бири бўлиб, у калом илмига оиддир. Бир неча бор чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳи Ҳикматул айни
|
«Ҳикматул айн» китоби шайх Насриддин Тусийнинг шогирди бўлмиш аллома Нажмуддин Абулҳасан Али ибн Муҳаммад Котибий Қазвинийнинг мантиқ илмига оид китобидир. Бу китобга мавлоно Шамсиддин Муҳаммад ибн Муборакшоҳ Бурҳоний шарҳ ёзган. Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи мазкур шарҳга ҳо...
|
Ҳошиятун ъалаа Лавомиъул асрор шарҳи Матолиъул анвор
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб Сирожуддин Армовийнинг мантиқ бўйича ёзган «Матолиъул анвор» китобига Қутбуддин Розий томонидан ёзилган шарҳга ёзилган ҳошиядан иборатдир.Бу китоб ҳозирда чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳиш Шамсия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибий Қазвинийнинг «Шамсия» номли китобига шайх Қутбиддин Розий ёзган «Таҳрири қавоидил мантиқийя» номли шарҳига ёзилган ҳошиядир. Бу китоб ҳам чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳи Ҳидоятул ҳикмати
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб Муҳаммад ибн Муборакшоҳ раҳматуллоҳи алайҳининг Асийриддин Абҳурийнинг мантиқ борасидаги китобига ёзган шарҳига битилган ҳошиядан иборатдир.
|
Рисолатус суғро фил мантиқ
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. «Мантиқ бўйича кичик рисола». Бу рисолани Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи форс тилида ёзган. Кейинчалик ушбу рисолани у кишининг ўғли Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи араб тилига таржима қилган ва «Ғурра» деб н...
|
Рисолатул кибро фил мантиқ
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. «Мантиқ бўйича катта рисола». Бу рисолани Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи форс тилида ёзган. Кейинчалик ушбу рисолани у кишининг ўғли Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи араб тилига таржима қилган ва «Дурра» деб но...
|
Таълийқатун ъалаа Аворифул Маориф лис-Суҳравардий
|
Бу китобнинг номи «Суҳарвардийнинг тасаввуф илмига оид «Аворифул Маориф» номли машҳур китобига таълийқ» деб таржима қилинади. Қадимда шунга ўхшаш китоблар битиш одати ҳам бўлган. Баъзи китобларга улар яна ҳам тушунарлироқ бўлиши учун таълийқлар ёзилган. Саййид Шариф Журжоний...
|
Шарҳул Одоб ли Азудуддин Ийжий
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб тасаввуфга оид бўлиб, машҳур олим Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳининг «Одоб» номли китобига Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ёзган шарҳдан иборатдир.
|
Рисолаи Шавқия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари форс тилида ёзилган бўлиб, тасаввуфнинг аслларини баён қилади.
|
Рисолаи Баҳоия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу рисоласида ўзи мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг шайхи хожа Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳининг маноқибларини битган.
|
Шарийфия фий шарҳил Кофия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб Ибн Ҳожибнинг наҳв илми бўйича ёзган машҳур «Кофия» номли китобининг форс тилидаги шарҳидир. У чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳил Кофия
|
Бу китоб наҳв илмига оид бўлиб, Ибн Ҳожибнинг машҳур «Кофия» асарининг Розиюддин Астрободий томонидан қилинган шарҳига Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ёзган ҳошиядир. Бу китоб ҳам чоп қилинган.
|