Ҳошиятун ъалаа Анворут танзил лил Байзовий
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби тафсир илмига оид бўлиб, у Қози Байзовий раҳматуллоҳи алайҳининг машҳур «Анворут танзийл ва асрорул таъвийл» номли машҳур тафсирига ёзилган ҳошиядан иборатдир.
|
Ҳошиятун алал Кашшоф
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари тафсирга оид бўлиб, аллома Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳининг машҳур «Кашшоф» тафсирининг Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг «Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас...» оятигача ё...
|
Рисолатун фий қовлиҳи таоло «Санурийҳим ааятинаа фил оофоқи ва фий анфусиҳим»
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳнинг рисоласи. У Зот таолонинг «Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз», деган қавли ҳақидаги рисола.
|
Ҳошиятун ъалал Мишкот
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари машҳур «Мишкотул Масобийҳ» китобига шайх Тиббий ёзган ҳошиянинг талхийсидан иборатдир. «Мишкотул Масобийҳ» китоби Мовароуннаҳр ва Хуросон диёрларида қадимдан ҳадис илми бўйича дарслик китоби бўлган ва бўлиб келмоқда. ...
|
Ад-Дебож ал Музаҳҳаб
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари «Мухтасарун фий усулил ҳадис» деб ҳам аталади. Муаллиф ўзининг бу асарини Тийбийнинг «Ал-Хулоса фий усулил ҳадис» номли китобидан ва ўзининг Мишкотга битган «Ал-Кошиф ан ҳақоиқис сунан» деган ҳошиясидан қисқар...
|
Рисалатун фил вазъи
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу рисолада ёлғондан ҳадис тўқиш ҳақида маълумотлар берилган.
|
Шарҳул Ақоидил Азудия
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу китоб шайх Азудиддин Ийжийнинг ақийда илми бўйича ёзган машҳур китобининг шарҳидир.
|
Шарҳул Асмааил Ҳуснаа
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу китоб ақийдага оид бўлиб, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг шарҳидан иборатдир.
|
Ҳошиятун ъалаа ташйидил қавоид шарҳи тажрийдил ақоид лил Асфиҳоний
|
Бу китоб ақоид илмига оид бўлиб, Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи уни машҳур олим Насриддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳининг «Тажрийдул ақоид» номли китобига шайх Шамсуддин Асфиҳоний раҳматуллоҳи алайҳи ёзган шарҳга ҳошия тарзида ёзган.
|
Рисолатул қадар
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу рисоласи қадар масаласи ҳақида экани унинг номидан ҳам кўриниб турибди.
|
Рисолатун фил вужуди
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг ушбу рисоласида мавжудотларнинг мартабалари ҳақида сўз юритган.
|
Ҳошиятун алат Талвийҳ
|
Бу асар Содрушшарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг усулул фиқҳ илми бўйича битган «Танқийҳул усул» китобига Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи битган «Ат-Талвийҳ ъалаа тавзийҳи ғавомизит танқийҳ» номли асарига Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи ал...
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳи Мухтасарил Мунтаҳий
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу китоб шайх Азудиддин Ийжийнинг усулул фиқҳ илми бўйича Ибн Ҳожибнинг «Мухтасар»ига ёзган шарҳининг ҳошиясидир. Бу китоб ҳам чоп қилинган.
|
Ҳошиятун ъалаа шарҳил Виқоя
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари ҳанафий фиқҳига оид бўлиб, унда Содруш-шарийъанинг «Виқоятур-ривоя фий масоилил Ҳидоя» номли китобининг шарҳига ҳошия битилгандир.
|
Шарҳи Канзуд дақоиқ
|
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби шайх Абулбаракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ҳофизиддин Насафий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китобига ёзган шарҳидир. «Канзуд дақоиқ» жуда ҳам машҳур китоб бўлганидан унинг шарҳлари ҳам кўп бўлган. Саййид Шариф Журжоний...
|