Бўлимлар
Атама номи Атама
Аҳмад ал-Исмоилий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Исмоилий Бухоро аҳлидан бўлиб, фақиҳ олим ва ўз асрининг шайхи эдилар. Абу Наим Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Юсуфлардан таълим олганлар. Абу Бакр ал-Исмоилий ҳижрий 301 (милодий 914) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 384 (милодий 9...
Али ал-Исмоилий ал-Бухорий Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Исмоилий ал-Бухорий - Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Исмоилийнинг ўғиллари. Бухорода қози эдилар. Илк таълимни оталаридан, кейинчалик эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад...
Ушмиюн Бухоро қишлоқларидан. Бир ривоятда шаҳардаги маҳаллалардан бирининг номи деб берилган.
Ҳотам ал-Ушмиюний ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ Ҳотам ибн Қудайд  ал-Ушмиюний ал-Бухорий  Ушмиюн қишлоғидан. У кишидан Имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ва Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Нуҳ ал-Ушмиюний ал-Бухорий Абу Аҳмад Нуҳ ибн Мансур ал-Ушмиюний ал-Бухорий -  Ушмиюн қишлоғидан. Маккий ибн Иброҳим, Иброҳим ибн Сулаймон аз-Зиётдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Афрахш – Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган. Жондор туманидаги Варахша қишлоғи. 
Фарахш – Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган. Жондор туманидаги Варахша қишлоғи. 
Аҳмад ал-Афрахший ал-Бухорий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Афрахший ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, олимларнинг пешвоси ва раисларидан эдилар. Фарахш қишлоғидан. Исмоилий нисбати билан танилган эдилар. Буни юқорида зикр қилганман. Муҳаммад ибн Юсуф ибн Осим, Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабр...
Муҳаммад ал-Афрахший Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Афрахший Бухоро машойихларидан. Ибн Ҳайит номи билан танилган эдилар.
Афшавон Пешку туманидаги Афшона қишлоғи. Бухородан тўрт фарсах узоқликда.
Аҳмад ал-Афшавоний Абу Наср Аҳмад ибн Иброҳим ал-Афшавоний - Афшавон қишлоғидан бўлиб, ушбу нисбат билан машҳур эдилар. Ибн Динорнинг Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис тўпламларини Абу Бакр Муҳаммад ибн Юсуф ал-Ғиждувонийдан таълим олганлар. Абу Комил ал-Басирий бу кишидан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Амдиза Бухоро қишлоқларидан.
Башшор ал-Амдизий ал-Бухорий Абу Бишр Башшор ибн Абдуллоҳ ал-Амдизий ал-Бухорий - Афшавон қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Фузайл, Вакиъ ибн Жарроҳ ва Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
Анбардувон Бухоро қишлоқларидан. Вобкент туманидаги Авардувон қишлоғи.
Аҳмад ал-Анбардувоний Абу Комил Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Анбардувоний - Анбардувон қишлоғидан бўлиб, «Ал-Басирий» лақаби билан танилганлар. Абул Ҳасан ал-Бузжонийнинг невараси эдилар. Абу Комил ал-Басирий Шофеъий мазҳабида бўлиб, кўп ҳадис билардилар ва шу билан шуғулланардилар. Китоблар тасниф қилганлар. Зеҳнла...