Бўлимлар
Атама номи Атама
Анжофирин Бухоро қишлоқларидан. Вобкент туманидаги Анжирбоғ қишлоғи.
Умар ал-Анжофириний ал-Бухорий Абу Ҳафс Умар ибн Жарир ал-Анжофириний ал-Бухорий - Анжофирин қишлоғидан. Саъид ибн Масъуд, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Суламий ва Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб ал-Хоразмийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Аббос ибн Аҳмад ар-Роводий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йил...
Андақ Бухородан ўн фарсах узоқликдаги қишлоқ. Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ ҚФЙга қарашли Хўжа Ҳасан Андоқтепа қишлоғи. 
Абдулкарим ал-Андақий Абул Музаффар Абдулкарим ибн Абу Ҳанифа ал-Андақий имом, фозил, зоҳид, тақводор зот бўлганлар, камтаринликлари ва чиройли сийратликлари билан ном чиқарганлар. Шамс ул-аимма (имомлар қуёши) Абу Муҳаммад Абдулазиз ал-Ҳалвоийдан фиқҳ ва ҳадис илмларидан таълим олганлар. Ҳижрий 400 (милодий 1010) йилда...
Ҳасан ал-Андақий Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Андақий -  Абдулкарим ал-Андақийнинг набиралари. Ўз даврларининг тариқат, тасаввуф илми машойихларидан эдилар. Бу киши умрларини муридлар тарбиялаш билан ўтказдилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннати-санияларига, одобларига олиму омил эдилар. Инсонларни Аллоҳга...
Абдулазиз ал-Андалусий Абул Асбағ Абдулазиз ибн Абдулмалик ал-Андалусий ал-Ҳофиз ал-Умавий олим, фозил, Қуръон ва ҳадис ҳофизи эдилар. Илм талабида кўп мамлакатда сафарда бўлганлар. Маккаи Мукаррамада Абу Саъид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Аъробий; Бағдодда Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ас-Саффор, Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қа...
Анисун Бухоро қишлоқларидан.
Наср ал-Анисуний ал-Бухорий Абу Лайс Наср ибн Зоҳир ал-Анисуний ал-Бухорий - Анисун қишлоғидан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ва Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар.
Авдана Бухоро қишлоқларидан. Пешку туманидаги Авдона қишлоғи. Хатфар дарёси бўйида жойлашган.
Хатфар ҳозирги Хайробод ариғи. 
Муҳаммад ал-Авданий Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Авданий - Авдана қишлоғи нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши «Имому асҳоб ал-ҳадис» (Муҳаддислар имоми) унвони билан танилганлар. Ўз асрининг Шофеъий мазҳабидаги фақиҳи эдилар, илмга ниҳоятда чанқоқ бўлганлар, илмларини бошқа кишиларга ўргатишни ёқт...
Довуд ал-Авданий Фақиҳ Абу Сулаймон Довуд ибн Муҳаммад ал-Авданий  - Авдана қишлоғидан. Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайсдан қуйидаги китобларни ривоят қилганлар: «Зикр ас-солиҳийн» («Солиҳлар зикри»), «Аҳдос уз-замон» («Замон ҳодисалари»), «Раҳмат ул-баҳоим»...
Абдусамад ал-Авданий Абдулҳамид ал-Авданий Абу Салама Абдусамад ал-Авданий ва Абу Саҳл Абдулҳамид ал-Авданий - Довуд ал-Авданийнинг ўғиллари. Фақиҳлардан эдилар. Термизда Абул Фазл ибн Абу Ҳафс ат-Термизийдан Имом ат-Таҳовийнинг китобларидан таълим олганлар. Ака-укалар фақиҳ Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насавийдан «Муснаду Ҳасан иб...
Аҳмад ал-Авданий Абу Мансур Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Авданий  -  Довуд ал-Авданийнинг ўғиллари. Авдана қишлоғининг пешқадам олимларидан. Абдураҳмон ибн Солиҳ ал-Мисрий, Яҳё ибн Муҳаммад ал-Луълуий, Мусо ибн Қурайш ат-Тамимий ва Суфён ибн Абдулҳакимдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса юқорида номла...
Бобший Бухоро қишлоқларидан. Бухоро туманидаги Подшоҳи қишлоғи.