Бўлимлар
Атама номи Атама
Иброҳим ал-Бобший Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Бобший - Бобший қишлоғининг нисбати билан машҳур бўлиб, Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий, Наср ибн Ҳусайн ва Муҳаммад ибн Муҳлаб ал-Аздийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 303 (милодий 916)...
Юсуф ибн Абу Солиҳ ал-Бобий Юсуф ибн Абу Солиҳ ал-Бобий - Бухоронинг Боба қишлоғидан. «Мен билан бирга ҳадисдан дарс олганлар». (Абу Комил ал-Басирий.) Бу киши ҳақларида Ибн Мокуло «Китоб ул-икмол» («Мукаммал китоб») асарларида зикр қилганлар.
Иброҳим ал-Бухорий ал-Бобий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Бобий -  Бухоронинг Боба қишлоғидан. Бу киши Наср ибн Ҳусайн ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Уч марта ҳажда бўлганлар. Ҳижрий 548 (милодий 1154) йилни...
Муҳаммад ал-Боданий ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Боданий ал-Бухорий - Бухоронинг Бодан қишлоғидандир. У киши Ироққа сафар қилиб, у ернинг пешқадам муҳаддис олимлари – Язид ибн Ҳорун ва Абу Наим Фазл ибн Диккиндан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 267 (милодий 881) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Ҳасан ал-Бордизий ал-Бухорий Абу Али Ҳасан ибн Заҳҳок ал-Бордизий ал-Бухорий - Бухоронинг Бордиза қишлоғининг нисбати билан машҳурдирлар. Али ибн Назр ат-Тавовисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Юсуф ва Абу Бакр Саҳл ибн Усмон ас-Суламий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йилнинг шаъбон ойид...
Яъқуб ал-Бордизий Абу Исҳоқ Яъқуб ибн Исроил ал-Бордизий - Бухоронинг Бордиза қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросонга борганлар. Али ибн Хушрум ва Абу Довуд Сулаймон ибн Муаббид ас-Санжийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Муаббид аз-Зоҳид ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 309 (милодий 922)...
Жулвон ал-Бонабий Абу Таййиб Жулвон ибн Самура ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг нисбати билан машҳур бўлган бу зот зоҳид, обид ва тақводор олимлардан эдилар. Абу Муқотил Исом ан-Наҳвий, Абдуллоҳ ибн Язид ал-Муқрий, Саъид ибн Мансур, Хоқон ас-Суламий ва Аҳмад ибн Ҳафсдан ҳaдис ривоят қилганлар. Бу киши қ...
Абдуллоҳ ал-Бонабий Абу Толиб Абдуллоҳ ибн Вакиъ ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган.
Аҳмад ал-Бонабий Абу Бакр Аҳмад ибн Саҳл ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган.
Ҳусайн ал-Бонабий Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Бонабий -  Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган.
Саъид ал-Бонабий Абу Саъид Саъид ибн Исмат ал-Бонабий [бу зот Жулвон ал-Бонабийнинг биродари (акаси ёки укаси) бўладилар] Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Исмоил ибн Бишр ва Аҳмад ибн Жарир ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Муқри ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий...
Бухоро Мовароуннаҳрнинг маълум ва машҳур шаҳарларидан. Бу ердан жуда кўп мумтоз, таъриф ва тавсифи тилни ожиз қолдирадиган олим, фозил, муфассир, муҳаддис ва фақиҳлар етишиб чиққанлар.
Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий Бухородан бўлиб, Бухоро тарихи тўғрисида «Тарихи Бухоро» номи билан машҳур бир китоб битганлар. Бирор киши бундай қимматли тарихий китоб ёзган эмас.
Абдураҳмон ал-Бухорий Фақиҳ Абул Фазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Бухорий Нишопур аҳлидан бўлиб, Бухорода яшаган олимлардан. Амир Абул Валиднинг аъёнларидан эдилар. Абул Валид бу киши учун илм суҳбати ва мунозаралар ташкил қилардилар. Мабодо Амир Абул Валидга бирор қийин масалани ечишга тўғри келиб қолса, дарҳо...
Муҳаммад ал-Муъдил ал-Бухорий Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Муъдил ал-Бухорий -  Нишопурнинг адолатли қозиси ва раиси эдилар. Кўп улуғ олимлар у зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг рамазон ойида, 72 ёшда вафот этганлар.