Бўлимлар
Атама номи Атама
Юнус алайҳиссалом Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ироқнинг Мовсил вилояти яқинидаги Нийнаво деган жойга ўз набийси Юнус алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Юнус алайҳиссалом Бану Исроилнинг набийларидандирлар. Насаблари Юсуф алайҳиссаломнинг туғишган укалари Бинёминга етиб боради. У зот Юнус ибн Матто исми билан машҳурди...
Лут алайҳиссалом Пайғамбарларнинг машҳурларидан бўлмиш Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг акалари Ҳороннинг ўғли эдилар. Яъни Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга амаки бўладилар. Аллоҳ таоло у зотни ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг замонларида пайғамбар қилиб юборган.Дастлаб Лут алайҳиссалом ҳам Иброҳим алайҳ...
Исмоил алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом пайғамбарлар ичида энг насаби машҳур, яъни ота-онаси машҳур зотлардан бирлари десак, муболаға қилмаган бўламиз. У зот Иброҳим алайҳиссалом ва Ҳожар онамиздан дунёга келганлар. Исмоил алайҳиссалом ўз зурриётлари ичидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққанликлари билан ҳам ма...
Исҳоқ алайҳиссалом Исҳоқ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган ўғилларидир. Иброҳим алайҳиссалом 99 ёшга, жуфтлари Сора ҳам катта ёшга етиб қолганида Аллоҳ таолонинг инояти ила Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келганлар. У зотнинг башоратлари ва сифатлари ҳақида Соффот сурасида қуйидагилар айтилган:&l...
Яъқуб алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари, яъни Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғилларидир. «Яъқуб»нинг маъноси «ортдан келувчи»дир.Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаблари Исроил бўлган. Муҳаққиқ уламолар «Исроил» сўзи Абдуллоҳ (Аллоҳнинг қули, бандаси) деган маънон...
Юсуф алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақидаги энг ажойиб гап Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги сўзларидир:«У каримдир, каримнинг ўғли бўлган каримнинг ўғлидир, Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир».У зотнинг оналари Роҳила бинт Лобонд...
Айюб алайҳиссалом Ана шундай мураккаб бир даврда Аллоҳ таоло Бану Исроилга Айюб алайҳиссаломни набий қилиб юборди. У зотнинг мол-мулклари, аҳли аёллари кўп эди. Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломдан уларнинг барчасини олиб қўйиб, бошларига турли мусибатларни солди ва баданларига ҳам дард бериб синади. Айюб алайҳиссаломдан...
Зулкифл алайҳиссалом Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.Шунинг учун ўша маълумотлар жой олган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила ки...
Илёс алайҳиссалом У зотнинг насаблари Ҳорун алайҳиссаломга туташади.Соффот сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида қуйидаги оятлар келган:«Албатта, Илёс ҳам расуллардандир» (123-оят).Илёс алайҳиссалом Бану Исроилнинг пайғамбарларидан биридирлар. У зот Ҳорун алайҳиссаломнинг наслидан бўлиб, Илёс ибн Ёсин...
Ал-ясаъ алайҳиссалом Қуръони Каримда бу пайғамбар алайҳиссаломнинг исмлари Анъом сурасида бир марта, Сод сурасида бир марта зикр қилинган.«...ва Исмоил, Ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом сураси, 86-оят).Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларидан катта гуруҳини зикр қилиш...
Юшаъ ибн нун алайҳиссалом Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони Каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.Шундай набийлардан бири Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдир. У зот Бану Исроилга Мусо алайҳиссаломдан кейин раҳбар бўлганлар. Тарихчилар орасида Аллоҳ таолонинг...
Ҳизқил (Ҳизқиёл) алайҳиссалом Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил алайҳиссаломдан кейин Бану Исроил кўплаб фирқаларга бўлиниб кетди ва уларнинг аҳволи ёмонлашди. Бу қавм ер юзида фисқу фасод билан машғул бўлишди, наби...
Шамвил алайҳиссалом Бану исроилликлар Шамвил алайҳиссаломдан уларга бир подшоҳ тайин этишларини талаб қилишди ва ўша подшоҳнинг раҳбарлиги остида урушда қатнашишларини айтишди. Шунда у зот уларга Толутни етакчи сифатида танладилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу ҳақда Бақара сурасида қуйидагиларни айтади:«Набийлари...
Довуд алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо (Яҳудо) ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканларига иттифоқ қилишган.Довуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилишларидан олдин Бану Исроил заифлашиб, шариат йўқолиб, ши...
Сулаймон алайҳиссалом Сулаймон алайҳиссалом Бану Исроилга юборилган набийлардан бири бўлиб, Довуд алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Сулаймон алайҳиссаломга ҳам, худди оталарига берилганидек, подшоҳлик билан пайғамбарлик қўшиб берилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Намл сурасида қуйидагиларни айтади:«Сулаймон Довудга ворис бўлд...