Бўлимлар
Атама номи Атама
Али ал-Бамижкатий Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ал-Бамижкатий Бамижкат қишлоғидан. Бу киши шоир, адиб ва шу қишлоқнинг имом-хатиби эдилар. Хожа Ғунжор ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорийнинг устозларидирлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг Рамазон ҳайити кечаси вафот этганлар.
Ибод ал-Бамижкатий Абу Жамил Ибод ибн Ҳишом ал-Бамижкатий асли шомлик бўлиб, Бамижкат қишлоғида яшаганлар. Бамижкат қишлоғи масжидида муаззин (азон айтувчи) эдилар. Ҳижрий 279 (милодий 893) йил рамазон ойининг якшанба куни Бамижкат қишлоғида вафот этганлар. Жанозаларида кўп киши ҳозир бўлган. Уларнинг саноғини Ал...
Байдара – Бухоро қишлоқларидан.
Муқотил аз-Зоҳид ал-Байдарий Абул Ҳасан Муқотил ибн Саъд аз-Зоҳид ал-Байдарий Бухоро аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан танилган тақводор, парҳезкор киши эдилар. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ва Аҳмад ибн Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳамд ал-Бухорий ал-Бирмасий Абу Муҳаммад Ҳамд ибн Амр ал-Бухорий ал-Бирмасий Бирмас қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Бирмасийдан эса Иброҳим ибн Нуҳ ибн Сиддиқ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Бифорин – Бухоро қишлоқларидан.
Мусо ал-Бифориний ал-Бухорий Абу Имрон Мусо ибн Афлаҳ ал-Бифориний ал-Бухорий Бифорин қишлоғидан. Бу киши узоқ умр кўрган олимлардан бўлиб, Имом ал-Бухорий замонларида яшаб, у зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 291 (милодий 905) йилнинг жумодул охир ойида вафот этганлар.
Балъам – Рум шаҳарларидан бири.
Муҳаммад ал-Балъамий Абул Фазл Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ал-Балъамий Хуросон амири Исмоил ибн Аҳмаднинг вазири эдилар. Абул Фазл ал-Балъамийнинг катта боболари Ражо ибн Муаббид Румнинг Балъам шаҳрида яшаганлар. Ўша ерда оила қуриб, серфарзанд бўлганлар. Фарзандларига «ал-Балъамий» деб нисбат берилган...
Байканд (Пайканд) Мовароуннаҳр шаҳарларидан бўлиб, Амударё ва Бухоро оралиғида жойлашган. Бухородан бир манзил узоқликдаги чиройли ва катта шаҳар. Бу ердан кўп олим етишиб чиққан.
Аҳмад ал-Пайкандий Абу Аҳмад ибн Юсуф ал-Пайкандий ҳадис илмининг ишончли муҳаддисларидан бўлиб, булар Имом ал-Бухорийга, яъни Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийга таълим берган муҳаддис устозлардан.
Яҳё ал-Пайкандий Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ҳадис илмининг ишончли муҳаддисларидан бўлиб, булар Имом ал-Бухорийга, яъни Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийга таълим берган муҳаддис устозлардан.
Муҳаммад ал-Пайкандий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ҳадис илмининг ишончли муҳаддисларидан бўлиб, булар Имом ал-Бухорийга, яъни Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийга таълим берган муҳаддис устозлардан.  Ҳижрий 225 (милодий 841) йил сафар ойининг еттинчисида, якшанба куни вафот этганлар.
Абу Наср Муҳаммад ал-Пайкандий Абу Наср Муҳаммад ибн Абу Абдуллоҳ ал-Пайкандий - Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийнинг авлодларидан бўлиб,  Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймонийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Пайкандий Пайканд аҳлидан бўлиб, Абу Осим ва Абдураззоқдан ҳадис ривоят қилганлар.