Барфашх
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Фарином ал-Барфашхий ал-Бухорий
|
Абу Ҳотам Фарином ибн Жамоҳир ал-Барфашхий ал-Бухорий - Бухоронинг Барфашх номли қишлоғидан бўлиб, Абдуллоҳ ас-Сибадмуний ал-Устознинг шайхларидан эдилар.
|
Баркад
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Муҳаммад ал-Қози ал-Баркадий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қози ал-Баркадий Бухорода қози бўлганлар. Бухоро олимларидан таълим олганлар. Амир Исмоил ибн Аҳмад Сомоний замонида ҳижрий 289 (милодий 903) йилнинг зулҳижжа ойида вафот этганлар.
|
Жаноҳ Абдуллоҳ ал-Баркадий
|
Жаноҳ ибн Абдуллоҳ ал-Баркадий Баркад қишлоғи аҳлидан бўлиб, Исо ибн Мусо ал-Ғунжорнинг шогирдларидан. Ўғиллари – Заҳҳок ибн Жаноҳ ал-Баркадий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ал-Қози ал-Баркадий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қози ал-Баркадий Баркад қишлоғидан. Бухорода қозилик қилганлар. Оталари Аҳмад ибн Мусодан ҳамда Саъид ибн Айюб ва Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ҳадис ривоят қилганлар.
|
Басба
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Баскос
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Набҳон ал-Баскосий ал-Бухорий
|
Абу Аҳмад Набҳон ибн Исҳоқ ал-Баскосий ал-Бухорий Баскос қишлоғидан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Миср ва Шом (Сурия) олимларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ва Абу Бакр ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 310 (милодий 923) йилнинг муҳарр...
|
Баскойир
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|
Аҳмад ал-Баскойирий
|
Абу Мушаҳҳар Аҳмад ибн Али ал-Баскойирий Баскойир қишлоғидан бўлиб, фозил, олим, наҳву сарф илмларида ва адабиётда тенги йўқ эдилар. Хуросон, Ироқ ва Ҳижоздаги шайхлардан таълим олиб, уларнинг таҳсинларига сазовор бўлганлар.
|
Набҳон ал-Баскойирий
|
Абу Аҳмад Набҳон ибн Исҳоқ ал-Баскойирий Баскойир қишлоғидан. Бу киши фақиҳ ва зоҳид эдилар. Бухорода Саъд ибн Муоз ал-Марвазий, Суфён ибн Абдулҳаким, Асбот ибн Ясаъ ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан илм ўрганиб, уларнинг таҳсинларига сазовор бўлганлар. Кейинчалик Шом, Миср ва бошқа араб мамлака...
|
Бакибун
|
(«Бакиют» ёки «Бакюн» деб ҳам айтилади) – Бухоро қишлоқларидан.
|
Яҳё ал-Пайкандий ал-Бакибуний
|
Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ал-Бакибуний Бакибун қишлоғидан. Бу киши – «Китоб ат-тафсир» («Тафсир китоби») ва «Мусаннафат ус-савми вас-салоти вал-маносики вал-буюъ» («Рўза, намоз, қурбонлик ва савдо-сотиқ таснифлари») китобларини...
|
Бамижкат
|
– Бухоро қишлоқларидан.
|