Маймун ал-Кушоний ал-Ҳожибий
|
Абул Фатҳ Маймун ибн Тоҳир ал-Кушоний ал-Ҳожибий - Кушония аҳлидан эдилар. Бу киши қози, раис ва имом-хатиб эдилар. Оталари Абу Аҳмаддан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Кушоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йили Самарқанд...
|
Аҳмад ал-Кушоний
|
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаззаб ал-Кушоний - Кушония шаҳридан бўлиб, Наср ибн Муҳаммад ал-Ғунжирийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари имом Абул Вараъ Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Кушоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 493 (милодий 1101) йилнинг зулқаъда о...
|
Аҳмад ал-Кушоний
|
Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Кушоний имом эдилар. Самарқандга келиб «Дор ул-Жузжония»да Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳуснихатга муҳаббатлари ниҳоятда кучли бўлганидан ҳатто кечқурунлари ҳам ой нурида ҳуснихат машқ қил...
|
Масъуд ал-Кушоний
|
Абул Маолий Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушоний имом, фозил, чиройли сийратли ва кўп хайрли иш қилувчи кишилардан эдилар. Самарқандда анча муддат имом-хатиб эдилар. Қусам разияллоҳу анҳу номли мадрасада дарс берганлар. Ҳижрий 540 (милодий 1146) йилда Самарқандда вафот этганлар. Қабрлари...
|
Муҳаммад ал-Кушоний
|
Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Масъуд ал-Кушоний - Абул Маолий Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушонийнинг ўғиллари. Бухорода қози бўлганлар. Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Калободийдан таълим олганлар. Ҳижрий 552 (милодий 1158) йил рамазон ойининг тўртинчи кечасида, таровеҳ намозини ўқигандан ке...
|
Али ал-Кушоний
|
Абул Ҳасан Али ибн Мавжуд ал-Кушоний - Абул Маолий Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушонийнинг жиянлари. Имом, фозил, воиз ва ҳақгуй эдилар. Амакилари Масъуд ибн Ҳасандан ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхакатийдан таълим олганлар. Марвда яшаганлар, у ердаги «Хоқония&r...
|
Ҳасан ал-Лайсий аш-Шерозий ал-Каший
|
Абу Али Ҳасан ибн Аҳмад ал-Лайсий аш-Шерозий ал-Каший ҳофиз, фақиҳ бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар.
|
Наср ал-Камаржий
|
Абу Муҳаммад Наср ал-Камаржий - Камард қишлоғидан бўлиб, Самарқанд уламоларидан таълим олганлар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан кейин вафот этганлар.*Камард (ёки Камаржа) – Самарқанд Суғдидаги қишлоқ.
|
Али ал-Кандукиний
|
Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Кандукиний - Кандукин нисбати билан машҳурдирлар. Оталари Кандукин қишлоғининг қозиси эдилар. Ўзлари кейинчалик қарилик чоғларида Бухорога келганлар. Бу зот ҳадислар ривоят қилганлар. Ривоят қилган ҳадислари Ҳасан ибн Суфённинг «ал-Ҳуруф&r...
|
Умар ал-Кундикатий ас-Самарқандий
|
Умар ибн Саъид ал-Кундикатий ас-Самарқандий - Кундикат қишлоғидан эдилар. Имом Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Қассор ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Хоқон Иброҳим ибн Наср Тамғочхон вафот этган йили Самарқандда...
|
Муҳаммад ал-Кундий
|
Абул Маҳомид Муҳаммад ибн Абдулхолиқ ал-Кундий Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил, тақводор имом ва чиройли сийратли олимлардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий ан-Насафийдан таълим олганлар. Жума кунлари жомеъ масжидида мавъиза қилар эдилар. Ҳижрий 551 (мило...
|
Абдуллоҳ ал-Канваний
|
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Юсуф ал-Канваний - Канван маҳалласидан эдилар. Бу киши фақиҳ, зоҳид бўлиб, Абул Ҳасан Муҳаммад аз-Зайд ал-Ҳусайнийдан таълим олганлар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йили Канван маҳалласида вафот этганлар.*Канван – Самарқанддаги маҳалла.
|
Лаббод
|
арабча сўз бўлиб, кигизчи, наматчи деган маънони англатади.
|
Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Лаббодий
|
Муҳаммад ибн Тоҳир ас-Самарқандий ал-Лаббодий қози, имом эдилар. «Сиккат ул-лаббодин*»да турардилар. Устозлари Абул Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Баздавийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йил сафар ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.*Самарқанд маҳаллаларид...
|
Муҳаммад ал-Каробисий ал-Лаббодий
|
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Каробисий ал-Лаббодий - Самарқанднинг «Сиккат ул-лаббодин» кўчасидан эдилар. Ҳижрий 523 (милодий 1130) йил рамазон ойининг еттинчисида, жума куни кечаси вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
|