Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий
|
Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий - Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурийнинг акалари Аллоҳнинг солиҳ, фозил, тақводор ва парҳезкор бандаларидан эдилар. Илм олишга ниҳоятда қизиқардилар. Ироқда бўлиб, Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбий ва Муҳаммад ибн Юнус ал-Кудаймийдан ҳадис...
|
Муҳаммад ал-Аллуий ас-Самарқандий
|
Абу Назр Муҳаммад ибн Бакр ал-Аллуий ас-Самарқандий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Катта боболарининг исмлари – Аллуя. Шунинг учун бу кишига «ал-Аллуий» нисбати берилган. Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 337 (милодий 949...
|
Муҳаммад ал-Астрободий
|
Абу Зуръа Муҳаммад ибн Саҳл ал-Астрободий Астробод аҳлидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. «Ал-Уннобий» нисбати билан машҳур бўлганлар. Вафотларига қадар Самарқанд муҳаддисларидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан олдин Самарқандда вафот этг...
|
Муҳаммад ал-Ансорий ал-Иёзий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ансорий ал-Иёзий – Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абу Аҳмад ибн Абу Наср ал-Иёзийнинг акалари. Бу киши Самарқанд шаҳрининг раиси ва кучли фақиҳи эдилар. Халқ у зотни яхши кўрар эди.
|
Аҳмад ал-Ғотфарий ас-Саффор
|
Абул Фазл Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ғотфарий ас-Саффор - Ғотфар* маҳалласидан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан кўп таълим олганлар. Хос муҳаддислардан бўлиб, ривоят қилган ҳадислари ишончли эди. Абу Саъд ал-Идрисий шу зотдан таълим олганлар. Ҳ...
|
Муҳаммад ал-Ғотфарий
|
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғотфарий - Ғотфар маҳалла аҳлидан бўлиб, Аҳмад ибн Али ал-Афлаҳдан ҳадис ривоят қилганлар. Ривоят қилган ҳадислари тўғри эди. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Ғотфарий
|
Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Ғотфарий имом, фозил, солиҳ, кўп ибодат қилувчи ва тиришқоқ эдилар. Абу Бакр ал-Баладий ва Абу Муҳаммад ал-Қатавонийдан таълим олганлар. Ҳижрий 549 (милодий 1155) йилнинг муҳаррам ойида Файдда (Ироқ ноҳиясидаги Наждга яқин қалъада) вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Ғудовадий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Ғудовадий - Ғудовад маҳалласидан бўлиб, Имрон ибн Мусо ас-Сижистоний ал-Журжонийдан ҳадис ривоят қилганлар.*Ғудовад – Самарқанддан бир фарсах узоқликдаги маҳалла.
|
Ғолиб ал-Ғушдоний
|
Абу Мансур Ғолиб ибн Ҳасан ал-Ғушдоний - Ғушдон* қишлоғидан бўлиб, Исмоил ибн Ҳотам ал-Арбинжаний ал-Каробисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Биз Самарқандда у кишидан ҳадис ёзиб олганмиз. Самарқандда вафот этганлар».*Ғушдон – Са...
|
Муҳаммад ал-Ғунжирий
|
Абул Фазл Муҳаммад ибн Муъзил ал-Ғунжирий фақиҳ эдилар. Бу кишидан Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар ва устозлари ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилганлар.
|
Иброҳим ал-Кушоний ал-Ғунжирий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Яъқуб ал-Кушоний ал-Ғунжирий - Ғунжир қишлоғидан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли сийратли, муфассир, воиз ва камтарин эдилар. Кушония билан Самарқанд оралиғидаги масофа ўн икки фарсахдир. Кушонияда Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Хатибдан, Самарқандда Абул Ҳ...
|
Юсуф ал-Ғурашкий
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Шоҳак ал-Ғурашкий имом-хатиб эдилар. Самарқандда яшардилар. Қози Абу Наср Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазақийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 521 (милодий 1128) йилнинг жумодул аввал ойида 83 ёшда вафот этганлар.
|
Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Фороний
|
Абу Мансур Муҳаммад ибн Бакр ас-Самарқандий ал-Фороний - Форон қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Зав ал-Карминий ва Наср ибн Аҳмад ал-Киндий ал-Ҳофиз ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Коғазий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.*Фо...
|
Мусо ал-Форёбий
|
Абу Имрон Мусо ибн Аҳмад ал-Форёбий Самарқандда яшаганлар. «Ибн Абу Ҳотам» номи билан танилган эдилар. Кўп уламодан таълим олиб, Суфён ибн Уяйна ва Ваки ҳамда бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Исом ал-Қатавоний, Ҳаммод ибн Шокир а...
|
Али ал-Фоғий ас-Самарқандий
|
Абул Ҳасан Али ибн Олим ал-Фоғий ас-Самарқандий - Фоғ қишлоғининг ҳокими ва имоми эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йилда таваллуд топиб, ҳижрий...
|