Бўлимлар
Атама номи Атама
Мотурид  (Мотурит) – Самарқанддаги маҳалла. Бу ердан кўп олим ва фозиллар етишиб чиққанлар.
Муҳаммад ал-Мотуридий Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мотуридий  - Мотурид маҳалласидан бўлиб, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Али ал-Мотуридий Қози Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Мотуридий имом эдилар. Бу кишининг оналари шайх ва имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг қизлари бўлганлар. Оталаридан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Абул Ҳасан ал-Мотуридий ҳи...
Асад ал-Можармий Асад ибн Али ал-Можармий ва амакиларининг ўғиллари Абу Саъд Бакр ибн Марзабон ал-Можармий  - Можарм* қишлоғидан бўлиб, икковлари ҳам Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар.*Можарм – Самарқанд қишлоқларидан.
Маҳмуд ал-Можандий ас-Самарқандий Маҳмуд ибн Одам ал-Можандий ас-Самарқандий  - Можанд* қишлоғидан бўлиб, «Каъбон» тахаллуси билан танилганлар. Каъб ибн Саъид ал-Бухорийдан таълим олганлар. Аҳмад ибн Халаф аш-Шухнокий бу кишидан ҳадиc ёзиб олганлар.*Можанд – Самарқанддан беш фарсах узо...
Муҳаммад ал-Моймарғий Фақиҳ Муҳаммад ибн Абу Абдуллоҳ ал-Моймарғий Самарқанднинг Моймарғ қишлоғидан бўлиб, Бухоро машойихларидан таълим олганлар. Ҳижрий 396 (милодий 1006) йил жумодул аввал ойининг ўнинчи куни Бухорода вафот этиб, тобутлари Моймарғ қишлоғига кўтариб олиб борилиб, шу ерда дафн қилинганлар.&...
Муҳаммад ал-Мадиний ас-Самарқандий Абу Муҳаммад Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ал-Мадиний ас-Самарқандий Абу Саъд ал-Идрисийнинг устозларидан.
Муҳаммад ибн Исо ал-Мадиний ас-Самарқандий Муҳаммад ибн Исо ал-Мадиний ас-Самарқандий Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абул Маолий Муҳаммад ибн Наср ал-Мадиний ас-Самарқандий Шайх Абул Маолий Муҳаммад ибн Наср ал-Мадиний ас-Самарқандий мартабалари улуғ инсон эдилар. Абу Али Ҳасан ибн Абдулмалик ан-Насафий ва Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздавийдан таълим олганлар. Ҳижрий 454 (милодий 1063) йилда таваллуд топганлар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йилнинг шаъб...
Аҳмад ал-Музний Аҳмад ибн Иброҳим ал-Музний  - Музн* қишлоғидан эдилар. Али ибн Ҳусайн ал-Пайкандий ва Жаъфар ибн Мусъида ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Кабузанжакатий ва Муҳаммад ибн Фазл ибн Абдуллоҳ ан-Нишопурий ҳадис ривоят қилганлар.*Музн ...
Аҳмад ал-Марзубоний Абу Солиҳ Аҳмад ибн Абдулазиз ал-Марзубоний Самарқандда амир бўлганлар. Ҳижрий 352 (милодий 964) йили Самарқандда амир Бектошнинг халифаси эдилар. Оталари Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Марзубондан таълим олганлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йили ҳаждан жўнаб кетаётганларида Бухорода ва...
Наср ал-Мураббаий Абу Мансур Наср ибн Фатҳ ал-Мураббаий Самарқанд аҳлидан эдилар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандий, Муҳаммад ибн Солиҳ ат-Термизий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сағоний, Муҳаммад ибн Исо ат-Тарсусий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...
Исмоил ал-Муғконий Абу Али Исмоил ибн Имрон ал-Муғконий Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил ва тилшунос олим эдилар. Хуросон, Ироқда бўлиб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилда вафот этганлар.
Умар ал-Миғаний Қози Абу Ҳафс Умар ибн Абу Ҳорис ал-Миғаний - Миған қишлоғидан бўлиб, Абул Маолий Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳусайнийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.*Миған – Самарқанд қишлоқларидан. 
Аҳмад ал-Форисий ал-Муфлиҳий Абу Бакр Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Форисий ал-Муфлиҳий – Самарқандда яшаган ишончли ва одил муҳаддис. Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий, Абдураззоқ ибн Муҳаммад ал-Форисий ва Муҳаммад ибн Язид ал-Қаттон ал-Форисийдан ҳадис ривоят қилганар. Бу кишидан эса Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳ...