Бўлимлар
Атама номи Атама
Саъид ал-Фақиҳ ал-Усбоникатий Абул Ҳасан Саъид ибн Ҳотам ал-Фақиҳ ал-Усбоникатий Самарқандда яшардилар. Шайх, фозил, тақводор, парҳезкор ва фақиҳ эдилар. Самарқандда узоқ муддат истиқомат қилганлар. Ўғиллари Ҳасан шу ерда туғилган. Самарқандда Шофеъий мазҳаби фақиҳи Абул Ҳасан ар-Раҳбийдан таълим олганлар. Ша...
Зафар ал-Усбоникатий Зафар ибн Лайс ал-Усбоникатий Исфижоб шаҳридан эдилар. Фақиҳ ва муҳаддис эдилар. Қози Муҳаммад ибн Асламдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилдан кейин вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Усбоникатий ал-Фақиҳ аш-Шофеий Абу Бакр Муҳаммад ибн Суфён ал-Усбоникатий ал-Фақиҳ аш-Шофеий Насафда анча муддат ҳоким бўлганлар. Парҳезкор, тақводор, покиза ва фозил ҳоким эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилиб, шундай деганлар: «У киши фиқҳ илмин...
Тоҳир ал-Ийлоқий Ийлоқ – Шошдан ўн фарсах узоқликдаги шаҳар. Бу ерга келганлар бундан сўлим ва тоза шаҳарни кўрмаганлар. Сув водийдан келган. Унинг тоғларида тилла ва кумуш бор. Бу ердан кўп олим ва имомлар етишиб чиққанлар. Уларнинг машҳурларидан:Абу Рабиъ Тоҳир ибн Абдуллоҳ ал-Ийлоқий буюк фиқ...
Муҳаммад ал-Ийлоқий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд ал-Ийлоқий Ийлоқ аҳлидан эдилар. Хуросонда Ҳасан ибн Масъуддан, Марвда Ар-Равздан, Нишопурда Муҳаммад ибн Яҳёдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Чиройли сийратли бу киши кўп хайрли иш қилар, кишиларнинг ҳожатларини чиқаришга доимо мойил эдилар. Биз б...
Наср аш-Шоший ас-Суфий ал-Ийлоқий Абу Салама Наср ибн Муҳаммад аш-Шоший ас-Суфий ал-Ийлоқий - Ийлоқ аҳлидан эдилар, Шошда турардилар. Фозил, яхши хулқли, ҳожи, муҳаддис эдилар. Кишилар бу зотдан ҳадис ёзиб олардилар. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Бухорий ва Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан...
Абу Аҳмад аш-Шоший ал-Борискатий Борискат – Шош шаҳарларидан.Абу Аҳмад аш-Шоший ал-Борискатий шу шаҳардан эдилар. Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абул Фазл ибн Муҳаммад аш-Шоший ҳадис ривоят қилганлар.
Яҳё ал-Адиб ал-Боробий Бороб («Фороб» деб ҳам айтилади) – Сирдарё ортидаги ноҳия.Абу Закариё Яҳё ибн Аҳмад ал-Адиб ал-Боробий Бороб аҳлидан. Бу киши наҳв илми соҳиби, араб тили билимдони ва адиб эдилар. «Ал-Масодиру фил-луға» («Луғатдаги ўзаклар») кит...
Исмоил ал-Бискатий аш-Шоший Бискат – Шошдаги таниқли шаҳар. Бу шаҳардан бир гуруҳ уламо етишиб чиққан.Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ал-Бискатий аш-Шоший фақиҳ эдилар. Илм талабида Марвга келиб, Абу Наср Аҳмад ал-Анмотий ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Туроб Исмоил ибн Тоҳир ан-На...
Ҳайсам аш-Шоший ал-Бинкатий Бинкат – Шош қишлоқларидан.Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ал-Бинкатий шу қишлоқдан. Бу киши асли термизлик бўлиб, кейин Бинкат қишлоғида яшаб, шу ерда қолиб кетганлар. Шунинг учун шу нисбат берилган. У киши адабиётни Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Қутабийдан ўр...
Наср ат-Тункатий Тункат – Шош шаҳарларидан. Сирдарё ортида жойлашган. Бу шаҳардан кўп илм аҳли етишиб чиққан.Абу Лайс Наср ибн Ҳасан ат-Тункатий шу қишлоқдан. У кишини «Абул Фатҳ» деб ҳам айтганлар. Ғарб мамлакатларида бўлганлар ва Андалусда бир неча муддат яшаганлар. Машҳу...
Ҳалим ал-Бухорий ат-Тункатий Абу Жаъфар Ҳалим ибн Умар ал-Бухорий ат-Тункатий Бухоро аҳлидан бўлиб, Тункат қишлоғида яшаганлар. Имом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 313 (милодий 926) йилда вафот этганлар.
Саъд ал-Харашкатий Харашкат – Шош шаҳарларидан. Бу шаҳардан кўп олим чиққан.Булардан Абу Саъид Саъд ибн Абдураҳмон ал-Харашкатий Юсуф ибн Яъқуб ал-Қози, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳазрамийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 340 (милодий 952) йилда вафот этганлар.
Муаммил аш-Шоший ал-Хумракий Хумрак – Шош шаҳарларидан.Абу Ражо Муаммил ибн Масрур аш-Шоший ал-Хумракий шу шаҳардан эдилар. Бу киши бобом Абул Музаффар ас-Самъонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 516 (милодий 1123) йили Марвда вафот этганлар. «Наҳру розиқ» қабристонида дафн қилинганл...
Аҳмад ад-Дизақий Дизақ – Самарқанддан Шошга кетиш йўли юқорисидаги катта қишлоқ. Бу қишлоқ Дизақ ёки Собот деб ҳам айтилади. Бу қишлоқдан кўп олим чиққан.Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Дизақий шулар жумласидандир. Бу киши «Ибн Абу Шуайб» номи билан машҳур бўлганлар. Али ибн...