Бўлимлар
Атама номи Атама
соф молиявий ибодатлар Бyнгa зaкoт вa caдaқа кaбилap киради. Бy ибoдaтлap инcoннинг мoлy пyлини capфлaш билaн aмaлгa oшaди. Ўшa мoл oлyвчи кишининг фoйдacи қaйд қилинган. Бyндaй мoлиявий ибoдaтлapни биpовнинг нoмидaн иккинчи oдaм aдo этca, бўлaди. Mиcoл yчyн, мoл эгacи зaкoтни ҳиcoблaб чиқapиб, ҳақдopлapгa бepишни бoшқa б...
бадан ва мол аралашган ибодат Ҳaж шyндaй ибoдaтдиp. Чyнки, бy ибoдaтдa инcoн мaшaққaт илa caфap қилaди ва ибoдaтлapни жoн кoйитиб, ҳapaкaт қилиб бaжapaди. Aйни чoғдa пyл-мoл ҳaм сарфлайди.
никоҳ «Никоҳ» луғатда «қўшилиш», «жамланиш», «яқинлашиш» маъноларини англатади. Шариатда эса, никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли икки боғланувчига бир-биридан шаръий асосда қасдан ҳузурланишни ҳалол қилишдир.
боъа «боъа» - моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.
ийжоб «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир. Мисол учун, бир эркак, аёл кишига: «Менга хотин бўлишга розимисан?» деса, мана шу сўраши «ийжоб» бўлади. Аёл унга: «Розиман», деб жавоб берса, м...
самовий динлар Самовий динлар деганда, Ислом, масийҳий ва яҳудий дийнлари тушунилади.
мутъа «Мутъа» сўзи луғатда «ҳузурланиш» маъносини билдиради. Шариатда эса, фақат жинсий ҳузурланиш мақсадида вақтинчалик уйланишга айтилади. Мутъа никоҳида бир ҳафта, бир ой, бир йил каби маълум муддатга келишиб уйланилади. Бу никоҳ ҳам Ислом таълимотларига зид бўлгани учун ҳаром қилингандир.
муваққат никоҳ Муайян муддатга никоҳланишни «муваққат никоҳ» дейилади. Муваққат никоҳ ҳам мутъа никоҳига ўхшаш бўлганисабабли дуруст бўлмайди.
асаба сўзи луғатда «яқин турган», «ёпишган» деган маънони англатади. Киши бошини маҳкам боғлаб олишига ишлатган боғичга ҳам шу сўз ишлатилади. Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки, унга нисбатан бирор хавф-хатар туғилганда ўша қариндошлар келиб унинг атрофини ўраб олиб ҳ...
мавло Мавло тушунчаси ҳам аввалги пайтларда бўлган. «Мавло»–озод қилинган қул ёки бировнинг қўлида исломни қабул қилган шахс бўлиши мумкин.
фузулий Бировнинг изнисиз уни бошқа шахсга никоҳлаб қўйган кишини «фузулий» дейилади. Бундай пайтда ўзидан сўралмай никоҳ қилинган одам рози бўлса, никоҳ жорий бўлади. Агар у рози бўлмаса, никоҳ жорий бўлмайди.
маҳр «Маҳр» ақди никоҳ ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган хотинга берилиши лозим бўлган молдир. Маҳр турли номлар билан номланади, Қуръони Каримда садоқ, садақа, ажр, фарийза, ниҳла атамалари ишлатилган.
хилвати саҳиҳа «Хилвати саҳиҳа»–«саҳиҳ хилват» деганда ақди никоҳдан кейин эру хотин бир жойда холий қолиб, уларни жинсий алоқадан тўсувчи ҳиссий, шаръий ва табиий монеликлар бўлмаслиги кўзда тутилади.
холий «Холий» жой деганда, ҳамма томони яхши тўсилган, эр ва хотиннинг изнисиз олдиларига биров кира олмайдиган макон кўзда тутилади.
ҳиссий монеълик «Ҳиссий монеълик» деганда, эр беморлиги туфайли вақтинча жинсий алоқага ярамай тургани кўзда тутилади. Шунингдек, аёлнинг фаржида тўсиқ бўлиб, жинсий алоқага монеъ бўлиши ҳам ҳиссий монеъликка киради.