Бўлимлар
Атама номи Атама
ашара Арабча ўн
тасаррий «Тасаррий» чўрисидан хотин ўрнида фойдаланишдир. «Тасаррий» чўрини уйда ўтирадиган қилиб, кечаси бирга ётиши билан бўлади. Бунда никоҳ бўлмайди. Никоҳни истаган хожа олдин чўрисини озод қилади ва кейин никоҳига олади.
байъ Байъ ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Шариатда эса, бир молни иккинчи бир мол муқобилига ийжоб ва қабул ила олишга «байъ» деб айтилади.
харож Бир нарсани сотиб олган шахс, унинг айби туфайли айниб қолиб, эгасига қайтариб бергунча муддатда келтирган фойдадир.
саҳиҳ савдо Асли ва васфи шаръий бўлган, бировнинг ҳақи унга боғлиқ ва хиёри бўлмаган савдо саҳиҳ бўлади.
савдонинг рукни Савдонинг рукни ийжоб ва қабулдан иборатдир.
савдонинг маҳалли «Савдонинг маҳалли» деганда савдо моли кўзда тутилади.
савдонинг асли «Савдонинг асли» деганда унинг рукни ва маҳалли кўзда тутилади.
савдонинг васфи «Савдонинг васфи» унинг рукни ва маҳаллидан ташқари нарсаларидир. Мисол учун, нотўғри шарт ёки йўқ нарсани сотиш кабилар.
ботил савдо Рукни ёки маҳаллига халал етган савдо ёки асли ва васфи шаръий бўлмаган савдо ботил савдодир. Бошқача айтганда, савдо қилувчи савдо қилишга лаёқатсиз бўлса ёки савдо моли савдога лойиқ бўлмаса, савдо ботил бўлади. Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди ва асло мулк...
ботил савдонинг турлари 1. Йўқ нарсани сотиш 2. Қўлига тутқазиш мумкин бўлмаган нарсани сотиш (Мисол учун, эгасининг қўлидан қочиб кетган қушни сотиб бўлмайди) 3. Fафлат савдоси (Бунда харидорни ғафлатда қолдириш учун турли услублар ишлатиш бўлади) 4. Нажас ва нажас аралашган нарсаларни сотиш (Ҳанафий мазҳаби бўйича,...
арбун савдоси Бунда бир нарсани сотиб олишга аҳдлашган шахс сотувчига унинг баҳосидан бир оз беради. Агар савдо юришиб кетса, мазкур байъбоши баҳодан бир бўлакка айланади. Агар харидор айниб қолса, мазкур маблағ ундан сотувчига ҳадя бўлади. Бу савдони жумҳур «ботил», ҳанафийлар «фосид савдо» дейдилар. Ҳозирги у...
фосид бузуқ
фосид савдо Асли шаръий, сифати ношаръий бўлган савдо фосиддир. Бошқача қилиб айтганда, фосид савдо савдо қилишга лойиқ шахс томонидан, савдо моли бўлишга лойиқ нарса устида қилинади. Аммо, унга ношаръий иш ёки сифат аралашган бўлади. Мисол учун, кейинчалик низога сабаб бўладиган даражадаги ноаниқ нарсанинг са...
фосид савдонинг турлари Фосид савдонинг турлари: 1. Ноаниқ нарса савдоси. Ҳанафий мазҳаби бўйича, агар савдо моли ёки унинг нархида сотувчи ва харидор орасида низога сабаб бўладиган даражада кўп ноаниқлик бўлса, савдо фосид бўлади. Кўп ноаниқликка мисол, «Қўрадаги қўйлардан бирини фалон сўмга сотдим», дейиш. Агар ноан...