хулуъ
|
«Хулуъ» сўзи луғатда «кийим ечиш» маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса, хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб эри билан ажрашишига «хулуъ» дейилади. Чунки, эру хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида бўлади.
|
зиҳор
|
«Зиҳор» сўзи «зоҳр» ўзагидан олинган бўлиб, инсоннинг орқа(бел» томонига айтилади. Шариатда эса, эрнинг ўз хотинига: «Сен мен учун онамнинг орқа(бел томони кабисан» дейишига айтилади. Бу гап «Онам хотиним бўлсин», тўғрироғи «Хотиним менга онам каби ҳаром бўлсин», деган маънони англатади.
|
лиъон
|
«Лиъон» сўзи «лаънат»дан олинган бўлиб лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинони рад этган хотиннинг қозининг олдида бир-бирларини лаънатлашларига айтилади.
|
тартил
|
«Тартил» арабча сўз бўлиб, Қуръоннинг ўқилиш сифатига, кайфиятига ва уни ўргатадиган илмга нисбатан ишлатилади. Бу илм яна «тажвид», «тиловат ҳаққи» каби номлар билан ҳам аталган.Тартил («ротл» ўзагидан олинган) сўзи луғатда бирор нарсани дона-дона қилиб теришни англатади.
|
Фотиҳа сураси
|
Қуръони Каримнинг биринчи сураси. Маккада нозил бўлган, 7 оятдан иборат. Бу суранинг бир неча номи бўлиб, улардан бири «Фотиҳа», яъни «очувчи» деганидир. Чунки Қуръони карим ушбу сура ила очилади.
|
қасам
|
Бизнинг тилимиздаги «қасам» ва «онт» сўзлари ўрнига араб тилида «қасам», «ҳалиф» ва «ямин» сўзлари ишлатилади. «Ямин» сўзи Туркияда ҳам арабча маъносида ишлатилади.
«Ямин» сўзи «ўнг томон», «ўнг қўл» маъноларини англатади. Арабларда қасамга ямин сўзи ишлатилишининг сабаби, уларнинг одатлари бўйича...
|
беҳуда қасам
|
«Беҳуда қасам» деб ўйламай-нетмай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга ҳам айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам, валлоҳи, биллааҳи, таллоҳи, деб юборишаверади. Бунда қасам ичиш нияти умуман бўлмаса ҳам, тил ўрганиб қолган бўлади.
Туркий халқларда ҳар нарсага,...
|
каффорот
|
Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади.
Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади.
|
тобийх
|
Араблар гўштдан пиширилган таомни «тобийх» дейдилар.
|
фокиҳа
|
Арабларда таомдан кейин кўнгил ёзиш учун тановул қилинадиган меваларни «фокиҳа» дейилади. Баъзи уламолар: шафтоли, анжир, беҳи ва нок ҳам фокиҳа, деганлар.
|
ҳадий
|
«Ҳадий» Макка мискинларига қилинадиган садақадир.
|
ҳийна
|
«Ҳийна» сўзи Қуръонда соат, қирқ йил ва олти ой маъносида ишлатилган. Ҳанафий мазҳаби «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир» деган қавлга биноан ўртачаси, олти ойни олган. «Ҳийна» сўзи «олти ой» маъносини англатишига далил Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасидаги қуйидаги оятдир:
«Робби изни ила ҳар доим мев...
|
накра
|
ноаниқ
|
маърифа
|
аниқ
|
даҳр
|
Бу лафз маърифа(аниқ) бўлганда абадийликни ифода қилишига ҳамма уламолар иттифоқ қилганлар.
|