Бўлимлар
Атама номи Атама
Зайд ибн Илоқа Зайд ибн Илоқа ибн Молик ас-Саълабий, куня­лари Абу Молик Куфий. Ҳижратнинг 36-йилида таваллуд топдилар. Ҳадис илмида ишончли бўлганлар. Ҳадис олимлари бу зот ривоят қилган ҳадисларни саҳиҳ, деб тан олганлар. Бу зот тобеъинлардан бўлиб, ҳадисларни амакиларидан, Усома ибн Шарик, Жарийр ибн А...
Саъийд ибн Мусаййиб Саъийд ибн Мусаййиб (милодий 634—713 йилларда яшаб ўтган) ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий ал-Қурайший, кунялари Абу Муҳаммад. Бу зот тобеъинларнинг саййиди, Мадинадаги етти фақиҳ имомлардан бири эдилар.Саъийд ибн Мусаййиб Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларининг 2-йилида таваллуд топдила...
Усайд ибн Зуҳайр Усайд ибн Зуҳайр ансорлардан бўлиб, Авс қабиласидан эдилар. Бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилдилар. У киши Абдулмалик ибн Марвоннинг халифалик даврларида вафот этдилар.
Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб У кишининг исмлари Зайнаб бинти Муовия ас-Сақафия бўлган. Бу саҳобия машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли эканликлари билан шуҳрат топганлар. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шариф санадида «Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади» дейилмоқда.Зайнаб...
Абу Усайд розияллоҳу анҳу Абу Усайд куняси билан машҳур бўлган бу саҳоба Абдуллоҳ ибн Собит ал-Ансорийдирлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматкорларидан бўлганлар.   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳ...
Аббод ибн Тамийм Аббод ибн Тамийм тобеъинлардан бўлиб, ҳадис илмида олим ва ривоят қилган ҳадислари ишончли, деб тан олинган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини оталари ва амакилари Абдуллоҳ ибн Зайдлардан ривоят қиладилар. Бу зотдан Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ва бошқалар ривоят қилганлар.
Соиб ибн Язийд Соиб ибн Язийд ибн Саъийд ал-Киндий, кунялари Абу Язийд бўлган. Ҳижратнинг иккинчи йилида таваллуд топганлар.Ҳажжатул Вадоъ куни бу киши ва оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдилар. Ўша вақтда Соиб етти ёшда бўлган. Ҳаммаси бўлиб 22та ҳадис ривоят қилганлар. Б...
Нофеъ розияллоҳу анҳу Нофеъ ал-Маданий, кунялари Абу Абдуллоҳ. Бу зот улуғ тобеъинлардан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Умарнинг қуллари эдилар.Нофеъ розияллоҳу анҳу тақводор, фиқҳ илмида аллома, ҳадис илмида ишончли эдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадисда хато ёки заифлик топилмас эди. Умар ибн Абдулазиз бу зотни суннатни ў...
Маҳмуд ибн Робеъ Маҳмуд ибн Робеъ ибн Суроҳа ал-Ансорий ал-Хазражий, кунялари Абу Муҳаммад. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Утбон ибн Молик, Убода ибн Сомит, Абу Айюб ал-Ансорийлардан ривоят қиладилар. Бу зотдан Анас ибн Молик, Зуҳрий, Ражо ибн Хайвалар ривоят қилганлар. М...
Молик ибн Ҳувайрис Молик ибн Ҳувайрис басралик бўлиб, кунялари Абу Сулаймон эди. Бу зот ва қавмларидан бир неча кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида у зот уларга намоз ўқишни ўргатганлар. Сўнг қавмларига қайтаётганларида уларга ҳам намоз ўқишни ўргатишни буюрганлар. Шунинг учун бў...
Абу Атийя Молик ибн Омир розияллоҳу анҳу Абу Атийя куняси билан машҳур бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлганлари тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзи уламолар у кишини тобеъинлардан, дейишади. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни «Сунан» соҳиблари ўз китобларига киритга...
Абдурраҳмон ибн Халлод Абдурраҳмон ибн Халлод ансорийлардан бўлиб, ҳадисларини Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан ривоят қиладилар. Бу зотдан эса Валид ибн Жамиъ ва бошқалар ривоят қилганлар.Умму Варақа розияллоҳу анҳонинг тўлиқ исмлари Умму Варақа бинти Абдуллоҳ ибн Ҳорис.
Амр ибн Салама Амр ибн Салама ибн Нуфайъ ал-Жармий, кунялари Абу Бурайд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Қуръонни кўп ёдлаганлари учун қавмларига имом бўлдилар. Ана шу вақтда 7 ёшда эдилар. Чунки бу киши қавмлари номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига элчи бўлиб келг...
Нўъмон ибн Башир Ҳижратнинг 2-йили Мадинада таваллуд топдилар. У киши ҳижратдан кейинги биринчи туғилган бола эдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларида у зотнинг кўйлаклари қонга беланади. Шунда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг хотинлари Ноила бу кўйлакни Нўъмон ибн Баширга бериб, Муовияга олиб бор...
Абдулҳамид ибн Маҳмуд Абдулҳамид ибн Маҳмуд Миълавий ал-Басрий ҳадисларни Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббослардан ривоят қилдилар. У зотдан ўғиллари Ҳамза ва Сайфилар ривоят қилганлар.Имом Насаий «Абдулҳамид ибн Маҳмуд ишончли ҳадис ривоят қилган зотлардан эдилар», деб айтадилар.