Бўлимлар
Атама номи Атама
Инсон сураси Мадинада нозил бўлган. 31 оятдан иборат.Ушбу сура ўзининг биринчи оятида келган «инсон» сўзи билан номланиб қолган.Бу сура Даҳр сураси ҳам дейилади. У Қуръони Каримнинг йигирма тўққизинчи порасидаги суралар ичида Мадинада нозил бўлган ёлғиз сурадир. Чунки йигирма тўққизинчи порадаги бошқ...
Инфитор сураси Маккада нозил бўлган. 19 оятдан иборат. Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги «инфаторот» сўзидан олинган бўлиб, бу сўз «ёрилиш» деган маънони англатади.Инфитор сурасида ҳам ўзидан аввалги Таквир сурасидаги каби қиёмат ҳақида сўз юритилади. Лекин бу ерда ўзига хос...
Иншиқоқ сураси Маккада нозил бўлган. 25 оятдан иборат. Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг «Изассамааун шаққот» оятидан олинган. «Иншиқоқ» сўзи араб тилида «ёрилиш» деган маънони ифода қилади. Мазкур оятда эса қиёмат куни осмоннинг ёрилиши ҳақида сўз кетмоқда.Иншиқоқ сураси...
Исро сураси Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат. Сураи кариманинг «Исро» деган номи унинг биричи оятидаги «Асро» («кечаси юргизди») сўзидан олинган. Араб тилида «исро» сўзи – «кечаси юргизиш» деган маънони англатади. Бу сураи каримада Ал...
Ихлос сураси Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Бизга Роббингни сифатлаб бер, насабини баён қилиб бер», деганларида, Аллоҳ таолонинг Ўзи Ихлос сурасини нозил қилиб, жавоб берган.Бу суранинг «Ихлос» деб номланганинин...
Каафирун сураси Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат. Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «аафирун» – «кофирлар» сўзи ном бўлиб қолган. Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломга ушбу сурада мушрикларга нисбатан «Эй кофирлар!» деб мурожаат қилишни амр қилган.Каафирун...
Кавсар сураси Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «кавсар» сўзидан олингандир. «Кавсар» сўзи луғатда «кўп яхшилик», «жуда ҳам кўп яхшилик» деган маъноларни англатади. Арабларда сони жиҳатидан, қадр-қиймати жиҳати...
Каҳф сураси Маккада нозил бўлган. 110 оятдан иборат. «Каҳф» сўзи «ғор» маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари – Роббларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳининг зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий...
Қадр сураси Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат. Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи, «Лайлатул Қадр» – «Қадр кечаси»дан олинган. Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Б...
Қалам сураси Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.Ушбу суранинг номи унинг биринчи оятидаги «қалам» сўзидан олинган. Аллоҳ таоло унда қалам билан қасам ичган.Қалам сураси ҳам ақийда ва иймон аслини ўз ичига олувчи маккий суралардан бўлиб, уч асосий мавзуни ёритади:1. Пайғамбарлик масаласи ва Макка...
Қамар сураси Маккада нозил бўлган. 55 оятдан иборат. Бу сураи кариманинг «Қамар» («Ой») сураси деб ном олишининг сабаби – Аллоҳ бу сурада Набий алайҳиссаломнинг мўъжизалари сифатида ойнинг ёрилгани ҳақидаги улкан ҳодисани ҳикоя қилади.Имом Бухорий ривоят қилишларича, Макка аҳли...
Имом Абулҳасан Ашъарий Абулҳасан Али ибн Исмоил Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. У киши Бағдодда яшаб, ҳижрий 336 санада ўша ерда вафот этганлар.Абулҳасан Али ибн Исмоил Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи дастлаб мўътазилийларнинг бошлиғи Абу Али Жибоийдан...
Имом Абу Мансур Мотуридий Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқандда туғилиб ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, ҳижрий 333 санада шу ернинг ўзида вафот этган.У киши ҳанафий мазҳабида бўлиб, Имоми Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлган. Яъ...
«Зуҳрул Ислом» «Зуҳрул Ислом» - Аҳмад Аминнинг китоби
«Субулис-салом» Имом Санъонийнинг китоби