Бўлимлар
Атама номи Атама
Қурайш сураси Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидан олинган. Қурайш энг ҳурматли, энг қадрли араб қабиласи ҳисобланади. Ушбу сурада Аллоҳ таоло Қурайш қабиласига Ўзи берган улуғ неъматларни эслатиб, мазкур неъматлар шукронасига улар Аллоҳ таолога, Қурайшга иззат-икром ке...
Лайл сураси Маккада нозил бўлган. 21 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи сўзидан олинган. «Лайл» – «тун» деганидир. Аллоҳ таоло бу сурани тун ила қасам ичиб бошлаганидан, унга «Лайл» номи берилган.Бу сурада ҳаётнинг қарама-қарши йўллари баён қил...
Луқмон сураси Маккада нозил бўлган. 34 оятдан иборат.Суранинг бундай номланиши унда Луқмони Ҳакимнинг қиссаси келгани сабабидандир. Бу маккий сурада ҳам асосан ақийда масаласи муолажа қилинади. Хусусан, ваҳдоният, пайғамбарлик ва қайта тирилиш ҳақида сўз кетади. Ушбу масалаларда мушрикларнинг хато тушунчалари тур...
Мааъуун сураси Маккада нозил бўлган. 7 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг охирги сўзидан олингандир. «Мааъуун» сўзи ҳақида уламоларимиз бир неча хил маъноларни айтганлар. Аввало, уламоларимиз луғавий жиҳатдан «мааъуун» лафзи «оз, арзимаган нарса» деган маънони англ...
Марям сураси Маккада нозил бўлган. 98 оятдан иборат.Ушбу сураи карима онамиз Биби Марям шарафларига «Марям» деб номланган бўлиб, сурада ул зотнинг ва зурриётлари Ийсо алайҳиссаломнинг қиссалари алоҳида зикр этилгандир.Бошқа маккий суралар каби, Марям сурасида ҳам тавҳид масаласи бош ўринни тутади. Ақ...
Масад сураси Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Бу сураи каримага ўзининг охирги «Масад» сўзи ном бўлиб қолган. Суранинг иккинчи исми «Лаҳаб»дир. Кўпчилик уни суранинг аввалидаги биринчи ибора – «Таббат ядаа» билан ҳам атайди. «Масад» сўзининг маъноси &laq...
Маъориж сураси Маккада нозил бўлган. 44 оятдан иборат.Бу сураи кариманинг номи ўзининг учинчи оятидаги «маъориж» сўзидан олинган. «Маъориж» «меърож» сўзидан олинган бўлиб, «меърожлар» – «юқорига чиқадиган йўл» деган маънони англатади. Бу сурада Алло...
Моида сураси Мадинада нозил бўлган. 120 оятдан иборат.Ушбу сураи каримада моида (ясатилган дастурхон) ҳақида оятлар бўлиб, унинг номи шундан келиб чиққан. Ийсо алайҳиссаломнинг энг яқин сафдошлари (ҳаворийлари) у кишидан осмондан ясатилган бир дастурхон тушириб беришларини сўрайдилар. Ундан овқатланишни ва башор...
Муддассир сураси Маккада нозил бўлган. 56 оятдан иборат.Ушбу суранинг биринчи оятидаги «муддассир» («бурканиб ётган») сўзи унга ном қилиб олингандир.Худди Муззаммил сурасидаги каби, бу сурада ҳам улуғ Набий алайҳиссаломнинг баъзи шахсий хусусиятлари зикр қилинади.Сураи карима Расулуллоҳ солла...
Мужодала сураси Мадинада нозил бўлган. 22 оятдан иборат.Бу муборак сура икки хилда номланиб келинмоқда.Агар сура «Мужодила» деб номланса, «Тортишувчи аёл», «Мужодала» деб номланса, «Тортишув» дея таржима қилинади. Иккала таржимада ҳам Хавла бинти Саълабанинг шахс...
Лунги «Лунги» эркак киши белидан пастига тутиб оладиган чойшабга ўхшаш нарса, арабчада «изор» дейилади. Бу кийим иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган.
Қабо Қабо - олди очиқ, узун, жангда кийиладиган, кўйлаксимон хипча устки кийим. Биздаги румча тўнга ўхшайди.
Туббон «Туббон» аврат жойинигина тўсадиган калта иштонга ўхшаш кийим.
Фарруж «Фарруж» – олди очиқ яктакка ўхшаш кийим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ўлка ва диёрлардан кийимлар ҳадя қилинган. Унча кўп бўлмаса ҳам шунга ўхшаш баъзи ҳадялар бўлган. Миср, Яман ва ҳабашистондан ҳадя қилинган кийимларни кийганлари маълум.
Муззаммил сураси Маккада нозил бўлган. 20 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Муззаммил» сўзи луғатда «ўраниб олувчи» деган маънони билдиради. Ушбу сура Иқроъ сурасидан кейин нозил бўлган икки суранинг бири бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам...