Бўлимлар
Атама номи Атама
Мулк сураси Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.Ушбу сураи карима ўзининг биринчи оятида келган «Мулк» – «подшоҳлик» сўзи билан номланган. Кўпчилик уни ўзининг биринчи сўзи билан номлаб, Таборак сураси деб ҳам атайдилар.Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам ақийда...
Мумтаҳана сураси Мадинада нозил бўлган. 13 оятдан иборат.«Мумтаҳина» сўзининг маъноси «имтиҳон қилувчи аёл»дир. Сура ичида «Мўмин бўлдим», деб келган аёлларнинг иймонини имтиҳон қилиб кўришга буйруқ бор.Баъзи ривоятларда бу сура «Мумтаҳана» деб ҳам ном олгани айтилган....
Мунофиқун сураси Мадинада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.Бу сураи каримада ҳам шариат аҳкомлари, Исломнинг амалий тарафлари ҳақида сўз кетади. Асосан Мадинада юзага келган нифоқ ва мунофиқлар ҳақида сўз юритилади. Суранинг «Мунофиқун» – «Мунофиқлар» деб аталишининг боиси шундан.Сураи ка...
Мурсалот сураси Маккада нозил бўлган. 50 оятдан иборат.Ушбу сура ҳам ўзининг биринчи оятида келган «мурсалаат» («юборилганлар») сўзи ила номланади.Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг амри билан фаришта Жаброил алайҳиссалом Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оятма-оят олиб ту...
Мутоффифун сураси Маккада нозил бўлган. 36 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи «Мутоффифун» ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Мутоффифун» сўзини бизнинг тилимизга, ушбу сураи карима маъносини эътиборга олганда, «ўлчовдан уриб қолувчилар» деб таржима қилиш мумкин. «Мут...
Муҳаммад сураси Мадинада нозил бўлган. 38 оятдан иборат.Ушбу сураи карима бошқа маданий суралар каби, шариат ҳукмларига, ибодатга, одоб-ахлоққа, муомала ва шунга ўхшаш нарсаларга аҳамият беради. Бу сурада Набий алайҳиссаломнинг номларини абадийлаштириш, у зот охирги пайғамбар эканликлари, у зот ила набийлик тугаган...
Муъминун сураси Маккада нозил бўлган. 118 оятдан иборат.«Муъминун» сўзи «мўмин» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «мўминлар» деган маънони англатади. Ушбу номнинг ўзиёқ сурада мўминлар ҳақида алоҳида сўз кетишини билдириб турибди. Маълумки, Маккада нозил бўлган сураларда ақийда масала...
Наас сураси Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «наас» сўзи ном бўлиб қолган. «Наас» – «одамлар» деганидир.Бу сураи карима ёмонлик билан яхшилик орасидаги курашни тасвирлайди. Шу билан...
Набаъ сураси Маккада нозил бўлган. 40 оятдан иборат.«Набаъ» – «муҳим хабар» дегани бўлиб, суранинг ичида келган шу сўз унга ном бўлган. Бошланиш сўзини эътибор қилиб, бу сураи карима «Амма сураси» ҳам дейилади.Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар қилиб юборилганларидан, у зот...
Нажм сураси Маккада нозил бўлган. 62 оятдан иборат.Ушбу сураи каримага ҳам ўзининг биринчи сўзи исм бўлиб қолган.«Зориёт», «Тур» ва «Нажм» («Юлдуз») сураларининг услуб ва мавзу жиҳатидан бир-бирига ўхшашини кўп тафсирчилар баён этганлар. Нажм сураси ҳам аввалги ик...
Нозиъот сураси Маккада нозил бўлган. 46 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг исми ўзининг биринчи сўзидан олингандир. «Наазиъаат» сўзи луғатда «суғуриб олувчилар» деган маънони билдиради. Ушбу оятда эса бу сўз нимани англатиши ҳақида уламолар турли баҳс қилган бўлсалар ҳам, «Ғолиб фикр...
Намл сураси Маккада нозил бўлган. 93 оятдан иборат.Сураи каримада намл (чумоли) ҳақида ҳам сўз кетгани учун у шу ном билан аталган.Бир тарафдан, бу нарса, яъни Қуръони Каримдек илоҳий дастур бўлмиш китобдаги бутун бошли бир суранинг «Чумоли сураси» деб номланиши ҳайвонот оламига эътиборни торти...
Наср сураси Мадинада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «Изаа жааъа насруллоҳи» жумласидан олинган. «Наср» – «нусрат», «ғалаба», «ёрдам» деган маъноларни англатади. Ҳар бир ишда Аллоҳ таолонинг нусра...
Наҳл сураси Маккада нозил бўлган. 128 оятдан иборат.Ушбу сураи каримага қўйилган «Наҳл» (яъни «Асалари») деган ном ундаги «Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин» деган оятдан олингандир.Маккада нозил бўлган бошқа су...
Нисо сураси Мадинада нозил бўлган. 176 оятдан иборатУламоларнинг таъкидлашларича, бу сурада «нисо» сўзининг борлиги ва умуман, унда хотинлар тўғрисида кўп ҳукмлар келганлиги учун у шу ном билан аталган. Зотан, «нисо» сўзининг маъноси «хотинлар» демакдир. Бу сура ҳажм жиҳатида...