Авто уловларда намоз ўқиш


Савол: Мусофир киши ёки аёл сафар мобайнида фарз намозларини автомашинада ўқиса, адо бўладими?

Жавоб: Йўқ! Намози дуруст бўлмайди. Чунки бу ҳолатда намозни икки фарзи бўлган, қибла ва қиём топилмайди. Яъни қодир бўлатуриб қиблага юзланиш ва қиём. Агар бунга автомашинада бирга кетаётган ҳамроҳларнинг манзилга кеч қолиши баҳона бўлса, бу нарса узр ҳисобланмайди. Фарзни тарк қилиш билан намоз адо бўлмайди. Нафл намозларни шаҳар ташқарисида автомашинада ўқиш жоиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳар ташқарисида улов устида нафл намоз ўқир эдилар.

أَنَّ عَامِرَ بْنَ رَبِيعَةَ أَخْبَرَهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم وَهْوَ عَلَى الرَّاحِلَةِ يُسَبِّحُ، يُومِئُ بِرَأْسِهِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَلَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يَصْنَعُ ذَلِكَ فِي الصَّلَاةِ الْمَكْتُوبَةِ 

Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳу бундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туя устида қайси тарафга юзланган бўлсалар, ўша томонга қараб, бошлари билан имо қилиб нафл намоз ўқиётганларини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни фарз намозида қилмас эдилар». 

قَالَ سَالِمٌ: كَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي عَلَى دَابَّتِهِ مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُسَافِرٌ، مَا يُبَالِي حَيْثُ مَا كَانَ وَجْهُهُ. قَالَ ابْنُ عُمَرَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يُسَبِّحُ عَلَى الرَّاحِلَةِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَيُوتِرُ عَلَيْهَا، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يُصَلِّي عَلَيْهَا الْمَكْتُوبَةَ

Солим айтади:

«Абдуллоҳ (ибн Умар) мусофирликда кечаси уловининг устида намоз ўқир, қайси томонга юзланганига парво қилмас эди».

Ибн Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл ва витр намозларини туялари устида, қаёққа қараб йўналсалар, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейди.

حَدَّثَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم كَانَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يُصَلِّيَ الْمَكْتُوبَةَ نَزَلَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг устида машриққа* қараб намоз ўқир, фарз ўқимоқчи бўлганларида эса тушиб, қиблага юзланар эдилар».

* Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анмор ғазотига чиққанларида содир бўлган. У Мадинадан кетаётган одам учун шарқ томонда бўлиб, қибла унинг чап томонида бўлади.("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳ Бухорий").

 


8 йил аввал 24110 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50319 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10795 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36960 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8484 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13242 fiqh.uz