Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз


Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан бошқасининг ўртасидаги фарқ узун ёки қисқаликда бизнинг намозларимиз орасидаги вақтдан бир неча баробар фарқ қилса ҳам.

Кун ниҳоятда узоқ бўлиб, беш вақт намоздан қайси бирларининг ҳеч бирининг вақти топилмаса, мисол учун, икки-уч ойгача тун бўлмайдиган ўлкаларда намознинг вақтлари ўша ўлкага энг яқин бўлган беш маҳал намознинг вақтлари топиладиган юртга қиёс қилинади ва намозлар адо этилади.
Агар кунлари узун ўлкада яшовчилар тунлари узун ўлкага келиб қолса, ўша келган юртининг намоз вақтларига мувофиқ намозларини ўқийдилар. Ҳозирги кунда бу нарса муаммо бўлмай қолди. Чунки, интернет орқали ҳар ким ўз турган жойининг намоз вақтини билиб олиш имкониятига эгадир.

قَالَ الرَّمْلِيُّ فِي شَرْحِ الْمِنْهَاجِ: وَيَجْرِي ذَلِكَ فِيمَا لَوْ مَكَثَتْ الشَّمْسُ عِنْدَ قَوْمٍ مُدَّةً. قَالَ فِي إمْدَادِ الْفَتَّاحِ قُلْت: وَكَذَلِكَ يُقَدَّرُ لِجَمِيعِ الْآجَالِ كَالصَّوْمِ وَالزَّكَاةِ وَالْحَجِّ وَالْعِدَّةِ

«Рамлий «Шарҳул минҳож» номли китобда:
«Бу нарса бир неча муддат тун бўлмайдиган жойларда эътиборга олинади» деган. «Имдодул Фаттоҳ» китобининг соҳиби:
«Рўза, закот, ҳаж ва идда каби аҳкомларга ҳам шу тарзда муддат белгиланади» деганлар.

 


8 йил аввал 10795 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50320 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36960 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8484 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13242 fiqh.uz