Саждаи саҳв баёни


"Саҳв" сўзи луғатда "унутиш" маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унитилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш имкони бор, бу ҳам ислом енгиллик дини экани, ҳамда Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлигининг ёрқин далили ҳисобланади.

Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқиб ўтирмай икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан уни тўғрилаб олаверади.

عن ابى هريرة رضى الله عنه أنّ رسول الله صلى الله عليه و سلم قال: إنّ أحدكم إذا قام يصلى جاءه الشيطان فيلبس عليه حتى لايدرى كم صلى فا أذا وجد ذلك أحدكم فليفعل سجدتين و هو جالس

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз туриб намозўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингиз қачон шундай ҳолни топса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин" дедилар".

Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятдаги "сажда қилиш", деган амр эътиборидан саҳв саждасини қилиш вожиб деган.

عن عبد الله بن بحينة رضى الله عنه أنّه قال إنّ رسول الله صلى الله عليه و سلم قام من اثنين من الظهر لم يجلس بينهما فلمّا قضى صلاته سجد سجدتين ثمّ بعد ذلك و سجدهما الناس معه مكان ما نسي من الجلوس

Абдуллоҳ Ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинниўқиётиб, икки ракъатдан кейин ўтирмай туриб кетдилар. Намозни тамомлаганларида икки марта сажда қилдилар. Бундан кейин салом бердилар. У икки саждани у зот билан одамлар ҳам қилдилар. Бу унитган ўтириш ўрнига бўлди.

عن عبد الله رضى الله عنه أنّ رسول الله صلى الله عليه و سلم صلى الظهر خمسا فقيل له أزيد فى الصلاة فقال و ما ذاك قال صليت خمسا فسجد سجدتين بعدما سلم. و فى رواية إنما أنا بشر مثلكم أذكر كما تذكرون و أنس كما تنسون ثم سجد سجدتى السهو

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни беш ракаатўқидилар. Бас у зотга: "Намозда зиёда бўлдими дейилди. "Нима учун?" дедилар. "Беш ракаат ўқидингиз" деди. У зот салом берганларидан кейин икки саҳв саждасини қилдилар”. Бошқа бир ривоятда келишича: "Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Сизлар эслагандек, эслайман ва сизлар унутгандек унутаман" дедилар ва сўнгра икки саҳв саждасини қилдилар.

Ҳанбалий мазҳаби ушбу ҳадисни далил қилиб, саҳв саждаси саломдан кейин қилинади дейдилар. Шофиий мазҳабида саҳв саждаси саломдан олдин қилинади. Моликий мазхабида эса зиёда учун бўлган саҳв саждаси саломдан кейин, қолгани саломдан олдин бўлади. Ҳанбалий мазхабидагилар саҳв шак ёки тарк қилиш учун бўлса, саломдан олдин саждаи саҳв қилади, зиёда учун бўлса, саломдан кейин қилади, дедилар.
Ҳанафий мазҳабидагилар яна қўйидагиларни айтадилар: Лозим бўлганда саждаи саҳвни қилмаган намозхон гуноҳкор бўлади. Аммо намози ботил бўлмайди. Саждаи саҳв имомга ҳам, ёлғиз намозхонга ҳам вожиб бўлади. Аммо муқтадий ўз намозида саҳвга йўл қўйса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у ўзича саждаи саҳв қилса, имомига хилоф қилган бўлади.
Агар имом саҳвга йўл қўйса муқтадий ҳам, иқтидони қачон бошлаганидан қатъий назар, унга қўшилиб саждаи саҳв қилади. Агар имом қилмаса муқтадийдан соқит бўлади.
Саҳв саждаси соқит бўладиган ҳоллар: 1. Агар бомдод намозини ўқиётганда вақт зиқ бўлиб, қуёш чиқиш эҳтимоли бўлса ёки аср намозида вақт кам бўлиб қуёш ботиш эҳтимоли бўлса, саждаи саҳв тарк қилинади. 2. Агар имом жума ёки ҳайит намозларида саҳвга йўл қўйса, жамоатга ташвиш туғдирмаслак учун саждаи саҳв тарк қилинади. 3. Имомга иқтидо қилган киши ҳам ўз хатоси учун саждаи саҳв қилмайди, балки имом сажда қилса, сажда қилади. 4. Агар намозхон саҳв саждасини қилаётиб адашса, бу учун саждаи саҳв қилмайди. 5. Агар саждаи саҳв қилишдан олдин намозни улаб кетишга монеъ бўладиган амал қилса, гапирса, кулса, қасддан таҳоратини бузса, масжиддан чиқса, саждаи саҳв соқит бўлади.

Саждаи саҳвга сабаб бўладиган нарсалар

Бир нарсани қасддан ёки унутиб тарк қилса ёки бир нарсани эсдан чиқиб зиёда қилса, ёхуд бир нарсанинг жойини унутиб ўзгартирса, саждаи саҳв қилади. Булар қуйидагилар.
1. Қасддан қилинган хатода уч нарсада саҳв саждаси лозим. 1- қаъдани тарк қилганда, 2-биринчи ракаат саждасидан бирортасини намознинг охирига қолдирганда. 3- қасддан тафаккур қилиб туриб, бир рукн микдорича вақтни ўтказиб юборганда.
2. Намознинг вожибларидан бирини унитиб тарк қилганда, олдин-кейин қилиб қўйганда ва зиёда ёки нуқсон қилиб қўйганда саҳв саждаси қилади.
У ўн битта вожибдан иборат: 1. Фарзнинг биринчи 2 ракаатида "Фотиҳа" ёки унинг кўп қисмини қироатини тарк қилиш. 2. Фарзнинг биринчи 2 ракаатида Фотиҳадан сунг зум сурани тарк қилса. 3. Жахрий ёки Сиррий қироат қоидасига хилоф иш қилиш. 4. Уч ёки тўрт ракаатли намозда биринчи қаъдани тарк қилиш. 5. Охирги қаъдада ташаҳҳудни тарк қилиш. 6. Бир ракаатда такрорланадиган амал қоидасига риоя қилмаслик. Саждани бир қилибқолганини унитиш. 7. Рукуъ ва саждадаги вожиб хотиржамликни унитиб тарк қилиш. 8. Фарзда қироат жойини ўзгартириш. Зам сурани олдин, Фотиҳани кейин. 9. Қунут дуосини тарк қилиш. 10. Қунутнинг такбирини тарк қилиш. 11. Ийд такбирларини тарк қилиш, барчасини ё баъзисини.
Намознинг жинсидан ва намоздан бўлмаган амални зиёда қилса саждаи саҳв қилади.Масалан: Икки бор рукуъ қилса Буларни яна қуйидагича тушунтиришимиз ҳам мумкин. 1. Такрори рукн-рукнни такрорлаш. Намоз рукни: қиём, қироат, рукуъ, сужуд.
2. Тақдими рукн – рукнни ўрнидан олдин бажариш. 3. Таъхири рукн – рукнни кечиктириб бажариш. 4. Тағйири вожиб – вожибни ўзгартириш. 5. Тарки вожиб – вожибни тарк қилиш.


Мусофирнинг намозда саждаи саҳв қилишининг бир неча кўринишлари бор. Масалан:
Иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтириб, сўнг эсидан чиқиб, туриб кетса, ушбу ҳолда агар унинг тиззалари ердан узилмасдан ёки узилса ҳам, тўлиқ ёйилмасдан олдин эсига тушиб, қайта ўтирса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди.
Агар қиёмга яқин бўлиб ёки рукуъларни қилиб, ҳали сажда қилмасдан туриб эсига тушиб, қайтиб ўтирса, ташаҳҳуд ўқимасдан, бир томонга салом беради. Сўнг саждаи саҳв қилиб, ташаҳуд, саловот ва дуолардан кейин намозини тугатади.
Агар учинчи ракъатга сажда қилганидан кейин ёдига тушса, тўртинчи ракъатни ҳам қўшиб, сўнг саждаи саҳв қилиб, намозини тамомлайди. Унинг бу намозидаги биринчи ва иккинчи ракъатлар фарз, кейинги ракъатлар нафл бўлиб қолади.

وَإِنْ قَعَدَ فِي الرَّابِعَةِ ثُمَّ قَامَ عَادَ وَسَلَّمَ وَإِن سَجَدَ لِلخَامِسةِ ضَمَّ إلَيها سَادِسَةً لتصير الركعتان له نفلا وسجد للسهو

«Агар тўртинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтирса, сўнг туриб кетиб қолса, қаъдага қайтади, саждаи саҳв қилади ва салом беради. Агар бешинчи ракъатга сажда қилса, кейинги икки ракъат нафл бўлиши учун олтинчи ракъатни ҳам қўшиб қўяди ва саждаи саҳв қилади» (Раддул мухтор).
Мусофирга қаъдаи увло фарз бўлиб, у қаъдаи увлога ўтирмаса ва учинчи-тўртинчи ракъатларни ўқиса, унинг намози нафл бўлиб қолади. Саждаи саҳв билан намозининг фарзи ўрнига қайтмайди.

الْحَاصِلَ بِتَرْكِ الْقَعْدَةِ لَا يَنْجَبِرُ بِسُجُودِ السَّهْوِ

«Қаъдаи увлога ўтирмагандан кейин саждаи саҳв билан унинг намози тўлиқ бўлиб қолмайди» (Раддул мухтор).
Масбуқ (биринчи ракъатдан бошқа ракъатда қўшилган одам) мусофир имом саждаи саҳв қилишидан олдин туриб кетса, намозини ўша ракъатнинг саждасини қилмасдан олдин имом саждаи саҳв қилса, ўша заҳоти имомга эргашади.

وَلَوْ لَمْ يُتَابِعْ الْإِمَامَ فِي سُجُودِ السَّهْوِ وَقَامَ إلَى الْقَضَاءِ لَا يَسْقُطُ عَنْهُ وَيَسْجُدُ فِي آخِرِ صَلَاتِهِ

«Агар имом мусофир бўлиб, у саждаи саҳв қилса, муқим муқтадий ҳам унга эргашади. Агар имомга эргашмай муқтадий туриб, қолган ракъатларни давом эттираверса, унга намозининг охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади» (Оламгирия).

الْمُقِيمُ خَلْفَ الْمُسَافِرِ كَالْمَسْبوقِ فِي أَنَّهُ يُتَابِعُ الإِمَامَ فِي سُجُودِ السَّهْوِ ثُمَّ يَشْتَغِلُ بِالإتْمَامِ

«Муқим муқтадий мусофир имом билан саждаи саҳв қилди, дейлик. У туриб, ўзи ўқиётган ракъатларида ҳам саҳв қилса, намозининг охирида яна бир саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади» (Шомий).
Муқим муқтадий ёки масбуқ намозларида икки марта саҳв қилса, бир марта саждаи саҳв қилиши кифоя бўлади.

وَلَا سُجُودَ عَلَيْهِ إنْ سَلَّمَ سَهْوًا قَبْلَ الْإِمَامِ أَوْ مَعَهُ، وَإِنْ سَلَّمَ بَعْدَهُ لَزِمَهُ لِكَوْنِهِ مُنْفَرِدًا حِينَئِذٍ بَحْرٌ، وَأَرَادَ بِالْمَعِيَّةِ الْمُقَارَنَةَ وَهُوَ نَادِرُ الْوُقُوعِ كَمَا فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ

«Муқим муқтадий мусофир имом билан салом бериб юборса, агар имомдан олдин ёки у билан баробар салом берган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Мабодо имомнинг саломидан бир оз кейин салом берса, саҳв саждаси вожиб бўлади. Одатда муқтадийлар имомдан кейин салом берадилар» (Раддул мухтор).

Масбуқнинг ҳам ҳукми шундай.

Мусофир саҳв саждасини қилганидан кейин намоз ичида муқимликни ният қилди, дейлик. Бу ҳолатда унинг намози тўрт ракъат бўлиб, намозининг охирида яна бир марта саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Чунки саждаи саҳвнинг ўрни намознинг охиридадир.

لَوْ نَوَى الْإِقَامَةَ بَعْدَ مَا سَجَدَ لِلسَّهْوِ يَلْزَمُهُ أَرْبَعُ رَكَعَاتٍ وَيُعِيدُ سُجُودَ السَّهْو

«Саждаи саҳв қилгандан кейин иқоматни ният қилса, унга тўрт ракъат ўқиши лозим бўлади ва саждаи саҳвни қайтариб қилади» (Фатвои ҳиндия).
Мусофирнинг бирор транспортда кетаётиб, бир сажда оятини бир неча марта ўқиши ёки эшитишининг ҳам бир нечта кўринишлари бор.
Агар сажда оятини бир ҳайвоннинг устида нафл намоз ўқиётиб такрор ўқиса, бир марта сажда қилса, кифоя қилади. Намоздан ташқарида эса неча марта ўқиса, ўшанча марта сажда вожиб бўлади. Агар самолёт ёки кемага ўхшаш транспортда ўтириб, неча марта такрор ўқиса ҳам, бир марта сажда қилиш вожиб бўлади. 

وَانْتِقَالُهُ مِنْ غُصْنِ شَجَرَةٍ ( إلَى آخَرَ وَسَبْحُهُ فِي نَهْرٍ أَوْ حَوْضٍ تَبْدِيلٌ ) لِلْمَجْلِسِ فَتَجِبُ سَجْدَةٌ أَوْ سَجَدَاتٌ (أُخْرَى) بِخِلَافِ زَوَايَا مَسْجِدٍ وَبَيْتٍ وَسَفِينَةٍ سَائِرَةٍ وَفِعْلٍ قَلِيلٍ كَأَكْلِ لُقْمَتَيْنِ وَقِيَامٍ وَرَدِّ سَلَامٍ، وَكَذَا دَابَّةٌ يُصَلِّي عَلَيْهَا لِأَنَّ الصَّلَاةَ تَجْمَعُ الْأَمَاكِنَ وَلَوْ لَمْ يُصَلِّ تَتَكَرَّرُ

«Бир дарахт шохидан бошқасига ўтиши, дарёда ёки ҳовузда сузиши мажлисни ўзгартириш ҳисобланади. Шунинг учун бир бор ўқиса битта сажда, бир неча бор ўқиса, бир неча сажда вожиб бўлади. Масжид, уй, ва юриб турган кемаларнинг бурчакларининг хилофи ўлароқ ва оз ҳаракат, масалан, бир-икки луқмани ейиш, ўриндан туриш, саломга алик олиш каби. Шунингдек, ҳайвоннинг устида намознинг ичида сажда оятини такрор-такрор битта сажда лозим бўлади. Чунки, намоз бир неча жойларни жамлайди. Агар намоз ўқимаса эди, ҳайвоннинг юриши битта жой деб ҳисобланмаган бўлар эди» (Раддул мухтор).
Сафардан қайтгандан кейинги шукр саждаси мустаҳабдир. Мусофирнинг сафардан соғ-омон қайтиб келиши Аллоҳнинг неъматларидан биридир. Шунинг учун бу неъматга сажда қилиш мустаҳабдир. Юқорида санаб ўтилган барча саждалар намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда қилинади.

أَنَّ مَنْ تَجَدَّدَتْ عِنْدَهُ نِعْمَةٌ ظَاهِرَةٌ أَوْ رَزَقَهُ اللَّهُ تَعَالَى وَلَدًا أَوْ مَالًا أَوْ وَجَدَ ضَالَّةً أَوْ انْدَفَعَتْ عَنْهُ نِقْمَةٌ أَوْ شُفِيَ مَرِيضٌ لَهُ أَوْ قَدِمَ لَهُ غَائِبٌ يُسْتَحَبُّ لَهُ أَنْ يَسْجُدَ شُكْرًا لِلَّهِ تَعَالَى مُسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةِ يَحْمَدُ اللَّهَ فِيهَا وَيُسَبِّحُهُ ثُمَّ يُكَبِّرُ أُخْرَى فَيَرْفَعُ رَأْسَهُ كَمَا فِي سَجْدَةِ التِّلَاوَةِ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

«Бир кишига янги неъмат келса ёки Аллоҳ унга фарзанд, мол ато қилса ёки йўқотган нарсасини топиб олса ёки ундан қийинчилик дафъ бўлса ёки касали тузалса ёки ғоибдаги кишиси қайтиб келса, Аллоҳ таолога қиблага юзланиб шукур саждасини қилиши мустаҳаб саналади. Саждасида Аллоҳга ҳамду санолар айтади. Сўнг такбир айтиб, тиловат саждаси каби бошини саждадан кўтаради. Сирожул ваҳҳожда шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).

Намозда ракаъатни унутиш

Биров биринчи қаъдани эсдан чиқариб туриб кетаётганда эслаб қолди. Агар унинг ҳолати ўтиришга яқин бўлса, қайтиб ўтиради ва ташаҳҳуд ўқиб, салом беради. Агар ҳоли туришга яқин бўлса, қайтмайди. Намозни давом эттириб, охирида саждаи саҳв қилади. Биров охирги қаъдани унитиб, бешинчи ракаатга туриб кетса ва унинг саждасини қилмаган бўлса,қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Агар бешинчининг саждасини қилган бўлса, фарзи бузилиб, намози нафлга айланади. Чунки у тарки фарз қилди. У олтинчи ракаатни ҳам қўшибқўяди.
Агар тўрт ракаатдан сўнг ташаҳҳуд миқдорича ўтириб, уни биринчи қаъда деб ўйлаб туриб кетган бўлса, бешинчининг саждасини қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва салом беради.Агар бешинчининг саждасини қилган бўлса, бир ракаат қўшиб қўяди. Унинг намози тўғри бўлади. Чунки у қаъдаи охирни ўз ўрнида қилган. Ортиқча 2 ракаат унинг учун нафл бўлади.
Намозда шак қилиш.
Намозда неча ракаат ўқиганини билмай шак қилиб қолди. Учми, тўртми, билмайди. Агар бу унинг умридаги биринчи унитилиш бўлса, намозни қайтадан бошлайди. Агар унитилиш кўп бўлса, ғолиб гумонини олади. Агар ғолиб гумони бўлмаса, ракаатнинг озини олади.


8 йил аввал 24230 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50339 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10805 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36975 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8488 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13246 fiqh.uz