Талоқ ҳақида


Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш уч талоқ билан юзага келиб, ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўзини талоқ қилган киши(эри)га ҳалол бўлмай қолади.
Ҳалолини нуқсонга учратиш дегани эса, эр талоқ қўйса, уч талоқ ҳаққидан битта камайиб, хотиннинг унга ҳалоллиги нуқсонга учраган бўлади. Талоқ ҳақидаги ҳадисларни келтирамиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдур" дедилар. Бундан Ислом динида талоқ фақат ноилож қолганидагина ишлатиш учун берилган рухсат эканлиги чиқади. Шу ерда Исломда талоққа нима учун рухсат берилгани, у қандай бўлиши лозимлиги ҳақида гапиришга тўғри келади. Баъзилар талоқ чегарасиз бўлишини хоҳлайдилар. Эркак хоҳлаган пайтда хоҳлаганича талоқ қилишни истайдилар. Араб жоҳилиятида худди шундай ҳукм бўлган. Бу эса аёл учун зулмдир. У бечора эрига сал ёқмай қолса эри уни хоҳлаганича талоқ қилади ва ҳоҳлаган пайтида қайтариб олаверади. Бунда умуман никоҳнинг ҳурмати ва муқаддаслиги қолмайди. Баъзилар умуман талоққа рухсат бермаслигини маъқуллашадилар. Масиҳий динидаги баъзи мазҳаблар шунга амал қиладилар. Лекин бу ҳам инсон табиатига тўғри келмайди. Чунки турли сабабларга кўра, эр хотин бир-бирига ёқмай қолиши, ё оилавий турмушини умуман давом эттириб бўлмай қолиши мумкин. Демак, Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом талоққа рухсат бериб, уни маълум бир адад билан чегаралаб қуйиши, бу диннинг ўртача йўл тутувчи дин эканлигини билдиради. Энди талоқ қилиш ҳуқуқи кимда бўлгани маъқул? Шу тўғрисида сўз юритамиз.
Баъзилар "талоқ қилиш ҳукми қозилик маҳкамаси ҳаққи бўлиши керак" дейди. Бу нотўғри фикр, чунки эр-хотин орасидаги муносабатлар бегона кишилар воситасида талашиб тортишадиган нарса эмас. Бундай ҳолатда ким беҳаёроқ, ким сўзга чечанроқ бўлса, ўша ғолиб бўлаверади. Баъзилар талоқ хотиннинг ҳаққи бўлиши керак дейди. Лекин бу ҳам нотўғри фикр. Чунки, хотин киши табиатан жаҳли тез, эҳтироси туфайли шошиб ҳукм чиқарувчи бўлади. Яна аёл оила қуриш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаган ва қийналмаган бўлади. Шунинг учун никоҳ бузилишидан ҳеч қандай моддий зарар кўрмайди, балки янги турмуш қуриб, яна янгидан маҳр ва совға олиши мумкин.
Ислом бу хуқуқни эркакларга берди. Чунки эркаклар оилани бузишдан олдин кўп ўйлайди. Болалар ҳам отанинг номида бўлади, бу ҳам уни кўп ўйлашга мажбур қилади. Яна оила қуриш учун барча ҳаражатлар (Маҳр, нафақа, тўй, уй-жой каби) бўлиб, унинг тарафидан бўлади. Мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик ҳаракатида бўлади. Чунки у (талоқ) Аллоҳ ёмон кўрган нарса эканлигини яхши билади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" дейдилар.
Ушбу ҳадисга қараганда аёллар иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассалам: "Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади" деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уч нарсани жиддийси ҳам жиддийдир, ҳазили ҳам жиддий, никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг", деганлар.
Чунки бу ҳолларда ўзи билиб туриб, қасд қилиб айтган бўлади. Ислом, ҳаётга хусусан оилавий ҳаётга жиддий қарашга буюради. Лекин, ҳазил қилмай хато қилиб бошқа сўзни айтмоқчи бўлиб туриб, тилига бехосдан талоқ сўзи келиб қолса, талоқ тушмайди.
Ражъат - хотинини бир ёки икки ражъий талоқ қилган одамнинг, идда ичида "сени қайтариб олдим" дейишига ражъат дейлади.
Талоқ масаласида талоқ учун ишлатиладиган лафзларга алоҳида эътибор берилади.
Талоқ учун ишлатиладиган лафзлар 2 га бўлинади:
1) Очиқ ойдин лафзлар. Бундай лафзлардан кўзланган мурод очиқ-ойдин бўлиб, урф-одатда талоқ қилиш учун ишлатиб юрилган лафзлардир. “Талоқ”, “Фироқ”, “Сароҳ” сўзлари арабчада очиқ талоққа ишлатиладиган сўзлардир. Талоқ умумий ва ҳамма халқлар биладиган сўзда "Қўйиб юбордим" ”Ажралдим” каби сўзлар ҳам шу маънони англатиши мумкин.
Талоқ тушиши учун қўйидагилар шартдур:
1.Луғатда ва урф одатда талоқ маъносини билдирадиган лафзни айтиш ёки ёзиш ёки ишора билан англатиш.
2.Талоқ қилувчи маънони тушунган бўлиши. Бировга талоқ сийғаси бошқа тилда ўргатилса у маъносини билмай туриб ишлатса талоқ тушмайди.
3.Талоқни хотинга нисбат бериши. Аёлнинг исмини айтиш, ўзига хитоб қилиш, васфини айтиш, унга ишора қилиш кабилар.
4. Талоқнинг лафзи ва ададида шак бўлмаслиги. Сўзни бузиб талаффуз қилса ҳам талоқ тушади. Масалан: талоқ ўрнига "талоғ" "талақ" деса ҳам. Очиқ-ойдин талоқ сўзи хотинга нисбат бериб айтиши билан талоқ тушади. Ният, мақсадни сўраб ўтирилмайди.
2) Киноя лафзли талоқ. Бунда талоқни ҳам бошқа маънони англатадиган лафзни хотинга нисбат бериб ишлатилади. “Ота-онангникига кетавер”, “жўна”, “йўқол”, “чиқ кет”, “сен бўшсан”, “ҳурсан”, “ишинг ўзинг билан” каби сўзлар шу жумладандир. Агар бу киноя лафзлари розилик ҳолатида, талоқ тўғрисида гап сўз бўлмай айтилган бўлса талоқ тушмайди. Аммо эр бу гапни талоқ ниятида айтдим деса талоқ бўлади.
Агар розилик ҳолати бўлиб, эр-хотин орасида талоқ масаласи ўзаро баҳс қилиниб турганда эр “иддангни сана”, “сен ажрадинг”, “сен бўшсан” каби лафзларни айтса талоқ тушади. Бошқа киноя лафзларни айтса ниятига боғлиқ бўлади. Ғазаб, уруш-жанжал ҳолати бўлса, “иддангни санайвер” дейиши билан талоқ тушади. Бошқа лафзлар ниятга боғлиқ бўлади.


ТАЛОҚ ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол: Ҳайзни талоққа алоқадорлиги борми?
Жавоб: Алоқадорлиги бор. Ҳоизани талоқ қўйилганда иддаси уч ҳайз бўлади.

إذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا بَائِنًا أَوْ رَجْعِيًّا أَوْ ثَلَاثًا أَوْ وَقَعَتْ الْفُرْقَةُ بَيْنَهُمَا بِغَيْرِ طَلَاقٍ ، وَهِيَ حُرَّةٌ مِمَّنْ تَحِيضُ فَعِدَّتُهَا ثَلَاثَةُ أَقْرَاءٍ

Эр ҳур, ҳайз кўрадиган аёлини талоқ қилса, боин бўлсин, ёки ражъий, ёки учта бўлсин, ёки талоқсиз ўртасига айрилиқ тушса, унинг иддаси уч ҳайздир. (Жавҳаротун Наййира)
Савол: Ёшлиги туфайли ёки қондан тўхтагани туфайли ҳайз кўрмайдиган аёл талоқ қилинса, унинг иддаси нима бўлади?
Жавоб: Бундай аёлларнинг иддаси ҳайз билан бўлмай, уч ой бўлади.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ

“Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларнинг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларники ҳам”. (Талоқ сураси 4-оят)
Савол: Ҳайз,нифос ҳолатида талоқ қўйилса воқеъ бўладими?
Жавоб: Ҳайз ҳолатида талоқ қўйиш жоиз эмас, лекин талоқ қўйса воқеъ бўлади.

وَطَلَاقُ الْمَوْطُوءَةِ حَائِضًا بِدْعِيَّةٌ  فيراجعها ويطلقها وَيُطَلِّقُهَا فِي طُهْرٍ ثَانٍ

Яқинлик қилинган, ҳайз ҳолатидаги аёлни талоқ қўйиш бидъатдир. Агар талоқ қўйиб қўйган бўлса, уни қайта никоҳига олади ҳамда иккинчи поклигида талоқ қилади.  (Баҳрур Роиқ)
Савол: Аёл талоқ қилинганидан кейин, УЗИ текширувидан ўтгач, ҳомиласи йўқлиги маълум бўлса, уч ҳайз идда ўтирмасдан турмушга чиқиши жоизми?
Жавоб: Аллоҳ таоло Қуръонда талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган аёл  бўлса, уч ҳайз идда ўтиришини баён қилган. Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. Уч ҳайзнинг ичида ҳомиланинг бор, йўқлиги Аллоҳ таоло буюрган идданинг бир неча ҳикматларидан биридир. Ҳикматни эътиборга олиб Аллоҳнинг ҳукми тарк қилинмайди.

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ

“Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ (уч ҳайз) кутарлар” (Бақара сураси 228-оят).
Савол: Ҳайз кўрадиган аёлнинг эри вафот этса унинг иддаси қанча бўлади?
Жавоб: Аёл хоҳ ҳайз кўрадиган бўлсин, хоҳ ноумид ёшида бўлсин, ҳомиладор бўлмаган ҳолатда эри вафот этса тўрт ойу, ўн кун идда ўтиради.

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا

“Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу, ўн кун кутарлар” (Бақара сураси 234-оят).
Савол: Иддадаги аёл иддаси тугамай туриб бир, икки бор ҳайз кўргач, ҳомиладор эмаслиги маълум бўлгач, бошқа эрга тегиб кетса бўладими?
Жавоб: Иддаси чиқмаган аёл бошқага никоҳланиши жоиз эмас. Никоҳ ўқилсада никоҳ боғланмайди.

وَلَا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ

“..Идда ўз муддатига етмагунча никоҳ боғлашни қасд қилманг...” (Бақара сураси 235-оят).
Савол: Аёл ҳоизалигида эри уч талоқ қўйса, воқеъ бўлмайди, деган халқ оғзида гап бор, шу тўғрими?
Жавоб: Талоқ тушиш ёки тушмаслиги ҳайз кўриш ёки кўрмасликка умуман боғлиқ эмас. ҳайз ҳолатида қўйилган уч талоқ воқеъ бўлади. Лекин бундай қилиш бидъатдир.

وَالْبِدْعِيُّ ثَلَاثٌ مُتَفَرِّقَةٌ  ...فِي طُهْرٍ وَاحِدٍ  ...أَوْ  وَاحِدَةٌ فِي  حَيْضِ مَوْطُوءَةٍ

Бир покликда уч бор бўлиб талоқ қўйиш ёки яқинлик қилинган аёлни ҳайз  ҳолатида талоқ қўйиш бидъат талоқдир. (Роддул Муҳтор)


ТАЛОҚДАН КЕЙИН ҚАЙТА ЯШАШ


Алоуддин Мансурнинг тафсирида Бақара сурасининг 233-оятида «Оналар болаларини тўла 2 йил эмизадилар», дейилган. 232-оятида «Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, уларни, ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг», дейилган.
Бу ҳукм 2 талоққача бўлсами ёки 3 талоқдан кейин иддасини чиқариб, бир эрга тегиб, яна талоқ қилиниб, иддасини чиқариб, яна аввалги эрига никоҳланадими?
«Мухтасарул Виқоя» ва «Мажмаъул Масъуд»да шундай ёзилган.

 

ТАЛОҚ МАСАЛАЛАРИ 

Меҳрибон, раҳимли Аллоҳ номи ила
Оламлар роббиси, шариъат, ҳукм ва намозни адо қилиш амрини қилган ягона Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Махлуқотларининг энг яхшиси Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни инкор қилувчиларга ҳужжат, нубувват эшигини хотимаси қилиб юборди. Узотнинг улуғ аҳлига ва буюк саҳобийларига ҳамда тўғри йўл имомлари бўлмиш хусусан “Илм юлдузларда бўлса ҳам албатта форс ўғлонларидан чиққан кишилар уни олади” деб, башорати берилган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга саломлар бўлсин.
Биз ўз ҳаннон ва маннон бўлган жалол эгаси бўлган Роббимизга сажда қиламиз. У мендай хом ақл эгасига (Қуръон ва ҳадис денгизи қаридан чиқариб олинган бебахо дур ва шариат хулосалари бўлмиш) фиқҳнинг бир неча бобларида қалам тебратиш тавфиқини ато этди.
Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, Унинг барҳақ расули, саййидимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар, унинг аҳлига ва барча саҳобийларига ҳамда чиройли тарзда улар йўлини тутганларга қиёмат кунигача саломлар бўлсин.
Эй, Аллоҳим! Сенга ҳамдлар айтаман ва Сендан ушбу китобни ёзишга ёрдам, кўмак сўрайман.
Талоқнинг маъноси
Талоқ сўзи (насара бобидан) масдар бўлиб, луғатда қайдни кўтариш, озод қилиш, айрилиқни ихтиёр қилиш каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда, тезлик билан никоҳ ришталарини узушдир. Ҳазрати мавлоно Абдул Ҳай Лакнавий “Ҳидоя” ҳошиясида қуйидагиларни ёзган:
“Талоқ луғатда қайдни кўтариш, фақиҳлар истилоҳида, никоҳ битми (ижоб ва қабул)ни махсус лафзлар воситасида кўтариб, никоҳ риштасини тугатиш номига талоқ дейилади.
Талоқнинг ҳақиқати
Талоқ ижоб ва қабул ёрдамида икки бегона эр ва аёл ўртасида пайдо бўлган муҳаббат ришталарини тугатувчи ҳукмлар мажмуасидир. Бир жону бир тан бўлган эр-хотин қалбида куртак ёзган орзу ва тасаввуротлар талоқ орқали парча-парча бўлиб кетади. Талоқ ҳар бир қавм ва элатда мавжуддир. Лекин, бизнинг шариати исломиянинг покиза ҳаёт низоми бошқалардан тубдан фарқ қилади. Исломий талоқ дастурининг қадру қиммати бошқа дин ва миллатларда мавжуд талоқ низоми билан солиштириб кўришда намоён бўлади. Шу боис исломий талоқ низомига киришишдан олдин бу борада бошқа динлар тутган йўлларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Яҳудий динида талоқ
Мусо алайҳис саломга юборилган шариатда талоқ мубоҳ амаллардан ҳисобланган. Талоқнинг буткул тасарруфоти эркак қўлида бўлган. Бу борада аёл китшига ҳеч қандай ихтиёр берилмаган. Масалан, бир киши бир аёлга уйланса ва унга нисбатан ҳеч қандай илиқлик унда пайдо бўлмаса ё аёлнинг бирор айбини билиб қолса, ҳеч қандай таъаммулсиз талоқ қағозини ёзиб аёл қўлига тутқазиб, уйдан ташқарига чиқариб юборилган. Аёл аввалги эри уйидан чиқиши билан бошқаларга турмушга чиқиши мумкин бўлган. Ажрашган эр-хотин умурбод бир-бирига ҳаром бўлган. У иккисини бир-бирига ҳалол қилиш йўли умуман бўлмаган. Яҳудийларда талоқ сўз билан эмас ёозма тарзда амалга оширилган. Талоқ беришда эркак кишига ҳеч қандай монеъликлар бўлмаган. Лекин, яҳудийлар кейинчалик кўплаб монеъликларни ишлаб чиқганлар .
Насороларда талоқ
Яҳудийларни акси ўлароқ асл исоийларнинг динида на эрга ва на хотинга талоқ қилиш ихтиёри берилмаган. Талоқ ҳаром амал ва кабира гуноҳ деб тушунилган. Яҳудилардан бир гуруҳлари Исо алайҳис салом ҳузурига келиб: “Эркак киши ўз аёлини бирор сабабга кўра талоқ қилишига ҳаққи борми?” деб, савол бердилар. Исо алайҳис салом уларга “Аллоҳ таоло эркак ва аёлни жуфт-жуфт қилиб яратди”ни ўқимаганмисизлар” деб, сўзида давом этди. Шунинг учун ҳам эр ўз ота-онасидан ажралиб, бир аёл билан ҳаёт кечиради ва у иккиси орасида муҳаббат пайдо бўлиб, ҳатто бир тана каби бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни бирга қилди. Аллоҳ таоло уларни бирга қилгандан кейин эр-хотин бир-биридан ажрашиши мумкин эмас. Улар берган саволларига жавоб олганларидан кейин: “Унда нима учун Мусо алайҳис салом ёзма талоқ беришга рухсат бердилар” дедилар. Уларга жавобан Исо алайҳис салом: “Сизларнинг қалбларингизда қасоват бўлгани боис аввалда талоқ қилишга ижозат бўлмасада, Мусо алайҳис салом жазо тариқасида аёлларингизни талоқ қилинглар деб, буюрдилар” дедилар. “Фатҳул мулҳим”да Инжилдан қуйидаги Исо алайҳис саломнинг сўзлари нақл қилинган: “Қайси шахс ўз аёлига талоқ қўйиб, бошқа аёлга уйланса, зино гуноҳини қилган бўлади ва қайси аёл талоқ қўйилиб бошқа эрга тегса, зино гуноҳини қилган бўлади”. Умуман олиб қаралганда Христиан динида талоқ қатъий манъ қилинган амаллардан ҳисобланган ва бошқа томондан кўпхотинлик ҳам таъқиқланган. Унинг натижаси шу бўладики, икки бир-бирига мос келмайдиган эркак ва аёл никоҳланса, у иккаласи христианлик динига кўра ажрашиш қатъий манъ қилинади ва иккалаларини ушбу ҳаёти (доимо бир-бири билан урушишлари натижасида) дўзахга айланади. Бундан бошқа ўзга хулоса қилиб бўлмайди.
Ислом дини талоқга рухсат берган эди, баъзи насронийлар унга эътироз билдириб: “Бу аёлга зулм” дедилар. Қачонгача талоқга рухсат берилмайди. Чунки талоқга рухсат бермаслик ғайри фитрий иш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам насронийлар асл китобларида келган талоқ борасидаги ҳукмга амал қилмай, аста секинлик билан талоқга доир қайтариқларни бузишга урундилар. Зино ва турли ёмон ишлар қатори талоқ ҳам черков рухсати билан амалга оша бошлади. Оммавий халқ тазйиқи остида черков талоқ бериш асосларини секин асталик билан кўпайтира бошладилар. Кейинчалик талоқ беришга қўйилган сабаблар беҳад кўпайиб кетди. Бу вақтда талоқ ихтиёри ҳали ҳам черков тасарруфида эди. Талоқ борасида эр-хотинда ҳеч қандай ихтиёр йўқ эди. Эр-хотин бир-биридан ажрашиш мақсадида черковларга мурожаат қиласалар, черков ўзи тўғри деб топган сабабларга қараб ҳукм қилар эди. Лекин, имкони борича роҳиблар Инжилда келган асл ҳукмга амал қилишга урунар эдилар. Шунинг учун улар томонидан оз сонли кишиларгагина талоқ билан ҳукм қилинар эди. Европада иккинчи уйғониш даври содир бўлгандан кейин омма халқ талоқни черков тасарруфидан ўз ихтиёрларига ўтказишга урундилар. Натижада, талоқ черков роҳиблар тасарруфидан давлат судлари ихтиёрига ўтказилди ва бениҳоя ажрашиш сабаблари кўпайиб кетди. Охир оқибат эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам талоқ масаласи юзасидан судларга мурожаат қила бошладилар. Эр-хотиндан қайси бири бир-бирига ёқмай қолса, эр ё хотин судга бориб “эрим ё хотиним менга ёқмай қолди ажрашишни хоҳлайман” деб мурожаат қиларди. Суд эса, уларни бир-бирига ёқмай қолганини сабаб қилиб кўрсатиб ажратиб юборар эди. Натижада, ҳозирги кунга келиб европада ажрашиш миқдори жуда ошиб кетди. Шарқий давлатларда истиқомат қилувчи одамлар бу тартибда ажрашишни ҳаёлларига ҳам келтира олмайдилар. Европада никоҳ ҳали ҳануз жар ёқасида қолиб келмоқда .
Ҳиндуиликда талоқ
Ҳиндиуилик динида талоқ қилишга умуман рухсат берилмайди. Ҳатто, аёлини зино устида ушлаб олса, уйидан ташқарига чиқариб қўйса қўяди. Лекин, талоқ қила олмайди. Шу боис ҳам баъзи ҳиндлар бу ҳукмни ижросида танглик ҳис қила бошладилар. Баъзи ҳиндуи динига эътиқод қилувчи қабила эркаклари зарурат юзасидан аёлига талоқ қўйиш мақсадида браҳманларга мурожаат қилардилар. Шулар сирасига жанубий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи ҳиндуий таълимотидаги гуруҳларни келтириш мумкин. Лекин, шимолий Ҳиндистонда яшовчи сивилизациядан орқада қолган ҳиндуийлар талоқни умуман ножоиз иш деб тушунадилар .
Жоҳилият замонасидаги талоқ
Жоҳилият даври низомига кўра эр ўз аёлига 100 тагача талоқ бериши ва яна уни ўзига қайтариб олиши мумкин эди. Қози Саноуллоҳ соҳиб ўзининг “Тафсири мазҳарий” асарида Имом Бағавий Урва ибн Зубайр қилган ушбу ривоятларини нақл қилганлар: “Ислом аввалида одамлар беҳисоб талоқ қўйишга одатланган эдилар. Баъзи кишилар аёлларига талоқ қўйиб, улар иддаларини тугатай деганда ўзларига қайтариб олиб, яна талоқ қўйиб юборар эдилар. Бу ҳолат аёлга зулм бериш мақсадида қайта-қайтабажарилар эди. Эркаклар ўз аёлларини жуда ёмон кўрсалар никоҳ ва талоқсиз муаллақ ҳолатда ушлаб туришга урунар эдилар. Ислом, жоҳилият даврида аёлларга берилган бу зулм ва ситамлаига чек қўйди. Бу борада, яъни аёлларга талоқ қўйиш миқдори, чегараси борасида қуйидаги оят нозил қилинди:

الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ


“Талоқ икки мартадир” (Бақара 229-оят).
Талоқ қўйгандан кейин ортидан ражъат қилиш мумкин бўлган талоқ ҳаммаси бўлиб иккитадир. Бирор киши иккита талоқ қўйгандан кейин учинчи талоқниқўйса, талоғини берган аёлига ҳалоласиз ражъат қилиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда никоҳ ҳам уч талоқ қилган аёлини ҳалол қилиб бермайди .
Исломда никоҳ ва талоқнинг адолатли низоми
Ислом никоҳ ва талоқга адолатли, инсофли ва пурҳикмат низомни муқаррар қилди. Ушбу низом бошқа динларда мавжуд ифрот (ҳаддан зиёд бўш қўйиш) ва тафрит (ҳаддан зиёд маҳкам тутиш)дан покдир. Ислом шариати талоқни билкул ҳаром қилиб ҳам қўймади ва ҳеч қандай сабабсиз оммавий тарзда рухсат ҳам бермади. Балки, талоқга ижозат бера туриб, шундай деб таъкидлаб қўйди:

عَنْ ابْنِ عُمَرَ أن النَّبِيِّ قَالَ : "أَبْغَضُ الْحَلالِ إلَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ الطَّلاقُ" . رَوَاهُ أَبُو دَاوُد وَابْنُ مَاجَةْ.

Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ азза ва жалла наздида ҳалол нарсаларнинг энг ғазаблиси талоқдир” (Абу Довуд ва ибн Можа ривояти).
Ҳадисдан кўзланган мақсад ўйлаб, фикр қилиб энг охирги мажбурий ҳолатда талоқ қўйишга қадам қўйиш керак деганидир. Чунки, талоқ никоҳ востиасида юзага келадиган улуғ бир риштани тугатиш ҳисобланади. Шунинг боис никоҳ битмини тугатишни арзимаган гап деб билмаслик даркор. Зеро, никоҳ бошқа муомала ва битмлар каби фақат муомала ё битмгина эмас. Балки, никоҳ бир шаръий ибодат ва Набийларнинг суннати даражасидадир. Никоҳда бошқа битмларда топилмайдиган шартлар мавжуддир. Бундан ташқари никоҳга хос қонунлардан шуки, баъзи эркаклар баъзи аёлларни ўз никоҳларига олишлари мумкин эмас. Шу билан бир қаторда никоҳдан ўзга битмларни тузиш учун гувоҳ шарт эмас. Лекин, никоҳни дуруст бўлиши учун албатта гувоҳ шарт ҳисобланади, яъни икки гувоҳ олдида ижоб (ўзимни сизга бағишладим) ва қабул (сизни танмаҳрамликга қабул қилдим) бўлмаса, никоҳ никоҳ ҳисобланмайди. Шу боис ҳам омма кўз ўнгидан никоҳдан ўтиш суннат ҳисобланади. Никоҳ умур савдоси бўлиш билан бир қаторда Аллоҳ таолонинг ажиб мўъжизасики, икки ижоб ва қабул сўзларини айтиш билан эр-хотинлик ришталари пайдо бўлиб, икки хонадон бир-бири билан лозим. Никоҳ ришталарини чиройли, пухта боғлаш учун, битм аввалида бир неча кўрсатмалар берилган. Уни сақлаб қолиш учун бир неча босқичга эга тавсиялар берилиб, охирги босқичда талоқга рухсат берилган.
Эр-хотинлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари
Эр-хотин ўртасидаги алоқаларни мустаҳкам қилиш учун шариат кўплаб кўрсатмалар берган. Улар қуйида баён қилинади:
1. Никоҳдан олдин икки ёш бир-бирини хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Келишмовчилик ва турли зиддият чиқмаслиги учун ойлавий муҳит, қиз ва ўғил табиати, бири икинчисини кўриб ҳотиржам бўлиб, маслаҳатлашгандан кейин истихора қиладилар;
2. Никоҳдан кейин эркак кишига қуйидагилар тушунтирилади. Аллоҳ таоло раҳмати ила никоҳ риштаси боғланди. Аллоҳ таоло томонидан боғланган ҳар бир ишда бахт ва саодат бор деб билиб, турмуш ўртоғи билан яхши муомала қилади. Аёли томонидан содир бўлган турли янглиш ишларни яхши томонини ўйлайди. Аёлига хушмуомалалик билан илтифот кўрсатади. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламўзларининг бир ҳадисларида нафсга таъсир қилувчи бир кўрсатмани берганлар.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :"لاَ يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خَلْقًا رَضِىَ آخَرَ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўмин мўминага ғазаб қилмайди. (Чунки) У(аёл)ни бир одатини ёмон кўрса, у(аёл)ни бошқа хулқини яхши кўради” дедилар” (Муслим ривояти) .
Энг яъши тавсия шуки, аёлни ёмон одатларига кўз юмиб, яъши хулқларига эътибор қаратиш лозим. Қуръони каримда ҳам бу ҳақда қуйидаги оят ворид бўлган:

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَىٰ أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا


“Улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” (Нисо 19-оят).
Шунингдек, аёллар ўз эрларига итоат қилишлари борасида бот-бот таъкидланган ҳукмлар ворид бўлган. Бу ҳақда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадис ривоят қилинган.

أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :"لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لأَحَدٍ لأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا لِمَا عَظَّمَ اللَّهُ مِنْ حَقِّهِ عَلَيْهَا".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирор кишини бирор кишига (фаразан) сажда қилишга буюргувчи бўлсам, аёлни ўз эрига у(эр)ни ҳаққи ун(аёл)да кўп бўлгани боис сажда қилишга амр қилган бўлар эдим”, дедилар” (Байҳақий ривояти ).
Қуръони каримда солиҳ ва яхши аёл сифатида ўз эрига итоат қилувчи аёл зикр қилинган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ ۚ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ


"Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар-итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир" (Нисо 34-оят).
Яхши, солиҳа аёл эри ҳокимяти ва раҳбарлигига ўзини таслим қилиб, уни фармонларига итоат қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз эри амрига итоат қилувчи аёлларни мақтаганлар. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан “Қайси аёл ўз эрига тобеъ бўлиб, итоат қилса, ҳаводаги қушлар, денгиздаги балиқлар, самодаги фаришталар ва ўрмондаги дарандалар истиғфор айтадилар” ривоят қилинган .
Эр-хотин ўртасидаги алоқалар тўғрисида Қуръон ва ҳадисда келган кўрсатмаларнинг хулосаси шуки, никоҳ риштасини мустаҳкамлаб, илдиз оттиришга замин яратиш даркор. Шу боис одатда эр-хотин орасида ўтиб турадиган гапларга асосланиб аёлига талоқ қўйиш яхши иш эмас. Юқорида икки ёш никоҳлангандан кейин никоҳни мустаҳкамлаш учун йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмаларни бажаришга эр-хотиндан бирортаси лоқайтли қилса ва шу сабабли икки ёш орасида келишмовчилик ҳамда тортишув юзага келса, шариат ўзаро сулуҳ ва маслаҳат воситасида орадаги зиддиятни кетказишга буюради. Қуръони каримда эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликга барҳам беришни тўртта йўли айтилган. Улардан учтаси эркакга тегишли бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ ۖ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا


“Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир” (Нисо 34-оят).
Ушбу оятда эр-хотин ўртасини келиштиришнинг уч босқичи, яъни эркакларга боғлиқ жиҳатлари баён қилинмоқда. Улардан биринчиси, аёлга яхши насиҳат қилиб тушунтириш, аёлга тушунтиришнинг ўзи кифоя қилмаса, иккинчи босқич, ётоғини алоҳида қилиб қўйиш, бу орқали эрни норозилигини тушуниб, ўз феълига надомат қилсин. Агар ушбу чиройли огоҳлантиришлар ҳам у аёлга кор қилмаса, яъни димоғдорлиги ва қинғирлигидан қайтмаса, кейинги учинчи даража, ислоҳ мақсадида енгил уринглар. Уришнинг шаръий даражаси, суяк синадиган ё баданда асари қолиб кетадиган ҳайсиятда бўлмаслигидир. Юзга умуман уриш мумкин эмас. Чунки, у ҳусун маркази ҳисобланади .
Уриб-тепиш жазони энг охиргисидир. Арзимаган ва юзаки айблар туфайли уриш яхши эмас. Заруратсиз ё заруратдан зиёда ургувчилар ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ворид бўлган.

عَنْ إِيَاسِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِى ذُبَابٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "لاَ تَضْرِبُوا إِمَاءَ اللَّهِ". فَجَاءَ عُمَرُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ذَئِرْنَ النِّسَاءُ عَلَى أَزْوَاجِهِنَّ. فَرَخَّصَ فِى ضَرْبِهِنَّ فَأَطَافَ بِآلِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ فَقَالَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم "لَقَدْ طَافَ بِآلِ مُحَمَّدٍ نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ لَيْسَ أُولَئِكَ بِخِيَارِكُمْ".

Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Аби Зубобдан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг чўрилари (бандалари)ни урманглар” дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу Расуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Аёллар ўз эрларига журъатли бўлиб кетдилар” дедилар. Бас, улар(аёллар)ни уришга (Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам) изн бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам хонодони атрофида кўплаб аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, айланиб қолдилар. Бас, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оиласи атрофида ўз эрларидан шикоят қилиб кўп аёллар айланиб қолди. У(ўз аёлларини заруратсиз ё заруратдан зиёда урувчи)лар сизларнинг яхшиларингиз эмас” дедилар” (Абу Довуд ривояти).
Жазодан кейин аёл тўғри йўлга келиб, муомалалари дурусланса ва ундан кейин ўзи истаган пайтда аёли ортидан тушиб уни айбларини қидириши дуруст эмас. Юқорида келтирилшган услубларни қўллаш натижасида хонадонда юзага келган келишмовчиликлар барҳам топади. Эр-хотин ўртасида келиб чиққан низо ва можороларни ислоҳ қилишда мазкур тарбиявий кўрсатмалар иш бермай қоладиган даражага етиб келиб, хонодонда содир бўлган ишлар ташқарига чиқиб кетиш хавфи бўлиб, у сабабли эр-хотин орасида уруш аланга олиб, жанжаллашиб, бир-бирини айблай бошласалар, шу ўринда ҳам Қуръони карим яраштиришнинг тўртинчи босқичини баён қилди:

وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا


“Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" (Нисо 35-оят).
Қуръони каримнинг покиза ва шарафли кўрсатмасига биноан амал қилинса кўча ва бозорда эр-хотин жанжалини тарқалиши ўрнига хонадоннинг ўзида у ихтилофга барҳам берилади. Яқин қариндошларнинг хайрхоҳлиги сабабли эр-хотин ўртасида иттифоқлик ва аҳллик кўрини пайдо бўлади. Юқорида зикр қилинган Қуръони карим оятларидан қуйидаги фойдалар олинади:
1. Қуръони карим икки томондан эр-хотинни яраштириш учун тайин қилинган шахсларни ҳакам деб, атади. Ҳакам жанжалга чек қўя олиши ва ҳукм чиқаришга салоҳиятли бўлиши лозим. Бу салоҳиятлар илмли ва диндор шахсларда бўлади;
2. Икки ҳакамни юборишдан мақсад эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш бўлсин ва икки ҳакамни икки ёш мухтор (нима ҳукм чиқаришса мен унга розиман деган тарзда) ҳакам қилиб тайинлашса, яъни у иккисини учинчи шахс сифатида тайинлаб, улар чиқарган ҳукмга розимиз десалар. У икки ҳакам ушбу вазиятда мухтор ҳакам бўлиб қоладилар. Натижада, у икки ҳакам талоқга иттифоқ қилсалар, талоқ тушади. Хулуъ ё бирор суратга келишсалар эр-хотин у иккиси томондан чиқарилган ҳукмга итоат қилишлари лозим бўлиб қолади. Бу Ҳасан Басрий (р.а.) ва Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабларидадир;
3. Икки ҳакам яхши ниятда ва чин дилдан у икки эр-хотин ўртасини яхши бўлишини хоҳлаб ишга киришишса, албатта Аллоҳ таолонинг ғойбий мадади натижасида муваффақиятга эришадилар. Зеро, оятда “Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради” ғойибий мададга ишора бор. Ҳакамларда яраштириш истаги ё ихлос бўлмаса, эр-хот орасида мувофиқлашиш топилмайди. Чунки, оятда аниқ ва равшан тарзда “Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради” деб, таъкидланган;
4. Юқорида келган кўрсатмаларнинг барчаси бесамар кетса, у икки эр-хотин орасидаги жуда қаттиқ зиддият сабабли душманлик пайдо бўлади. Натижада, никоҳ риштаси самара бериш ўрнига азоб беради. Бундай ҳолатда никоҳ риштасини узмаслик зулмдир. Аксинча, бундай ўринда никоҳ риштасини тугатиш эр-хотин ва у иккиси хонадонига роҳат ҳамда саломатлик бағишлайди. Бир киши чиройли гап айтган экан:
“Афсонани охиригача етказиш мумкин бўлмаса, яхшиси уни тарк қилиш афзал”.
Тўрт босқични босиб ўтгандан кейин талоқ қўйишга рухсат берилади. Лекин, шу билан бирга эрга Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни қуйидаги ҳадисларини бот-бот эслатилади:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ "أَبْغَضُ الْحَلاَلِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى الطَّلاَقُ".

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир”, дедилар” (Абу Довуд ривояти) .
Сабабсиз талоқ беришга ваъидлар ва унинг салбий натижалари
Юқоридаги кўрсатмалардан равшан бўладики, шариати исломия эр-хотин орасидаги келишмовчилик чидаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганда ва ўнгланишлари мушкул бўлган ўринда талоқга ижозат беради. Аксинча, никоҳ риштасини арзимаган бахоналар билан бузиш Аллоҳ таолога номақбул бўлгани боис имкон қадар ундан сақланиш лозим. Чунки, талоқ сабабли аёлнинг дили чилпарчин бўлиб, эр-хотин обрўйига путур етиб қолмай насл, яъни фарзандларга ҳам таъсир қилиб, хонадон низомини издан чиқаради. Талоқ ортидан келадиган ёмон таъсирлар фақат эр-хотингагина таъаллуқли бўлиб қолмай, балки томонлар, қабилалар орасида низо келиб чиқишига замин бўлади. Талоқнинг салбий жиҳатлари аста-секинлик билан ривожланиб, келажакда юз берадиган мудҳиш ҳолатларга муқаддима вазифасини ўта беради.
Ришта узулишига сабаб ё восита бўладиган нарсаларни шариати исломия чиройли тарзда юганлаб, тўлиқ бир тартибга келтириб қўйган. Сабабсиз талоқ олиш ё талоқ беришга нақлларда қаттиқ ваъидлар баён қилинган. Улардан бир нечтасини қуйида келтирилади:

عن عليٍّ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "تَزَوَّجُوا ولا تُطَلِّقُوا فإِنَّ الطَّلاقَ يَهْتَزُّ مِنْهُ العَرْشُ

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алаҳи васаллам:
“Уйланинглар!! Талоқ қўйманглар!! Зеро, талоқдан арш силкинад қимирлайди” .

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم:" يَا مُعَاذُ مَا خَلَقَ اللَّهُ شَيْئًا عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَبْغَضَ إِلَيْهِ مِنَ الطَّلاَقِ وَمَا خَلَقَ اللَّهُ شَيْئًا عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الْعَتَاقِ فَإِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِمَمْلُوكِهِ :"أَنْتَ حُرٌّ إِنْ شَاءَ اللَّهُ فَهُوَ حُرٌّ وَلاَ اسْتِثْنَاءَ لَهُ وَإِذَا قَالَ لاِمْرَأَتِهِ: أَنْتِ طَالِقٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ فَلَهُ الاِسْتِثْنَاءُ وَلاَ طَلاَقَ عَلَيْهِ".

Муъоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Эй, Муъоз! Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига талоқданда ёмонроқ нарсани яратмади. Ва Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига итоқданда яхшироқ нарсани яратмади. Бир киши ўз қулига: “Ин шаъ Аллоҳ сен ҳурсан” деса, бас у озатдир. У(итоқ) учун истисно йўқ. Аёлига: “Ин шаъ Аллоҳ сен талоқсан” деса, У (талоқ) учун истисно бор ва унга асосан талоқ бўлмайди” дедилар” (Доруқутний ривояти).

عَنْ ثَوْبَانَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :" أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلاَقًا فِى غَيْرِ مَا بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Қай бир аёл тангликсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳаром бўлади”, дедилар” (Термизий ривояти) .

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَال: "لَا تُطَلَّق النِّسَاء إِلَّا مِنْ رِيبَة إِنَّ اللَّه لَا يُحِبّ الذَّوَّاقِينَ وَلَا الذَّوَّاقَات

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аёлларни шубҳадан талоқ қилинглар. Зеро, Аллоҳ тало татигувчи (эркак)ларни ва татигувчи (аёл)ларни яхши кўрмайди”. (Баззор ва Табароний ривояти).
Ушбу ҳадисда “Аллоҳ тало татигувчи (эркак)ларни ва татигувчи (аёл)ларни яхши кўрмайди” деб келтирилган. Ундан мурод асалидан татиб кўриш мақсадида уйланувчи эркак ва тушрмушга чиқувчи аёл назарда тутилган. Улар бир аёлни ё бир эркакни татиб кўргандан кейин бошқа бир аёлни ё эркакни татиб кўришни истайдилар. Ана ўшаларни Аллоҳ таоло яхши кўрмайди. Бундай ҳолатга келиб қолишдан Алоҳ асрасин.
Талоқни кўпайиб кетиш сабаблари
Айни дамда талоқ қилинган аёллар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат. Шаръий фатво идоралари мавжуд давлатларда фатво сўраб келувчиларнинг эллик фоизининг сўров номаси талоқга тегишли бўлиб қолди.
Бу қадар талоқни кўпйиб кетиш сабаблари қуйидагилардир:
1. Талоқ қўйишни кўпайиб кетишининг асосий сабаби диндан йироқлашиш, исломий одаб-ахлоқни билмаслик, эр-хотинлик алоқаларига беэътиборлик, уларнинг ҳақлари ва бурчларидан бехабарликдир. Бошқа сўз билан айтганда талоқни ҳаддан зиёда ортиб кетиши диний, ахлоқий ва руҳий таназзул сабабидандир. Шунинг учун биз мусулмонлар диндан бехабар инсонларга тушунтириш ишлари олиб бориб, турмуш аҳамияти, талоқ беришнинг зарарли оқибатлари ва бу борада ворид бўлган ваъидларни очиб беришимиз лозим;
2. Тажрибасиз, ҳиссиётга берилувчи, жаҳли чиққанда ақли кетадиган шахслар тушиниб-тушунмай унча, бунча талоқсан деб юбориб, афсусланиб юрадилар. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: "أَنَّهُ قَالَ لا طَلاقَ، وَلا عِتَاقَ فِي غِلاقٍ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ғазабнок (пайт)да талоқ ҳам итоқ қилманглар” дедилар” (Абу Довуд ривояти).
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисда ғазабни босишга амр қилганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Пахлавон (бошқани) йиқитувчи эмас, пахлавон ғазаби келганда ўзини тутиб турадиган кишидир” дедилар” (Бухорий ривояти).
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ғазабни сабаби, уни келиб чиқиш манбаи ва давоси тўғрисида шундай деганлар:

عَنْ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنَّ الْغَضَبَ مِنْ الشَّيْطَانِ وَإِنَّ الشَّيْطَانَ خُلِقَ مِنْ النَّارِ وَإِنَّمَا تُطْفَأُ النَّارُ بِالْمَاءِ فَإِذَا غَضِبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَتَوَضَّأْ

Атия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ғазаб шайтондан. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бас, сизлардан бирортангизга ғазаб келса, таҳорат олсин” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
3. Талоқ қўйишга олиб келадиган сабаблардан яна бири муккасидан кетгунча ич


8 йил аввал 115080 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Никоҳ ва талоққа оид савол-жавоблар
Савол: Хотин: «Талоғимни  беринг», деса, эр: «Биттасан», деса, нечта ва қандай талоқ тушади?Жавоб: Битта ражъий талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).Савол: Хотин эрига: давоми...
8 йил аввал 41638 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Хотин: «Жавобимни беринг!» деди
Савол: Эр-хотин жанжаллашиб, хотин: «Жавобимни беринг!» деди. Эр: «Йўқол! Отангникига жўна! Жавобингни  бердим», деса, неча талоқ талоқ тушади?Жавоб: Бу ўринда учта жумла бор. давоми...
8 йил аввал 13049 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
"Зиҳор"
"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.Бу онам хотиним давоми...
8 йил аввал 11195 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ийло ва хотинни ихтиёрини ўзига бериш
“Ийло” луғатда “қасам ичиш” маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.Бу ҳукм ҳам ислом хотинлар устидан давоми...