Дафнга оид савол-жавоблар.


САВОЛ: Хилхона қилиш жоизми?
ЖАВОБ: Ўзининг шахсий мулки бўлган ердан қабр учун жой тайёрлаб олиш, ўзиники қилиб чегаралаш жоиз. Лекин оммага тегишли вақф қилинган қабристондан жой ажратиб олиш, қабр тайёрлатиб қўйиш мумкин эмас.

وَيَحْفِرُ قَبْرًا لِنَفْسِهِ ، وَقِيلَ يُكْرَهُ
«Ўзи учун қабр тайёрлаб олиш жоиздир. Бир қавлда макруҳ, дейилган» («Раддул Мухтор»).
Бу икала гапни уламолар: «Ўзининг еридан бўлса, жоиз, оммага тегишли ердан бўлса, жоиз эмас», деб мувофиқлаштирганлар.

САВОЛ: Қабрнинг ичига Аллоҳнинг исмларидан бирини ёки бирор оятни ёзиб қўйиш ёки ёзилган нарсани қолдириш жоизми?
ЖАВОБ: Одатда жасад қабрга қўйилганидан сўнг чириб, қабрнинг ичи нохуш ҳидлар билан тўлади. Шу ҳолатни била туриб, бундай жойларга Аллоҳнинг исмлари, Қуръон оятларини ёзиш ёки қўйиш уларга нисбатан беҳурматлик ҳисобланади.
الاستفسار: قد تعارف في بلادنا انهم يلقون علي قبر الصلحاء ثوبا مكتوبا فيه سورة الاخلاص هل فيه بأس؟
الاستبشار: هو استهانة بالقرأن لان هذا الثوب انما يلقى تعظيما للميت و يصير هذا الثوب مستعملا مبتذلا و ابتذال كتاب الله من اسباب عذاب الله
Савол: Бизнинг шаҳарларда солиҳ кишиларнинг қабрларига Ихлос сураси ёзилган матоҳни бирга қўшиб кўмиш урф бўлган.Бундай қилиш жоизми?
Жавоб: Бу амал Қуръонни хорлашдир. Бундай кафанлик маййитни улуғлаш учун қилинади. Кейинчалик ўлик чириши, бадбўйланиши оқибатида сура ёзилган кийим хор бўлади. Аллоҳнинг китобининг хорланиши Аллоҳнинг азобига сабаб бўлади.

САВОЛ: Бошқа дин вакиллари каби, маййитни зийнатлаб дафн қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Маййитга зийнат бериш, яъни унинг қошига ўсма қўйиш, кўзига сурма суртиш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик ости тукларини тозалаш жоиз эмас.  Фақатгина ҳадисда келганидек хушбўйлантирилади.
ام التزين بعد موتها لا يجوز
«Аёл кишини (шунингдек, эркак кишини ҳам) вафотидан кейин зийнатлаш жоиз бўлмайди» («Баҳрур Роиқ»).
وَجَعَلَ الْحَنُوطَ عَلَى رَأْسِهِ وَلِحْيَتِهِ لِأَنَّ التَّطَيُّبَ سُنَّةٌ
«Маййитнинг боши ва соқоли ҳанутланади*. Чунки хушбўйланиш суннатдир» («Баҳрур Роиқ»).
Ҳанут – хушбўй модда.

САВОЛ: Эр аёлини қабрга қўйса бўладими?
ЖАВОБ: Маҳрамлари, қариндошлари бўлмаса, эр аёлини қабрга қўйишида зарар йўқ. Чунки бегона одам ўлган аёлни кийими устидан ушлаши жоиз.
وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا ، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ
«Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, бегонадан кўра маҳрам бўлмаган қариндош афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйса ҳам зарари йўқдир. Бегона эркаклар бўла туриб, аёллар қўйишларига эҳтиёж йўқдир» («Баҳрур Роиқ»).

САВОЛ: Қабрларнинг устига шам ёқиш, гул қўйиш, латта боғлаш, боланинг кокилини аташ, тавоф қилиш, қабрларни силаб-сийпалаб, ўпиш, уларга атаб жонлиқ сўйиш жоизми?
ЖАВОБ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар»  (Абу Довуд ривояти).
Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз қабрларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар.
عَنْ عَائِشَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ...
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида:
«Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»  Бухорий ривояти.
وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ...  وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ
«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар»  («Раддул Мухтор»).
Кўпчилик инсонлар Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига бориб, улардан фарзанд сўрайдилар, атаб жонлиқ сўядилар, ис чиқарадилар. Бу ишлар ҳам, сўйилган жонлиқлар ҳам – барчаси ҳаромдир.
وَلَا يَمْسَحُ الْقَبْرَ وَلَا يُقَبِّلُهُ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَادَةِ النَّصَارَى
«Қабрни силаб-сийпалаб, ўпиб бўлмайди. Чунки бу насороларнинг одатидир» («Фатавои Ҳиндия»).

САВОЛ: Қабрга қўйишда маййитнинг остига бирор нарса тўшаш мумкинми?
ЖАВОБ: Мумкин эмас.
وَيُكْرَهُ أَنْ يُوضَعَ تَحْتَ الْمَيِّتِ فِي الْقَبْرِ مِضْرَبَةٌ أَوْ مِخَدَّةٌ أَوْ حَصِيرٌ أَوْ نَحْوُ ذَلِكَ
«Маййитнинг остига қавилган кўрпача, ёстиқ, бўйра ёки шу кабиларни қўйиш тахримий макруҳдир» («Раддул Мухтор»).
САВОЛ: Маййитни қабрга қўйишда чалқанча ётқизиб, юзини қиблага қаратиш билан қабрга қўйиш суннати адо бўладими?
ЖАВОБ: Адо бўлмайди.
Аллома Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Бадойиъус-Саноиъ фий тартибиш-Шароиъ» китобларида келтирадилар:
وَيُوضَعُ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ مُتَوَجِّهًا إلَى الْقِبْلَةِ لِمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : { شَهِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جِنَازَةَ رَجُلٍ فَقَالَ يَا : عَلِيُّ اسْتَقْبِلْ بِهِ اسْتِقْبَالًا وَقُولُوا جَمِيعًا بِاسْمِ اللَّهِ ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ ، وَضَعُوهُ لِجَنْبِهِ وَلَا تَكُبُّوهُ لِوَجْهِهِ وَلَا تُلْقُوهُ لِظَهْرِهِ }
«Маййит қабрга ўнг тарафига ёнбошлатиб, юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг жасадини кўмишда қатнашдилар. Шунда:
«Эй Алий, уни қиблага тўлиқ юзлантиргин ва барчаларингиз «Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ»ни айтинглар. Ёнбошлатиб  қўйинглар. Юзтубан ҳам, чалқанча ҳам ётқизманглар», дедилар» («Бадойиъус Санойиъ»).

САВОЛ: Узоқ қариндошларини кутиб, маййитни дафн қилмаслик жоизми?
ЖАВОБ: Бундай қилиш тахримий макруҳдир.
وَلَوْ جُهِّزَ الْمَيِّتُ صَبِيحَةَ يَوْمِ الْجُمُعَةِ يُكْرَهُ تَأْخِيرُ الصَّلَاةِ وَدَفْنُهُ لِيُصَلِّيَ عَلَيْهِ الْجَمْعُ الْعَظِيمُ بَعْدَ صَلَاةِ الْجُمُعَةِ
«Маййит жума куни эрталаб ғусл қилиниб, кафанлаб қўйилган бўлса, унга катта жамоат намоз ўқиши учун жанозасини ва дафнини жума намозидан кейинга кечиктириш таҳримий макруҳ саналади»  («Баҳрур Роиқ»).
Юқорида маййитнинг дафнини кечиктиришдан мақсад, унинг учун катта жамоат жаноза намозини ўқиши эди. Шундай мақсадда ҳам жанозани кечиктириш макруҳ саналди. Шундай бўлганидан кейин энди қариндошларни кутиш мақсадида дафн ва жаноза намозини кечиктириш янада макруҳ ҳисобланади.

САВОЛ: Маййитни қабрга қўйиб, юзи очиб қўйиладими?
ЖАВОБ: Маййит қабрга қўйилиши билан барзаҳ ҳаёти бошланади. Баъзи вақтларда маййит қабрга қўйилиши билан унда барзаҳнинг таъсири намоён бўлади. Бунга шоҳид бўлиш билан одамлар у маййит ҳақида ёмон гумонда бўлиб қолишлари мумкин. Шу эътибордан унинг юзи ҳам, тупроқ тортилгандан сўнг қабри ҳам очилмайди.
وَلَا يَنْبَغِي إخْرَاجُ الْمَيِّتِ مِنْ الْقَبْرِ بَعْدَ مَا دُفِنَ
«Дафндан сўнг маййитни қабридан чиқариш жоиз бўлмайди»
(«Фатавои Ҳиндия»).

САВОЛ: Маййитни ернинг устига дафн қилса бўладими?
ЖАВОБ: Аллома ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ «Дуррул-Мухтор»га ёзган ҳошиясида шундай дейди:
«Агар маййитни ернинг остига дафн қилиш мумкин бўлса, ер остига дафн қилиш фарз эканига ижмоъ қилингандир. Бундан келиб чиқадики, ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмайди».
وهو فرض كفاية إن أمكن إجماعا ومفاده أنه لا يجزي دفنه على وجه الأرض ببناء عليه
«Имкон бўлса, маййитни ер остига дафн қилиш ижмоъан фарз ҳисобланади. Бундан ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмаслиги келиб чиқади» («Раддул Мухтор»).

САВОЛ: Дафн қилишга жой йўқ ҳолатда маййит қандай дафн қилинади? Япония каби ери қиммат бўлган давлатларда ўликларни дафн қилиш ўрнига ёқиб юборилади. Ерга дафн қилиш қонунан ман қилинган. Мумкин бўлган жойларда ҳам қабристондан жой сотиб олишга қимматлиги туфайли кўпчиликнинг қурби етмайди. Бу ҳолатда маййитни ёқса бўладими? Сувга оқизса-чи?
ЖАВОБ: Мусулмон маййитни ёқиб юбориш умуман мумкин эмас. Дафнга жой топилмаса, сувга улоқтириш мумкин.
مَاتَ فِي سَفِينَةٍ غُسِّلَ وَكُفِّنَ وَصُلِّيَ عَلَيْهِ وَأُلْقِيَ فِي الْبَحْرِ
«Кемада вафот этган одамни ғусл қилдириб, кафанланиб, жаноза ўқилади ҳамда денгизга улоқтирилади» («Раддул Мухтор»).

САВОЛ: Маййит қабрга суннатга мувофиқ ётқизилмаган бўлса ёки оёғи бош томонга қилиб қўйилган бўлса, тупроқ тортилгандан сўнг, тўғрилаб қўйиш учун қайта очса бўладими?
ЖАВОБ: Лаҳадга ғишт терилганидан кейин ғиштни олиб туриб, маййитни тўғрилаб қўйиш жоиз, тупроқ тортилгач эса жоиз эмас.
وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ
«Маййит қабрга қиблага тескари ҳолатда, ёки чап ёнбоши билан, ёки боши оёғ тарафга қилиб ётқизилган бўлса-ю, тупроқ тортиб бўлинган бўлса, очиш мумкин бўлмайди. Ҳали тупроқ тортилмасдан, лаҳадга ғишт териб бўлинган ҳолатда ғиштни олиб, маййит тўғрилаб қўйилади» («Фатавои Ҳиндия»).

САВОЛ: Ғайридин ёки Исломдан қайтиб, бошқа динни қабул қилган кишининг ўлиги билдирмасдан, мусулмонларнинг қабристонига кўмиб қўйилса, нима қилинади?
ЖАВОБ: Маълум бўлганидан кейин қабрини кавлаб, ўлигини олиб ташлаш вожиб ҳисобланади. Вожиблигига сабаблар мавжуд:
1.    Мусулмонларнинг қабристони мусулмонларни дафн қилиш учун вақф қилингандир. У ерга ғайридин дафн қилиниши билан вақф жойи ғасб қилиб (тортиб) олинган ҳисобланади. Бошқадан тортиб олинган ерга дафн қилинган ўликни чиқариб ташлаш вожибдир.
إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ فِي أَرْضِ غَيْرِهِ بِغَيْرِ إذْنِ مَالِكِهَا فَالْمَالِكُ بِالْخِيَارِ إنْ شَاءَ أَمَرَ بِإِخْرَاجِ الْمَيِّتِ وَإِنْ شَاءَ سَوَّى الْأَرْضَ وَزَرَعَ فِيهَا
«Бировнинг ерига эгасининг рухсатисиз ўлик дафн қилинса, ер эгаси ихтиёрлидир. Хоҳласа ўликни чиқариб ташлашга буюради, хоҳласа ерни текислаб, деҳқончилик қилаверади»  («Фатавои Ҳиндия»).
2.    Чунки ўз динидан қайтган ғайридиннинг жасади эҳтиром ва  мусулмонларнинг қабристонига дафн қилишга лойиқ эмас. Имом Бухорий «Саҳиҳ»ларида «Жоҳилият мушрикларининг қабрларини кавлаб, ўликларини чиқариб ташлаш» ҳақида бир боб ажратиб, бобнинг остида қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
فأمر النبي صلى الله عليه وسلم بقبور المشركين فنبشت
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг қабрларини кавлашга амр қилдилар. Бас, кавлаб чиқарилди».
3.    Кофир қабрида қаттиқ азобланади. Унинг қабрига ғазаб, лаънат нозил бўлиб туради. Шу туфайли у мусулмонлар қабристонига дафн қилинса, унинг азобланишидан ён-атрофидаги мусулмон маййитлар озорланадилар.
وَيُكْرَهُ أَنْ يَدْخُلَ الْكَافِرُ قَبْرَ أَحَدٍ مِنْ قَرَابَتِهِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ ؛ لِأَنَّ الْمَوْضِعَ الَّذِي فِيهِ الْكَافِرُ تَنْزِلُ فِيهِ السَّخْطَةُ وَاللَّعْنَةُ فَيُنَزَّهُ قَبْرُ الْمُسْلِمِ عَنْ ذَلِكَ
«Кофирнинг мўмин қариндошларидан бирортасининг қабрига кириши макруҳ саналади. Чунки кофир бор жойга Аллоҳнинг ғазаб ва лаънати ёғилади. Бас, мусулмоннинг қабри бундай нарсалардан покланилади» («Бадойиъус Санойиъ»).
Шунинг учун кофирни мусулмонлар қабристонига дафн қилиш жоиз эмас. Дафн қилиб бўлинган бўлса, жасадини у ердан чиқариб ташлаш вожибдир.
4.    Мусулмонларнинг қабрларини зиёрат қилиш, уларнинг ҳақларига истиғфор айтиш, дуо қилишга буюрилган. Кофирлар ҳаққига бу ишларни қилишдан қайтарилган. Ғайридинлар мусулмонларнинг қабристонига дафн қилинса, зиёрат қилувчилар қабристон аҳлига савоб бағишлаганларида, уларнинг ҳаққига дуо қилганларида, кофирлар ҳам қўшилиб қолиб, улар мункар ишга қўл урган бўладилар.
عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُعَلِّمُهُمْ إِذَا خَرَجُوا إِلَى اَلمَقَابِرِ: " اَلسَّلَامُ عَلَى أَهْلِ اَلدِّيَارِ مِنَ اَلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ, وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اَللَّهُ بِكُمْ لَلَاحِقُونَ, أَسْأَلُ اَللَّهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ " رَوَاهُ مُسْلِم ٌ
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қабристон(аҳлининг зиёрати)га чиққанларида, «Ассаламу ала аҳлид дияри минал муминийна вал муслимийн ва инна ин ша аллоҳу бикум лаҳиқун, асъалуллоҳа лана ва лакумул аафия», дейишларини ўргатар эдилар» (Муслим ривояти).
{ وَلا تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمْ مَاتَ أَبَدًا وَلا تَقُمْ عَلَى قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُوا وَهُمْ فَاسِقُونَ (84) }
أمر الله تعالى رسوله صلى الله عليه وسلم أن يَبْرَأ من المنافقين، وألا يصلي على أحد منهم إذا مات، وألا يقوم على قبره ليستغفر له أو يدعو له؛
«Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ҳам ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар» (Тавба сураси, 84-оят).
Аллоҳ таоло Ўзининг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни мунофиқлардан безор бўлиш, улардан бирортаси вафот топса, жанозасини ўқимаслик, қабрларининг устида туриб, уларга дуо ва истиғфор айтмасликка амр қилди» («Тафсири Ибн Касир»).

САВОЛ: Мусулмон эркаклар никоҳдан кейин ҳам ўз динларида қолган насоро қизларга уйлансалар, (бу ҳозирги кунда оммалашиб бормоқда), сўнг қиз ҳомиласи билан вафот этса, уни қаерга дафн қилинади?
ЖАВОБ: Аёл насоро бўлгани учун мусулмонлар қабристонига дафн қилинмайди. Мусулмон эркакдан бўлган ҳомила эса мусулмон бўлгани учун, ғайридинлар қабристонига дафн қилинмайди. Уларни алоҳида бир жойга, онанинг орқасини қиблага қилиб дафн қилинади. Шунда мусулмон ҳомила қиблага юзланган ҳолатда бўлади.
وإن ماتت نصرانية، وهي حاملة من مسلم دفنت بين مقبرة المسلمين ومقبرة النصارى ... ويجعل ظهرها الى القبلة على جانبها الايسر ليكون وجه الجنين الى القبلة على جانبه الايمن لان وجه الجنين الى ظهرها
«Мусулмондан ҳомиладор бўлган насоро аёл вафот этган бўлса, уни мусулмонлар ва насоролар қабристонидан алоҳида бир жойга дафн қилинади. Қабрга қўйишда ҳомиланинг юзи ўнг ёни билан қибла тарафга юзланиши учун насоронинг орқаси қиблага қилиб қўйилади. Чунки ҳомиланинг юзи она қорнида онанинг орқасига қараган бўлади» (Муғний).

САВОЛ: Одамлар орасида маййитнинг жони чиқиш ҳолати оғир кечса, «Жони чиқмай қийналди, гуноҳи кўп, ёмон одам бўлган экан», ёки маййит солинган тобутни кўтарганда, «Оғирлашиб кетибди, гуноҳи кўп экан» ёки қабр кавлашда «Қабр кавлаш қийин бўлибди, ёмон одам бўлган экан, қабр ҳам қабул қилмаяпти», дейиш одатлари бор. Бундай гапларни айтиш жоизми?
ЖАВОБ: Йўқ, булар нотўғри фикрлар бўлиб, бадгумонлик ҳисобланади. Аллоҳ мўминлар ҳақида ёмон гумонга боришдан қайтаргандир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

САВОЛ: Қабристонга ўрнатилган ҳайкалларга, мармар тошларга итлар бавл қилишига кўп бор гувоҳ бўлинади.  Шунинг учун уларга оятлар, Аллоҳнинг исм-сифатлари, ҳадислар ёздириш жоизми?
ЖАВОБ: Итларнинг бу каби ишларни ҳамма жойларда ҳам қилиши барчага маълум. Шуни била туриб, қабр тошларига оятлар, Аллоҳнинг исм-сифатлари, ҳадисларни ёзиб қўйиш уларга нисбатан қаттиқ беҳурматлик ҳисобланади. Қолаверса, бундай қилишда молни зое қилиш бордир. Бунинг ўрнига ўша миқдор сарф-ҳаражат бошқа бир садақаи жорияга сарфланса, қабрдаги маййитга савоби етиб туради. Иккинчидан, бу ишдан на маййитга, на бошқаларга фойда бор.
يُكْرَهُ كِتَابَةُ شَيْءٍ عَلَيْهِ مِنْ الْقُرْآنِ
«Қабр устига Қуръондан бирор нарсани ёзиш (тахримий) макруҳ саналади» («Раддул Мухтор»).

Дафндан кейинги амалларга  савол жавоблар
САВОЛ: Таъзия қачондан бошланади?
ЖАВОБ: Маййит вафот этган пайтдан бошлаб, уч кунгача таъзия билдирилади.
وَوَقْتُهَا مِنْ حِينِ يَمُوتُ إلَى ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَيُكْرَهُ بَعْدَهَا إلَّا أَنْ يَكُونَ الْمُعَزِّي أَوْ الْمُعَزَّى إلَيْهِ غَائِبًا فَلَا بَأْسَ بِهَا وَهِيَ بَعْدَ الدَّفْنِ أَوْلَى مِنْهَا قَبْلَهُ وَهَذَا إذَا لَمْ يُرَ مِنْهُمْ جَزَعٌ شَدِيدٌ فَإِنْ رُئِيَ ذَلِكَ قُدِّمَتْ التَّعْزِيَةُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَعُمَّ بِالتَّعْزِيَةِ جَمِيعَ أَقَارِبِ الْمَيِّتِ الْكِبَارِ وَالصِّغَارِ وَالرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ إلَّا أَنْ يَكُونَ امْرَأَةً شَابَّةً فَلَا يُعَزِّيهَا إلَّا مَحَارِمُهَا ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .
«Таъзия вақти маййит вафот этган вақтдан бошлаб, уч кеча-кундузгачадир. Ундан кейин макруҳ саналади. Лекин азадор ёки таъзия билдирувчилардан бирортаси бу кунларда бошқа жойда бўлса ва кейинроқ келса, ундай эмас. Маййит аҳлига дафндан кейин таъзия изҳор этиш дафндан олдин изҳор этишдан кўра яхшироқдир. Аммо маййит аҳлининг жазавалари ортиши кузатилса, дафндан олдин таъзия билдирилаверади. Аҳли маййитнинг каттаю кичигига, эркагу аёлига таъзия билидириш мумкин. Бўйи етган ёш қизга фақатгина маҳрамлари таъзия билдирадилар. «Сирожул-Ваҳҳож»да ҳам шундай келтирилган» («Фатавои Ҳиндия»).
САВОЛ: Таъзия қандай билдирилади?
ЖАВОБ: Қуйидагича таъзия билдириш мустаҳаб саналади.
غَفَرَ اللَّهُ تَعَالَى لِمَيِّتِكَ وَتَجَاوَزَ عَنْهُ وَتَغَمَّدَهُ بِرَحْمَتِهِ وَرَزَقَكَ الصَّبْرَ عَلَى مُصِيبَتِهِ وَآجَرَكَ عَلَى مَوْتِهِ
«Аллоҳ таоло вафот этган кишингизни мағфират қилсин! Хатоларини кечирсин! Раҳматига олсин! Сизга мусибатга сабр қилишингизни насиб қилсин! Унинг вафоти билан Аллоҳ сизга ажр берсин!» («Фатавои Ҳиндия»)
САВОЛ: Давра қилиш қандай амал?
ЖАВОБ: Рўзани вақтида тутиш мусулмон учун фарз ҳисобланади. Маълум узрлар эътиборидан тута олмаганлар эса қазоларини адо қиладилар. Умрларининг охиригача имконият топа олмаганларга рўзаларининг фидясини бериш ёки ўзидан кейингиларга васият қилиши вожиб ҳисобланади. Маййитнинг қолдирган рўзаларига фидя бериш валийлари учун улкан савоб ҳисобланади. Қолаверса, маййитнинг қазо рўзаларини фидя орқали адо қилинади. Уламолар «Истиҳсон» қоидасига мувофиқ, намозларининг  ҳам  фидясини беришни жоиз санаганлар.
Бироқ, баъзи вилоятларимизда одат бўлиб қолган “давра” каби ишлар шариатимизда кўрсатилмаган, бидъат амаллардандир. Қолаверса, бунда ҳийлагарлик аломатлари кўзга ташланади. Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларидаги ҳаққини адо этишдек улуғ ишда ҳийла ишлатиш ўтакетган жоҳилликдир. Аслида динимизда йўқ бўлган “уч”, “етти” ва бошқа мотам маросимларига кетган беҳуда сарф-харажатларни мана шундай зарурий, савобли ишларга, яъни маййитнинг зиммасидаги мажбуриятларни адо этишга сарфлаш лозим.
САВОЛ: Тобутни олиб кетаётганда уввос солиб йиғлаш, баланд овозда такбир зикрларини айтиш жоизми?
ЖАВОБ: Уввос солиб йиғлаш, ҳаттоки зикрларни ҳам баланд овозда айтиш тахримий макруҳ ва бидъатдир.
ويكره رفع الصوت فيها بالذكر وقرأة القرأن ذكر فى فتاوى العصر انها كراهة تحريم
«Тобутни кўтариб кетишда зикр билан, Қуръон ўқиш билан овоз кўтариш макруҳ саналади. «Фатаво аср»да тахримий макруҳ, деб келтирилган» («Ҳалабий Кабир»).
وَعَلَى مُتَّبِعِي الْجِنَازَةِ الصَّمْتُ وَيُكْرَهُ لَهُمْ رَفْعُ الصَّوْتِ بِالذِّكْرِ وَقِرَاءَةِ الْقُرْآنِ ، فَإِنْ أَرَادَ أَنْ يَذْكُرَ اللَّهَ يَذْكُرُهُ فِي نَفْسِهِ
«Тобутга эргашиб кетаётганлар жим кетишлари лозим бўлади. Баланд овозда зикр қилиш, Қуръон ўқиш макруҳдир. Агар Аллоҳнинг зикрини қилмоқчи бўлсалар, ичларида қиладилар»  («Фатавои Ҳиндия»).
САВОЛ: Одамлар орасида маййитнинг жони чиқиш ҳолати оғир кечса, «Жони чиқмай қийналди, гуноҳи кўп, ёмон одам бўлган экан», ёки маййит солинган тобутни кўтарганда, «Оғирлашиб кетибди, гуноҳи кўп экан» ёки қабр кавлашда «Қабр кавлаш қийин бўлибди, ёмон одам бўлган экан, қабр ҳам қабул қилмаяпти», дейиш одатлари бор. Бундай гапларни айтиш жоизми?
ЖАВОБ: Йўқ, булар нотўғри фикрлар бўлиб, бадгумонлик ҳисобланади. Аллоҳ мўминлар ҳақида ёмон гумонга боришдан қайтаргандир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).


7 йил аввал 16645 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
1 ўн йил аввал 13204 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
1 ўн йил аввал 10828 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
7 йил аввал 9628 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
7 йил аввал 9776 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
7 йил аввал 10905 fiqh.uz